Ҳарри Кейн илк бор “Олтин тўп” соҳиби бўлди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Англия терма жамоаси ва “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн “France Football” журнали томонидан 2025-2026 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган “Олтин тўп” мукофоти билан тақдирланди. Тақдирлаш маросими Лондонда бўлиб ўтди.
Ўтган мавсумда Кейн “Бавария” сафида 51 та учрашувда майдонга тушиб, 61 та гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. У жамоа билан биргаликда Германия чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, ҳужумчи Бундеслига тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади ҳамда Европанинг миллий чемпионатларида энг кўп гол урган футболчига бериладиган “Олтин бутса” совринига сазовор бўлди.
Кейн Англия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди. У мусобақада еттита учрашувда иштирок этиб, олтита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Англиялик футболчилар орасида эса аввал Стэнли Мэттьюз (1956), Бобби Чарльтон (1966), Кевин Киган (1978, 1979) ва Майкл Оуэн (2001) “Олтин тўп”ни қўлга киритган.
Маълумот учун, “Олтин тўп” мукофоти 1956 йилдан бери топшириб келинади. 1995 йилгача унга фақат Европа клубларида ўйнайдиган европалик футболчилар даъвогарлик қилиши мумкин эди. Кейинчалик Европа клубларида тўп сурадиган барча миллат вакилларига ҳам имконият берилди. 2007 йилдан эса дунёнинг исталган клубида ўйнайдиган футболчилар ушбу мукофот учун курашиш ҳуқуқига эга бўлди.
2026 йилги тақдирлаш маросими Лондонда бўлиб ўтди. Бу “Олтин тўп” тарихида маросим Париждан ташқарида ташкил этилган илк ҳолат бўлди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Telegram
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз!
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
Савдо урушида бурилиш: АҚШ ва Канада божларни юмшатмоқчи
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
АҚШ ва Канада пўлат ҳамда автомобилларга қўйилган божларни юмшатиш бўйича келишув устида ишламоқда. Томонлар келишувга жорий йилнинг 3 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларгача эришиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ ва Канада расмийлари билан таниш манбаларга таяниб “Reuters“ хабар берди.
Қайд этилишича, музокараларда Канададан АҚШга олиб кириладиган пўлат ва автомобилларга қўйилган божларни камайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Ҳозирда Канада пўлатига 50 фоизгача, автомобилларига эса 25 фоиз бож қўлланмоқда.
“Reuters“ манбаларининг айтишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти келишувга эришиш учун Канададан қўшимча ён беришларни кутмоқда. Шу билан бирга, канадалик манбалардан бири келишувга сайловларгача эришиш мумкинлигини билдирган. Бироқ у барча савдо масалаларини қамраб олмаслиги мумкин.
Канада Бош вазири Марк Карни АҚШ билан музокаралар жадаллашганини, аммо Канада ўз позициясини ўзгартирмаганини айтган.
“Қандайдир силжишга эришилган бўлса, бу АҚШ бизнинг позициямизга яқинлашаётгани сабабли юз берди“, деган Карни журналистларга.
Маълум қилинишича, музокараларда АҚШ Савдо вазири Ховард Латник ва Канаданинг АҚШ билан савдо алоқалари учун масъул вазири Доминик ЛеБлан иштирок этмоқда. Улар сўнгги вақтларда мунтазам алоқада бўлиб келмоқда.
Канада ҳукумати вакили икки давлат ўртасида бир қатор муҳим масалалар бўйича мулоқот давом этаётганини билдирган. Оттава Канада манфаатларини ҳисобга оладиган ва ҳар икки томон учун фойдали бўлган савдо келишувига эришишга тайёр.
АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо музокаралари жорий йилнинг август ойида тўхтаб қолган эди. Томонлар, жумладан, Канада заводлари учун муҳим бўлган ўрта ва оғир юк автомобилларига қўйилган божларни камайтириш масаласида келиша олмаган.
АҚШ автомобиль ишлаб чиқарувчилари божларнинг юмшатилишидан манфаатдор. Амалдаги чекловлар автомобиллар ва эҳтиёт қисмларни икки давлат ўртасида ташиш харажатларини оширган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида АҚШ Президенти Дональд Трамп Канададан импорт қилинадиган қарийб 20 миллиард долларлик маҳсулотларга 50 фоизлик янги божлар жорий этилганини эълон қилганди. Вашингтон бу қарорни Канаданинг Америкада ишлаб чиқарилган автомобиллар, алкоголь маҳсулотлари ва сут маҳсулотларига нисбатан “камситувчи сиёсати“ билан изоҳлаган.
Шундан сўнг, Канада ҳам АҚШнинг янги божларига жавобан 700 га яқин турдаги Америка маҳсулотларига қўшимча бож жорий қилганди. Янги божлар жорий йилнинг 8 сентябридан кучга кирганди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Telegram
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз!
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🏴 «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2026 йилги «Олтин тўп» соҳибига айланди.
У бу галги овоз бериш натижаларида Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
У бу галги овоз бериш натижаларида Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
👍1
Анталияда “ҳужайравий торнадо“ сабаб 5 нафар ишчи ҳалок бўлди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида юз берган торнадо оқибатида 5 нафар ишчи ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Табиий офат қурилиш майдонидаги ишчилар яшайдиган иккита контейнерни парчалаб, катта зарар етказди. Бу ҳақда “Haberler“ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 26 октябрь куни соат 23:00 атрофида Кепез туманининг Февзи Чақмоқ маҳалласида содир бўлган. Торнадо қурилиш майдонидаги ишчилар учун мўлжалланган иккита контейнерни ағдариб, вайрон қилган. Оқибатда ичидаги ишчилар ташқарига улоқтирилган.
Дастлаб икки киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Яна уч нафар ишчи шифохонага олиб борилганидан кейин вафот этган. Жароҳатланган яна бир ишчининг аҳволи яхши экани маълум қилинган.
Анталия вилояти ҳокими Ҳулуси Шаҳиннинг айтишича, ҳудудда кам учрайдиган, “ҳужайравий торнадо“ деб аталадиган табиий ҳодиса юз берган. Унинг билдиришича, торнадо фақат шу жойда кузатилган, яқин атрофдаги бошқа контейнерларга зарар етмаган.
Табиий офат оқибатида қурилиш майдонидаги катта кран ҳам қулаган. Бироқ кран қулаш оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ёки жароҳатланмаган.
Маълум қилинишича, ҳодиса жойида қутқарув ва қидирув ишлари давом эттирилган. Мутасаддилар вайроналар остида қолган ёки жароҳатланган бошқа одамлар бор-йўқлигини текширган. Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари ҳам олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайвань қирғоқларидан ўтган “Чампи“ тайфуни оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 527 киши жароҳатланди. Кучли шамол ва жала юзлаб дарахтларни қулатиб, 288 мингдан ортиқ хонадонда электр таъминотининг узилишига сабаб бўлган.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Telegram
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз!
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇾🇪🇸🇦 Яман қуролли кучлари Ражум дронларининг Нажран, Жизан ва Асир чегара ҳудудлари бўйлаб Саудия Арабистони ҳарбий офицерлари, аскарлари ва техникасига ҳужумлари тасвирланган видеони эълон қилди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япония телевидениесидаги об-ҳаво маълумоти дастури.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия тунда Киевдаги Давлат Савдо ва Иқтисодиёт Университетига баллистик ракеталар билан зарба берди.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Киевдаги Давлат Савдо ва Иқтисодиёт Университети ётоқхоналаридан бирининг ёнида тўрт киши ҳалок бўлган.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Киевдаги Давлат Савдо ва Иқтисодиёт Университети ётоқхоналаридан бирининг ёнида тўрт киши ҳалок бўлган.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Биз бу ерга ҳамма нарсани вайрон қилиш учун келганмиз - Франциядаги намойишчи
Журналист: Нега намойишга чиқдинг?
Намойишчи: Шунчаки, бузиш учун…
Журналист: Тўхта, одамлар нима учун намойишга чиққанини биласанми?
Намойишчи: Албатта! Чунки… ошхонадаги овқат қиммат…
Журналист: Яна нима сабаб бор?
Намойишчи: Яна… ҳар хил нарсалар…
Журналист: Лекин намойишга чиқишдан мақсадингни тушунишинг керак-ку!
Намойишчи: Ҳа, тўғри… Лекин мен ҳам бирор жойга бориб, нимагадир қатнашмасам бўлмайди-ку…
Журналист: Намойишга чиқсанг, нима учун курашаётганингни билишинг керак!
Намойишчи: Биз бу ерга ҳамма нарсани остин-устун қилиш учун келганмиз! Бизга умуман фарқи йўқ!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Журналист: Нега намойишга чиқдинг?
Намойишчи: Шунчаки, бузиш учун…
Журналист: Тўхта, одамлар нима учун намойишга чиққанини биласанми?
Намойишчи: Албатта! Чунки… ошхонадаги овқат қиммат…
Журналист: Яна нима сабаб бор?
Намойишчи: Яна… ҳар хил нарсалар…
Журналист: Лекин намойишга чиқишдан мақсадингни тушунишинг керак-ку!
Намойишчи: Ҳа, тўғри… Лекин мен ҳам бирор жойга бориб, нимагадир қатнашмасам бўлмайди-ку…
Журналист: Намойишга чиқсанг, нима учун курашаётганингни билишинг керак!
Намойишчи: Биз бу ерга ҳамма нарсани остин-устун қилиш учун келганмиз! Бизга умуман фарқи йўқ!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
“Даҳшатли томоша”. Трамп Бразилиядаги сайловларни танқид қилди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
АҚШ Президенти Дональд Трамп Бразилияда бўлиб ўтган президентлик сайловларини танқид қилиб, уларнинг натижалари сохталаштирилган сайловни эслатганини айтди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
“Менимча, бу даҳшатли кўринди. Ростини айтсам, бу яна бир сохталаштирилган сайловга ўхшади. Мен ҳеч кимнинг тарафини олмадим, аммо бу томоша даҳшатли эди”, деган Трамп.
Маълумот учун, Бразилияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи жорий йилнинг 25 октябрь куни бўлиб ўтганди. Унда амалдаги давлат раҳбари Луис Инасиу Лула да Силва 51,79 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Унинг рақиби, собиқ президент Жаир Болсонаронинг ўғли Флавио Болсонаро эса 48,21 фоиз овоз тўплаган.
Флавио Болсонаро сайловда мағлуб бўлган. Маълумотларга кўра, у ва унинг отаси Дональд Трампнинг тарафдорлари ҳисобланади. Жаир Болсонаро ҳатто “тропик Трамп” лақабини олган.
Жорий йил май ойида Трамп Флавио Болсонарони Оқ уйда қабул қилган. Учрашувдан кейин бразилиялик сиёсатчи АҚШ Президенти унинг номзодини очиқ қўллаб-қувватламаганини айтган. Бироқ июнь ойида Трамп у билан тушган суратини эълон қилиб, Флавиони “ўз мамлакатини жуда яхши кўрадиган ақлли йигит” деб таърифлаган.
Лула эса Бразилиянинг BRICS доирасидаги манфаатларини фаол ҳимоя қилиши ва АҚШдан мустақилроқ сиёсат юритиш тарафдори экани билан танилган.
Нашрга кўра, Луланинг қайта сайланишидан кейин Бразилия фонд бозори кескин тушиб кетган. Асосий фонд индекси 10 фоиздан ортиқ пасайгани сабабли биржада савдолар вақтинча тўхтатилган.
“Bloomberg” хабарига кўра, бозорнинг пасайиши мамлакатнинг энг бой банкирларига ҳам катта зарар келтирган. Улар биргаликда қарийб 10 миллиард доллар йўқотган. Жумладан, Banco BTG Pactual асосчиси Андре Эстевеснинг бойлиги 4,4 миллиард долларга, Nubank компаниясини назорат қилувчи Дэвид Велеснинг бойлиги эса 2,6 миллиард долларга камайган.
Бундан ташқари, Лотин Америкасидаги энг йирик банклардан бири Itaú Unibanco’ни назорат қилувчи Педро ва Фернандо Морейра Саллесларнинг жами бойлиги қарийб 2 миллиард долларга қисқарган. “Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, Бразилиянинг энг бой 10 нафар миллиардери акциялар нархи тушиши ортидан жами 15 миллиард доллар зарар кўрган.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Telegram
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз!
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇩🇺🇦 Молдова чегара полициясининг хабар беришича, украиналик эркак Молдова чегарасини моторли парапланда кесиб ўтган.
Эркак ҳибсга олинган ва кейинчалик Молдовадан бошпана сўраган.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Эркак ҳибсга олинган ва кейинчалик Молдовадан бошпана сўраган.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
🇾🇪🇸🇦 Саудия Арабистони Эрон билан воситачилик музокаралари давомида Ҳусийлар ташкилотига қиролликка ҳужумларни тўхтатиш учун 1 миллиард доллар таклиф қилди - Исроилнинг Israel Hayom нашри Форс кўрфазидаги дипломатик манбаларга таяниб.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Учтепадаги ёнғинда вафот этган аёл қасддан ўлдирилгани маълум бўлди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёл яшаган уйга қасддан ўт қўйилгани аниқланди. Ҳодиса жойида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи аниқланган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни соат 02:00 ларда тумандаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин жойида 2000 йилда туғилган аёлнинг жасади топилган. Шунингдек, унинг елкасидан сон қисмигача бўлган жойларида термик жароҳатлар аниқланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ошхона, ётоқхона ва меҳмонхонада бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи борлиги аниқланган. Шунингдек, хонадонга қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи аломатлар ҳам қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумот берилиши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёнғин сабабли ҳодиса жойига чақирилган қутқарувчилар автомобили кўп қаватли уйлар олдидаги йўлларда машиналарнинг тартибсиз қўйиб ташлангани сабабли юришга қийналгани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Telegram
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз!
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
Буюк Британияда бўрон ва сув тошқини: 2 киши ҳалок бўлди
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Буюк Британияда “Boelo” бўрони оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 90 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 октябрь куни Лондон шимолидаги Финчли ҳудудида ҳаракатланаётган автомобиль устига дарахт қулаган. Оқибатда 20 ёшлардаги ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Бундан бир неча соат олдин Шотландиянинг Дамфрис-энд-Гэллоуэй ҳудудида 60 ёшли эркакнинг устига ҳам дарахт қулаб, у ҳалок бўлган.
Шунингдек, Шотландиянинг Аберфелди ҳудудида дарахт қулаш оқибатида икки аёл жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, 25 октябрь куни соат 19:00 ҳолатида мамлакат бўйлаб 90 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолган. Қутқарув ва таъмирлаш ишларига кучли шамол ҳамда хавфли об-ҳаво шароити тўсқинлик қилган.
Бўрон вақтида шамол тезлиги Шотландиянинг Махрихэниш ҳудудида соатига 137 километрга, Сторновей ва Уэльснинг Капел-Куриг ҳудудларида эса соатига 135 километрга етган. Кучли ёғингарчилик ҳам кузатилиб, Шотландия тоғли ҳудудларидаги айрим жойларда 130 миллиметргача ёмғир ёққан.
Ноқулай об-ҳаво сув тошқинларига ҳам сабаб бўлган. Шотландиянинг Ларгс шаҳрида бир қатор савдо шохобчаларини сув босган, Скелморли ва Ларгс ўртасидаги асосий йўл жиддий зарар кўрган. Дамбартон шаҳридаги мобил телефонлар дўконига ҳам сув кирган. Унинг эгаси етказилган зарарни 5 мингдан 10 минг фунт стерлинггача баҳолаган.
Бўрон сабаб мамлакат бўйлаб транспорт қатнови ҳам издан чиққан. Айрим авиарейслар бекор қилинган, паромлар қатнови чекланган, поездлар ҳаракатида узилишлар кузатилган. Шотландия полицияси фуқароларни зарурат бўлмаса, йўлга чиқмасликка чақирган.
Маълумот учун, “Boelo” бўронидан олдин, жорий йилнинг 23 октябрь куни Буюк Британияда “Austen” бўрони ҳам кузатилган. Энергетика тармоқлари ассоциацияси маълумотига кўра, икки бўрон оқибатида мамлакат бўйлаб жами 838,7 мингта хонадонда электр таъминоти узилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайван қирғоқларидан ўтган “Чампи” тайфуни оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 527 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Telegram
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз!
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot
📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
🇬🇧 Британияликлар ҳукуматнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ҳақидаги чақириқларидан сўнг оммавий равишда радио ва фонар сотиб олишмоқда - The Daily Telegraph
Буюк Британия мудофаа вазири мамлакатни 1000 кун ичида — 2030-йилга келиб — тўлиқ кўламли урушга тайёр бўлишини талаб қилди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Буюк Британия мудофаа вазири мамлакатни 1000 кун ичида — 2030-йилга келиб — тўлиқ кўламли урушга тайёр бўлишини талаб қилди.
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"УДДАБУРОН"ЛАР ҚÖЛГА ТУŞДИ
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АВТОБУС ЙÖЛИДАН ЮРМАНГ!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“АСФАЛТДАН НОМ-НИŞОН ҚОЛМАГАН…”
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ГУГУРТДАГИ НАРКОТИКЛАР
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ТУĞИЛГАН КУНИМ. СИГНАЛ БОСИНГ!”
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🇩🇪🇪🇺 Германия учун альтернатива партияси Европа Иттифоқини йўқ қилишни режалаштирмоқда — The Telegraph
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Мутахассисларнинг башорат қилишича, 2027-йилда банан нархи глобал миқёсда кўтарилади.
Яқин Шарқдаги можаро ёқилғи, ўғит ва қадоқлаш харажатларининг ошишига олиб келди. Қурғоқчилик ва Эл-Нинё об-ҳаво ҳодисаси қўшимча муаммолар туғдирмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, келгуси йил банан саноати учун сўнгги ўн йилликдаги энг қийин йил бўлиши мумкин.