Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Корхонамиз янги ишлаб чикариш оборудования олиб келган. 2022 йил декабрда импорт килди шунга хали ишга тушмади энди. Мартдан ишга туширдик. Янги технология олиб келган ташкилотларга фойда солиғидан имтиёз борми?

Жавоб: Ҳа.
Имтиёз инвестициявий чегирма шаклида бўлиб амортизация харажати деб эътироф этилади. Солиқ кодекси 308-моддасига асосан Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади.
Инвестициявий чегирма қуйидаги миқдорда қўлланилади:
1) янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 20 фоизи миқдорида;
2) ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 10 фоизи миқдорида. Товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган, чиқарилган кунидан эътиборан кўпи билан уч йил ўтган машиналар ва ускуналар (шу жумладан транспорт ускуналари) янги технологик ускуналар деб эътироф этилади. Юқоридагиларга мувофиқ янги технологик ускуна олиб келинган бўлса инвестициявий чегирмани қўллаб харажатларга олиб борса бўлади. https://t.me/accounting_stuff
Forwarded from Mehnat huquqi (Muhammadamin Karimjonov)
👍8
📊 БУХГАЛТЕРИЯ ХИЗМАТЛАРИ:
🔹 Бухгалтерия ҳисобини юритиш;
🔹 Барча солиқ ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш;
🔹 Бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва тўлиқ бошқариш;
🔹 1С 8.3 (1.3 ва 3.0 редакциялари) бухгалтерия дастурида ишлашда ёрдам бериш.
🟢 Телефон, Телеграм:
📱 +998(99)983 9010.
👍2
Корхона ходимига юбилейига пул берса қандай солиқлар хисобланади? Моддий ёрдам деб берса бўладими? Агар совға тариқасида деб бирор буюм берса қандай солиқлар хисобланади?

Жавоб:
Солиқ кодекси 372-моддасига асосан ходим юбилейи учун бериладиган пуллар меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар деб хисобланиб (моддий ёрдам бўлмайди), жисмоний шахслар даромад солиғи ва ижтимоий солиққа тортилади.
Агар совға тариқасида натура кўринишида бирор буюм тарзида берилса, бу Солиқ кодекси 376-моддасига асосан моддий наф тарзидаги даромад бўлиб, Солиқ кодекси 378-моддасига асосан солиқ даври мобайнида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги суммадан ортиқ қисми жисмоний шахслар даромад солиғига тортилади. Совғани моддий наф тарзида бериш мехнатга хақ тўлаш тарзидаги даромад бўлмаганлиги учун ижтимоий солиққа тортилмайди. Солиқ кодекси 239-моддасига асосан натура кўринишидаги совғани ходимга берилиши қўшилган қиймат солиғи учун айланма бўлиб, ҚҚС хисобланади. https://t.me/accounting_stuff
Forwarded from Mehnat huquqi (Muhammadamin Karimjonov)
#test A.xodim korxonada 0.5 stavka buxgalter bo'lib asosiy shtatda ishlaydi . Bu xodim boshqa tashkilotda 1 stavka o'rindoshlik asosida ishlashi mumkinmi?
Anonymous Quiz
41%
Ha, mumkin jami stavka 1.5 dan oshib ketmasa bo'ldi.
7%
Ha, mumkin jami stavka 2 dan oshib ketmasa bo'ldi.
25%
Yo'q, mumkin emas.
27%
Ha, asosiy ish joyidagi ish beruvchining roziligi bilan mumkin.
👍1
Корхона ўзи ижарага олган бинони тамирласа бўладими, ижарага берувчидан розилик олиш керакми? Ижарага олинган бинони таъмирлаш учун сарфланган харажатларни фойда солиғидан чегирса бўладими?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси "Ижара тўғрисида" ги Қонунининг 11-моддасига асосан Ижарачи, башарти шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишларни мустақил равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳақлидир. Ижарага берувчидан ушбу ўзгаришларни амалга ошириш учун рухсат олиш керак. Акс холда мазкур моддага асосан Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашлар, агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига текинга ўтади. Солиқ кодекси 309-моддасига асосан агар ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги шартномада ижарага олувчининг харажатлари ўрнини ижарага берувчи томонидан қоплаш назарда тутилган бўлмаса, мазкур харажатлар ҳақиқий чиқимлар сифатида қаралади ва фойда солиғи базасидан чегирилади. https://t.me/accounting_stuff
👍4
Жисмоний шахслардан ижарага олинган мол мулк учун даромад солиғи ставкаси неча фоизни ташкил этади?
Anonymous Quiz
7%
А) 14 %
2%
Б) 20%
78%
С) 12%
13%
Д) 4%
Forwarded from YURIST MASLAHATI
#Бизнес_адвокат

ЧЕТ ТИЛИ ЎҚУВ МАРКАЗИ ОЧМОҚЧИМАН ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИМ КЕРАК?

Бугун чет тилига ихтисослашган ўқув марказлари кундан кунга кўпайиб бормоқда аммо бу ўқув маказларини очиш уларни фаолиятини юритиш учун маълум бир талаблар қўйилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида"ги ягона низомнинг 6 иловасига кўра ўқув марказлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозимлиги белгиланган.

1. Ўқув режаси ва дастури Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши.

2. Таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди).

3. Ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги.

4. Таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;

5. Педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси:

👉 олий маълумотли — 50%;

👉 ўрта махсус маълумотли — 40%;

👉 ўрта маълумотли — 10%.

6. Таълим ташкилотининг ҳудуди:

👉 девор ёки панжара билан ўралганлиги;

👉 тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

👉 ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги.

7. Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:

👉 электрон ёки оддий доска — 1 дона;

👉 проектор — 1 дона;

👉 аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс;

8. Мактабдан ташқари таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши.

9. Чет тилларга ўқитган ҳолларда, педагог кадрларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши.*

Яъни сиз ташкил қилаётган ўқув маркази юқоридаги талабларга жавоб бериши лозим.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
👍4👌1
Forwarded from YURIST MASLAHATI
#Кадровик
ХОТИНИМ КАСАЛ, УНГА ҚАРАШ УЧУН "БОЛЬНИЧНЫЙ"ГА ЧИҚСАМ БЎЛАДИМИ?

Assalomu -aleykum!!! Ayolim 1 oydan beri kasalhonda yana 1,5 oy davolanadi 3ta bolam bor shulardi qaragani bolnichniyga chiqsam boladimi

📍ЖАВОБ:

Касалланган оила аъзосини парваришлаш учун чиқсангиз бўлади.

"Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига асосан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);

б) санаторий-курортларда даволанганда;

в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

г) карантинда;

д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

е) меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

❗️Низмонинг 16-бандига кўра уч ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига (меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан) нафақа берилади.

Оиланинг касал бўлган аъзосига қараш бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор бировнинг парваришига муҳтож бўлган, лекин 7 календарь кунидан ошмаган давр учун берилади.

Ўн тўрт ёшга етмаган бемор болага қараш учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси болага парвариш керак бўлган, аммо 14 календарь кунидан ошмаган давр учун берилади.

Диққат қилинг!
Низомнинг 26-бандига асосан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга тўланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍2
Корхона тасисчи Устав капиталига ўз мулкини олиб кирса мулк нархини қандай қилиб баҳолайди асос борми?

Жавоб:
Ўзбекистон Републикасининг МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҲАМДА ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА ги Қонуннинг 15-моддасига асосан жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2022 йилдаги "КОРПОРАТИВ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-415-сонли қарорининг 4-бандига асосан масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас. https://t.me/accounting_stuff
👍3
📊 БУХГАЛТЕРИЯ ХИЗМАТЛАРИ:
🔹 Бухгалтерия ҳисобини юритиш;
🔹 Барча солиқ ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш, солиқларни оптималаштириш, солиқ маслахати
🔹 Бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва тўлиқ бошқариш;
🔹 1С 8.3 (1.3 ва 3.0 редакциялари) бухгалтерия дастурида ишлашда ёрдам бериш.
🟢 Телефон, Телеграм:
📱 +998(99)983 9010. https://t.me/accounting_stuff
Forwarded from YURIST MASLAHATI
#Кадровик
ХОДИМ ИШДАН БЎШАЁТГАНДА У БИЛАН ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛМАСЛИК БУ ҚОНУНБУЗАРЛИК

Men 2019 Durabile biton Mshj ga ishka kirganedim 2023. 26.07 ishdan boshadim men shu oraliqda men mexnat tatili va yordam puli olmaganman menga rashotni xali bermadi qatka murojat qilsam boladi va qancha chiqishini qanaqa qilip bilsam boladi oyligimiz 3250000 som edi

📍ЖАВОБ:

Сўнги вақтларда бизга шу шаклдаги мурожаатлар салмоғи ошгандек, иш берувчиларнинг бундай ҳаракатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси билан жавобгарликка сабаб бўлади

Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
👍1
Қуёш панеллари ўрнатган юридик ва жисмоний шахсларга қандай солиқ имтиёзлари мавжуд?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2023 йилдаги "2023 ЙИЛДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-57-сонли қарорининг 9-бандига асосан 2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса — ўн йил муддатга озод этилган.
Қўшимча:
Ўзбекистон Республикаси "ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 3-моддасидан кўчирма:
қайта тикланувчи энергия манбалари — атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси. https://t.me/accounting_stuff
Тасисчи Устав капиталига ўз мулкини олиб кирса мулк нархини қандай қилиб баҳолайди асос борми?

Жавоб:
Ўзбекистон Републикасининг МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҲАМДА ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА ги Қонуннинг 15-моддасига асосан жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2022 йилдаги "КОРПОРАТИВ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-415-сонли қарорининг 4-бандига асосан масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас. https://t.me/accounting_stuff
👍4
Forwarded from Mehnat huquqi (Muhammadamin Karimjonov)
#test Xodim homiladorlik va tug'ish ta'tiliga chiqdi. Mana shu ijtimoiy ta'til muddatiga uning o'rniga boshqa xodim bilan muddatli mehnat shartnomasi tuzildi. Shu to'g'rimi?
Anonymous Quiz
13%
Yo'q, mumkin emas. Chunki "dvoynaya oplata" bo'ladi. Shuning uchun vazifasini yuklab turamiz.
25%
Ha, bunda taraflar kelishuviga ko'ra muddatli yoki nomuayyan mehnat shartnomasi tuzilishi mumkin.
62%
Ha, bu holatda muddatli mehnat shartnomasi tuziladi.
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Ўрмон аудити...

#масал

Бир пайтлар тез қарор қабул қилиш қобилияти билан танилган бир гуруҳ тажрибали бўрилардан ташкил топган ўрмон аудити жамоаси бор экан. Улар ҳар доим ўз ишларини тезда бажаришга интилар эканлар.

Кунларнинг бирида айиқнинг кичик бизнесини ўрмон аудитидан ўтказиш учун ўша бўрилар жамоаси ташриф буюрибди. Улар бизнеснинг ҳисоботларида шубҳали деб ҳисобланган бир қанча аслида чегирилмайдиган харажатларни пайқашибди. Қўшимча текширувларсиз, ўз қарашларига асосланиб бизнесни ўрмон ғазнасига катта миқдорда жарима тўлашга қарор чиқаришибди.

Бундан айиқвой асло ташвишланмас, чунки у харажатларни иқтисодий асосланган ва қонуний эканини билар эди. Бироқ ўрмон аудити ходимлари фикрига қарши суд орқали курашишга вақти ва маблағи йўқ эди.

Шунда у ўзининг тажрибали ва камтар ҳисобчиси – чумолига мурожаат қилади. Чумоли ҳисоботларни ва ўрмон аудити актини солиштириб кўрди ва тезда бўрилар хатоларини аниқлади.

Кейин чумоли айиқнинг бизнеси номидан ўрмон аудити ходимлари билан музокаралар олиб борди. У бўриларнинг қарори асоссиз экани ва бизнес ҳисоботлари тўғри тузилганига ишонтира олади. Айиқ чумолининг ёрдами учун миннатдорчилик билдиради. У ўрмон аудити масалаларида албатта малакали бухгалтернинг вакил бўлиши муҳимлиги ҳақида қимматли сабоқ олган эди.

Масалнинг ахлоқий томони:
Кўпинча компанияга келган аудит ёки солиқ текширувчилари ўз ишларини тезда якунлаш учун босим остида бўлишади. Бу уларнинг хато қилишига олиб келиши мумкин. Бундай масалаларда сизнинг бизнесингиз номидан вакиллик қиладиган малакали бухгалтер ёки солиқ маслаҳатчисига эга бўлиш жуда муҳим.

@auditor_team
👍4
Forwarded from Mehnat huquqi (Muhammadamin Karimjonov)
#test Korxonaga bosh buxgalter 6 oyga dastlabki sinov bilan ishga olindi. Oradan 3 oy o'tgach u o'z tashabbusi bilan mehnat shartnomasini bekor qilishni so'rab ariza yozdi. Bu holatda xodim qancha oldin yozma ravishda ogohlantirishi lozim?
Anonymous Quiz
33%
14 kun
15%
1 oy
16%
3 kun
15%
kamida 3 kun
21%
dastlabki sinov 3 oydan oshmasligi lozim edi.
Forwarded from Mehnat huquqi (Muhammadamin Karimjonov)
#test Bosh buxgalter bilan 1 yilga muddatli mehnat shartnomasi tuzilib, 6 oylik dastlabki sinov belgilandi. Shartnomada MK 159-moddasiga rioya qilinib, neustoyka to'lash sharti belgilandi. Xodim shartnomani o'z tashabbusi bilan sinov davrida bekor qildi.
Anonymous Quiz
27%
Bu holatda xodim shartnomada ko'rsatilgan miqdordagi neustoykani to'lashi shart.
28%
Sinov bilan ishga qabul qilingan xodimga neustoyka belgilanmaydi.
24%
Muddatli shartnomada neustoyka belgilanmaydi.
22%
Bu holatda xodim neustoyka to'lamaydi.
👍2