Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz
29K subscribers
10K photos
18K videos
51 files
45K links
🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз!

📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot

📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib
Download Telegram
Анталияда “ҳужайравий торнадо“ сабаб 5 нафар ишчи ҳалок бўлди
Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида юз берган торнадо оқибатида 5 нафар ишчи ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Табиий офат қурилиш майдонидаги ишчилар яшайдиган иккита контейнерни парчалаб, катта зарар етказди. Бу ҳақда “Haberler“ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 26 октябрь куни соат 23:00 атрофида Кепез туманининг Февзи Чақмоқ маҳалласида содир бўлган. Торнадо қурилиш майдонидаги ишчилар учун мўлжалланган иккита контейнерни ағдариб, вайрон қилган. Оқибатда ичидаги ишчилар ташқарига улоқтирилган.
Дастлаб икки киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Яна уч нафар ишчи шифохонага олиб борилганидан кейин вафот этган. Жароҳатланган яна бир ишчининг аҳволи яхши экани маълум қилинган.
Анталия вилояти ҳокими Ҳулуси Шаҳиннинг айтишича, ҳудудда кам учрайдиган, “ҳужайравий торнадо“ деб аталадиган табиий ҳодиса юз берган. Унинг билдиришича, торнадо фақат шу жойда кузатилган, яқин атрофдаги бошқа контейнерларга зарар етмаган.
Табиий офат оқибатида қурилиш майдонидаги катта кран ҳам қулаган. Бироқ кран қулаш оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ёки жароҳатланмаган.
Маълум қилинишича, ҳодиса жойида қутқарув ва қидирув ишлари давом эттирилган. Мутасаддилар вайроналар остида қолган ёки жароҳатланган бошқа одамлар бор-йўқлигини текширган. Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари ҳам олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайвань қирғоқларидан ўтган “Чампи“ тайфуни оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 527 киши жароҳатланди. Кучли шамол ва жала юзлаб дарахтларни қулатиб, 288 мингдан ортиқ хонадонда электр таъминотининг узилишига сабаб бўлган.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇾🇪🇸🇦 Яман қуролли кучлари Ражум дронларининг Нажран, Жизан ва Асир чегара ҳудудлари бўйлаб Саудия Арабистони ҳарбий офицерлари, аскарлари ва техникасига ҳужумлари тасвирланган видеони эълон қилди.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япония телевидениесидаги об-ҳаво маълумоти дастури.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия тунда Киевдаги Давлат Савдо ва Иқтисодиёт Университетига баллистик ракеталар билан зарба берди.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Киевдаги Давлат Савдо ва Иқтисодиёт Университети ётоқхоналаридан бирининг ёнида тўрт киши ҳалок бўлган.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Биз бу ерга ҳамма нарсани вайрон қилиш учун келганмиз - Франциядаги намойишчи

Журналист: Нега намойишга чиқдинг?
Намойишчи: Шунчаки, бузиш учун…
Журналист: Тўхта, одамлар нима учун намойишга чиққанини биласанми?
Намойишчи: Албатта! Чунки… ошхонадаги овқат қиммат…
Журналист: Яна нима сабаб бор?
Намойишчи: Яна… ҳар хил нарсалар…
Журналист: Лекин намойишга чиқишдан мақсадингни тушунишинг керак-ку!
Намойишчи: Ҳа, тўғри… Лекин мен ҳам бирор жойга бориб, нимагадир қатнашмасам бўлмайди-ку…
Журналист: Намойишга чиқсанг, нима учун курашаётганингни билишинг керак!
Намойишчи: Биз бу ерга ҳамма нарсани остин-устун қилиш учун келганмиз! Бизга умуман фарқи йўқ!

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
“Даҳшатли томоша”. Трамп Бразилиядаги сайловларни танқид қилди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Бразилияда бўлиб ўтган президентлик сайловларини танқид қилиб, уларнинг натижалари сохталаштирилган сайловни эслатганини айтди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
“Менимча, бу даҳшатли кўринди. Ростини айтсам, бу яна бир сохталаштирилган сайловга ўхшади. Мен ҳеч кимнинг тарафини олмадим, аммо бу томоша даҳшатли эди”, деган Трамп.
Маълумот учун, Бразилияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи жорий йилнинг 25 октябрь куни бўлиб ўтганди. Унда амалдаги давлат раҳбари Луис Инасиу Лула да Силва 51,79 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Унинг рақиби, собиқ президент Жаир Болсонаронинг ўғли Флавио Болсонаро эса 48,21 фоиз овоз тўплаган.
Флавио Болсонаро сайловда мағлуб бўлган. Маълумотларга кўра, у ва унинг отаси Дональд Трампнинг тарафдорлари ҳисобланади. Жаир Болсонаро ҳатто “тропик Трамп” лақабини олган.
Жорий йил май ойида Трамп Флавио Болсонарони Оқ уйда қабул қилган. Учрашувдан кейин бразилиялик сиёсатчи АҚШ Президенти унинг номзодини очиқ қўллаб-қувватламаганини айтган. Бироқ июнь ойида Трамп у билан тушган суратини эълон қилиб, Флавиони “ўз мамлакатини жуда яхши кўрадиган ақлли йигит” деб таърифлаган.
Лула эса Бразилиянинг BRICS доирасидаги манфаатларини фаол ҳимоя қилиши ва АҚШдан мустақилроқ сиёсат юритиш тарафдори экани билан танилган.
Нашрга кўра, Луланинг қайта сайланишидан кейин Бразилия фонд бозори кескин тушиб кетган. Асосий фонд индекси 10 фоиздан ортиқ пасайгани сабабли биржада савдолар вақтинча тўхтатилган.
“Bloomberg” хабарига кўра, бозорнинг пасайиши мамлакатнинг энг бой банкирларига ҳам катта зарар келтирган. Улар биргаликда қарийб 10 миллиард доллар йўқотган. Жумладан, Banco BTG Pactual асосчиси Андре Эстевеснинг бойлиги 4,4 миллиард долларга, Nubank компаниясини назорат қилувчи Дэвид Велеснинг бойлиги эса 2,6 миллиард долларга камайган.
Бундан ташқари, Лотин Америкасидаги энг йирик банклардан бири Itaú Unibanco’ни назорат қилувчи Педро ва Фернандо Морейра Саллесларнинг жами бойлиги қарийб 2 миллиард долларга қисқарган. “Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, Бразилиянинг энг бой 10 нафар миллиардери акциялар нархи тушиши ортидан жами 15 миллиард доллар зарар кўрган.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇩🇺🇦 Молдова чегара полициясининг хабар беришича, украиналик эркак Молдова чегарасини моторли парапланда кесиб ўтган.

Эркак ҳибсга олинган ва кейинчалик Молдовадан бошпана сўраган.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
🇾🇪🇸🇦 Саудия Арабистони Эрон билан воситачилик музокаралари давомида Ҳусийлар ташкилотига қиролликка ҳужумларни тўхтатиш учун 1 миллиард доллар таклиф қилди - Исроилнинг Israel Hayom нашри Форс кўрфазидаги дипломатик манбаларга таяниб.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Учтепадаги ёнғинда вафот этган аёл қасддан ўлдирилгани маълум бўлди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёл яшаган уйга қасддан ўт қўйилгани аниқланди. Ҳодиса жойида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи аниқланган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни соат 02:00 ларда тумандаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин жойида 2000 йилда туғилган аёлнинг жасади топилган. Шунингдек, унинг елкасидан сон қисмигача бўлган жойларида термик жароҳатлар аниқланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ошхона, ётоқхона ва меҳмонхонада бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи борлиги аниқланган. Шунингдек, хонадонга қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи аломатлар ҳам қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумот берилиши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёнғин сабабли ҳодиса жойига чақирилган қутқарувчилар автомобили кўп қаватли уйлар олдидаги йўлларда машиналарнинг тартибсиз қўйиб ташлангани сабабли юришга қийналгани ҳақида хабар берилган эди.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Буюк Британияда бўрон ва сув тошқини: 2 киши ҳалок бўлди
Буюк Британияда “Boelo” бўрони оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 90 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 октябрь куни Лондон шимолидаги Финчли ҳудудида ҳаракатланаётган автомобиль устига дарахт қулаган. Оқибатда 20 ёшлардаги ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Бундан бир неча соат олдин Шотландиянинг Дамфрис-энд-Гэллоуэй ҳудудида 60 ёшли эркакнинг устига ҳам дарахт қулаб, у ҳалок бўлган.
Шунингдек, Шотландиянинг Аберфелди ҳудудида дарахт қулаш оқибатида икки аёл жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, 25 октябрь куни соат 19:00 ҳолатида мамлакат бўйлаб 90 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолган. Қутқарув ва таъмирлаш ишларига кучли шамол ҳамда хавфли об-ҳаво шароити тўсқинлик қилган.
Бўрон вақтида шамол тезлиги Шотландиянинг Махрихэниш ҳудудида соатига 137 километрга, Сторновей ва Уэльснинг Капел-Куриг ҳудудларида эса соатига 135 километрга етган. Кучли ёғингарчилик ҳам кузатилиб, Шотландия тоғли ҳудудларидаги айрим жойларда 130 миллиметргача ёмғир ёққан.
Ноқулай об-ҳаво сув тошқинларига ҳам сабаб бўлган. Шотландиянинг Ларгс шаҳрида бир қатор савдо шохобчаларини сув босган, Скелморли ва Ларгс ўртасидаги асосий йўл жиддий зарар кўрган. Дамбартон шаҳридаги мобил телефонлар дўконига ҳам сув кирган. Унинг эгаси етказилган зарарни 5 мингдан 10 минг фунт стерлинггача баҳолаган.
Бўрон сабаб мамлакат бўйлаб транспорт қатнови ҳам издан чиққан. Айрим авиарейслар бекор қилинган, паромлар қатнови чекланган, поездлар ҳаракатида узилишлар кузатилган. Шотландия полицияси фуқароларни зарурат бўлмаса, йўлга чиқмасликка чақирган.
Маълумот учун, “Boelo” бўронидан олдин, жорий йилнинг 23 октябрь куни Буюк Британияда “Austen” бўрони ҳам кузатилган. Энергетика тармоқлари ассоциацияси маълумотига кўра, икки бўрон оқибатида мамлакат бўйлаб жами 838,7 мингта хонадонда электр таъминоти узилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайван қирғоқларидан ўтган “Чампи” тайфуни оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 527 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🇬🇧 Британияликлар ҳукуматнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ҳақидаги чақириқларидан сўнг оммавий равишда радио ва фонар сотиб олишмоқда - The Daily Telegraph

Буюк Британия мудофаа вазири мамлакатни 1000 кун ичида — 2030-йилга келиб — тўлиқ кўламли урушга тайёр бўлишини талаб қилди.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"УДДАБУРОН"ЛАР ҚÖЛГА ТУŞДИ

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АВТОБУС ЙÖЛИДАН ЮРМАНГ!

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“АСФАЛТДАН НОМ-НИŞОН ҚОЛМАГАН…”

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ГУГУРТДАГИ НАРКОТИКЛАР

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ТУĞИЛГАН КУНИМ. СИГНАЛ БОСИНГ!”

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🇩🇪🇪🇺 Германия учун альтернатива партияси Европа Иттифоқини йўқ қилишни режалаштирмоқда — The Telegraph

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Мутахассисларнинг башорат қилишича, 2027-йилда банан нархи глобал миқёсда кўтарилади.

Яқин Шарқдаги можаро ёқилғи, ўғит ва қадоқлаш харажатларининг ошишига олиб келди. Қурғоқчилик ва Эл-Нинё об-ҳаво ҳодисаси қўшимча муаммолар туғдирмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, келгуси йил банан саноати учун сўнгги ўн йилликдаги энг қийин йил бўлиши мумкин.

👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...
Бугун Президент соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан учрашади
Бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари Кўксарой қароргоҳида ўтказиладиган учрашувдан сўнг Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этади.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Россия ва Украина Олешкида ўт очишни тўхтатди
Россия ва Украина келишувга асосан Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида ўт очишни тўхтатди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, гуманитар операцияга тайёргарлик кўриш муносабати билан 2026 йил 27 октябрь куни Москва вақти билан соат 04:00 дан бошлаб Херсон йўналишида ўт очиш тўхтатилган ва “сукунат режими” жорий этилган.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳам 27 октябрь куни Киев вақти билан соат 03:00 дан бошлаб вақтинча босиб олинган Олешки шаҳрида гуманитар операция ўтказиш учун муайян ҳудудда ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилганини маълум қилган. Украина томонининг билдиришича, сукунат режими шаҳарда қолган аҳолига ёрдам етказиш ва тинч аҳолининг Олешкидан эркин чиқиб кетишига тайёргарлик кўриш мақсадида ўрнатилган. Украина ҳарбийлари аҳолига ёрдам бериш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўлидан келган барча ишни қилишини таъкидлаган.

Олешкида сукунат режимини жорий этиш 27 октябрга, гуманитар миссияни амалга ошириш эса 29 октябрга белгиланган. Келишувга кўра, Россия томони йўлларни миналардан тозалаши, Украина эса қамалда қолган аҳолини эвакуация қилишга тайёргарлик кўриши керак.

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, вақтинчалик сулҳга эришиш ташаббуси 23 октябрь куни АҚШ томонидан эълон қилинган. Унинг амалга ошишида АҚШ Президентининг рафиқаси Мелания Трамп воситачилик қилган.

Зеленский Россия армияси жараённи обрўсизлантиришга уриниши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, Москва аҳолини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилиши ва гуманитар эвакуациядан тарғибот мақсадида фойдаланиши мумкин.

“Украинанинг устувор вазифаси — қамалда қолган аҳолини қутқариш ва уларнинг назорат остидаги ҳудудга етиб боришига ёрдам бериш”, дейди Зеленский.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Роналду дисквалификациядан кейин терма жамоага қайтиши мумкин
“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий йилнинг ноябрь ойида Португалия терма жамоасининг Миллатлар лигаси доирасидаги учрашувларида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда “O Jogo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 41 ёшли ҳужумчи терма жамоанинг дастлабки таркибига киритилган. Роналдунинг жамоадошлари Саму Кошта ва Жоау Феликс ҳам Португалия терма жамоасининг Миллатлар лигаси учун кенгайтирилган қайдномасидан жой олган.
Аввалроқ, португалиялик футболчи интизомий чоралар сабабли жорий йилнинг 19 октябрь куни Португалия футбол федерацияси уни 30 кунга дисквалификация қилиб, 255 евро жаримага тортган эди.
Бунга қадар Роналду Данияга қарши учрашув олдидан терма жамоа йиғинини тарк этгани ва Норвегияга қарши ўйинда майдонга тушмагани сабабли терма жамоа бош мураббийига бир қатор талаблар қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Португалия терма жамоаси ноябрь ойида Миллатлар лигаси доирасида иккита учрашув ўтказади. Жамоа жорий йилнинг 14 ноябрь куни Дания, 17 ноябрь куни эса Уэльс билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг навбатдаги йиғинида иштирок этмасликни афзал кўраётгани ҳақида хабар берилганди.


👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!