#намозвақтлари 19-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 03:26
Қуёш: 05:01
Пешин: 12:34
Аср: 17:39
Шом: 19:57
Хуфтон: 21:29
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz

👍2
Бугунги кундаги беш камчилик:
1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз,
2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз,
3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз,
4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз,
5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз.
©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.

😭4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номусини дўстига сотган эркак😱
Видеони охиригача кўринг. Бундай ифлос инсонларни айнан шундай йўл билан тарбиялаш керак.
@Ashabuz
Видеони охиригача кўринг. Бундай ифлос инсонларни айнан шундай йўл билан тарбиялаш керак.
@Ashabuz
👏3
ОДАМ АТО ВА МОМО ҲАВО
ҚИССАСИ...
Жуда қадим замонларда ҳозир
биз яшаб турган ер юзида ҳеч ким яшамас
эди. Аллоҳ таоло Мени таниб ибодат
қилсинлар ва ер юзида иморат қуриб,
экинлар эксинлар, деб инсонларни
яратмоқчи бўлди.
Аллоҳ малакларга:~,,Ерда Ўзимга бир халифа яратаман",~деди.
Малаклар:
~,,Ё Роббий, у ерда бузғунчилик қилиб, қон
тўкадиган кишиларни яратасанми? Биз
сенинг шонингни улуғлаб, ибодат қилаяпмиз-ку",~дейишди.
Аллоҳ Таъоло шундай марҳамат қилди:~,,Мен сиз билмаган нарсаларни биламан".
Малаклар жим бўлиб қолишди ва бир
бирларига қараб:~,,Шубҳасиз, Роббимиз ҳар нарсани
билгувчидир ва фойдасиз ҳеч бир нарсани
яратмайди,~дейишди. Кейин Аллоҳ уларга:~,,Эй малакларим! Мен у инсонни тупроқдан
яратиб, шакл бериб, руҳимдан уфлаб жон
киритганимда ҳаммангиз унга сажда қиласиз",~деди.
Малаклар бирдан:~,,Эй буюк Роббимиз, амрингга буйсуниб,
Сенга итоат қиламиз, ~дейишди.
Аллоҳнинг бу амри фақат шайтонга маъқул
бўлмади. Шайтон ўзига бино қўйган, Аллоҳ
бандалари ичида ўзини ҳаммадан устун деб
билар эди.
Ниҳоят, Аллоҳ Одам Атони яратиб, унга ўз
руҳини уфлади ва жон ато этди.
Малаклар шу заҳоти Одам Атога сажда
қилишди. Шайтон эса ғурурланиб, исён этди.
Одамга сажда қилишдан бош тортди ва
Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқди.
Аллоҳ исёнкор Шайтондан сўради:
~,,Нега амримга бўйсунмадинг? Сени сажда
қилишдан нима қайтарди"?
Шайтон:
~Мени оловдан, уни бўлса лойдан яратдинг.
Мен ундан устунроқман,~деб жавоб берди.
Бу иши учун Аллоҳ ғазаб қилиб, Шайтонни
Жаннатдан қувиб:
~Туш, Жаннатдан, йўқол! Сен энди лаънатга
дучор бўлдинг,~деди.
Аллоҳ Таъолонинг ғазабига учраб Жаннатдан
қувилган Шайтон нима қилишини билмай
қолган эди. Кейин шундай деди:
~Эй Роббим! Мени Одам Ато туфайли
Жаннатдан маҳрум этдинг. Энди мен ҳам уни
ва унинг зурриёдларини тўғри йўлдан
адаштириб, уларга ёмонлик қиламан. Уларни
ахлоқсизлик ва тарбиясизликка ўргатаман.
Аллоҳ Таъоло деди:
~Эй Жаннатимдан қувилиб, раҳматимдан
узоқлаштирилган Шайтон. Мен тупроқдан
яратганим Одам Ато ва зурриёдларига ақл
бердим. Улар ақллари билан яхшини
ёмондан ажратиб, сенга қулоқ солмайдилар.
Улар ичида сенга эргашганлар эса,
қилмишларидан ўзлари жавобгардирлар,
уларни жазолаб дўзахга ташлайман. Аммо
шуни билгинки, ақлли ва яхши
бандаларимни тўғри йўлдан асло адаштира
олмайсан. Сенга қиёмат кунигача муҳлат
бераман.
Ҳар нарсани яхши билган Аллоҳ Одам
Атонинг малаклардан кўра билимли эканини
ва инсон Аллоҳ наздида устун бир мавжудот
эканлигини кўрсатишни ихтиёр қилди.
Уларни олдига турли ҳайвон ва қушларни
чақириб:~Эй малакларим! Қани шу кўрган
нарсаларингизнинг отларини Менга
айтинглар,~деди.
Малаклар:~Эй Роббимиз! Сен ҳар нарсани яхшироқ
билгувчисан. Биз сен ўргатганлардан бошқа
нарсани билмаймиз,~дейишди.
Шу пайт Аллоҳ Таъоло Одам Атога қараб:
~Эй Одам! Буларни отларини малакларга
айтиб бер,~деди. Одам Ато ҳайвон ва
қушларнинг номини бирма бир санаб ўтгач,
Аллоҳ Таъоло шундай деди:
~Эй малакларим, кўрдингизми? Мен сизга
осмонларда ва ва ерда яширин ва очиқ
бўлса биламан, сиз ошкор қилган ва
яширган нарсаларни ҳам биламан,~демаганмидим?!
~Кейин Аллоҳ Таъоло Одамни Жаннатга
киргизди. Одам Ато у ерда бир ўзи яшар,
жаннат меваларидан танаввул қилиб,
сувларидан ичар эди. Лекин суҳбат қуриш
учун ўз жинсидан бирор кишини топа олмас
эди. Буни яхши билган Аллоҳ Таъоло унга
раҳм қилиб, бирга яшасин, деган мақсадда
ўз жинсидан бир ҳамроҳ яратишни ихтиёр
этди.
Бир куни Одам Ато ухлаб, кейин ўйқудан
уйғонди. Кўзини очиб ёнида аввал ҳеч ҳам
учратмаган бир хотин ўтирганини кўрди.
Ҳайрон бўлиб сўради:~Сен кимсан? Исминг нима?
Хотин жавоб берди:~Мен бир хотинман. Лекин исмимни
билмайман.
Одам Ато унга севинч ва ҳайрат билан қараб
чиқди. Хотин жонли эканини ва ҳаракат
қилаётганини кўриб ҳаяжондан ҳайқириб:
~Сен Ҳавосан,~деди. Шу пайт малаклар
келиб Одамнинг билимини синаш учун
ундан ҳамроҳининг кимлигини сўрашди:

❤2
~Эй Одам, айтчи унинг исми нима?
~Унинг оти Ҳаво,~ деб жавоб берди Одам
Ато.
Энди Одам Ато ва Момо Ҳаво Жаннатда
биргаликда ҳузур ҳаловат ичида яшай
бошлашди. Истаган ноз~неъматлари муҳайё
эди, қўрқув ва ташвиш нималигини
билишмасди.
Бир сафар Аллоҳ Таъоло Одамга шундай деди:
~Эй Одам! Ҳамроҳинг билан Жаннатда
омонлик ва саломатликда яшанглар.
Истаганингизни **** ичинг, аммо мана бу
дарахтга яқинлашманглар, акс ҳолда
золимлардан бўлиб қоласизлар.
Аллоҳ уларга барча дарахтлардаги
мевалардан танаввул қилишга рухсат бериб,
фақат бир дарахтга яқинлашишни маън этган
эди. Аллоҳ Таъоло инсонни нафсига ҳоким
бўлиши ва иродасини мустаҳкамлаши учун
шундай қилган эди. Одам Ато ва Мома Ҳаво
Улуғ Аллоҳнинг амрига итоат қилиб,
Жаннатда бахтиёр яшай бошладилар.
Аллоҳ Таъоло уларни Шайтон ҳийласига
учмаслик ва алданиб қолмасликлари учун
огоҳлантирди:
~Эй Одам! Дарҳақиқат, Шайтон сенинг ва
ҳамроҳингнинг душманидир. Эҳтиёт бўлинг,
у сизларни Жаннатдан чиқармасин, акс ҳолда
бадбахтлардан бўлиб қоласиз.
Одам Ато ва Момо Ҳаво жаннатда ҳузур
ҳаловатда яшаб турганини кўрган Шайтон
ҳар хил ҳийлалар ўйлаб топиб, уларни тўғри
йўлдан адаштирмоқчи бўларди.
Бир пайт уларнинг ёнига суқулиб, шивирлаб
деди:~Эй Одам, сенга мангулик дарахтини ва
абадий давом этувчи салтанатни
кўрсатайми?
Одам Ато Шайтонга қараб:~Нима экан у? Қани кўрсат, ~деди.
Шайтон унга бармоғи билан Аллоҳ
таъқиқлаган дарахтни кўрсатди. Одам Ато
унга ишонмади ва ёнидан ҳайдаб юборди.
Аммо Шайтон яна бошқа томондан уларга
яқинлашиб шивирларди:
~Роббингиз бу дарахтни нима учун
таъқиқлаганини биласизми? Агар унинг
мевасидан есангиз малак бўласиз, ва
Жаннатда абадий қоласиз. Аллоҳ сизнинг бу
ерда қолмаслигингиз учун уни таъқиқлади.
Қани, **** кўринглар у мевадан.
Одам Ато Шайтонга қулоқ осмай, ундан
узоқлашди. Шайтон эса яна орқасидан келиб,
Аллоҳ номи билан қасам ичиб шундай деди:
~Менга ишонинг, дарҳақиқат, мен сизга
гўзал бир насиҳат бераяпман.
Одам Ато ва Момо Ҳаво Иблиснинг Аллоҳга
қасам келтирганини кўриб, ўзларича ўйлай
бошлашди:
~Биров ёлғон гап учун Аллоҳга қасам
келтирмайди. Эҳтимол тўғри айтаётгандир.
Кейин бориб Аллоҳ таъқиқлаб қўйган
дарахтнинг мевасидан ея бошлашди.
Мева ичларига тушиши билан бирданига
ялонғоч бўлиб қолишди. Бир~бирларидан
уялиб кетиб, дарахт барглари билан
баданларини беркита бошлашди. Улар нима
қилишни билмай қолган эдилар. Аллоҳдан
ор номусидан азоб чекиб, уятли бўлиб, узоқларга
қочдилар. Чунки Аллоҳ Таъоло уларни кўриб
турар, таъқиқланган мевадан ****, исёнга
келганликларини яхши билар эди.
Одамнинг қочиб кетаётганини кўрган Аллоҳ
Таъоло уларга қарата:
~Эй Одам! Мендан қочаяпсанми?~деди.
Одам Ато:~Йўқ, эй Роббий. Сендан асло қоча
олмайман. Аммо қилмишим учун сендан
уялмоқдаман,~деб жавоб берди.
Аллоҳ марҳамат қилиб деди:
~Мен сизга у дарахтни таъқиқлаб
қўймаганмидим? Шайтон сизга очиқ душман
эканлигини айтмаганмидим? Нега амримга
қарши келдингиз?
Одам Ато ва Момо Ҳаво:
~Ё Роббий, бизни мағфират қил,
гуноҳимизни кечир. Бизни афв эт, ё Роббий,
~дейишди.
Улуғ Аллоҳ уларга марҳамат қилиб:~Мен сизга амр бердим, буюрдим, сиз эса,
буйруғимга қарши қилдингиз,~деди.
Одам Ато ва Момо Ҳаво яна ёлвориб:
~Эй Роббимиз! Ўзимизга зулм қилдик, агар
бизни афв этиб, гуноҳимиздан кечмасанг,
шубҳасиз, катта зиёнга учраганлардан бўлиб
қоламиз,~дейишди.
Улуғ Аллоҳ Таъоло Одам Атога хитобан:~Сенга энг буюк неъматни, Жаннатни
бердим. Истаган ҳар нарсангни муҳайё
қилдим. Бу эҳсонларим камлик қилдими, у
дарахтга яқинлашдинг,~деди.
Одам Ато:
~Иззатингга қасамки, биров Сенинг пок
номингни ўртага қўйиб ёлғон қасам
келтиришини билмас эдим,~деди.
Аллоҳ Таъоло йиғлаб турган Одам Атога:
~Иззатингга қасамки, энди сен ер юзига
тушасан, чарчоқ ва тер тўкиш эвазига кун
кечирасан,~деди.
Кейин эса Одам Ато, Момо Ҳаво ва лаънати
Шайтонга хитоб қилиб деди:
~Бир бирингизга душман бўлган ҳолда ерга
тушинг. У ерда маълум муддатча қолиб, ҳаёт

❤3👍3
кечирасиз.
Шайтонга алданиб Аллоҳ Таъолонинг ғазабига
учраган Одам Ато қилмишига пушаймон
бўлиб, йиғлай бошлади.
~Ё Роббий, мени афв эт, ё Роббий,
гуноҳимдан ўт, мени кечир,~дея ёлворди.
Ниҳоят Аллоҳ таоло унга раҳмат кўрсатиб,
тавбасини қабул қилди ва гуноҳини кечирди.
Шубҳасиз, Аллоҳ Таъоло ўз хатосига
пушаймон бўлиб, тавба қилганларни
кечиради. Чунки У чексиз
марҳамат эгасидир.!!!

❤5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.
@Ashabuz
Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.
@Ashabuz
👍1
#намозвақтлари 20-Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 03:28
Қуёш: 05:02
Пешин: 12:34
Аср: 17:38
Шом: 19:57
Хуфтон: 21:26
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
Тонг : 03:28
Қуёш: 05:02
Пешин: 12:34
Аср: 17:38
Шом: 19:57
Хуфтон: 21:26
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
👍1
#Кун_ҳикмати
Илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатларимизни ойна каби кўрсатади. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилади.
Абдулла Авлоний
@Ashabuz
Илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатларимизни ойна каби кўрсатади. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилади.
Абдулла Авлоний
@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охиригача кўринг афсусланмайсиз 🥹
Яратганни ишига аралашманг, зеро хар бир жонзотни яратган Аллох буюкдир☝️
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸
➡️Яқинларга юбориб қўямиз❤️
Биз билан кунингизни мароқли ўтқазинг 💐
@Ashabuz
🌺🌺🌿🌿🌹🌹🍃🍃🌺🌺✿•┈┈┈┈••ৡ🌸ৡ•┈┈┈┈•✿
💞Яқинларга улашинг💞
✨Сиз Излаган Оилавий канал

👍6👏1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ.
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Барчангизга 21- Июл хафтанинг Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

🤝2
#намозвақтлари 21- Июль куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 03:29
Қуёш: 05:03
Пешин: 12:35
Аср: 17:40
Шом: 19:57
Хуфтон: 21:27
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
Тонг : 03:29
Қуёш: 05:03
Пешин: 12:35
Аср: 17:40
Шом: 19:57
Хуфтон: 21:27
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
👍2
#Юзларни яширган ниқоб ортидаги қисса
#Макка билан Мадина ўртасидаги йўл 500 километрдан ортиқ масофага чўзилган бўлиб, у ловуллаб ёнаётган қумлар ва ҳувиллаган водийлардан иборат эди.
Сафар қилувчини соя асрамас, ёлғизлигини енгиллатадиган ҳамроҳ бўлмас, йўл эса унга нималарни яшириб турганини ҳеч ким билмас эди.
Ҳижратнинг саккизинчи йили, Сафар ойида, ўша саҳрода оддий сафарларга ўхшамаган бир сафар юз берди. Бу сафар Ислом тарихини ўзгартирадиган бурилишнинг бошланиши эди.
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Маккадан яширинча чиқди. Унинг қалбида энди инкор қилиб бўлмайдиган бир ишонч қарор топган эди. У Исломнинг кун сайин кучайиб бораётганини, Муҳаммад ﷺ Аллоҳнинг ёрдами билан қўллаб-қувватланаётганини, бу динга қарши туриш энди ҳеч қандай фойда бермаслигини англаб етган эди.
У эҳтиёткорлик билан йўл босар, юзини ниқоб билан беркитар, қаерга кетаётганини одамлардан сир тутар эди. Ниҳоят, «Ҳадда» деб аталадиган жойга етганда, узоқдан бир отлиқ яқинлашаётганини кўрди.
У ҳам юзини ниқоб билан беркитган, фақат йўлни ҳушёрлик билан кузатаётган икки кўзигина кўриниб турар эди. Амр унинг душманми ёки ўзи каби хавотир билан йўл босаётган мусофирми — билмас эди.
Сукунат ҳукм сурди. Иккиси ҳам эҳтиёткорлик билан бир-бирига яқинлашди. Ҳар иккиси ҳам қаршисида ким турганини билмас эди.
Амр:
— Сен кимсан? Қаерга кетаётгансан? — деб сўради.
Отлиқ эса:
— Сен кимсан? Сени нима йўлга чиқарди? — деб жавоб қайтарди.
Амр ҳийла билан:
— Мен бир иш учун чиққанман. Сен-чи, қаерга кетяпсан? — деди.
Ҳар иккиси ҳам сирини очишга иккиланди. Кейин отлиқ кўнглидагини айтишга қарор қилди ва деди:
— Мен Холид ибн Валидман. Мен Муҳаммаднинг ҳузурига бориб, Исломни қабул қилишга аҳд қилдим. Энди иккиланишга ҳеч қандай ўрин қолмади.
Бу жуда ҳайратланарли воқеа эди!
Бу — Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу эди.
У Уҳуд жангида Қурайш қўшинининг машҳур қўмондони, арабларнинг энг буюк ҳарбий саркардаларидан бири, мусулмонларга қарши кўплаб жангларда қатнашган инсон эди.
Шунда Амр ҳам юзидаги ниқобини очиб, табассум билан деди:
— Аллоҳга қасамки, мен ҳам фақат Муҳаммаднинг ҳузурига бориб, Исломни қабул қилиш учун чиққанман.
Ўша лаҳзада эҳтиёткорлик ҳам, хавотир ҳам йўқолди. Узун саҳро йўли энди бир мақсадни кўзлаган ҳамроҳликка айланди.
Кўп ўтмай уларга яна учинчи бир киши қўшилди.
У ҳам худди шу сирни қалбида сақлаб келар эди. Бу Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳу эди. У ҳам Исломни қабул қилиш ниятида йўлга чиққан эди.
Шу тариқа Қурайшнинг уч буюк зоти саҳро бағрида учрашдилар ва биргаликда Мадинаи Мунаввара томон йўл олдилар. Ҳар бири Қурайш сафида катта ўтмишга эга эди. Энди эса Ислом тарихида ўчмас саҳифаларни ёзадиган келажак уларни кутмоқда эди.
Улар Мадинага яқинлашганларида Расулуллоҳ ﷺ уларни кўриб хурсанд бўлдилар ва саҳобаларга:
«Макка сизларга ўзининг энг азиз фарзандларини юборди», — дедилар.
Аввал Холид розияллоҳу анҳу келиб байъат қилди.
Ундан кейин Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу келиб:
— Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга аввалги гуноҳларим кечирилиши шарти билан байъат қиламан, — деди.
Шунда Расулуллоҳﷺ :
— Ислом ўзидан олдинги барча гуноҳларни йўқ қилишини, ҳижрат ҳам ўзидан олдинги гуноҳларни ўчиришини билмайсанми? — дедилар.
Бу сўзларни эшитгач, Амрнинг қалби хотиржам бўлди ва Расулуллоҳга байъат қилди. Шу билан унинг ҳаётида янги саҳифа очилди.
Бу буюк инсонларнинг Исломни қабул қилиши ожизлик ёки қўрқувдан эмас, балки узоқ мулоҳаза ва ҳақиқат Расулуллоҳ ﷺ томонида эканига комил ишонч ҳосил қилганларидан кейин бўлган эди.
Орадан бир неча йил ўтар-ўтмас, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу «Сайфуллоҳил Маслул» — «Аллоҳнинг яланғоч қиличи» деган шарафли лақабга сазовор бўлди.
У мусулмон қўшинларига қўмондонлик қилиб, Шом ва Ироқни фатҳ этди ҳамда минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартирган буюк ғалабаларга эришди.
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу эса Миср фатҳига бошчилик қилди ва мусулмонларнинг энг машҳур қўмондонлари ҳамда арабларнинг энг донишманд арбобларидан бирига айланди.

❤5🎉1
Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳуни эса Расулуллоҳ ﷺ Каъбанинг калитини унинг авлодларида қолдириш билан шарафладилар.
Бу вафодорлик белгиси бўлиб, ушбу шараф бугунги кунгача Бани Шайба авлодларида сақланиб келмоқда.
Бу қисса юзларни яширган бир ниқоб билан бошланди, аммо Аллоҳ улар орқали Ислом нурини кенг ўлкаларга ёядиган буюк зотларга айлантирди.
Қалбларни ўзгартирувчи, энг қаттиқ душманларни ҳақнинг энг буюк ёрдамчиларига айлантирувчи Аллоҳ нақадар улуғдир!
«Саҳиҳ Муслим» (Китобу Фазоилис саҳоба).
«Сийратун Набавия».
«Ат-Табақотул Кубро».
«Ал-Бидоя ван Ниҳоя».

👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.
Чоршанба куни муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин

🤝1