"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
6.31K subscribers
3.66K photos
2.64K videos
9 files
7.97K links
Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.
Download Telegram
Сиддиқ - Роббиси унинг қалбида ташқи кўринишига зид бўлган бирор нарсани кўрмаслиги учун ўз қалбини назорат қилиб турадиган кишидир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@yunusalioxund
Аллоҳни зикр қилишдан мақсад — қалб ғафлатда бўлган ҳолда шунчаки сўзларни пичирлаб айтиш эмас. Тил билан қилинган зикрга албатта тафаккур ва ушбу сўзларнинг маъноларидан таъсирланиш ҳамроҳ бўлиши керак.

Доктор Умар Абдулкафий.

@yunusalioxund
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун  26 октябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Душанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Жумодул аввал ойининг ўн бешинчи   куни!!!                                                                                                                                                                                                                           https://t.me/yunusalioxund
«Бу дунё ҳаёти алдамчи матоҳдан бошқа нарса эмас»

Ер юзида содир бўлаётган зилзилалар, ёнғинлар, сув тошқинлари, эпидемиялар, селлар, қурғоқчиликлар, мусибатлар, урушлар, фитналар, синовлар ва бошқа турли офатларнинг барчаси бизга бу ҳаётнинг ҳақиқатини, яъни унинг алдамчи матоҳ эканини эслатувчи хабарлардир.

Шундай экан, дунёга алданиб қолмаслик ва унга суяниб, боғланиб қолмаслик лозим.

Ақлли инсон бу дунёни доимий яшаш ва роҳатланиш маскани эмас, балки ўтиб кетиладиган манзил деб билади.

«Дунё ҳаёти алдамчи матоҳдан бошқа нарса эмас» мазмунидаги ибора Қуръонда Оли Имрон сурасининг 185-ояти ва Ҳадид сурасининг 20-оятида ҳам келган.

@yunusalioxund
#Тафаккур
 
Инсонни кутаётган икки кеча ва икки кун
 
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Шундай икки кун ва икки кеча борки, халойиқ уларнинг мислини асло эшитмагандир:

(Биринчи кеча) — Сен қабр аҳли билан бирга тунайдиган кеча бўлиб, ундан олдин бундай кечада асло тунамагансан.

(Иккинчи кеча) — Тонги Қиёмат куни бўлиб уйғотадиган кечадир.

Ва шундай икки кун борки:

Биринчи кун — Аллоҳ ҳузуридан сенга хушхабарчи (ёки элчи) келиб, ё Жаннатга ёки Дўзахга эканингни айтадиган кундир.

Иккинчи кун — Амал китобинг (номаи аъмолинг) сенга ё ўнг томондан ёки чап томондан бериладиган кундир».

(Ибн Ражаб, «Аҳволу аҳлил-қубур», 200-бет).

@yunusalioxund
#Фойдали_маълумот

«Кофирун» ва «Ихлос» сураларини ўқиш мустаҳаб бўлган намозлар ўн биттадир:
 
1. Бомдоднинг суннати,
2. Шомнинг суннати,
3. Тавофнинг суннати; булар ҳақидаги ҳадислар Имом Муслимда келган ва (Шофиий мазҳаби) уламолари буни очиқ баён қилишган.
4. Мусофирнинг бомдод намози; бу ҳақда Имом Табароний ривоят қилган ҳадис бор, Жувайний ва Ғазолийлар буни очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
5. Жума кечасидаги шом намози; Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисга кўра.
6. Зуҳо (чоштгоҳ) намозининг суннати; Имом Уқайлий ривоят қилган ҳадисга кўра.
7. Иҳромнинг суннати; Имом Нававий ўзларининг «Маносик» китобларида зикр қилганлар.
8. Истихоранинг суннати; Имом Нававий «Ал-Азкор» китобларида зикр қилганлар.
9. Сафарнинг (чиқишдаги) суннати; Имом Нававий «Ал-Азкор» китобларида зикр қилганлар.
10. Витр намози; Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисга кўра.
11. Завол (қуёш қиёмдан оққандаги) суннати; Абу Ҳомид «Ар-Равнақ» китобида зикр қилган».

@yunusalioxund
Кимдир жуда гўзал бир гап айтган экан: «Агар Аллоҳ сенга яхшилик юборишни ирода қилса, уни ҳатто душманингнинг елкасида бўлса ҳам етказиб беради!».
Шундай экан, ҳамиша хушхабар кутиб яша, енгиллик ва нажотни кут, осонлик албатта келишига аниқ ишон.
Доимо шундай дегин: «Эй Раббим, бизга ваъда қилганингдек, енгилликни юборгин ва (синов) қийинчиликни бизнинг устимизда узоқ давом эттирмагин».

Самир Маҳмуд. @yunusalioxund
Тавба қиссалари

📜Фузайл ибн Иёз қиссаси


   Фузайл ибн Иёз ҳижрий 105 йилда Самарқандга қарашли Наса номли жойда туғилган. Бу жойнинг форсча исми Дарҳи кузу бўлиб, «манн водийси» маъносини англатади.
  У ёшлигининг ярмини йўлтўсарлик қилиб, одамларнинг молини талаб, қароқчилик ва зўравонлик қилиб ўтказди. У Абювард ва Марв орасидаги тор йўлларда йўловчи мусофирларни пойлаб турар эди. Секин-аста ўша тор йўл унинг номи ила аталадиган бўлди ва у ердан ўтувчилар ҳамда карвондагиларнинг қалбига қўрқинч соладиган жойга айланди.
  Йўловчилар бир-бирларига унинг тузоғига тушиб қолмаслик учун ўша ерни четлаб ўтишни тавсия қилар эдилар.
   Фузайл ўзи талаб олган молларни айш-ишратга, кўнгилхушликка сарфлар, лаззатлари учун ишлатар эди. У ушбу нодонлик ҳаётининг авжида бир жорияни учратиб, уни севиб қолди ва ўзини унга бағишлади. Фурсат топиши билан унинг ҳузурига ошиқар эди. Бундай фурсатлар эса жуда оз бўларди.   
   Унга боғланиб қолган Фузайлнинг йўлтўсарликка, мусофирларни пойлашга ва уларни таъқиб қилишга вақти қолмади. Жориянинг ишқи унинг қалбини ром қилиб, молиявий қизиқишларини унутди. Бу ишқ ундаги зўравонлик ва ёмонлик оловини сўндириб, шу жория ҳақида фикр қилишдан бошқага ярамай қолди, куну тун фақат унга етишиш йўллари ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолди.
   Инсонда нафс тўзонлари тинчланса, ёмонлик ҳислари сокин бўлса, бунинг муқобилида унинг қалб тўридаги содиқ туйғулар қўзғалади. Ана шу ҳолат ўз эгасини Аллоҳга етакловчи биринчи қадамлар бўлади. Мазкур ҳисни уйғотган нарса нима бўлишининг фарқи йўқ. Шунингдек, унинг қай тарафга йўллангани ёки қай нарсага мойил бўлгани ҳам фарқ қилмайди. Чунки муҳаббатнинг йўли биттадир. Маҳбуб қандай бўлса ҳам, у йўлнинг қай тарафида турган бўлса ҳам, барибир. Энг муҳими, солик ўзига ёққан ва ўзи берилган бекатда тўхтаб қолмаса бас. Модомики, олдидаги йўл очиқ экан, у барча бекатлардан ўтиши лозим. У ўзининг ҳақиқий маҳбуби олдинда эканини билмоғи матлубдир. У ҳарчанд йўлда давом этар экан ва бекатлардан бирма-бир ўтар экан, ўз йўлини давом эттириш жозибаси уни ўзига тортаётганини ҳис қилади.

@yunusalioxund
Талаблари кўп, ташқи дабдабага ўч ва (турмушини) бошқалар билан кўп солиштирадиган аёлдан эҳтиёт бўл. Чунки у аёл бахтсизлик ва камбағаллик эшикларидан биридир.

@yunusalioxund
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун  27 октябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Сешанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Жумодул аввал ойининг ўн олтинчи   куни!!!                                                                                                                                                                                                                           https://t.me/yunusalioxund
#Дуо

Ижобат бўлган дуоларнинг ажойибларидан...


Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Доса ал-Басрий айтади:

«Мен оғир касалликка чалиниб, ҳатто ўз ҳаётимдан ҳам умидимни узган эдим. Шунда Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийнинг баъзи шогирдлари мени кўргани келишди. Улардан бири:

“Саҳл касал бўлганларида шундай бир дуо қилар эдиларки, уни бирор киши ўқиса, албатта, касалликдан тузалар эди”, деди.

Мен: “У қандай дуо?” деб сўрадим.

У шундай деди:

اللَّهُمَّ اشْفِنِي بِشِفَائِكَ، وَدَاوِنِي بِدَوَائِكَ، وَعَافِنِي مِنْ بَلَائِكَ

Ўқилиши:«Аллоҳуммашфиний бишифааика, ва даавиний бидавааика, ва ъаафиний мин балааика».

Маъноси: «Эй Аллоҳим, Ўзингнинг шифоинг билан мени шифолагин, Ўзингнинг давоинг билан дардимни даволагин ва Ўзингнинг балойингдан мени офиятда қилгин».

Шундан сўнг мен бу дуони қайта-қайта ўқишда давом этдим ва охири тузалиб кетдим».

Манба: Ат-Танухий,@yunusalioxund «Ал-Фараж баъдаш-шидда» (1/55).

@yunusalioxund
Ибн Жавзий айтдилар: «Инсон шуни билиши керакки, энг азиз нарса иккита: унинг қалби ва вақти.
Агар у вақтини эътиборсиз қолдирса ва қалбини зое қилса, ундан барча фойдалар кетади (маҳрум бўлади)».
 
«Ҳифзул умр» асаридан.

@yunusalioxund
Неъмат

📜Аллоҳ мансаб берса, (у вазифада инсонларга) адолат қилган, мол-давлат берса, у ила (муҳтожларга) саховат қилган, обрў-эътибор берса, у ила бошқаларга манфаат етказган ва илм насиб қилган бўлса, уни таълим берган кишига "ҳаниан" - саодат, хушхабар бўлсин!

  Чунки дунё насибаларининг ҳаммаси ҳам фитна эмас, балки улар охират улушларига элтувчи кўприклар ҳам бўлиши мумкин.

«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил»,Қосос сураси, 77 - оят

Неъматларнинг энг гўзали — сени дунёда даражангни кўтарадиган ҳамда у ила Аллоҳнинг ҳузуридаги мезонинг ҳам  кўтариладиган неъматдир.

Аллоҳ ўз фазлидан ато этиб, сўнгра уни бандалари учун яхшилик эшиги қилиб қўйган кишига ҳаниан - хурсандлик, (жаннат) хушхабар бўлсин!

@yunusalioxund
Набавий дуолардан

📜Аллоҳуммастур ъавроотий ва амин ровъаатий, вақзи ъанний дайний.
 
Аллоҳим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир ва қарзимни тўлашга муваффақ қил.

Ҳаббоб ибни Арат розияллоҳу анҳудан имом Табароний ривояти.

@yunusalioxund
Муовия розияллоҳу анҳу: «Сизларни ҳам, ўзимни ҳам иффатли, покиза аёлларга бўҳтон қилишдан огоҳлантираман!
  Аллоҳга қасамки, агар бир киши Нуҳ алайҳиссалом давридаги (яъни жуда узоқ замонларда яшаб ўтган) иффатли аёлга бўҳтон қилган бўлса ҳам, Қиёмат куни Аллоҳ ундан бу ҳақда сўрайди. Сизлардан ҳеч ким «эшитгандим-да» ёки «менга шунақа хабар етди» демасин!», деди.
 
@yunusalioxund
Ким қопқоннинг қисиши, бўғишини эсласа, (унда турган) донни тарк қилиши осон бўлади.
 
Изоҳ: Гуноҳ ва маъсиятларнинг дунё ва охиратда келтирадиган ёмон оқибатлари ҳақида ўйлаганга уларни тарк қилиш осонроқ кечади.

@yunusalioxund
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун  28 октябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Чоршанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Жумодул аввал ойининг ўн еттинчи   куни!!!                                                                                                                                                                                                                           https://t.me/yunusalioxund
#Шукр

Аллоҳга шукр –
намозда, ота-онага шукр – дуода

Аллоҳ таоло айтади:

«Менга ва ота-онангга шукр қил».
(Луқмон сураси, 14-оят)

Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Ким беш вақт намозни (ўз вақтида) ўқиса, батаҳқиқ Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларнинг ортидан ота-онасининг ҳақига дуо қилса, батаҳқиқ ота-онасига шукр қилибди».

Манба: Саълабий тафсири @yunusalioxund
Ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу аёлларга ўхшаб чайқалиб ва нозланиб юриб кетаётган бир йигитни кўриб қолдилар.
Унга: «Бундай юришни ташла» дедилар.
Йигит: «Бу қўлимдан келмайди!» деди.
Шунда Умар уни ерни тишлаб олай дегунича (чўккалаб қолгунича) қамчи билан урдилар. Шундан сўнг у йигит қиличдек тик ва тўғри юриб кетди.
 
«Тазкиратул Ҳамдунийя» асаридан.

@yunusalioxund