Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
#Биласизми
⚡️Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига 1 млрд сўмдан ортиқ пул мукофоти берилади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

✅Масалан, энди энг нуфузли 5 та олимпиадада (IMO — математика, IBO — биология, IChO — кимё, IPhO — физика, IOI — информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:

➡️ 1-ўрин: 1 млрд 30 млн сўм (2 500 баравар);
➡️ 2-ўрин: 618 млн сўм (1 500 баравар);
➡️ 3-ўрин: 412 млн сўм (1 000 баравар)

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍4🔥1
⚡️Ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчиларнинг ўқишини бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчириш учун 24-27 март кунлари ариза бериш мумкин

❗️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда 2025-2026-ўқув йили IV чорагида ўқувчиларнинг ўқишини бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиришга зарурат туғилаётган бўлса - Агентликка ариза юборишни янада соддалаштириш, қўшимча қулайлик яратиш мақсадида transfer.piima.uz платформаси орқали юборилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.


📆Аризаларни жорий йилнинг 24-27 март кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларидан туриб мазкур платформа орқали Агентликка тез ва осон юборишингиз мумкин.

🖥Аризалар transfer.piima.uz/application манзили орқали қабул қилинади, аризалар қабул қилиниши тўхтатилишидан сўнг - 10 иш кунида платформа орқали жавоб юборилади.

✅Ариза топшириш жараёнлари қуйидагича:

➡️ Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи қонуний вакилининг фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон рақами тўлиқ киритилиши;

➡️аризанинг қисқача мазмуни (ўқишини кўчириш сабаби);

➡️ ўқувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг церийа ва рақами, ўқиётган мактаби, синфи, йўналиши, ўқишини кўчирмоқчи бўлган мактаби;

➡️ кўчиришга асос бўлувчи ҳужжат (PDF форматда) нусхаси.

✅ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:

➡️ Ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари давлат ташкилотларида ишлайдиган ота-онасининг иш жойи бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўзгарган тақдирда, ўша ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабда бўш ўрин мавжуд бўлганда ўқувчининг ўқишини кўчиришга рухсат этилади.

➡️ Платформа орқали ариза юборилганидан кейин автоматик шаклда тақдим этиладиган КАЛИТ СЎЗ сақлаб қўйилиши зарур! Ушбу калит сўз ёрдамида аризангиз ҳолатини текшириб кўришингиз мумкин.

➡️ Белгиланган ҳужжатлар аризага илова қилинмаса ариза рад этилишига сабаб бўлади.

☎️Мурожаат учун: 998-71-207-20-17 (180)

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
Ommalashtirish tartibini tasdiqlash to‘g‘risidagi buyruq.pdf
5.4 MB
#Файл
⚡️Ўқитувчилар иш тажрибасини оммалаштириш жараёни бўйича белгиланган муддатлар

❗️ММТВ нинг 2026 йил 27 февралдаги 84-сонли буйруғи билан ўқитувчилар иш тажрибасини оммалаштиришнинг янги тартиби тасдиқланди.

✅Унга кўра:

➡️ Мактаб миқёсида методик ишни Педагогик кенгашга тавсия этиш ишлари ҳар ўқув йили бошидан 20 мартга қадар;

➡️ Педагогик кенгаш қарори билан мактаб миқёсида оммалаштириш ва кейинги босқичларга тавсия этиш ҳар йили 10 апрелга қадар;

➡️ Вилоят (Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида методик ишларни ўрганиб чиқиш ва кейинги босқичга тавсия этиш ҳар йили 20 майга қадар;

➡️ Туман (шаҳар), вилоят (Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида методик иши оммалаштирилган талабгорларга сертификат бериш ишлари ҳар йили 25 майга қадар;

➡️ Республика миқёсида оммалаштиришга тавсия этилган Методик ишларни ўрганиб чиқиш ва сертификат бериш ҳар йили 5 июнга қадар амалга оширилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27
#Эслатма
⚡️Мактабларда IV чорак дарслари 30 март кунидан бошланади

❗️Ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади. Ўқув йилининг IV чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.


Жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари IV чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👍2
⚡️Аттестация тест синовлари бўладиган кунлар ҳали аниқ эмас

Ижтимоий тармоқдарда 2026 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестатсиясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.

Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар хисобланади.

Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март — май ҳамда октябрь — ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилиши белгиланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ
⚡️“Келажак соати” лойиҳаси учун дарс сценарийлари танлови ўтказилади

❗️Танловда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча иштирок этиши мумкин.


➡️ Мавзу: 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Миллат фидойилари. Хотира ва қадрлаш".

✅Йўналишлар ва мукофотлар:

➡️ 1. Мактабгача таълим йўналиши –
ғолиб учун смарт телевизор;

➡️ 2. Мактаб таълими (бошланғич, ўрта ва юқори синфлар) йўналиши –
ғолиблар учун смарт телевизор ва ноутбук;

➡️ 3. Олий таълим йўналиши –
ғолиб учун ноутбук;

➡️ Барча йўналишлар бўйича энг яхши сценарийлар жамланмаси учун бош соврин – iPhone 17 смартфони!

➡️ Дарс сценарийларини 2026 йил 10 апрелга қадар қуйидаги электрон манзилга юборишингиз талаб этилади.

➡️ Танловга келиб тушган сценарийлар мутахассислар ва жамоатчилик вакилларидан иборат Танлов ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.

➡️ Танлов натижалари жорий йилнинг 1 май санасига қадар эълон қилинади.

☝️Муҳим: Танлов низоми ва “Келажак соати” телеграм каналига жойланган намунавий сценарийлар билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

❗️Биз сизга ишонамиз! Ҳаракатни бугундан бошланг!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍6😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Ургутда мактаб ўқувчиси Gentra'да 5 яшар қизчани уриб кетди

Рулдаги 11-синф ўқувчиси ҳодисадан кейин воқеа жойидан қочиб кетган. Самарқанд вилоят ЙҲХБга кўра, ҳолат 22 март куни Ургут туманидаги Чорчинор маҳалласида рўй берган. Йигит тезликни меъёридан ошириб, дўкондан қайтаётган ёш қизни уриб кетган. Қиз шифохонада, аҳволи яхши.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
⚡️Ўқувчининг баҳосига ота-она аралашса...

🟣Ўқувчиларни баҳолаш жараёнига аралашган ёки таъсир кўрсатган шахслар учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.

🟣Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

➡️ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача; 

➡️ мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍2
#Фото
⚡️ДИҚҚАТ! ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ – 2026

❗️2025–2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари
2026 йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади.


📄 Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 102-сон буйруғи.

✅9-СИНФЛАР УЧУН:

➡️ Она тили ва адабиёт / Давлат тили;
➡️ Математика;
➡️ Ўзбекистон тарихи;
➡️ Жисмоний тарбия.

✅11-СИНФЛАР УЧУН:

✅Мажбурий фанлар:

➡️ Она тили ва адабиёт / Давлат тили;
➡️ Математика (асосий ёки чуқурлаштирилган)
➡️ Тарих.

✅Танлов фанлар:

➡️ Она тили ва адабиёти | 🔬 Биология | ⚡️ Физика 🧪 Кимё | ⚖️ Ҳуқуқ | 🌍 География | 🌐 Чет тили

☝️Эслатма: 11-синф ўқувчилари 3 та мажбурий ва 2 та танлов фанидан имтиҳон топширади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
#Фото
⚡️ТОП-300 таликдаги университетларда ўқиш истагидаги педагогларга таълим кредити берилади

Таълим кредити юқоридаги инфографикадаги талабларга жавоб берадиган ёшлар ва педагогларга ажратилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Амира Рашидова: Ўқувчини тинглаш, қалбига қўл солиш сизни бир поғона пастлатмайди, аксинча, энг қадрли устозга айлантиради

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19❤9🤣9😱1😢1💯1
#Фото
⚡️2026 йил январь-июнь ойлари тоифа тестлари ўтказилиши режалаштирилаётган жойлар рўйхати эълон қилинди

🖼 Манзиллар билан батафсил юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
#Биласизми
⚡️Аттестация вақтлари тест синовлари бошланишидан камида 10 кун аввал тасдиқланиб, эълон қилинади

Низомнинг 31 банди кўра, (янги таҳрирда) педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилади.

➡️ Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини (кейинги ўринларда – малака синовлари) ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили малака синовлари бошланишидан 10 кун аввал тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайтидаги педагог кадрнинг шахсий кабинетига юборилади.

➡️ Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
ММТВни_102_сонли_буйруқ_2025_2026_ўқув_йилида.pdf
1.5 MB
#Файл
⚡️Ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "2025-2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 102-сонли буйруғи имзоланди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4😢1
МТТВ+Спорт_вазирлиги_жисмоний_тарбия_ўқитувчилари_учун_баҳолаш_мезонлари.pdf
498.2 KB
#Файл
⚡️Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари тоифа олиш учун ҳам тест, ҳам амалий имтиҳон топширади

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қарори қабул қилинган.

Қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари ҳамда спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари ҳам тасдиқланган. (Юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин).

✅Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун:

➡️ биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

➡️ иккинчи босқич – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси - 40 балл).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15😱1
⚡️Математика, кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилина бошланди

📝 2026 йил 21-22, 28 февраль ва 1-2, 7 март кунлари математика, кимё ва география фанларидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинмоқда.

📱 Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

✅Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл — С+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — С даража.

✅Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

🔸А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
🔸А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21
⚡️Аттестация тести синовлари 7 апрель кунидан бошланади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака (тест) синовлари саналари белгиланди.

🖼Саналар билан батафсил юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍1🔥1
#Фото
⚡️Ўқувчиларни якуний имтиҳондан озод этувчи сертификатлар рўйхати

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 102-сонли буйруғи билан умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

🖼Юқоридаги фотодаги рўйхатда келтирилган сертификати бўлган ўқувчилар иловада белгиланган баҳолаш асосида баҳоланади ҳамда тегишли фан бўйича якуний имтиҳонни топширишдан озод этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
Kasb_hunar_yo‘nalishi_bo‘yicha_imtihon_bo‘ladigan_maktablar_3_Ilova.pdf
2.4 MB
#Файл
⚡️Ўқув йили якунида Касб-ҳунар йўналиши бўйича якуний имтиҳон бўлиб ўтадиган таълим муассасалари рўйхати

📎Мактаблар рўйхати билан батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9🔥1
⚡️Жорий йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестация топшириқлари спецификацияси ва адабиётлар рўйхати

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларида умумтаълим ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини аттестациядан ўтказишга доир синов материаллари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

✅Спецификация ва адабиётлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

➡️ https://gov.uz/oz/uzedu/news/view/140808

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7