#zikr #tasbeh #qalb #rizq
ЗИКРНИНГ 33 ФОЙДАСИ (1-қисм)
1. Аллоҳ таолога яқинлаштиради;
2. шайтонни қувади;
3. қалбдан ғам-қайғуни кетказади,
4. қувонч, хотиржамлик, кенглик бахш этади;
5. вужудга ва юракка қувват беради;
6. юзни, қалбни нурлантиради;
7. ризқни кенгайтиради;
8. инсон сиймосини ҳайбатли, ёқимли қилади;
9. илоҳий муҳаббатга сазовор этади;
10. Аллоҳ таолодан қўрқувни орттиради;
11. Аллоҳ таолонинг ҳам зокир бандасини эслашига васила бўлади;
12. қалбни ғафлатдан уйғотади, гуноҳнинг кирларидан тозалайди, жилолантиради;
13. сакинат ва раҳмат ёғилишига, зокирни фаришталар қуршашига сабаб бўлади;
14. тилни ғийбат, чақимчилик, ёлғон, фаҳш ва бекорчи сўзлардан сақлайди;
15. қиёмат кунида бандани пушаймонликдан қутқаради;
16. зикр ибодатларнинг энг устуни, афзали бўлиш билан бирга, энг осони ҳамдир;
17. Аллоҳ таолони зикр этишда давомлилик билан банда дунё ва охиратда Аллоҳни унутиш сабабли келадиган бадбахтликдан омон бўлади.
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

❤45👍15😭7🔥4😢2
#namoz #tasbeh #sajda #ofiyat
БУ НАМОЗНИ (ҳеч бўлмаса) УМРИНГДА БИР МАРТА ЎҚИ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Аббосга қарата: “Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракат намоз ўқишдир.
Ҳар ракатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан.
Биринчи ракатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: “Субҳаналлоҳ, валҳамду лиллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар” деб ўн беш марта айтасан.
Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан.
Сўнгра бошингни рукудан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан.
Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан.
Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракатда етмиш бештадир. Тўрт ракатда ҳам шундай қиласан.
Тасбеҳ намозини...
жума куни завол пайти (пешин намозининг вақти киришидан тахминан ярим соат олдин)да ўқиш мустаҳабдир.
Тавсия этилади
Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такасур, иккинчисида Вал-аср, учинчисида Кофирун, тўртинчи ракатда эса Ихлос сураси ўқилади.
Муаммо ва мусибатлар ечими – тасбеҳ намози
Абу Усмон Хайрий Зоҳид айтади: “Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим”.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи” дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Тасбеҳ намозини...
жума куни завол пайти (пешин намозининг вақти киришидан тахминан ярим соат олдин)да ўқиш мустаҳабдир.
Тавсия этилади
Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такасур, иккинчисида Вал-аср, учинчисида Кофирун, тўртинчи ракатда эса Ихлос сураси ўқилади.
Муаммо ва мусибатлар ечими – тасбеҳ намози
Абу Усмон Хайрий Зоҳид айтади: “Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим”.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤33👍10🔥2👏2💯1
#zikr #istiğfor #duo #tasbeh
Агар инсон шикоят қилишдан кўра кўпроқ истиғфор айтганида, шикоят қилишга улгурмасидан туриб қалбига ором топган бўлар эди.
Қалбингиз сиқилдими? Ишларингиз юришмаяптими? Кўнглингизда оғирлик борми? Шикоятни кўпайтиришдан олдин, истиғфорни кўпайтиринг.
Истиғфор зикрлари:
- أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ
Астағфируллоҳ
- أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ
- رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
Роббиғфир лий ва туб алайя, иннака антат-Таввабур-Роҳийм.
Истиғфор фақат гуноҳлар учун мағфират сўраш эмас, балки қалбни Аллоҳга юзлантириш ҳамдир. Қалбингиз оғирлашганда истиғфорни кўпайтиринг, дуо қилинг ва Аллоҳнинг раҳматидан умид узманг. Ташвишларингизни Унга арз қилинг — зеро, У қалбларга ором берувчи Зотдир.
♻️ УЛАШИНГ

❤38👎1