AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Макка, Ислом садоси унинг кенгликларига таралишидан олдин, номи омонатдорлик, жасорат ва зоҳидлик билан боғланиб қоладиган бир инсон дунёга келди. Даъват яширин бошланганида, унга биринчилардан бўлиб имон келтирди ва ҳаётини абадий ўзгартирадиган йўлни танлашда иккиланмади.
​Унинг ҳижрати бир марталик бўлмади; Аллоҳнинг розилигини истаб, оила ва диёрларни ортда қолдирган ҳолда Ватанидан Ҳабашистонга кўчди, сўнг Мадинага ҳижрат қилди.
​Бироқ энг оғир синов Бадр куни келди, ўшанда у мушриклар сафида турган отаси билан юзма-юз келди. У ерда ақида қон-қариндошлик риштасидан устун келди ва у одам қариндошлик алоқаси ҳеч қачон иккилантира олмайдиган имонни намоён қилди.
​Уҳудда эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ярадор бўлиб, муборак юзларига совутнинг икки ҳалқаси кириб қолганида, бу саҳобий тишлари билан уларни суғуриб олиш учун ўзини отди, ҳатто икки тиши тушиб кетди. Ана шу фидойилик изи унинг жасорати ва садоқатига гувоҳ бўлиб қолди.
​У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган биронта ҳам воқеадан орқада қолмади ва Жаннат билан башорат берилган ўн кишидан бири бўлди, ҳатто бу умматда бошқа ҳеч ким бундай мақомга эришмаган бир лақабга ҳақли бўлди.
​Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам деган эдилар: «Ҳар бир умматнинг омонатдори бор, бу умматнинг омонатдори эса...»
​Исломий фатҳлар кенгайиши билан у Шом майдонларига ўтди, у ерда мусулмонлар қўшинларига қўмондонлик қилди, Дамашқ ва Байтулмуқаддаснинг фатҳида қатнашди ҳамда мусулмонлар ва румликлар ўртасидаги ҳал қилувчи жанглардан бири бўлган Ярмук жанггида асосий рол ўйнади.
​Ҳарбий мақомига қарамай, дунё уни алдамади ва мансаблар уни ўзгартирмади. У ҳашаматдан йироқ ҳолда, зоҳидликда яшади, ҳатто Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу унинг молу дунёси озлигини кўриб қаттиқ қайғурди.
​Шундан сўнг Шом диёрини қамраб олган тоун (вабо) келди, халифа дўстининг ҳаётидан хавотир олиб, уни чақириб мактуб ёзди. Лекин у бундай синовли кунларда ўз аскарларини ташлаб кетишдан бош тортди ва унга мардларнинг матонатини ошкор қилувчи қуйидаги сўзларни йўллади:
​«Мен мусулмонлар қўшинларидан бир қўшиндаман, ўзимни улардан устун қўймайман».
​У то тоун унга ҳам етиб келмагунча ва Шом заминида Роббига йўлиқмагунча аскарлари билан бирга қолишни танлади ҳамда Ислом тарихида омонатдорлик, жасорат, камтарлик ва вафо жамланган бир сийратни қолдирди.
​Хўш, Бадр куни ўз отасига қарши чиққан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиб тишларини фидо қилган, Шомда мусулмонлар қўшинларига бош бўлган, кейин эса жон сақлаб қолишдан воз кечиб, аскарларини ташлаб кетмаган ҳамда Ислом тарихида абадий ОМОНАТДОР лақабга лойиқ кўрилган бу қандай саҳобий экан?

Жавобини изохда колдиринг!

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ!

Бугунги Жума тонгингиз муборак ва хайрли бўлсин.

Ушбу отаётган Тонг нафасидан баҳра олаётган барча - барчангизга бошланаётган жума куни ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз.

Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин.

Аллоҳим сизни дунёу охиратда Азизу мукаррам қилсин.

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад.

@Ashabuz
#намозвақтлари 30-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:32
Қуёш: 06:47
Пешин: 12:12
Аср: 15:39
Шом: 17:26
Хуфтон: 18:38
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ражо


Ё Аллоҳ, Қиёматда мен билан муомалада фақат шу ҳадисни ҳужжат қилгил!

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Мўмин одам Қиёмат куни Раббисига яқинлашади. Шунда У унинг  пардасини очади ва у гуноҳларига иқрор қилдиради: "Бу гуноҳни танидингми? Мана бу гуноҳниям танидингми?" дейди. Банда: "Ҳа Раббим, танидим" дея жавоб қилади. Шунда У: "Сенга уларни сатр қилгандим, энди бугун уларни кечираман", дейди ва яхшиликлари саҳифасини беради".

Муттафақун алайҳ

@Ashabuz
❤4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхудий рохибининг Ислом ва мусулмонлар хакидаги фикрлари.

@Ashabuz
👍1
#Анжуман #55_йил #Олий_маъҳад

📚 Тошкент
ислом институтининг 55 йиллиги кенг нишонланмоқда

▫️ Ислом цивилизацияси марказида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 55 йиллигига бағишланган тадбир ҳамда “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

▫️Тадбирларда "Муфтий Бобохоновлар" Фонди директори Жамолиддинхон Бобохонов ва жамғарманинг бошқа вакиллари иштирок этмоқда.

💬 Мазкур нуфузли даргоҳ таъсисчиси Муфтий Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон 1971 йил 1 ноябрь куни, Олий маъҳад очилиш маросимида: "Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга диний ва замонавий илмларни пухта эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон ходимларни тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўйдик", деб таъкидлаган эди.


📱 @oliymahad
📱 @muftiylar

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фозил кори ва Абдурашид кори рахимахуллохлар.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги янги кунингиз файзли, баракали ва хайрли ўтсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият, хотиржамлик ва қувонч асло тарк этмасин!

Кунингиз эзгуликларга бой бўлсин!

@Ashabuz
Эслатма

Махфийлик — бу куч-қувватдир. Одамлар ўзлари билмаган нарсани фасод, барбод қила олмайдилар.

Агар режаларингиз, ютуқларингиз ёки шахсий ҳаётингизни (худди қоғозга ўралган конфетдек) сир тутсангиз, бошқалар унга зарар етказа олмайди. Очиқда қолган нарсага эса ҳамиша ёпишишади.

@Ashabuz
👏3
ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ ВА ЖАННАТ АҲЛИГА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙИЛГАН НАРСАЛАРНИНГ СИФАТИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: "Аллоҳ азза ва жалла: "Солиҳ бандаларим учун уларга берган нарсаларимдан ташқари
заҳира қилиб, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бирорта инсоннинг хаёлига ҳам келмаган
нарсаларни тайёрлаб қўйганман", деяпти, дедилар, сўнг ушбу оятни ўқидилар:
"Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот бўлсин, деб улар учун беркитиб
қўйилган кўзлар қувончини бирор жон билмас" (Сажда, 17) (Муслим ривояти).
Усома ибн Зайд розийаллоҳу анҳумо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
бир куни асҳобларига: "Жаннатга кириш учун енг шимарувчилар борми? Чунки у таърифга
ожиз. Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат чарақлаган нур, тебраниб турган райҳонлар,
тикланган қасрлар, тўлиб оқувчи анҳорлар, пишиб етилган турли хил мевалар, гўзал ва
чиройли жуфтлар, софлиги ва тиниқлиги абадий бўлган кўпдан-кўп зеб-зийнатлар диёридир. У
олий, ажойиб, тинч ва осойиштадир", дедилар. Асҳоб: "Биз жаннат учун енг шимарувчилармиз,
эй Расулуллоҳ!" дейишди. Ул зот: "Иншааллоҳ, денглар", дедилар..." (Ибн Можа ривояти).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳдан соллаллоху алайхи васаллам "Махлуқлар нимадан
яратилган?" деб сўрадим. "Сувдан", дедилар. Сўнг: "Жаннат нимадан бино бўлган?" дедим.
"Кумуш ва олтин ғиштлардан. Унинг пойдевори мушк, тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон.
Ким унга кирса, неъматланади, умидсиз бўлмайди, абадий туради, ўлмайди, кийимлари
эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди (қаримайди)", дедилар" (Термизий ривояти).
Иброҳим ибн Муовия Саид Тоийдан ривоят қилади: "Менга уммул мўмининнинг озод этган
қули Абул Мудалла Абу Ҳурайранинг ушбу ҳадисини айтди: "Эй Расулуллоҳ, соллаллоху алайхи васаллам  нима учун
сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда қалбларимиз юмшаб, охиратни ўйлаб қоламиз. Қачон
сизнинг олдингиздан кетиб, бола-чақамиз олдига борсак, дунёга машғул бўлиб кетамиз",
дедик". Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар сизлар мени тарк қилган
чоғингизда ҳам, ҳузуримда бўлганингиз каби ҳолатда турганингизда, фаришталар сизлар
билан, албатта, қўл бериб сўрашар, сизларни зиёрат қилиш учун уйларингазга келишар эди.
Агар сизлар ҳеч гуноҳ қилмаганингизда, Аллоҳ таоло гуноҳ қиладиган қавмни келтирган бўлур
эди, сўнг у қавм истиғфор айтиб, гуноҳларини кечиришини сўрар ва Аллоҳ уларни кечирар
эди", дедилар. Биз: "Эй Расулуллоҳ, соллаллоху алайхи васаллам жаннат ҳақида хабар беринг, у нимадан бино
бўлган", дедик. "Олтин ва кумуш ғиштдан. Унинг лойи хушбўй мушк, майда тошлари дур ва
ёқут, тупроғи заъфа-рондир. Унга ким кирса, боқийдир, умидсиз бўлмайди, абадийдир,
ўлмайди, кийими ҳам эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди", дедилар" (Абу Довуд Таёлисий
чиқарган).
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн
Сайёдга: "Жаннатнинг тупроғи нимадан?" деб савол қилдилар. У: "Оппоқ мушкдан бўлган
тупроқ, эй Абул Қосим!" деди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам: "Тўғри айтдинг", дедилар (Муслим
ривояти).
Имом Муслимнинг яна бир ривоятида келишича, Ибн Сайёд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан жаннатнинг тупроғи ҳақида сўраган. У зот: "Соф мушкдан бўлган оппоқ тупроқ",
деб жавоб берганлар.

@Ashabuz
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куръони карим укилиб турганда одам танасига кирган жинларнинг чикиб кетиш холати видео тасвирга тушиб колган.

Оиша онамиз айтадилар Расулуллоҳни Бани Зурко кавмидан булган Ибн Лубайд сехр килиб куйди. Шунда Расулуллоҳ нима килиб турганларини билмай колардилар. Хар бир нарсанинг шифосини бергани сингари Ул Зотга Аллоҳ сехрдан нажот берди.
Сехргарлар Фолбинларни ва уларга хизмат киладиганларни Аллоҳ лаънатлаб куйди.
Аллохим бизларни жин ва сехрнинг таъсирларидан УЗИ халос килсин!

@Ashabuz
❤4👍1