AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Фарзандларидан мехр топмаган онаизор.

Беш нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди...

13 май куни тунда маҳалламизда ёлғиз яшовчи 73 ёшли онахон вафот этди. Онахоннинг беш қизи бўлиб, ҳаммасини узатган, ўзи эса ёлғиз яшарди. Жаноза вақтида кутилмаганда кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солиб қўйди.

Куёвнинг айтишича, онахон унга тунда телефон қилиб:

– Болам, кечаси безовта қилганим учун кечиринг. Бир сўзим бор эди. Балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар. Эртага уйимга келинглар. Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман.

Кечаси ўша қўнғироқдан сўнг, эрталаб онахон омонатни топширдилар. Жанозага қариндош-уруғ, қўшнилар ва маҳалла аҳли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек, болиш остига қараб, бир конвертдаги қоғозни топди — у васият хати эди.

Жаноза вақтида барча йиғилганида хатни очиб ўқиб берганда, ҳамманинг кўзларига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:

“Аллоҳ менга 5 қиз берди, ўғил бермади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим, ўқитдим ва эгаларига топширдим. Бугун оёқларимда куч қолмади. Аммо шу 5 та қизларимдан бирортаси менга мехр беролмади. Бугун ёлғиз қолдим. Бугун қариликдан танам хаста бўлса, мехрсизликдан қалбим ҳаста. Биламан ҳозир ҳамма фарзандларим ўлимимни кутишяпти. Ўлсам шу уй жой ҳам талаш бўлади. Биргина сиз қизимдан яшириб бўлса ҳам менга бозорликлар қилиб ташлаб кетдиз. Қўлимга пул бердиз. Дориларимни олиб бердиз. Эрка ўғлим Аллоҳ берган неъматим сиздан мингдан-минг розиман. Мен бу дунёда 5 қиз кўриб, бир марта бўлса ҳам фарзанд мехрини улардан хис қилмадим, сиздан хис қилдим. Шунинг учун бу хатни қизимга эмас, сизга қолдиряпман. Илтимос бу хатни жанозамда ўқиб беринг. Менинг хаётим одамларга ўрнак бўлсин. Болаларини боқаман деб ишлаб, тарбияларига вақт ажратмай менга ўхшаб охирида хор бўлмасинлар. Уйни бўлса сизга васият қиламан. Уни сотинг ва тушган маблағни етимларга, толиби илмларга беринг. Афсус ортимдан дуо қиладиган фарзандлар қолдиролмадим. Иншааллоҳ шу толиби илмлар сабаб Аллоҳ мени жаннати билан сийлайди. Мендан рози бўлинг.”

Махалла имоми бу воқеани эшитиб дод деб йиғлади.
Одамлар бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Айримлар қизларига ачинишган бўлса, яна кимлар ўзларини қилмишларини сархисоб қилиб йиғладилар.

Она — бола туғгани учун эмас, туғиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, ҳар бир нафасини фарзандига бағишлагани учун улуғдир. У ўз ҳаётини боласи учун фидо қилган ягона инсондир.

Бола касал бўлса, она у билан бирга оғрийди. Бола қуванса, она дили яшнайди. Она — фарзандининг қадамига дуо, кўз ёшига меҳр, гуноҳига мағфиратидир. Унинг ҳар бир нафасида “болам” деган илтижо яшайди.

@Ashabuz
❤4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отамни босган изларини кузимга суркаб тутиё киламан дейсизу лекин топа олмайсиз!

@Ashabuz
❤2💯1
"Ҳолингга вой... Лой кунини унутдингми?!"
​Қадим замонларда, аниқроғи, маданият гуллаб-яшнаган, саройлар дабдабага бурканган Андалусия диёрида Мўътамид ибн Аббод исмли бир подшоҳ яшаган экан. У ўз замонасининг энг улуғ ҳукмдорларидан бири, Мўътамид адолатли ҳукмдор ва нозик кўнгилли шоир бўлиб, гўзаллик ва тўкинчилик қайнаган, боғлар қуршаб олган ҳамда хизматкору чўриларга тўла саройда яшарди.
​Бироқ Мўътамиднинг қалби тилло ва саройларни эмас, кўпроқ ўзининг рафиқаси — қалбини забт этган ва уни саройининг маликасига айлантирган севимли хотини Иътимодни севарди. Иътимод жуда эрка эди, агар бирор нарсани ҳоҳлаб қолса, Мўътамид унинг истагини бажариш учун бутун дунёни оёққа турғазарди.
​Баҳор тонгларидан бирида Иътимод сарой шарфасидан (балкон) туриб, ҳовлида беғубор кулиб лой ўйнаётган чўриларга кўзи тушди.
​У жилмайиб Мўътамидга деди:
— "Эй хўжайиним, уларнинг қандай ўйнаётганини кўряпсизми? Ўйинлари ёқиб қолди, уларнинг орасида бўлиб ўйнашни истардим!"
​Мўътамид жилмайди ва унга меҳр тўла кўзлари билан боқиб деди:
— "Малика лой-ўйинни соғинган бўлса, уни атиргул ва анбардан бўлган лойга айлантираман!"
​Бир зумда Мўътамид хизматкорларга сарой ҳовлисини лойга тўлдиришни буюрди, аммо оддий лойга эмас!
Бу атиргул суви билан қорилган, шарқона атирлар ва гуллар билан безатилган лой эди, ҳатто унинг ҳиди атрофларга тарқалиб, гўё шакар ва райҳон гиламига айланди.
​Сўнгра Мўътамид хотини Иътимодни чақириб деди:
— "Бери кел, эй ой юзлигим, лой сени кутяпти!"
​Иътимод гўдакдек кулиб пастга тушди, сакраб, қўлларини хушбўй лойга ботирди, подшоҳ эса унга жаннатда ўйнаётган фариштадек қараб турарди. Бу кун сарой хотирасида... ва Мўътамиднинг қалбида муҳрланиб қолган унутилмас кун бўлди.
​Лекин дунё бу — унда ҳеч бир ҳол абадий қолмайди...
Кунлар ўтиб, тақдир ўзгарди, Мўътамиднинг салтанати қулади, Иътимод билан бирга асирга тушиб, Қалъияга сургун қилиндилар ва у ерда камбағаллик ҳамда қийинчиликда яшай бошладилар.
​Совуқ кечалардан бирида улар юпун кулбаларида, кўрпа эмас, хотиралар оғушида ўтиришарди...
Иътимод хўрсиниб, куйиниб деди:
— "Сендан сира яхшилик кўрмадим!"
​Мўътамид саросимага тушди, вақт тўхтаб қолгандек бир лаҳза жим қолди... Сўнг кўзида ёш билан бошини кўтариб деди:
— "Лой кунини ҳамми?!"
​Унинг бу гапи юракка санчилган ўқдек бўлди...
Эркак унинг юзига табассум улашиш учун имкон қадар кўп нарса қилган кунни эслатди, хотини эса илк синовдаёқ унга кўрнамаклиг қилди.
​Азиз ўқувчи,
Сен ҳам бирор киши учун ҳамма нарса бўлиб, кейин у илк қоқинганингда унга қилган яхшиликларини инкор этган лаҳзани бошдан кечирганмисан?
Бу ҳикоя фақат подшоҳ ва унинг хотини ҳақида эмас... Бу чин дилдан муҳаббат, саховат ва қурбонликлар бахшида этиб, эвазига кўрнамакликкa учрaгaн ҳaр бир инсон ҳақидадир.
Ўйлаб кўр... атрофингдагиларгa қанча "лой куни" тақдим этдинг? Ва улар буни хануз эслашдими?
​Aгар бу хикоя қалбинггa етиб борган бўлса, уни яхшикўрган кўрган инсонинг билан улаш, токи бу барчамизгa қўлидан oлдин қалбигa ишонч баҳш этганларгa нисбатан вафодор бўлишимиз кераклигини эслатиб турсин.
Шарҳ қолдиришни ҳам унутманг... Эҳтимол, кейинги ҳикоямизда ҳикоя қилиб беришимиз учун ўзингизнинг махсус "лой кунингиз" бордир!

@Ashabuz
💯4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

Хайрли тонг !

Бугун 1- Ноябр хафтанинг Якшанба тонги муборак бўлсин азизларим!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

مع السلامة و إلى إلقاء ايهالاحباء

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намозвақтлари 1-Ноябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:34
Қуёш: 06:49
Пешин: 12:12
Аср: 15:37
Шом: 17:24
Хуфтон: 18:36
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

Битта дарахт ағдарилса, гумбурлаганини ҳамма эшитади. Аммо бутун бошли бир ўрмон ўсиб-улғайса, ҳеч бир шовқин эшитилмайди...
Одамлар ҳам сенинг ўсиб, камолга етишингга эътибор беришмайди, лекин хато қилиб, қулашингга эътибор қаратишади.

@Ashabuz
❤3💯2
Фарзанд тарбияси бобида Оналаримизнинг хизматлари чексиз. Хар бир килган хизматларига Аллоҳ улкан ажру савоблар ваъда килган экан.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё адабиётининг даҳоси сифатида танилган Лев Толстойнинг турмуш ўртоғи ҳақида турли баҳслар юради. Уни ёзувчига нисбатан қаттиққўлликда айблашади.

Аслида эса …

София Толстая — 13 фарзандни вояга етказган, молия ва уй ишларини юритган, 1200 саҳифалик «Уруш ва тинчлик»ни қўлда 3 бор кўчирган, асарларни нашрга тайёрлаган фидойи аёл эди.

Толстой ёзувчи, София — гоҳ унинг муҳаррири, гоҳ котиби, баъзан менежери ва ҳисобчиси, ношири ва ҳатто психологи эди.

София Толстая «ёмон хотин» сифатида адолатсиз баҳоланган. Толстой ҳаётининг сўнгги йилларида бойлик ва оилавий ҳаётни рад этган бўлса, София 13 фарзанднинг онаси сифатида оилани, оила даромадини ва келажакни ҳимоя қилган. Толстой атрофидаги шогирдлар эса уни моддиятни севувчи аёл сифатида кўрсатиб, тарихда нотўғри тасвир қолдиришган.

Толстой ёзган бўлиши мумкин, аммо бу ижод София боис юзага чиққан. У шон-шуҳрат истамаган, лекин шу шон-шуҳратнинг пойдеворини яратган.

Бугун ҳар бир эркак ютуғи ортида шундай аёл бор — ёнида турган аёл.

@Ashabuz
💯3
ГУНОҲДАН ВОЗ КЕЧОЛМАДИ

  Ривоят қилинишича, Аъшам исмли киши Исломни қабул қилиш учун Мадинага қараб кетаётганида йўлда ун-га мушриклар йўлиқиб, қаерга кетаётгани билан қизиқишди. У Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳузурларига кетаётганини айтди. «Унинг олдига бориб нима қиласан, у сенга намоз ўқишни буюради», дейишди. «Парвардигорга итоат қилиш вожибдир», деди у.
  Шунда мушриклар: «У сенга мол-­дунёингни камбағалларга беришни буюради», дейишди. У: «Яхшилик қилиш савоблидир», деди. Шунда унга: «У сени зинодан ҳам қайтаради», дейишди. Аъшам эса: «Зино ёмон ишдир, устига-устак, мен қариб қолганман, бунга ҳожатим йўқ», деди.
  Шундан сўнг унга: «Пайғамбар сени хамр ичишдан қайтаради», дейишди. Аъшам эса: «Мана шунисига чидай олмайман», деди ва ортига қайтди. У «Бир йил тўйиб шароб ичаман, Муҳаммаднинг олдига кейин бораман», деб ўйлади. Аммо у ният қилган манзилига етиб бора олмади.Туядан йиқилиб, елкаси синди ва тўсатдан вафот этди.

@Ashabuz
😢3💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌱 Aссалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатуху!

Бугун 2- Ноябр хафтанинг Душанба куни муборак бўлсин азизларим!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

Кун давомида Аллоҳнинг буюрган фарзу вожибларига Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя килишни унутманг азизларим!

@Ashabuz
#намозвақтлари 2-Ноябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:35
Қуёш: 06:50
Пешин: 12:12
Аср: 15:36
Шом: 17:22
Хуфтон: 18:35
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун_ҳақиқати

Ҳар торлик ортида кенглик, ғамлар ортида шодлик бордир.
Йиқилмоқ, бажармоқдир. Сочилмоқ эса тўпланмоқдир.
Ғам-ташвишларнинг калити эса, Сабрдир...

Жалолиддин Румий.

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда бой булишни йуллари .
Агар ризким кенг булсин деган ниййатда булсангиз куйидагиларга амал килиб яшанг!

@Ashabuz
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 3- Ноябр хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин! Азизларим.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!

Бугунги кунда киладиган хар бир амалимиз Узининг ризолигига мувофик холда булмоклигини насиб айласин!

@Ashabuz
#намозвақтлари 3-Ноябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:36
Қуёш: 06:51
Пешин: 12:12
Аср: 15:35
Шом: 17:21
Хуфтон: 18:34
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошлаш учун мукаммал бўлиш шарт эмас, лекин мукаммал бўлиш учун бошлаш шарт.
Бошланг, қолгани вақт ва тажриба билан бўлади.

@Ashabuz
👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозирги замон одамлари минг афсус...

@Ashabuz
Жавобини пастда ёзиб колдиринг!

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бетоб киши билан мулокотлари.

@Ashabuz