Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
753 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
2026_2027_ўқув_йили_учун_синфларни_комплеклаш_ҳамда_тарификация.pdf
3.1 MB
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-2027-ўқув йили учун синф комлектлари ва тарификация рўйҳатларини шакллантириш бўйича ҚЎШМА ХАТИ.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤7
⚡️Кузги аттестация учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 1 октябрь кунига қадар давом этади

❗️Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этишлари учун 1 августдан 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин бўлади.

✅Мурожаатлар:

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг pedkadr.uzedu.uz ва pedagog.uzedu.uz платформаси;

➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

➡️ Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
❓Ўқувчиларга дарс машғулотлари вақтида қўйиладиган талабларни биласизми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

✅Унга кўра дарс машғулотларида:

➡️ тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
➡️ дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
➡️ ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда  қўлини кўтариб рухсат сўраш;
➡️ санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6🤣2👍1
#Биласизми
⚡️​Японияда "Ўқитувчилар куни" йўқ

Бу воқеани айтиб берарканман, бутун қалбим билан бизнинг жамият ҳам бу даражага етишини истайман, ўқитувчига нисбатан муносабат шу даражада бўлишини, ўқитувчи ҳам шунга муносиб бўлишини.

✅Бир куни япониялик ҳамкасбим, муаллим Ямамотaдан сўрадим:

Японияда ўқитувчилар куни қачон нишонланади, уни қай тарзда нишонлайсизлар?


✅Ямамота саволимдан ажабланиб, шундай жавоб берди:

Бизда умуман ўқитувчилар куни йўқ.


➡️ Унга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Миямга бир фикр келди: "Иқтисодиёт, фан ва техника ривожланган мамлакат нега ўқитувчига, унинг меҳнатига бу қадар ҳурматсизлик билан муносабатда экан-а?" Бироқ...

➡️ Ишдан кейин Ямамота мени меҳмондорчиликка уйга таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшаганлиги сабабли биз метрода кетдик. Кечки "тиғиз вақт" бўлгани учун, метро вагонлари одамларга тўла эди. Тиқилинчдан бироз сиқилганча, тутқичдан маҳкам ушлаб турдим. Тўсатдан ёнимда ўтирган отахон менга жой берди. Қари инсоннинг бу қадар ҳурмати муносабатини тушуна олмай, мен унинг таклифини қабул қила олмас эдим. Лекин у ниҳоятда қатъий тургани учун, ўтиришга мажбур бўлдим.

➡️ Метродан чиққандан сўнг мен Ямамотадан оқсоқолнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини тушунтириб беришини сўрадим. Ямамота табассум қилди ва менинг муаллимлик кўкрак нишонимга ишора қилиб, шундай деди:

Бу қария сизнинг муаллимлик нишонингизни кўрди ва мақомингизга ҳурмат белгиси сифатида ўз ўрнини сизга бўшатди.


➡️ Муаллим Ямамотанинг хонадонига илк бор ташриф буюрётганим сабабли қуруқ қўл билан бориш бироз ноқулай эди, ва мен бирор совға сотиб олишга қарор қилдим. Мен Ямамотага ушбу қароримни баён қилганимда, у мени қўллаб-қувватлаб, олдинда ўқитувчилар учун дўкон борлигини, у ерда мен арзон нархларда маҳсулот сотиб олишим мумкинлигини айтди. Мен яна ҳиссиётларимни яшира олмай:

Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими? - деб сўрадим.


Ямамота менинг сўзларимни тасдиқлаб, шундай деди:

Японияда ўқитувчи – энг ҳурматли касб, энг ҳурматли инсон. Япониялик тадбиркорлар дўконларига ўқитувчилар кирса жуда хурсанд бўлишади ва буни ўзлари учун катта шараф деб билишади.


➡️ Японияда бўлган вақтларимда, мен бир неча бор японларнинг ўқитувчиларга қай даражада ҳурмат кўрсатишларига гувоҳ бўлдим. Метрода улар учун алоҳида жойлар мавжуд, улар учун алоҳида дўконлар очилган, ўқитувчилар ҳар қандай транспорт турига чипта олиш учун навбатда туришмайди. Ҳаётининг ҳар бир куни байрамдек бўлганидан кейин, нега энди япон ўқитувчиларига алоҳида байрам керак?

➡️ Ушбу воқеани сўзлар эканман, мен бутун қалбим билан бизнинг жамиятимиз ҳам устозларга юксак даражада муносабатда ва ўқитувчилар ҳам бундай юқори мартабага муносиб бўладиган даражага эришишини истар эдим...

➡️ Расмда: Урушдан кейин Японияда таълим деярли бошпанасиз бўлган. Дарс жараёнида асосий диққат ўқитувчига ва дарсликка қаратилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30🔥2
⚡️Навбатдан ташқари аттестацияда педагог паст балл олса, мавжуд молиявий имтиёзлар ва устамалар бекор қилинмайди

❓Савол:

Мен баҳорги аттестацияда мажбурий тартибда иштирок этганман. Унда 86 балл тўплаб, 70 фоизлик махсус устамани қўлга киритганман.

Кузги аттестацияга малака тоифамни яна бир поғонага кўтариш учун ҳужжат топширмоқчиман. Агар бу сафар имтиҳонда 86 баллдан кам тўпласам,  70%лик устамам бекор қилинадими?

✅Жавоб:

➡️ Амалдаги қонунчиликка кўра, навбатдан ташқари аттестацияда педагог паст балл олса, унинг амалдаги тоифаси ҳам, унга бириктирилган мавжуд молиявий имтиёзлари ва эришилган устамалари бекор қилинмайди.

➡️ Сиз кузги малака синовларига навбатдан ташқари шаклда иштирок этиб, 86 баллдан паст натижа қайд этсангиз ҳам, 70 фоизлик устама белгиланган муддат (2 йил) тугагунга қадар тўлаб берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍8🔥2
⚡️Дарс соатлари ҳудуднинг мақомига қараб эмас, балки 3271-сонли қарорнинг 15-бандида кўрсатилган тоифа ва мавжуд сертификат асосида тақсимланади

❓Савол:

Мен олис ҳудуддаги мактабда ишлайман.  Бу ерда 4 нафар она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бор. Бири 1-тоифа, бири 2-тоифа, бирида фақат миллий сертификат бор. Менда эса ҳам миллий сертификат (Б+), ҳам 2-тоифа бор.

Бундай ҳолатда, устозлар ўртасида дарс тақсимотини амалга оширишда нималарга эътибор қаратилади?


✅Жавоб:

➡️ Мазкур ҳолатда дарс тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3271-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом"нинг 15-банди билан тартибга солинади.

➡️ Унга кўра, дарс соатлари мактабнинг жойлашган ўрни (олис ҳудудда ёки шаҳарда эканлиги) бўйича эмас, балки ўқитувчиларнинг малака тоифаси ва фан сертификатининг мавжудлиги каби касбий кўрсаткичларининг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланиши белгиланган.

❗️Шу сабабли, дарс соатлари ҳудуднинг мақомига қараб эмас, балки 3271-сонли қарорнинг 15-бандида кўрсатилган тоифа ва мавжуд сертификат асосида тақсимланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19😢3
#Биласизми
⚡️«Районо»ларнинг мактабларни текшириш ваколати тугатилган

Президентнинг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли фармони билан 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари тугатилган.

Юқоридаги тартибни инобатга олган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 2 июлдаги 147-сонли буйруғи билан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг низоми ва лавозим йўриқномаларини қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6😁6👍4💯1
#Биласизми
❓Ўқитувчилар учун меҳнат фаолияти давомида кийиниш маданиятига бўлган қандай намунавий талаблар белгиланган?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

✅Таълим муассаса уставида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг меҳнат фаолияти давомида кийиниш маданиятига бўлган талаблар акс эттирилмаган бўлса, қуйидагилар намунавий талаб сифатида тавсия этилади:

➡️ эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

➡️ аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани очиқ кўрсатиб турмайдиган юпқа (ҳарир) бўлмаган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, паст пошнали ёки пошнасиз поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

(Таълим муассаса Устави билан таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимлари формасининг ранги ва қўшимча белгиларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин).

➡️ умумэътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келадиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21🎉3😱1
#Биласизми
⚡️2026 йилдан магистр ўқитувчиларга тўғридан тўғри 1-малака тоифаси берилади

❗️Янги тартиб ўқитувчиларни рағбатлантириш ва малакасини оширишга хизмат қилади.


➡️ 2026 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинаётган магистр даражасига эга битирувчилар автоматик равишда 1-малака тоифасини олади. Бу таълим соҳасида ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим янгиликдир.
 
➡️ Шунингдек, бакалаврни қизил диплом билан тамомлаган ёш мутахассислар иш фаолиятини бошлаши билан 2-малака тоифасига эга бўлади. Ушбу тартиб улар учун қўшимча имкониятлар яратади.
 
➡️ Яна бир муҳим ўзгариш — ўқитувчилар учун давлат хизматлари бўйича тўловлар 2 бараварга камайтирилади. Бу эса уларнинг молиявий юкини сезиларли даражада енгиллаштиради.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤28😁4😢2
#Фото
⚡️Умумтаълим фанларидан 2026 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари

❗️Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.


➡️ Миллий сертификат учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

➡️ Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин.

➡️ Миллий сертификат имтиҳонлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

☝️Муҳим эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига кўра, имтиҳон ўтказиладиган жой, сана ҳамда муайян ҳудуд бўйича ўтириш ўринлари сони Билимни баҳолаш агентлиги томонидан белгиланади. Шу сабабли, ҳудуд учун белгиланган лимит тўлгач, мазкур ҳудуд бўйича рўйхатдан ўтиш ёпилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20
⚡️Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади

❗️Ҳукумат қарори (501-сон, 17.09.2026 й.) билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.


🔰 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.

📌 Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг  фарзандларига татбиқ этилади.

❌ Чегирма :
▪️ олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида;
▪️ Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ;
▪️қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида;
▪️хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида;
▪️ нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга нисбатан қўлланилмайди.

👨‍👩‍👧‍👦  Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса,  чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.

📝 Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза   юборади.

📲 Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги  “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.

⏳Аризалар масъул ташкилот томонидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

📌 Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади.

❗️Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12😁2👍1
⚡️Энди педагоглар чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонини 50% чегирма билан топширишлари мумкин

✅Имтиҳонда иштирок этиш учун my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш жараёнида:

➡️ “Тўловга имтиёз” бўлимидан

➡️ “Рўйхатдан ўтган / Ногирон / Ижтимоий ҳимоя ягона рейестрига киритилган / Педагоглар” бандини танлаш керак.

➡️ Шунда имтиҳон учун: 594 000 сўм ўрнига 297 000 сўм миқдорида тўлов чеки шаклланади.

☝️Эслатма: Рўйхатдан ўтиш вақтида имтиёз бўлимида айнан “Педагоглар” банди белгиланганлигига эътибор беринг.

❗️Ушбу маълумотни педагог ҳамкасбларингизга ҳам юборинг!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1❤22👍8😁3🔥2
⚡️Вақтинча ишсиз ёки талаба бўла туриб ишлаётган педагоглар аттестацияга жалб этилмайди

❓Савол:

Мен Термиз шаҳридаги 3-мактабда апрель ойига қадар ишладим ва ишдан бўшадим. Ҳозир биз Навоий вилоятига кўчиб келдик. Бу ердан иш топа олмадим. Термиздаги мактаб номидан кузги аттестацияда қатнашсам бўладими? Ҳозир ҳеч бир мактаб ҳисобида эмасман.

✅Жавоб:

➡️ Афсуски, мумкин эмас. Низомнинг 1-банди: "Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди".

➡️ Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак.

➡️ Шунингдек, Олий таълим ташкилотларини 2025 йилда тамомлаган ёш мутахассислар аввал ишга жойлашиб кейин навбатдан ташқари тури бўйича мурожаат юборишлари керак.

➡️ Шу жумладан, магистр даражасига эга бўлган педагоглар ҳам аввал таълим ташкилотига ишга жойлашиб кейин тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан иккинчи тоифа олиш учун мурожаат юборишлари керак бўлади.

❗️Ҳам ишлаб, ҳам таҳсил олаётган талаба-педагоглар ҳам аттестацияда иштирок этишлари мумкин эмас.


➡️ Сабаблардан яна бири: Тоифа тўғрисидаги сертификатларда педагогнинг иш жойи кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бу видеони фарзандингизга албатта кўрсатинг

❗️Фарзандларимиз хавфсизлиги учун огоҳликни ошириш шарт ва зарурдир!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
cae14882-5910-f9a8-a054-b270c0333046_media_.pdf
194.5 KB
#Файл
⚡️Педагоглар ўртасида йилнинг энг катта беллашуви — Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

❗️Танловда 208 та туман (шаҳар) бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бири 616 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари) пул мукофоти билан мукофотланади.


📊 Маълумот ўрнида: жорий йилги танловда Республика бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этишди. Улардан 208 нафар педагог ғолибликни қўлга киритишди. 

🗂Ғолиблар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21
⚡️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди

2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

✅Бу муддат:

➡️ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;
➡️ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;
➡️ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

➡️ 15 октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
⚡️Педагог мақоми ва имтиёзлар: муҳим 6 қоида

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Hudud24.uz шу муносабат билан педагог ва унинг мақоми ҳақида маълумот бериб ўтган эди.

1. Педагог ким?

➡️ Таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир.

➡️ Ўзбекистонда педагогнинг мақоми тан олинади. Педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилади.

➡️ Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

2. Кимлар педагог бўлиши мумкин эмас?

❌Қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

➡️ суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар;

➡️ суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

➡️ педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлганлар;

➡️ психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турганлар.

➡️ Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

3. Педагогларга қисқартирилган иш ҳафтаси қўлланилади

➡️ 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

➡️ Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагоглар доимий равишда иш берувчи ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

➡️ Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади ҳамда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

4. Мактаб педагогларига ҳар ойлик қўшимча устама берилади

➡️ Мактаб ўқитувчилари учун директор жамғармаси ҳисобидан 40 фоизгача қўшимча устама тўланади, бу ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.

➡️ Мактаб ходимлари 1 октябрь байрам муносабати билан МҲТЭКМнинг 50 фоизигача мукофотланиши мумкин.

5. Педагогларга давлат мукофотлари берилади

➡️ Касбий фаолиятда юқори натижаларга эришганлиги учун педагоглар давлат мукофотларига, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонлари ҳамда бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.

6. Педагоглар фаолиятига аралашиш жавобгарликка сабаб бўлади

➡️ Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍2😁1💯1
#Биласизми
⚡️Аттестация вақтлари тест синовлари бошланишидан камида 10 кун аввал тасдиқланиб, эълон қилинади

Низомнинг 31 банди кўра, (янги таҳрирда) педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилади.

➡️ Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини (кейинги ўринларда – малака синовлари) ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили малака синовлари бошланишидан 10 кун аввал тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайтидаги педагог кадрнинг шахсий кабинетига юборилади.

➡️ Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍1
#Фото
⚡️Педагогларга директор жамғармасидан устамалар белгилашда малака тоифаси учун қўшимча балл берилади

Ҳукуматнинг 2025 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида»ги 662-сон қарори қабул қилинган.

✅Унга кўра, педагогларга директор жамғармасидан тўлаб бериладиган устамалар белгилашда малака тоифаси учун қўшимча баллар берилади:

➡️ мутахассис малака тоифаси учун – 0 балл;

➡️ иккинчи малака тоифаси учун – 5 балл;

➡️ биринчи малака тоифаси учун – 10 балл;

➡️ олий малака тоифаси учун- 20 балл берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍6😁3🤣1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи 2027-2028-ўқув йили учун қабул эълон қилди

Жорий йилнинг 5 сентябридан 5 октябрига қадар номзодлар www.dxxtmhal.uz сайти ёки ДХХ ҳудудий бошқармалари орқали ариза топширишлари мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3