Zafarbek Solijonov
16.9K subscribers
5.33K photos
2.9K videos
35 files
5.03K links
Фақат реклама, пиар:👉
@Zafarello_reklama_bot
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Download Telegram
Азамат ака — Жамоатчилик кенгаши раиси!

Бугун, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (NQAAE) ҳузуридаги илк Жамоатчилик кенгашининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда профессор Азамат ака Акбаров кенгаш раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, Президент Администрацияси ҳузуридаги агентликда Жамоатчилик кенгаши биринчи марта тузилмоқда. Таркибида олимлар ва университет раҳбарлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқ вакиллари, касб-ҳунар таълими ва сунъий интеллект мутахассислари, ногиронлиги бор шахслар ташкилотлари, касаба уюшмаси ва маҳалла вакиллари бор.

Яъни тасаввур қилинг: таълим сифати ҳақида гапириш учун олимдан тортиб маҳалла вакилигача бир столга йиғилган.

Яшанг ака! Ишонч катта, масъулият ундан ҳам катта. Кенгаш ишларидан хабар бериб боринг ака!

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «InnoWeek 2026» бошланмоқда

27 октябрь куни CAEx мажмуасида «InnoWeek 2026» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг очилиши бўлади. Ҳафталикда янги технологиялар, илмий ишланмалар ва истиқболли стартаплар тақдим этилади.

Маҳаллий ва хорижий инвесторлар, тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари бир нуқтада жамланади. Тадбир 29 октябргача давом этади.

Реклама

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон клиникалари халқаро стандартларга яқинлашмоқда

Ўзбекистон Тиббиёт ташкилотлари ассоциацияси Австралиянинг ACHSI халқаро ташкилоти билан келишувга эришди. Энди Ассоциация ушбу ташкилотнинг Ўзбекистондаги эксклюзив ҳамкори ҳисобланади. Ҳамкорлик меморандуми 20–22 октябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилган Future Health Summit доирасида имзоланди.

Бу нима беради? Энди давлат ва хусусий клиникалар халқаро аккредитациядан ўтишга тайёрланишда амалий ёрдам олиши, тиббий хизматлар сифатини ошириши ва беморлар хавфсизлиги бўйича стандартларни такомиллаштириши мумкин.

Шунингдек, клиника раҳбарлари ва тиббиёт мутахассислари учун ўқув дастурлари, семинарлар ва маслаҳатлар ташкил этилади.

Халқаро стандартларни жорий этиш — клиникаларнинг нафақат хизмат сифатини, балки хорижий беморлар учун жозибадорлигини ҳам ошириши мумкин. Бу эса Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш учун ҳам янги имкониятлар яратади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook

Реклама

👉 @Zafarbek_Solijonov
Вазир Турдимов вазирликнинг лицензия бериши масаласида

👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлатлар ўртасида дўстлик деган тушунча йўқ. Мен шунақа ўйлайман. Қайсидир масалада иттифоқ, ҳамкорлик деган тушунчалар, манфаат бўлиши мумкин. Буларам қайсидир жойда қачондир тўхтайди, ўзгаради, вақт ўтса. Давлатнинг давлатга дўст бўлиши ўта романтик ҳолат. Дунё тарихи, сиёсатни билганлар мени тушунади.

"Ҳей, катта давлатлар бизни ғажиб ташлайди" ёки "чўлдамиз ҳаммамиз, сув ресурсимизам, бойлигимизам кам, денгиздан узоқдамиз" деган чақириқлар билан иттифоқ тузиш, ҳамкорлик қилиш бу реал ҳолат. Қийинчилик ва хавф керакли иттифоққа чорлайди. Ракурсниям шунга буравериш керак, тарғибот қилишда. Бирлашсак ўсамиз, бирлашмасак ҳаммамиз энамизни кўрамиз дегандек.

Давлатлар ўртасидаги дўстлик иллюзияси натижа бермайди. Фалончи давлат дўстимиз, бир хилмиз деса шунга кулиб қўяман доим. Эрон дўстимиз, биродаримиз деган типа сиёсатшуносларимизам кеча шуни тушунган бўлса керак. Уларниям тушунаман, ўзларининг утопик ғояси дунё тарихида биргина шу давлатда маълум вақт иш берган холос. Уям зулм остида. Бошқа намунасиям йўқда бечораларни)))

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлигимда, бир шифохонада сариқ касалнинг оғир тури билан касалланган беморни кўргандим. Бир жойда 2-3 ойлаб ётарди, кечалари оғриқдан шунақанги бақирардики, ўша қаватда ухлаб бўлмасди. Бу касаллик билан касалланганлар жуда катта ва оғир машаққатда яшайди. Уларниям айтадигани бўлади, айниқса тузалиб кетишса.

ССВ матбуоти котиби Фурқат ака ва унинг жамоасидан яна янги лойиҳа. Уларга микрофон тутқазилган. Матбуоти эса анча фаоллашган. Бу сафарам беморларга умид берадиган, соғломларга шукрни ҳис қилдирадиган ажойиб лойиҳа. Кўринг, эшитинг ва хулоса қилинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IMAN invest ислом молиясига мувофиқ эмас –
IFCB Шариат Кенгаши

Унинг хулосасига кўра, 15 октябр куни молиявий текширувнинг энг охирги натижалари маълум бўлди. Оқибатда компания раҳбарияти уларга ишониб топширилган пулларни ислом молияси мезонларига хилоф равишда ҳамда икки компания ички ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид равишда тасарруф этиш ҳолатлари аниқланди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IMAN invest раҳбари нотўғри йўлдан кетганга ўхшаяпти. Муаммо айтилган жойда муаммо ҳал қилиниши, ҳал қилинди деб муносабат бериши керак. Бош прокуратурадан муносабат кутамиз. Домланинг шахси хавфсизлиги масаласиниям кўриш зарур. Imanʼга пул тикканлар эса вақтида ҳаракатингизни бошланг. Афсусланмайсиз шунда😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
4
Президент Шавкат Мирзиёев илк бор пахта сиёсати, қулликка, СССР тузумига қарши яратилган филм – "Отамдан қолган далалар" ҳақида сўзлади. Энди у ТВга ҳам қайтадими?

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мос келса-келмаса ҳар бир постига ўзининг расмини қўядиган биттаси бор эди. Кинематография агентлигини вазирликка айлантирмоқчиди. Бюджети алоҳида эди, янада катталаштириш учун. Турган жойида югурди.

Агентлик тугатилиб, Маданият вазирлигида департамент шаклида ташкил этиларкан. Буни эшитган мен:

👉 @Zafarbek_Solijonov
Кардио қил, қоринни йўқот. ПАгаям чиройли одамларни йиғишяпти. Шунга "учиришди" сени у ердан)))

👉 @Zafarbek_Solijonov
Zafarbek Solijonov
IMAN invest раҳбари нотўғри йўлдан кетганга ўхшаяпти. Муаммо айтилган жойда муаммо ҳал қилиниши, ҳал қилинди деб муносабат бериши керак. Бош прокуратурадан муносабат кутамиз. Домланинг шахси хавфсизлиги масаласиниям кўриш зарур. Imanʼга пул тикканлар эса вақтида…
Iman invest бошлиғи факти йўқ видеомуносабат берганди. Шошди шекилли, олиб ташлашди. Энди бунақа муносабат берибди. Ислом молияси бўлса, фаолиятини тўхтатсаям ҳеч ким зарар кўрмасмиди китоби бўйича?😁

Мулло Эшшак яқинлашган лойиҳа ўляпти😂

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳмуд Усмон фиқҳшунос олим. Ислом юристи, содда қилиб айтсам. Аксар юристлар эса бир қадам олдинда юради. Ҳамкасбимиздан эски видео. Нутқ. Шох ва мот😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаво нега қишда оғирлашади? Бунинг сабаби фақат тутунми?

Совуқ тушиши билан Тошкент ҳавосининг ифлосланиши нега кучаяди? География фанлари доктори, профессор Бахтиёр Холматжоновнинг тушунтиришича, бунда атмосферадаги ҳаво оқимлари ва шамол тезлиги муҳим ўрин тутади. Шамол кучсиз бўлганда ифлослантирувчи моддалар шаҳардан тарқалиб кетолмайди ва ҳавода тўплана бошлайди.

Қишда ҳарорат инверсияси ҳам кузатилади. Бу жараёнда ер юзасига яқин совуқ ҳавонинг устида илиқроқ ҳаво қатлами жойлашади. Бу эса ҳавонинг юқорига кўтарилиб, аралашишини чеклайди. Натижада ифлос заррачалар одамлар нафас оладиган қатламда узоқроқ сақланиши мумкин.

Фикримча, ҳаво ифлосланиши ҳақида гап кетганда, фақат бугунги кўрсаткичларни эмас, уларнинг нима сабабдан ўзгаришини ҳам тушунишга ҳаракат қилишимиз керак. Шамолсиз кунларда ифлосланиш кучайса, қийин масала. Шунинг учун чиқиндиларни камайтириш, ҳаво сифатини мунтазам кузатиш ва метеорологик омилларни ҳисобга олиш ишлари бирга олиб борилиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес-омбудсман Абдуманноп аканинг гапларини менам тасдиқлайман. Яна бир нозик жойи бор – масалан сиз шлакоблок ишлаб чиқарасиз, ҳамма қонуний талабларни бажаргансиз, солиқ тўлайсиз, ҳисоблагич ўрнатгансиз, касса аппарат бор, қариндошингизнинг ери бўлсаям ижара шартномасигача қилгансиз, аммо шуларнинг бирортасини қилмаган "тадбиркор"ам бор.

У керакли жойларга "соққасини отиб қўяди"да, ҳам маҳсулотининг таннархи паст, арзон сотиб, кўпроқ даромад қилишда давом этади. Қизиғи, текширувчи келганда айтасиз, уларниям текширинг деб. Яна сизга келаверади ҳар сафар, шу текширувчиларам. Қачон қонун ҳаммага тенг ишлайди? Ишламаса ҳеч кимга ишламасин.

👉 @Zafarbek_Solijonov