Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
#şavvol #rõza #sunnat

ШАВВОЛ ОЙИДА РЎЗА ТУТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИДАН БИРИ

Шаввол ойида рўза тутишнинг фойдаларидан бири - фарз рўзасида юзага келган камчилик ва нуқсонларни тўлдиришидир.
Ҳофиз Ибн Ражаб Ҳанбалий бундай дейди: "Шаввол ва Шаъбон ойларида рўза тутиш - фарз намозидан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозлар кабидир. Улар орқали фарзда содир бўлган камчилик ва нуқсонлар тўлдирилади. Чунки Қиёмат куни фарз амаллар нафл ибодатлар билан тўлдирилади ва мукаммал қилинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан турли ривоятлар келган. Одамларнинг кўпчилиги фарз рўзасида камчилик ва нуқсонга йўл қўяди, шунинг учун уни тўлдириб, мукаммал қиладиган амалларга муҳтож бўлади".

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤17👍16🔥3💯3🤯1
#rõza #şavvol #sunnat

ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бугун милодий ҳисоб бўйича 2026 йил 10 апрель, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 22 санаси. Тахминан яна 7 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
"Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур" (Зориёт сураси, 55-оят).
Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:
"Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас" (Анъом сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади", деганлар (Имом Табароний ривояти).


Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤22👍6🔥1🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#iymon #sunnat

🌙 ИЙМОНИНГИЗНИ САҚЛАНГ

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤17👍5🔥1
Ёмонликка яхшилик билан жавоб беринг!
Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
#hikmat #nasihat #sunnat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА СУЮКЛИ ҚИЛАДИГАН АМАЛЛАР

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤20👍2🔥1
Расулуллоҳнинг қизларига муносабати
Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
#sunnat #farzand #qiz

🥀 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ҚИЗЛАРИГА МУНОСАБАТЛАРИ

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤7👍7😢3💯2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#sunnat #Rasululloh #mahbub #dõst

❓РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ДЎСТ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙСИЗМИ?

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Яқинларингизга улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤9👍6🔥2
#taom #sunnat #diabet #insulin

ОВҚАТ ЕЙИШ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАШИШ: ИСЛОМ ВА ЗАМОНАВИЙ ИЛМ НУҚТАИ НАЗАРИДАН ЗАРАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кўп ёки тез овқат ейиш бўйича мусобақалар оммалашиб бормоқда. Баъзилар буни шунчаки қизиқарли шоу деб билса, бошқалар уни рекорд ўрнатиш воситаси сифатида қабул қилади. Бироқ Ислом таълимотида ҳам, замонавий тиббиётда ҳам инсон организмини зўриқтириши ва исрофга йўл қўйиши тақиқланади.

Ислом меъёрни буюради
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31-оят).
Ушбу оят нафақат овқатнинг ҳалол бўлишини, балки унинг миқдори ҳам меъёрда бўлиши лозимлигини англатади. Зеро, ортиқча овқат ейиш ҳам исрофнинг бир кўриниши ҳисобланади. Бу оят "бутун тиб илмини ўзида жамлаган оят" дея ҳатто ғайридинлар томонидан эътироф этилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Одам боласи қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига қаддини тутиб турадиган бир неча луқма кифоя. Жуда бўлмаса (ошқозонининг) учдан бирини таомига, учдан бирини ичимлигига, учдан бирини нафасига (ҳавога) ажратсин", дедилар (Имом Темизий, Имом Ибн Можа ривояти).
Бу ҳадис соғлом овқатланишнинг энг қисқа ва мукаммал дастури саналади.
Ибн Сино: "Касалликнинг иккита сабаби бор. Бири кўп ейиш, иккинчиси тўқ қоринга ейиш", деган.

Илмий факт: ошқозон тўйганини дарҳол билдирмайди
Инсон овқатланаётганда тўйиш ҳақидаги сигналлар ошқозондан мияга тахминан 15-20 дақиқа ичида етиб боради. Шу сабабли жуда тез овқатланган одам эҳтиёжидан анча кўп овқат истеъмол қилади.
Тадқиқотларда тез овқатланувчи инсонларда ортиқча вазн, семириш, 2-тур қандли диабет хавфи юқори экани аниқланган.

Ошқозоннинг имконияти чекланган
Оддий ҳолатда инсон ошқозонининг ҳажми тахминан 1-1,5 литр атрофида бўлади. У маълум даражада кенгайиши мумкин, аммо қисқа вақт ичида бир неча литр овқат ва суюқлик қабул қилиш ошқозон деворини зўриқтиради. Кўп овқат ейиш эса, ошқозоннинг ҳаддан ташқари кенгайиши, ошқозон ҳаракатининг вақтинча тўхтаб қолиши, ҳатто ошқозон ёрилиши каби ўлимга олиб келади.

Аниқ факт: хот-дог ейиш мусобақаларида ўлим ҳолатлари кузатилган
Тез овқат ейиш мусобақаларида энг катта хавфлардан бири – бўғилиш.
Хот-дог, гамбургер ёки катта бўлакли гўштни жуда тез ютиш натижасида овқат нафас йўлига тушиши мумкин. Бундай мусобақалар вақтида бўғилиш сабабли бир қанча иштирокчилар вафот этгани кузатилган.

Юрак ва қон айланишига таъсири
Катта ҳажмдаги овқат ҳазм қилиниши учун ҳазм тизимига кўпроқ қон юборилади. Бу ҳолат юрак уришининг тезлашишига, қон босимининг ўзгаришига ва юрак ишининг оғирлашишига сабаб бўлади. Юрак-қон томир касаллиги бор инсонларда бу ҳолат янада хавфли.

Инсон танаси – омонат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сенда танангнинг ҳам ҳаққи бор", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Демак, инсон танаси билан тажриба ўтказиш, уни кўнгилочар мусобақалар учун зўриқтириш Исломнинг инсон саломатлигини асраш тамойилига зиддир. Шунинг учун, инсон ўз жонига ҳам, танасига ҳам қасддан зарар етказмаслиги лозим.

Хулоса
Мўмин киши овқатни нафсни қондириш ёки рекорд қўйиш учун эмас, балки Роббисига ибодат қилишга қувват бўлиши мақсадида, меъёр билан истеъмол қилади. Чунки меъёр – Исломнинг гўзал фазилатларидан бири, саломатлик эса Аллоҳнинг энг катта неъматларидандир.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍12❤10🔥1👏1
#sunnat #hadis #suv #odob #soğliq

СУВНИ ЎТИРИБ ИЧИШ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирортангиз тик туриб ичмасин", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Овқат ва сувнинг ўтирган ҳолатда ейиш ва ичиш соғлиқ учун ҳавфсиз ва фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди.

Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир".

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: "Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин", деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤23👍4🔥3😭1
#hadis #sunnat #salomatlik #stress

УЙДА АХЛАТ ТЎПЛАШНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни уй ва ҳовлиларни озода тутишга, чиқинди ва ахлатларни тўплаб қўймасликка чақирганлар. У зот алайҳиссалом бундай деганлар: "Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни суядир. Озодадир, озодаликни суядир. Карамлидир, карамни суядир. Сахийдир, сахийликни суядир. Шундай экан, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!" (Имом Термизий ривояти).

Уйда ахлат тўплаб қўйиш нафақат диний, балки тиббий ва психологик жиҳатдан ҳам катта зарарларга эга. Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб ташламаслик уй муҳити ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Тўпланган ахлат сувараклар, пашшалар, сичқон ва каламушларни ўзига тортади. Улар вабо, тиф ва дизентерия каби хавфли инфекцияларни ташийди.

Озиқ-овқат қолдиқлари тез чирийди. Натижада ҳавода кўзга кўринмас замбуруғ споралари кўпайиб, аллергия ва астмани қўзғатади. Чириш жараёнида аммиак ва водород сулфид каби газлар ажралади. Бу газлар бош оғриғи, кўнгил айниши ва нафас қисишига сабаб бўлади.

Бетартиб ва ахлат тўла уйда яшаш инсон миясини толиқтиради. Бу доимий стресс, асабийлик ва сурункали чарчоқни келтириб чиқаради. Ифлосланган ҳаво ва тартибсизлик одамнинг иш қобилиятини пасайтиради. Диққатни бир жойга жамлаш қийинлашади.

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤18💯11👍5🔥1
#sunnat #uyqu

Қачонки Расулуллоҳ ухлашга ётмоқчи бўлсалар..

Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий алайҳиссалом ухлашга ётмоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: "Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак"

اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).

Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди.

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤44👍9🔥3💯2
#azon #sunnat #zikr #duo

☑️
Азон эшитганда бажариладиган 6️⃣суннат


♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤17👍10💯2
#hadis #sunnat #duo #safar #zikr

САФАРГА ЧИҚИШ ДУОСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ اللَّهُمَّ اطْوِ لَنَا الأَرْضَ وَهَوِّنْ عَلَيْنَا السَّفَرَ

Ўқилиши: Аллоҳумма антас-соҳибу фис-сафари вал халийфату фил аҳли.

Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсааис-сафари ва каабатил мунқолаби ва сууил манзори
фил аҳли вал маали.

Аллоҳумма итви ланал арза ва ҳаввин аълайнас-сафар",
дер эдилар».

Маъноси: Аллоҳим Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа – ўринбосарсан.

Аллоҳим Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда аҳл ва молда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман.

Аллоҳим бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин.

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤18👍5👏2🤯1
#hadis #sunnat #ot #meros

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "От мининглар. Чунки бу отангиз Исмоил алайҳиссаломнинг меросидир", деганлар. У зот ўзлари эгарсиз отни бошқариш ва чопишда моҳир бўлганлар. Баъзан саҳобалари билан отда ҳам туяда ҳам мусобақалашиб турардилар

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤29👍14💯5😭2⚡1
#hadis #sunnat #sadaqa #bemor

Имом Абу Бакр ал-Хаббозий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен қаттиқ касал бўлиб қолдим. Солиҳ бир қўшним мени кўргани келиб, бундай деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амалга қилинг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Касалларингизни садақа билан даволанглар", деганлар".

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👏16❤14🔥2😢1
#sunnat #uyqu

Қачонки Расулуллоҳ ухлашга ётмоқчи бўлсалар..

Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий алайҳиссалом ухлашга ётмоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: "Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак"

اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).

Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди.

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤37👍6💯2🔥1
#hadis #sunnat #uyqu

​​​РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ УЙҚУГА ЁТМОҚЧИ БЎЛСАЛАР

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки тўшакларига ётсалар:

"Бисмикаллоҳумма аҳйаа ва амуту", деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сени исминг билан тириламан ва вафот этаман.

✏️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤24👍7🔥1
#sunnat #odob #mustahab #makruh

ҲОЖАТХОНАГА  БОШ КИЙИМДА КИРИШ — СУННАТ

Кўпчилигимиз унутиб қўядиган, лекин жуда муҳим бўлган кундалик одоблардан бири — ҳожатхонага бош кийимда кириш.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирганларида бошларини ёпиб кирардилар (Имом Байҳақий ривояти).

Уламолар ҳожатхонага дўппи, рўмол ёки бошқа бирор бош кийим билан киришни мустаҳаб (савобли), бошяланг киришни эса макруҳ деб ҳисоблайдилар.

Эслатма: Ҳожатхонага чап оёқ билан, ушбу дуони айтиб киришни ҳам унутманг: "Бисмиллаҳ. Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубуси вал хобааис".

Яқинларингизга ҳам улашиб, суннатни тирилтиришга сабабчи бўлинг!

✏️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍18❤16🔥1💯1
#duo #hadis #sunnat

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ДУОЛАРИДАН

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука минал хойри куллиҳии ъаажилиҳи ва аажилиҳи, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи, ъаажилиҳии ва аажилиҳии, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Маъноси: Аллоҳим Сендан барча яхшиликларни сўрайман — мен билган ва билмаган, яқин орада келадиган (дунёдаги) ва кейинроқ келадиган (охиратдаги) барча яхшиликларни.

Сендан барча ёмонликлардан паноҳ тилайман — мен билган ва билмаган, яқин орада келадиган ва кейинроқ келадиган барча ёмонликлардан.

♻️ УЛАШИНГ
❤38⚡1😢1