Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Қўшни Қозоғистонда Президент топшириғи билан ўқитувчилар аттестацияси бекор қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг бевосита топшириғига биноан, Қозоғистон бўйлаб педагоглар учун аттестация тести расман бекор қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон таълим вазири Жулдиз Сулейменова маълум қилди.

Вазир Жулдиз Сулейменова ушбу қарорни педагоглар жамоасига бўлган катта ишонч ва қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида баҳолади.

"Ҳурматли педагоглар! Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, фан билимини баҳолаш тести бекор қилинди. Менинг фикримча, бу қарор Президентнинг сизларга бўлган юксак эътибори ва катта ишончидан далолат беради. Барчангизни ушбу ижобий янгилик билан табриклайман!", - деган вазир.


➡️ Айни вақтда Қозоғистон Таълим вазирлиги педагогларни аттестациядан ўтказиш тизимига бир қатор ўзгаришлар киритмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади — педагоглар меҳнатини адолатли ва очиқ баҳолаш тизимини шакллантириш, ортиқча талаблар ҳамда асоссиз молиявий харажатларни қисқартиришдан иборат.

➡️ Янги аттестация тизими педагогларнинг иш натижаларига асосланади ва имкон қадар тушунарли ҳамда объектив форматга ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55❤16🔥5🤣2💯1
​#Биласизми
❓Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

✅Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

➡️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

➡️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

➡️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

➡️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

➡️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

➡️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

➡️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

➡️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

➡️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

➡️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

➡️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

➡️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

➡️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

➡️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

🔰Шунингдек:

➡️ Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

➡️ мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

➡️ эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

➡️ ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

➡️ иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

➡️ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24
#Биласизми
⚡️Мактабларда ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади

​❓Мактабларда таътил кунлари қандай белгиланган?


Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

✅Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

➡️ кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

➡️ қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

➡️ баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

➡️ ёзги таътил - 26 майдан бошланиб, 1 сентябрга қадар давом этади.

☝️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30
⚡️Эртага, 28 апрель МАТЕМАТИКА фани ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 27-28 апрель (2 кун): Математика;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍2
⚡️Ҳар йили 1 июлга қадар мактаб ходимлари учун устама миқдори белгиланади

❓ Савол:

Янги ўқув йили учун 823-қарор бўйича белгиланадиган устамага ҳужжатларни қачонгача топшириш керак?

✅ Жавоб:

➡️ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади;

➡️ Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27🔥1💯1
⚡️Эндиликда миллий ёки халқаро сертификатга эга лицей ўқувчилари давлат имтиҳонини топширмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи (2026 йил 10 март, 100-сон) билан “Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами — 19.03.2026-й., №2011-5).

✅Сертификати бор ўқувчиларга имтиёз:

➡️ Эндиликда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар мазкур фанлардан давлат имтиҳонларини топширмайдилар. Уларга тегишли фан бўйича автоматик равишда максимал балл берилади.

✅Апелляция тизимидаги шаффофлик ва кафолатлар:

➡️ Имтиҳон баҳосидан норози бўлган ўқувчилар учун шикоят қилиш тартиби такомиллаштирилди

➡️ Баҳо эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида ариза бериш мумкин.

➡️ Апелляция комиссияси таркибига ОТМ профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассисларидан иборат 5 киши киритилади.

➡️ Апелляция жараёнида ўқувчининг олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

➡️ Шикоятни кўриб чиқишда ўқувчи ёки унинг ота-онаси бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.

✅Аттестациядан ўта олмаганлар учун имконият:

➡️ Агар ўқувчи якуний аттестацияни 3 йил давомида топшира олмаса, унга экстернат тартибида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан давлат намунасидаги шаҳодатнома тақдим этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤52🔥2😁1🎉1
❓9 май муносабати билан неча кун дам берилади?

2025 йил декабрида имзоланган президент Фармонига кўра, 2026 йилда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун 11 май – душанба куни кўчирилган дам олиш куни сифатида белгиланган. Чунки жорий йилги 9 май ҳафтанинг шанба кунига тўғри келмоқда.

✅Демак, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 3 кун дам олади:

➡️ 9 май, шанба – одатий дам олиш куни;
➡️ 10 май, якшанба – одатий дам олиш куни;
➡️ 11 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўчирилган дам олиш куни.

✅Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар эса кетма-кет 2 кун дам олади:

➡️ 9 май, шанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган дам олиш куни;
➡️ 10 май, якшанба – одатий дам олиш куни.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25😢1💯1🤣1
⚡️9-синфлар учун жисмоний тарбия фанидан имтиҳон вариантлари аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус сайт орқали 9-синф битирувчилари учун жисмоний тарбия фанидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди.

❗️Бунда ўқувчилар ўғил болалар — 1-билет, қиз болалар — 4-билет асосида имтиҳон топширишлари маълум бўлди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍3🔥1
#Биласизми
⚡️Тоифа сертификати берилган кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланади

❓Савол:

Ҳозирда бўлиб ўтаётган аттестация тестида иштирок этиб олий тоифага ўтдим. Энди менга қачондан бошлаб мазкур тоифа бўйича иш ҳақи тўланади?

✅Жавоб:

Низомнинг 48-бандида педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши ёзилган.

Демак, тоифа сертификати берилган кундан бошлаб сиз мазкур тоифа сертификати асосида иш ҳақи олиб бошлайсиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍3
406_3_11_синфлар_ДТС_буйругига_илова.docx
204.5 KB
#Файл
⚡️Барча фанлардан давлат таълим стандартлари

Ушбу ДТС талаблари ҳар бир ўқитувчида бўлиши ва танишиб чиқиши керак. Ушбу ДТС талаблари Халқ таълими вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18🔥1
4-chorak offline summativ baholash jarayonlari.pdf
1.2 MB
#Файл
⚡️Сумматив баҳолаш жараёнлари 2026 йил 16 май куни анъанавий шаклда ўтказилидиган мактаблар рўйхати

2025/2026-ўқув йили IV чорак якуни бўйича сумматив баҳолаш синовлари 13–21 май кунлари ташкил этилади.

✅Синов жадвали:

➡️ 5-синф – 13 май — онлайн;
➡️ 6-синф – 14 май — онлайн;
➡️ 7-синф – 15 май — онлайн;
➡️ 8-синф – 16 май — онлайн;
➡️ 9-синф – 18 май — онлайн;
➡️ 10-синф – 19 май — онлайн;
➡️ 11-синф – 20 май — онлайн;
➡️ 21 май — етарли балл тўплай олмаган ёки қатнаша олмаган ўқувчилар учун қайта синов.

☝️Эслатиб ўтамиз, онлайн синовларда ўқувчилар ўз синфига ажратилган санада emaktab.uz платформасига кириб, синовда қатнашади. Тест ва топшириқлар белгиланган вақт ичида бажарилиши лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍2🔥2😁1
⚡️Эртага, 2 май МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ педагоглари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 1-2 май (2 кун): Мактабгача таълим педагоглари;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20😁3
#Кайфият_учун
❓Аттестация шунчалик жонингизга тегдими?

Унда бу расмдаги торт айнан сиз учун тайёрланган. 🙃


P. S.: Эртанги дам олиш кунингиз мароқли ўтсин:))

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁30❤14🤣6💯3👍2
⚡️Чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди. 


✅Унга кўра:

➡️ имтиҳоннинг ёзма қисми — 16-17, 23-24 ва 30-31 май кунлари;

➡️ гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 5 майдан 12 июнгача (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) бўлиб ўтади.

💻Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

⏰Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

🆔 Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади. 

📍Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация):

➡️ https://telegra.ph/Chet-tili-05-02

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍1
Kelajak soati 9-11-sinf 33-mavzu.pdf
164.6 KB
#Файл
⚡️«Келажак соати» дарсининг машғулот сценарийси

33-мавзу: Миллат фидойилари. Хотира ва қадрлаш

Ўтказилиш вақти: 2026 йил 4 май

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍3🔥1
⚡️Касбий сертификатлаш назорат синовлари 13 май куни ўтказилади

✅Синов жараёнлари қуйидаги манзилларда ташкил этилади:

➡️ Ушбу синовларда педагогларнинг мутахассислик фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та, педагогик маҳоратини баҳолаш учун 10 та, жами 50 та тест берилади. Ҳар бир жавоб 2 баллдан, жами 100 балл билан баҳоланади.

➡️ 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор тест синовидан ўтган ҳисобланади ва унинг шахсий кабинетига электрон шаклдаги сертификат юборилади.

✅Касбий сертификатлаш синов топшириқлари спецификацияси билан қуйида танишишингиз мумкин:

➡️ https://gov.uz/oz/uzedu/news/view/158565

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15😢1
⚡️Эртага, 5 май ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ фани ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 5-6 май (2 кун): Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍2
⚡️Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовлари 12 — 20 май кунлари ўтказилади.

❗️Ҳурматли жисмоний тарбия фани ўқитувчилари!

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг 2026 йил 7 апрелдаги тегишли қўшма қарорида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани педагог кадрларининг ўқув фанидан малака синовлари амалий имтиҳони Спорт вазирлиги томонидан ўтказилиши белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ ушбу амалий имтиҳон синовлари жорий йилнинг 12 — 20 май кунлари ўтказилиши белгиланди.

🪪Амалий имтиҳонларда иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

📍📆Мазкур имтиҳонларни ўтказиш манзиллари ҳамда тегишли саналар билан қуйида батафсил танишишингиз мумкин:

➡️ https://api-portal.gov.uz/uploads/21/2026/05/01/8fe7297e-09ad-49d9-0e0a-1717eef0fd92_media_.pdf

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍2🔥2