#şukr #sajda
ШУКР САЖДАСИ ҚАЧОН ҚИЛИНАДИ?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, у зот Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар" (Имом Абу Довуд ривояти).
Шукр саждаси ҳам тиловат саждасига ўхшаш бўлади. Сажда қилиб, Аллоҳ таолога ҳамд айтилади. Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар "Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир", деганлар.
Набий алайҳиссалом Али розияллоҳу анҳуни Яманга юборадилар. Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яманликлар Исломни қабул қилганлари ҳақида мактуб юборадилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом мактубни ўқигач Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқиладилар (Имом Бухорий ривояти).
Бу каби неъмат етганида ёки мусибат ариганида шукр қилиш жоиз. Аммо ҳар намоздан кейин қўшимча битта сажда қилиб қўйиш шариатимизда йўқ.
Уламолар: "Омма халқ намозни қўшимчаларидан деб тушунмаслари учун уни тарк қилиш лозим" деганлар.
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

❤25👍25🔥4
#savol #namoz #sajda
❓БОШ КИЙИМДА САЖДА ҚИЛГАНДА
📨 САВОЛ: Баъзан совуқлиги учун намозда бош кийим кийиб ўқийман. Саволим шуки сажда вақти пешона ерга тегиши керакми ёки пешонани бош кийиб ёпиб турган ҳолда сажда қилса бўлаверадими? Яъни ҳаво совуқ бўлгани учун бош кийимимни қош устигача ёпаман.
✍ ЖАВОБ: Пешона очиқ бўлсин. Бошидаги бош кийимга сажда қилинса, макруҳлик билан адо бўлади.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

👍28❤11
#namoz #tasbeh #sajda #ofiyat
БУ НАМОЗНИ (ҳеч бўлмаса) УМРИНГДА БИР МАРТА ЎҚИ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Аббосга қарата: “Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракат намоз ўқишдир.
Ҳар ракатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан.
Биринчи ракатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: “Субҳаналлоҳ, валҳамду лиллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар” деб ўн беш марта айтасан.
Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан.
Сўнгра бошингни рукудан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан.
Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан.
Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракатда етмиш бештадир. Тўрт ракатда ҳам шундай қиласан.
Тасбеҳ намозини...
жума куни завол пайти (пешин намозининг вақти киришидан тахминан ярим соат олдин)да ўқиш мустаҳабдир.
Тавсия этилади
Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такасур, иккинчисида Вал-аср, учинчисида Кофирун, тўртинчи ракатда эса Ихлос сураси ўқилади.
Муаммо ва мусибатлар ечими – тасбеҳ намози
Абу Усмон Хайрий Зоҳид айтади: “Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим”.

Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи” дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

❤33👍10🔥2👏2💯1