"Yosh Prokurorlar" klubi
2.06K subscribers
336 photos
59 videos
38 files
148 links
Ушбу канал орқали кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг фаолияти, прокуратура соҳасидаги янгиликлар, прокуратура органларида хизматни ўташ шартлари, “Yosh prokurorlar” клуби фаолияти, терговчилик фаолиятидаги мураккаб жиноят
Download Telegram
🔊 Терговчилик касби!

🟢 Агар Сиз аниқ фикрлашни, изланишни ва одамларга ёрдам беришни яхши кўрсангиз – терговчилик Сиз кутган касбдир!

🟠 "Терговчи" — ҳақиқат эшигини очиб, ёлғон ва шубҳаларни четга сурган ҳолда, одамларга ишонч ва ёруғлик улашади! Унинг меҳнати жамиятга хавфсизлик ҳамда тинчлик олиб келади!

🔵 Терговчилар – кўринмас қаҳрамонлар: уларнинг муваффақияти тинч кўчалар ва юзлардаги хотиржам табассумдир!

🟡 Далиллар жим турганида, терговчи уларга овоз беради, ҳар бир изни гувоҳга айлантиради!

🟢 Ёлғон қанча чуқур бўлмасин, сабрли ва пухта ўйлайдиган терговчи унинг илдизигача етади!

🟣 Бу касбда ҳар бир кун янги чақириқ, ҳар бир далил эса ҳали ечилмаган бошқотирмага ўхшайди. Зеҳн ўткир, ният тоза бўлса, ҳеч қандай тўсиқ қолмайди!

🔵 Тергов бармоқ изидан бошланади, аммо унинг якуни жамият учун хавфсизлик ва осойишталикдир!

🟣 Жиноят изи ўчирилиши мумкин, аммо ҳақиқий терговчининг сабрини ҳеч ким ўчира олмайди!

🟠 Ҳал қилинган ҳар бир иш — шунчаки рақам эмас, одамларда “адолат бор” деган ишончни кучайтиради!

🟢 Терговчи учун энг катта мукофот — барча далиллар занжирдек туташиб, ҳақиқат ойдинлашган лаҳзадир!

🔴 Ҳақиқатни топган лаҳза – медаль ёки шон-шуҳрат эмас, балки ички ғурур ва жамиятнинг “рахмат” деган овозидир!

🔵 Терговчи ўзини ҳеч қачон реклама қилмайди, бироқ унинг ҳалол меҳнати туфайли одамлар ўзини хавфсиз ҳис қилади!

🔴 Терговчи — жамият учун кўринмас, аммо зарур қалқон! У ўз билим, сабр ва диққати билан ҳақиқатни очади, ёлғонни бартараф этади ва одамларга хавфсизлик ҳадя қилади! Шу боис терговчилик нафақат мураккаб, балки улкан шараф ва катта масъулият талаб қилувчи касбдир!

🟣 Адолатга хизмат қилмоқчи, ҳақиқатнинг овози бўлмоқчи ва инсонлар ҳаётида тинчлик ўрнатмоқчи бўлганларга омад тилаймиз!
❤19🔥12👍7⚡5🫡2
🟢 Тафаккур қил — бу муҳим!

🔵 Кунларнинг бирида немис ҳуқуқ профессори ёзма имтиҳонда бутун курсни қониқарсиз баҳолади!

🟠 Талабалар ҳайратда эди: савол мураккаб эмас, аксинча ҳаётий кўринарди!

🟣 Вазифа шундай эди: «Икки қўшни ўртасидаги даъвони ҳал қилинг».

🟤 Бир қўшнининг боғидаги олма дарахтларининг шохлари иккинчисининг лолазори устига осилиб турар, тушган олмалар эса нозик гул пояларини синдириб қўяр эди!

🟠 Имтиҳон давомида талабалар икки гуруҳга бўлинди. Бир қисми лолалар эгасини ҳимоя қилиб, мулк ҳуқуқи ва зарар учун жавобгарлик моддаларини келтирди!

🟣 Иккинчи қисми эса боғбон манфаатини ҳимоя қилиб, дарахт эгасининг ҳуқуқлари, табиий ҳолатлар ва тасодифий зарар тушунчаларига таянди!

🟠 Ҳар икки томон ҳам қонунни мукаммал билишини намоён қилди! Бироқ натижа кутилганидек бўлмади!

🟢 Чунки охирида маълум бўлдики, олмалар — куз фаслида тушади, лолалар эса — баҳорда гуллайди! Демак, профессор тасвирлаган ҳолат табиат қонунларига зид бўлиб, ҳаётда умуман содир бўлиши мумкин эмас эди!

🔴 Профессор талабаларнинг норозилигини хотиржамлик билан тинглаб, шундай хулоса қилди: «Қонун моддаларини билиш — муҳим. Лекин ундан ҳам муҳими — воқеликни тўғри англаш. Агар инсон вақт, макон ва сабаб-оқибатни ҳисобга олмаса, энг мукаммал қонун билимлари ҳам уни нотўғри қарорга олиб боради! Ҳуқуқ аввало соғлом тафаккурга таянади».!

🔰 Бу имтиҳон талабаларга битта оддий, аммо умрбод сабоқ бўлди: қоидаларни ёдлаш мумкин, лекин фикрлашни ўрнини ҳеч нарса боса олмайди!
❤22🔥13👏7❤‍🔥4💋2💯1
🟡 Иш ўрганувчи иш ўрганиши намунавий дастур асосида тузиладиган якка тартибдаги дастурга мувофиқ амалга оширилади!

🔵 Мазкур дастур иш ўрганувчи лавозимга тайинланганидан сўнг беш кун ичида кадрлар тармоқлари томонидан ҳудуддаги қонунийлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда иш ўрганувчида муайян йўналиш бўйича етарли малака ва кўникма ҳосил қилиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб индивидуал тузилади!

🟣 Ҳудудий кадр тармоқлари иш ўрганувчиларнинг иш ўрганиш дасурларини тузишда асосий эътиборни юкламанинг 60 фоизини иш ўрганувчи тайинланган лавозим вазифаларига, қолган 40 фоизини иш ўрганиш дастурининг бошқа йўналишларига қаратиши лозим!
✍5👏2🏆2❤1
🟠 Билиб олинг! Иш ўрганувчилар!

☑️ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни, прокуратура органларининг фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиши ва конспектлаштириши;

☑️ Бош прокурорнинг соҳавий буйруқлари, низомлар ва йўриқномаларни ўрганиши ва конспектлаштириши;

☑️ Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратураларининг тегишли ҳайъат қарорларини ўрганиши;

☑️ туман (шаҳар) прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда иш юритиш тартиби ва унга оид ҳужжатларни ўрганиши;

☑️ туман (шаҳар) прокуратураси иш режаларини ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликдаги режаларни тузиш тартибини ўрганиши ва уларнинг ижро этилишида иштирок этиши;

☑️ қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволига оид статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиш тартибини, уларни таҳлил қилиш услубларини ўзлаштириши
;

☑️ текшириш объектлари ва предметларини аниқлаш, амалга оширилган ишларни умумлаштириш ва унинг натижаларидан прокурор назоратини ташкиллаштиришда фойдаланиш тартибини ўрганиши;

☑️ прокурорлик фаолиятининг йўналишлари бўйича статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда иштирок этиш
!
❤9👏5🫡4🏆2
🟠 Қуйидагилар прокуратура коллегиал органлари ҳисобланади:

🟢 Прокуратура ҳайъатлари;

🔵 Малака кенгашлари;

🟣 Одоб-ахлоқ кенгашлари;

🔴 Жамоатчилик кенгаши
!
❤9🫡5👏2
❤18⚡5🔥5🫡3👍1
🔥14❤10⚡3🫡3👍1
🔥12❤9⚡3👏2❤‍🔥1👍1🫡1
❤25👏8🫡8👍2
🔰 БАЙРАМ МУБОРАК!

🔱 Ассалому алайкум, юртнинг азиз ва матонатли ўғлонлари!

⚜️ Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

♻️ Бугунги улуғ айём Ватан тинчлиги, халқ осойишталиги ва юрт равнақи йўлида турли соҳаларда сидқидилдан хизмат қилаётган барча ватанпарвар фарзандларимизнинг байрамидир! Сизларнинг жасоратингиз, фидоийлигингиз ва масъулиятингиз туфайли юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурмоқда!

🔆 Сизларга Ватанга хизмат қилишдек шарафли йўлда мустаҳкам соғлиқ, матонат, касбий ютуқлар ва доимо омад ёр бўлишини тилайман!

🌀 Оилаларингиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртимиз тараққиёти бардавом бўлсин!

♻️ Тинчлигимиз абадий бўлсин, Ватанимиз ҳамиша омон бўлсин!
❤9🔥7🫡4⚡3👏2
Лейтенант! Generallar ham leytenant bo'lishgan!
🫡17❤14⚡5
🌸 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!

Азиз ва мўътабар онажонларимиз, меҳрибон ва қадрли опа-сингилларимиз, гўзаллик ва назокатда тенгсиз бўлган азиз қизлар!

💐 Баҳорнинг энг гўзал байрами — 8 март муносабати билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

💐 Сизларга дунёдаги энг бебаҳо неъматлар — мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака ва қалбингизга доимий хурсандчилик тилайман!

🌷 Биз ҳаётимизнинг маъно-мазмунини, борлиғимизнинг файзи ва гўзаллигини Сиз, азиз ва қадрли аёлларимизсиз тасаввур эта олмаймиз! Чунки меҳр-муҳаббат, илиқлик ва эзгулик айнан Сизлар орқали ҳаётимизга кириб келади!

🌷 Сизлар ҳар доим гўзаллик ва назокат, меҳр ва садоқат, сабр ва матонат, қаноат ва шукроналик тимсоли бўлиб келгансиз! Ана шу юксак фазилатларингиз билан оилаларимизга файз, жамиятимизга эса эзгулик ва барқарорлик бағишлаб келмоқдасиз!

⚜️ Сизнинг меҳрингиз ва ғамхўрлигингиз туфайли ҳаётимиз янада гўзал, қалбларимиз эса янада бой бўлиб боради!

⚜️ Шу боис, Сиз — азиз ва мўътабар аёлларга қанча эҳтиром ва миннатдорлик билдирсак, шунча арзийди!

🌸 Яна бир бор барчангизни баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат, меҳр ва муҳаббат байрами — 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман!

💐 Иқболингиз баланд, умрингиз узоқ, ҳаётингиз файзли ва фаровон бўлсин!

🌷 Қалбингиз ҳамиша баҳордек яшнаб турсин, юзингиздан табассум асло аримасин. Сиз бор экансиз — ҳаёт гўзал, оилалар файзли, дунё эса янада нурли!

✨ Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва мўътабар аёллар!
❤18🔥13👏4⚡2👍2💘2🥰1
❤25👏6🕊4🥰3
❤9🔥2
Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз кузатувчилари! Aзиз шогирдлар!

Сизларни муборак Рамазон ҳайити — Ийд-ал-Фитр айёми билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!

Ушбу улуғ ва қутлуғ байрам барчамиз учун янгиланиш, эзгулик ва меҳр-оқибат рамзи бўлиб, қалбларимизга илиқлик, хонадонларимизга файзу барака ва ҳаётимизга янги умидлар олиб кирсин.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахту саодат, оилавий тотувлик ва бардавом фаровонлик тилаймиз. Ҳар бир кунингиз мазмунли, самарали ва қувончли ўтсин, қилаётган меҳнатингиз ва эзгу интилишларингиз албатта ўз самарасини берсин.

Бу байрам инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлайди. Шу эзгу қадриятлар ҳаётимизда доимо устувор бўлиб қолсин.

Юртимизда тинчлик ва барқарорлик мустаҳкам бўлсин, ҳар бир хонадонга қувонч, барака ва фаровонлик ёр бўлсин. Барчангизга яқинларингиз даврасида шодликка тўла, илиқ ва унутилмас байрам кунлари тилаймиз.

Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!
❤31👍6🕊5❤‍🔥1🔥1
🔰 Ассалому алайкум хурматли каналимиз кузатувчилари!

🟢 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

🔵 Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман!

🟣 Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!
🔥12❤7❤‍🔥3🥰1
Барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламан!

Юртимиз доим тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин!
🔥13❤12🫡3
🟢 Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз кузатувчилари, азиз шогирдларим!

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан самимий табриклайман!

Ушбу улуғ айём хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, қалбларингизга қувонч ва хотиржамлик олиб келсин.

Қурбон ҳайити меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик байрами ҳисобланади. Шу қутлуғ кунда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ўқиш ва ишларингизда муваффақият тилайман.

Азиз шогирдларим, илм олиш йўлидаги интилишларингиз доимо самарали бўлсин. Келгусида билимли, масъулиятли ва юртимизга фойдаси тегадиган етук мутахассислар бўлиб етишишингизни тилайман.

Барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин, ҳаётингизда яхшилик ва қувончли кунлар кўп бўлсин.

Қурбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!
❤8❤‍🔥8🔥4👏3🫡3⚡1🥰1
❤20🔥10❤‍🔥5🤝4🫡2
❤17👍8❤‍🔥5👏3