🤩Яшаш бахти🤩
1.33K subscribers
18.9K photos
1.17K videos
27 files
10K links
Ассалому алайкум хуш келибсиз!

💖 Психология оркали у́з бахтини яратиш
Биз билан албатта юксаласиз.19.18

Руҳий улғайиш ривожланиш🧘
Ўзини ўзлигини тан олиш ва ўз устидан ғалаба🌅

Психолог Хуршида Бахрамовна

Богланиш учун телефонлар
915679883
995797767
Download Telegram
❤1👍1🥰1🤩1
Мияни “бахт гормонлари” ишлаб чиқаришга қандай ўргатиш мумкин?

Инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун мияда 4 та асосий модда ишлаб чиқарилади:

Дофамин
Окситоцин
Серотонин
Эндорфин

Бу моддалар одатда яхши воқеаларда чиқади. Лекин мия уларни кам миқдорда беради, чунки инсон доимо ҳаракатда бўлиши керак (яшаш учун).

Ҳозирги ҳаёт осонлашган, шунинг учун бахт ҳиссини ўзимиз яратишимиз керак.
Дофамин — мақсад гормони

Қачон чиқади:
• Бирор мақсадга яқинлашганда
• Натижага эришганда

Нима қилиш керак:
• Катта мақсадни кичик бўлакларга бўлинг
• Ҳар бир босқичга етишганда ўзингизни қувонтиринг

Шунда мия дофамин чиқаради ва сизда мотивация ошади
Окситоцин — ишонч ва яқинлик гормони

Қачон чиқади:
• Яқин инсонлар билан мулоқотда
• Қучоқлашиш, ишонч, меҳрда

Нима қилиш керак:
• Оила ва дўстлар билан кўпроқ вақт ўтказинг
• Сизга тинчлик берувчи нарсаларни топинг (мусиқа, хотиралар)

Бу хавфсизлик ва бахт ҳиссини беради

Серотонин — ўз қийматингни ҳис қилиш

Қачон чиқади:
• Сизни ҳурмат қилишса
• Ўзингизни муҳим деб ҳис қилсангиз

Нима қилиш керак:
• Илгариги ютуқларингизни эслаб Турина
• Янги натижаларга эришинг

Бу ўзингизга ишончни оширади

Эндорфин — завқ ва енгиллик гормони
Қачон чиқади:
• Кулганда
• Спорт қилганда

Нима қилиш керак:
• Кўпроқ ҳаракат қилинг
• Кулишни одат қилинг
Бу стрессни камайтиради ва кайфиятни кўтаради
Хулоса:
Бахт — бу тасодиф эмас
Уни ўзимиз одатлар орқали ярата оламиз

• Мақсад қўйинг → дофамин
• Яқинлар билан бўлинг → окситоцин
• Ўзингизни қадрланг → серотонин
• Кулинг ва ҳаракат қилинг → эндорфин

Хуршида Бахрамовна🧚‍♀🧚‍♀

https://t.me/yashash_baxti
👍2❤1🥰1
👍2🥰1
ПСИХОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ


1. ОЙНА ҚОИДАСИ
Менинг атрофимдаги инсонлар – менинг аксим.
Улар менинг, кўпинча ўзим англамаган ҳолда, шахсиятимнинг хусусиятларини акс эттиради. Мисол учун, агар кимдир менга қўпол муносабатда бўлса, унда мен буни хоҳлаяпман ва бунга йўл кўйиб беряпман. Агар кимдир мени яна ва яна алдаган бўлса, демак, мен дуч келганга ишонишга мойилман. Шундай қилиб, ҳеч кимдан хафа бўлолмайман.


2. ТАНЛАШ ҚОИДАСИ
Менинг ҳаётимда содир бўлаётган барча нарсалар, ҳодислар - ўз танловимнинг натижаси эканини англаяпман. Ва агар бугун мен зерикарли одам билан мулоқот қилаётган бўлсам, мен ўзимни зерикарли
деб биламан. Ёмон ва жахлдор инсонлар йўқ - бахтсиз инсонлар бор. Агар мен уларнинг муаммоларини бартараф қилсам, демак, менга бу ёқади. Шундай қилиб, даъво қилиш учун ҳеч ким йўқ. Мен, ўзим билан содир бўлаётганган ҳамма нарсанинг сабабчисиман. Ўз тақдиримнинг муаллифи ва яратувчиси - мен ўзимман.


3. ХАТО ҚОИДАСИ
Мен хато қилишим мумкинлигига қўшиламан.
Менинг фикрим ёки ҳаракатларимни, бошқа инсонлар ҳар доим хам тўғри деб ҳисоблашлари шарт эмас. Ҳақиқий дунёда нафақат қора ва оқ, балки оч кулранг ва тўқ оқ ранглар ҳам бор. Мен ИДЕАЛ эмасман, мен шунчаки яхши инсонман ва хато қилиш ҳуқуқига эгаман. Энг муҳими - уни тан олиш ва вақтида тузатиш.


4. МУВОФИҚЛИК ҚОИДАСИ
Менга мос бўлган ва менга муносиб, кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас, инсонлар билан муносабатлар, иш ёки пул бўладими, менда айнан шу нарса ва айнан шу миқдорда бор. Агар мен инсонни тўлиқ севмасам, бу инсон мени жуда яхши кўришини талаб қилиш жуда кулгили. Шундай қилиб, менинг барча даъволарим маъносиздир. Шу билан бирга, мен ўзимни ўзгартиришга қарор қилсам - атрофимдаги инсонлар ҳам ўзгаради (яхшироқ томонга)


5. ҚАРАМЛИК ҚОИДАСИ
Ҳеч ким менга ҳеч нарса қарздор эмас.
Аҳир мен, ҳар бир кишига, қўлимдан келганича, фидокорона ёрдам бера оламан.
Ва бу мен учун қувонч. Яхши бўлиш учун кучли бўлиш керак.
Кучли бўлиш учун, мен ҳамма нарсани қила оламан деб ишонишим керак.
Ва ишонаман! Лекин "ЙЎҚ!" дейишни хам билиш керак.


6. МАВЖУДЛИК ҚОИДАСИ
Мен ҳозир ва шу ерда яшаяпман.
Ўтмиш йўқ, негаки ҳар бир кейинги сония ҳозирги кунга тўғри келади. Ҳеч қандай келажак йўқ, негаки у ҳали йўқ. Ўтмишга боғланиш депрессияга олиб келади, келажак учун ташвишланиш безовталикни туғдиради. Мен ҳозирги замонда яшаётиб, мен ҲАҚИҚИЙМАН. Хурсанд бўлишим учун сабаб бор.

Хуршида Бахрамовна🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀

https://t.me/yashash_baxti
👍2❤1😍1
👍2🔥1🥰1
Ҳамма нарсани ўзгартирувчи ички харакат:
1. Ҳиссиётларни бошқариш.
2. Ҳаммага ҳамма нарсани тушунтиришни тўхтатиш.
3. Ички хотиржамликни танлаш.
4. Чегаралар ўрнатиш.
5. Ҳар бир нарсага ҳам муносабат билдирмаслик.
6. Ҳолатингиз учун жавобгарликни ўз зиммангизга олиш.
7. Солиштиришни тўхтатиш.
8. Аниқлик ва хотиржамлик билан қарор қабул қилиш.
9. Ўзингизга меҳрибон бўлиш.

Хуршида Бахрамовна🧚‍♀

https://t.me/yashash_baxti
❤2👍2🥰1
#Кун_ҳақиқати

⚡️Инсонлар сизга нисбатан салбий муносабат билдирса, дилингизни оғритса ҳафа бўлманг.
Ҳар ким ўзида борини беради.

Хуршида Бахрамовна🧚‍♀

https://t.me/yashash_baxti
❤3👍2🥰1
#Ривож

Ҳасад бу - ўзимизга  рухсат беролмаган нарсани бир одамда кўриб безовталаниш.
Ҳавас - ўзимизда мавжуд бўлган бир қисмни, бўлакни, бошқада кўриб орзулаш. Сиз ҳавас қилаяпсизми, демак, сизники ҳам йўлда дегани.
Ҳасадга мисол: сиз лаб бўёғи суриш учун ўзингизга рухсат беролмасангиз айнан қаршингиздан чиққан одамни лаб бўёғи ишлатгани сизда безовталик уйғотади. Ёки истасангизам калта сочни  ўзингизга рухсат бермайсиз шунинг учун калта сочли қизни айнан шу томони сизни безовталаши мумкин.
Шунчаки ўзингизга рухсат беришни ўрганинг ёки «Мен бунга рухсат бероламан аммо бу нарса менга керак эмас» деб айтинг. Ана шунда ҳасад уйғонмайди қалбингизда.

Хуршида Бахрамовна🧚‍♀

https://t.me/yashash_baxti
❤3👍3😍1
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум! Боққа кириб, сизга бир қучоқ куз гулларини тайёрлаб кўйдим. Шу гулларни олингу хурсандгина юринг. 🌷🌼
Кунингиз яхшиликларга бой бўлсин. Гулни ўрнига албатта пул яхши дерсиз!  Лекин пулда гўзаллик йўқ. Ифор йўқ. 😔
Жуда бўлмаса бир сафар гул, кейинги сафар пулда! 🤷‍♀️
Хайрли Тонг, оламни севувчилар! ❤️

Хуршида Бахрамовна❤️❤️

https://t.me/yashash_baxti
❤2👍2🥰2🔥1
Сен ҳаммани тушунишга уринасан…
Лекин ўзингни унутаяпсан.

Ҳаммага яхши бўлиш,
ҳаммани хафа қилмаслик,
ҳаммани рози қилиш —
секин-аста сени чарчатяпти.

Сен “кучлиман” деб юрасан,
лекин ичиңда чарчоқ бор.

Эслаб қол:
сен ҳам муҳимсан.

Ҳаммага ёқиш шарт эмас.
Баъзан энг тўғри қарор —
ўзингни танлаш.

Чунки сен ўзинг томонда бўлсанг,
ҳаёт енгиллашади.

Хуршида Бахрамовна💚

https://t.me/yashash_baxti
👍2🔥2❤1
🕊️ Ҳаётинг ўзгариши — фикринг ўзгаришидан бошланади

Кўпчилик бахтни ташқаридан қидиради. Яхши иш, яхши инсон, яхши шароит…
Лекин ҳақиқат шундаки — сен ўзингни қандай ҳис қилсанг, ҳаётинг ҳам шундай шаклланади.

Баъзан сен чарчайсан, тушкунликка тушасан, ўзингни тушунмай қоласан…
Бу — заифлик эмас. Бу — сен инсон эканингни англатади.

🌿 Ўзингга савол бер:
Мен ўзимни қўллаб-қувватлаяпманми?
Ёки доим ўзимни танқид қиляпманми?

Чунки ички овозинг — сенинг энг катта душманинг ҳам, энг катта ёрдамчинг ҳам бўлиши мумкин.

✨ Эслаб қол:
Сен етарлисан.
Сен қимматлисан.
Сенинг ҳаётинг — сен ўйлагандан ҳам катта имкониятларга тўла.

Бугундан бошла:
Ўзингга меҳр бер… ва ҳаётинг қандай ўзгараётганини кузат 🤍

Хуршида Бахрамовна💚

https://t.me/yashash_baxti
❤3🔥3👍1
Инсонни чарчатадиган нарса — муаммолар эмас.
Уларни ичингда жим олиб юриш.

Ҳаммага яхши кўринишга уринган одам,
охири ўзини йўқотиб қўяди.

Баъзан кетиш — мағлубият эмас.
Ўзингни сақлаб қолишдир.

Сизни тушунмайдиган одамларга
ўзингизни исботлаш шарт эмас.

Юрак чарчаганда, ҳатто дам олиш ҳам ёрдам бермайди.
Аввал ҳисларингизни тинчлантириш керак.

Энг кучли инсон —
ҳаммасини ичига ютиб юрадиган эмас,
керак пайтда “менга оғир” дей оладиган инсон.

Одамлар сизни қандай кўриши эмас,
ўзингизни қандай ҳис қилишингиз муҳим.

Кўп ўйлаш — баъзан ақл белгиси эмас.
Ички хавотир белгиси бўлади.

Ҳар бир совуқлашиб қолган инсон
бир вақтлар жуда меҳрибон бўлган.

Ўзингизни танқид қилишдан кўра,
бир марта мақтаб кўринг.
Руҳият ҳам меҳрга муҳтож.

Хуршида Бахрамовна💚

https://t.me/yashash_baxti
❤1👍1🔥1
Сукут — ҳамиша хафалик эмас.
Баъзан инсоннинг ичида сўз қолмайди.

Кимдир сиздан воз кечди деб,
ўзингиздан воз кечманг.

Инсон энг кўп
“мен яхшиман” деган пайти чарчайди.

Ҳаддан ортиқ меҳр ҳам
инсонни синдириб қўйиши мумкин.

Ҳаммани қутқаришга уринган одам
кўпинча ўзини унутиб қўяди.

Баъзи оғриқлар вақт билан эмас,
қабул қилиш билан ўтади.

Сизни қадрламайдиган жойда
ўзингизни исботлашга умр кетказманг.

Руҳан чарчаган инсонга
баъзан битта самимий гап етади.

Кучли кўринган одамлар ҳам
ичида жуда нозик бўлиши мумкин.

Ўтмишни қайта-қайта ўйлаш
ҳаётни орқага яшаш билан тенг.

Хуршида Бахрамовна💚

https://t.me/yashash_baxti
❤2👍1🔥1
👍2❤1🥰1
​​

Ўзини англаш хақида.

Бу нима 🤔 дегани?

Уз-узини англаш - бу шахснинг ☝ уз жисмоний ва рухий хусусиятлари билан танишиши ва урганиши билан боглик булган жараёндир!

Бу узини ва атрофни кузатиш билан шаклланади.

Шахс нима учун уз-узини англамоги зарур?

Уз-узини англаш инсоннинг уз-узини ривожлантиришига, уз-узини яхшилашга ва шахсий ривожланишига 🔝 олиб келади!

Агар кимдир уз-узини англашга карор килган булса, у биринчи уринда ким эканлигини ва каерга кетаётганлигини билиши керак!

Уз устингизда мунтазам равишда ишлаб боришингиз 💡 - сиз учун нима мухим, нима билан эса хайрлашиш кераклигини курсатиб беради!

Хуш, уз-узини англаш жараёнини нимадан бошлаш керак?

Келинг, сиз билан узингиз билан танишиш учун мулжалланган воситаларни куриб чикамиз 😉

Мухими ⚠ бу жараённи бошлашдан олдин, сиз мутлак бегона инсонни тахлил килаётганингизни тасаввур килинг. Шунда сиз ортикча хиссиётларни бартараф ❌ этишингиз мумкин!

🔴 Уз-узини кузатиш.

Бу сизни "онглилик" даражангизни оширишга ёрдам беради!

Сизга энг самарали усулни таклиф киламан 🤗
Энг куп вактингизни утказадиган жойингизга ушбу саволларни ёзиб 📝 ёпиштириб куйинг:
✔ Хозир нима килябман ва нима учун?
✔ Хозир нима хакида уйлаябман?
✔ Менга хакикий бахт хиссини нима беради?
✔ Кандай вазиятларда "иккиюзламачилик" килишимга тугри келади?

Бу саволларга жавоб берар экансиз, ушбу 5 нарсага таянинг:
➡ хиссиётлар;
➡ туйгулар;
➡ хаёллар;
➡ тасаввурлар;
➡ харакатлар.

🔴 Уз-узини тахлил килиш.

Энди эса юкорида олинган маълумотларни тахлил килиш вакти!

Качон, кандай ва каерда узингизни яхши хис этишингиз, нималар сизни кониктирмаслигини ва х.к. буткул англаб етасиз!

🔴 Уз-узини кабул килиш.

Ушбу боскичда сиз узингизни борингизча кабул килишни урганасиз.

Узингизнинг кучли 👍 ва заиф 👎 томонларингизни тушуниб оласиз.

Кандай хислатларингиз мактовга лойик, кандайлари эса - аксинча!

Нима сизни рагбатлантириши ва олдинга ундаши мумкин!

Лекин ☡

Хозирги холатингиздан буткул коникиб, кул ковуштириб утиришни хожати йук 🚫

Ривожланишда 🏆 ва ижобий тарафга узгаришда давом этинг! Ва, албатта, ички туйгуларингизни кузатиб боринг!

Агар бу борада кийинчилик сезсангиз - менга мурожаат этинг!

Мен эса, ёрдамим туфайли уз кобилиятларини хаётга тадбик этган куплаб инсонлар сингари, сизга хам уз хусусиятларингизни тахлил килиб, эришган билимларингизни хаётда муваффакиятли куллашингизда ёрдам бераман. Аллоҳ изн берса🙏❤

Хуршида Бахрамовна💚

https://t.me/yashash_baxti
👍2🥰2❤1
🔥2👍1
📌 СИЗ БИРОВГА ЁРДАМ БЕРГАНИНГИЗДА, ФАҚАТ У ЭМАС — СИЗ ҲАМ ЎСАСИЗ.

🆘 Биз кўпинча:
«Мен унга ёрдам бердим», деб ўйлаймиз.
Лекин аслида бу жараён бир томонлама эмас.

✅ Сиз кимгадир билимингизни берсангиз — билимингиз очилади.

✅ Кучингизни берсангиз — ўз кучингизни ҳис қиласиз.

✅ Меҳр берсангиз — қалбингизнинг имкониятини кўрасиз.

✅ Тажрибангизни улашсангиз — ўз потенциалингизни намоён қиласиз.

❗️Демак, сизга муҳтож бўлиб келган инсон ҳам ҳаётингизга бекорга кирмаган.

💯 Балким, у сиз орқали ўз йўлини топар.
💯 Лекин сиз ҳам у орқали ўзингиздаги ҳали очилмаган қирраларни кашф этарсиз.

♻️ Шунинг учун ҳақиқий ёрдамда «мен кучлиман — сен кучсизсан» деган позиция йўқ.
У ерда тенглик бор.
Мен сенга бераман.

❇️ Сен эса менга — ўз потенциалимни намоён қилиш, ўсиш ва янада каттароқ инсон бўлиш имкониятини берасан.

⤴️ Баъзан биз ёрдам бераётган инсон — аслида бизнинг ўсишимизга хизмат қилаётган инсон бўлади.

♻️ Шунда ёрдам — қутқариш эмас.
Икки инсоннинг бир-бири орқали ўсишига айланади.

Хуршида Бахрамовна💚

https://t.me/yashash_baxti
👍1🔥1
БУГУНГИ КУН УЧУН ШУКРОНАЛИК⭐️

Аллоҳим бугунги кунимни чексиз қувонч бахт, шодлик ва гўзал лаҳзаларга тўлдириб қалбига ҳузур, ҳаловат, юзимга табассум, вужудимга енгиллик ато этаётганинг учун ҳар бир дақиқамга гўзал сабаблар билан қувониб хурсандчилик ва ёқимли хушхабарларни қабул қилиб яшаётганим учун, атрофимдаги инсонларнинг меҳр мухаббати ва яхши муносабатлари билан кунимни янада гўзаллаштираётганинг учун бугунги кунимни унитилмас бахтли ва қувончли кун қилиб берганинг учун миннатдорман, шукроналик келтираман🌳

Хуршида Бахрамовна

https://t.me/yashash_baxti
❤7🔥3👍1
#ички_овоз

Мен ҳам хато қилишим мумкин

Нега хатоларингиз учун ўзингизни узоқ вақт жазолайсиз?

Балки, сиз учун хато қилиш шунчаки адашиш эмас, балки «мен етарли эмасман» деган маънони англатар?

Аммо хато — сизнинг шахсиятингиз эмас. У ҳаётингизнинг бир қисми, холос.

Сиз хатоларингиздан каттароқсиз.

Хайрли кун азизларим...

Хуршида Бахрамовна💚

https://t.me/yashash_baxti
❤2👍2🥰2
Ҳар қандай синов олдидан ўзингизга шундай денг: «Ўхшаса — яхши, ўхшамаса — янада яхши!»

Ахир, сиз дунёнгиз сизга ғамхўрлик қилишини биласиз. Агар бирор иш амалга ошмаса, демак, сиз ўзингиз билмаган бошқа муаммолардан четлаб ўтгандирсиз.

Шундай енгил ва хотиржам кайфият билан тақдирингиз билан учрашувга йўл олинг. Зеро, ўз тақдирингизни ўзингиз яратасиз. 🌿

Хуршида Бахрамовна💚

https://t.me/yashash_baxti
❤3🥰2👍1