Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
29K subscribers
10K photos
18K videos
51 files
45K links
🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз!

📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot

📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇦🇿 Москва газ саммитида Озарбайжон вакили Путинга рус тилида миннатдорчилик билдирди, аммо нутқини инглиз тилида сўзлади.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Президент Олимпиадаси ғолибларига пул мукофотлари кескин оширилади (видео)
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида келаси йилдан Президент Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига бериладиган пул мукофотлари 2,5 баробарга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 27 октябрь куни Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтаётган Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида маълум қилди.
Янги тартибга кўра, биринчи ўрин соҳибларига 25 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 12 миллион сўм, учинчи ўрин эгаларига эса 6 миллион сўм мукофот пули берилади.
Шунингдек, Олимпиадада ғолиб бўлиб, Ўзбекистон рекордини янгилаган мактаб битирувчилари олий таълим муассасаларининг спорт йўналишларига имтиҳонларсиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бундан ташқари, келаси йилдан Президент Олимпиадаси ғолибларига бир йил давомида стипендия тўлаш йўлга қўйилади.
Президент Олимпиадаси дастуридаги спорт турлари сони 35 тага етказилади. Шунингдек, иштирокчиларнинг ёш тоифаси кенгайтирилиб, мусобақа 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади.
Ҳар йили олимпиада ғолибларидан 50 нафари хориждаги халқаро ўқув-машғулот йиғинларига юборилади. Келаси йилдан эса ғолибларга бир йиллик стипендия бериш бошланади.
Бундан ташқари, ўз йўналишида энг яхши натижага эришган спорт мактаби зарур жиҳозлар билан таъминланади. Шунингдек, пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрати музейи Олимпия шаҳарчасига кўчирилади.
Маълумот учун, Президент Олимпиадаси мамлакатда илк бор 2025 йилда ташкил этилган ва ҳар йили ўтказилиши белгиланган.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Сиёсатчиларнинг айрим гаплари қилган ишларидан ҳам кўпроқ шов-шувга сабаб бўлади.

Ўзбекистондаги амалдорлар, сиёсатшунослар, жамоатчилик фаоллари ва таниқли шахсларнинг энг кескин баёнотлари, баҳсли фикрлари ва интервьюларидан қизиқ парчалар бир жойда жамланган.

Ким нима деганини ўз оғзидан ўқишни истасангиз, @Bayonotuz каналига обуна бўлинг!

👉 @Bayonotuz

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Шанхай кўчаларида робот-полициячилар пайдо бўлди

Шанхайда инсонсимон роботлар йўл ҳаракатини бошқариш ва полиция ходимларига ёрдам бериш учун кўчаларда синовдан ўтказилмоқда.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россиянинг стратегик мақсадларга мўлжалланган "Топол-М" қитъалараро ядровий ракета комплекси.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вольт ва ватт ўртасидаги фарқ.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Жанубий Корея Украинадан саккиз дипломатини чақириб олди
Сеул ва Киев ўртасида КХДРнинг икки нафар асирга олинган ҳарбий хизматчиси топширилгани ҳақидаги маълумот ошкор қилингани бўйича юзага келган баҳс фонида Жанубий Корея Украинадан саккиз нафар дипломатик ходимини чақириб олди. Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Чо Хён маълум қилди.
“Ҳозирга қадар саккиз нафар [дипломат – таҳр.] чақириб олинди”, дейди у ва ушбу қарор “мажбурий” бўлганини қўшимча қилган.
Низо “дипломатик муносабатларга хавф солувчи” даражагача кескинлашиши мумкинми, деган саволга Чо агар кескинлик ортишда давом этса, бунинг эҳтимоли борлигини айтган.
“Ушбу масалани имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун Украина Ташқи ишлар вазири [Андрей Сибига – таҳр.] билан алоқада бўлиб турибман”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кескинлик Украина етакчиси Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида Сеулга КХДРнинг икки асир ҳарбийси топширилганини маълум қилганидан сўнг юзага келди. Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён Киевни маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги келишувни бузганликда айблади.
“Украина томонини махфийлик тўғрисидаги келишувни бузишга ва бу маълумотни ошкор қилишга ундаган ҳолатлардан хабарим бўлмаса-да, юзага келган вазият шармандаликдир”, дейди у.
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Жанубий Корея ТИВ Украина томони ушбу масала бўйича кечирим сўраганини билдирган. Шунга қарамай, бир кун ўтиб республика Украинадаги элчиси Пак Ки-чанни чақириб олган, элчихона ўз фаолиятини муваққат ишлар вакили раҳбарлигида давом эттирмоқда.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Трамп унга Нобелни бермаган Норвегияни “жирканч мамлакат” деб атади
АҚШ Президенти Дональд Трамп Нобель тинчлик мукофотини олмагани сабаб Норвегияни ҳақоратли сўзлар билан атаб, мамлакат фуқароларининг АҚШга киришига қарши эканини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Трамп жорий йилнинг 25 октябрь куни Мичиган штатидаги Порт-Ҳурон шаҳрида республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган сиёсий митингда Норвегияни “жирканч мамлакат” деб ҳақорат қилган. У Норвегияни инглиз тилида қўпол ибора билан атаб, мамлакатдан АҚШга муҳожирлар келишини истамаслигини билдирган.
Трамп Франциядаги сўнгги тартибсизликларни ҳам муҳожирлик билан боғлаган. У айрим мамлакатлардан келган муҳожирларни қабул қилишга тайёрлигини айтган, бироқ Норвегиядан келувчиларга нисбатан бундай муносабатда бўлмаслигини билдирган. Бунга Нобель тинчлик мукофоти унга берилмаганини сабаб қилиб кўрсатган.
Шу билан бирга, Трамп маъмурияти Норвегия фуқароларининг АҚШга киришига нисбатан янги расмий чеклов жорий этишни режалаштираётганига оид маълумот йўқ.
Норвегия Ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде мамлакатнинг NRK миллий телеканалига берган изоҳида Нобель қўмитаси мустақил ташкилот эканини таъкидлаган. Унинг айтишича, бу ҳақда АҚШ томонига аввал ҳам эслатилган ва қўмитанинг мустақил мақоми ўзгармаган.
Маълумотларга кўра, Трамп аввал ҳам Гаити, Ливия, Сомали ва Яман каби мамлакатларга нисбатан шунга ўхшаш ҳақоратли ибораларни ишлатган. У жорий ой бошида Нобель тинчлик мукофоти унга берилмаганини Норвегия учун ўчмас доғ деб атаган эди.
Норвегия аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича дунёнинг юқори даромадли мамлакатлари қаторига киради. Мамлакатнинг суверен инвестиция жамғармаси жорий йилнинг биринчи ярмида 1,75 триллион норвегия кронаси тахминан 184,3 миллиард доллар миқдорида рекорд фойда қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Бразилияда бўлиб ўтган президентлик сайловларини танқид қилиб, уларнинг натижалари сохталаштирилган сайловни эслатганини айтган эди.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Дубайда дунёдаги энг узун олтин йўлак очилади
Дубайнинг “Dubai Gold District” савдо туманида жорий йил охиригача 24 каратли олтиндан тайёрланган пиёдалар йўлагини очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жорий йилнинг 25 октябрь куни туман тижорат сектори директори Рашид Ал-Ҳармудийга таяниб, “Emirates 24/7” нашри хабар берди.
“Яқин икки ой ичида очилиши режалаштирилган пиёдалар йўлаги ўз тури бўйича дунёда биринчи ва энг узуни бўлади ҳамда у 24 каратли олтиндан тайёрланади”, дейди Ал-Ҳармудий.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа Дубайнинг сайёҳлик йўналиши ва олтин савдосининг жаҳон марказларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган. Янги диққатга сазовор жой шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига олтин йўлак бўйлаб сайр қилиш имконини беради.
Аниқлик киритилишича, “Dubai Gold District”да олтин ва заргарлик буюмлари савдосига бағишланган кўргазма майдонини яратиш режалаштирилмоқда. У Яқин Шарқдаги энг йиригига айланиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, порталнинг ёзишича, 2026 йил бошидан буён тумандаги олтин савдоси бўйича улгуржи офислар сони 20 фоизга, олтин, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар ва люкс синфидаги соатларга ихтисослашган янги дўконлар сони эса 15 фоизга ортган. Ал-Ҳармудий кейинги йилда туманда ўз ваколатхоналарини очадиган компаниялар сони яна 10–20 фоизга кўпайишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳри Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона – “Ciel Dubai Marina” қурилиши ҳақида хабар берилган эди.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Microsoft 60,000 нафар ходимидан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашни сўрамоқда. Бу компаниянинг жами ходимлари сонини 27 фоизини ташкил этади.

Бунда шартлар штат қисқартиришдагидан фарқ қилмайди: ўтган сафар 2 ойлик маош ва иш стажи учун бонус тўланган эди. Ишдан 31-декабргача кетиш лозим, аризани ҳатто компания вице-президентлари ҳам топшириши мумкин.

Microsoft шу тариқа дата-марказлар қурилиши учун маблағ тежаб қолишга умид қилмоқда. Афтидан, ўз хоҳиши билан кетмаганларни кейинчалик кутилмаганда ишдан бўшатишлар кутади.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
❤1
Instagram YouTube'га рақобатчи бўлишга қарор қилди.

Ижтимоий тармоқ давомийлиги бир ярим соатгача бўлган горизонтал видеолар форматини синовдан ўтказишни бошлади. Роликлар асосий лентада, «Қизиқарли» бўлимида ва телевизорлар учун мўлжалланган иловада пайдо бўлади. Уларни смартфонда кўришни бошлаб, телевизорда охиригача томоша қилиш мумкин.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек алифбоси тарихи.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
“Диктатор” Мбаппе Мао Цзэдун ҳақидаги ҳазили учун узр сўради (видео)
Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе Мао Цзэдун ҳақидаги ҳазилидан сўнг Хитойда унга нисбатан бойкот эълон қилингани ва ушбу ҳазили ўйланмай айтилганини билдирди. У X (аввалги Twitter) ижтимоий тармоғида пост жойлаб, интервью вақтида айтган ҳазили учун кечирим сўради.
“Яқиндаги интервью давомида мен ўзимнинг тасвиримга муносабат билдирган эдим. Менинг изоҳим ўйланмай айтилган эди ва энди тушуниб етдимки, у Хитойдаги ҳамда бутун дунёдаги жуда кўп хитойликларнинг дилини оғритган.
Сўзларим туфайли хафа бўлган барчадан кечирим сўрайман. Мен мутлақо ёмон ниятда айтмаганман. Мен хитой халқини ва унинг тарихини чуқур ҳурмат қиламан ҳамда чин дилдан афсусдаман”, дейди у.
Маълумот учун, аввалроқ Килиан Мбаппе интервью давомида ўзининг севимли интернет-мемлари ҳақида гапириб берган. Бироқ унинг баъзи изоҳлари Хитойга нисбатан ҳақорат сифатида қабул қилинди.
Мбаппе ўзининг севимли меми – график таҳрирчи ёрдамида қайта ишланиб, “қайсидир хитойлик диктатор”нинг юзига жойлаштирилган ўз қиёфаси эканини айтган. Шундан сўнг футболчи баъзи Хитой компаниялари билан ҳамкорликдан маҳрум бўлган.
Бундан ташқари, Хитой телевидениеси Испания чемпионати ўйинларини ва Мбаппе иштирокидаги реклама материалларини намойиш этишдан бош тортди.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПРЕЗИДЕНТ ОЛИМПИАДАСИ СТАРТ ОЛДИ

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАЙДА ПУЛ-КУ, ҲЕÇ КИМ ПАЙҚАМАЙДИ

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ŞАНТАЖÇИ ОŞИҚ

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КАТТА ЙÖЛГА ÇИҚИБ КЕТГАН СКУТЕРЛАР

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙÖЛИМИЗНИ БУЗИБ КЕТИŞДИ-2

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАРКОТИК ТАРҚАТУВÇИЛАР УŞЛАНДИ

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇫🇷 Франция: аввал ва ҳозир — Трамп

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...