AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллохнинг такдиридан рози булинг хеч канон нолиманг!

@Ashabuz
😢4
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қариндошлик алоқасини узган жаннатга кирмайди».

Бухорий ривояти

Имом Заҳабий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ким бой бўлиб, камбағал қариндошларидан такаббурлик қилиб алоқани узса, уларга хайр-еҳсон қилмаса, мазкур ҳадиси шарифдаги таҳдид унга ҳам тааллуқли бўлиб, у жаннатга киришдан маҳрум бўлади. Магар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиб, қариндошларига эҳсон қилганлар бундан мустасно».

Аллоҳ таоло айтади: «Ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)!»
(Нисо 1).

«Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқинки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар! Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панднасиҳат этишидан) кар, кўзларни эса (тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир»
(Муҳаммад 22–23).

«(Бу оятлардан) фақат Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва мийсоқваъдаларини бузмайдиган ақл эгаларига эслатма олурлар. Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни, қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар. Парвардигорларидан қўрқадилар ва оғир ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқиб, (доим чиройли амаллар қилишга интиладилар)»
(Рад 20–21).

Расулуллоҳ ﷺ: «Мени ҳақ (дин) билан юборган Зотга қасамки, силаи раҳмга (хайр-эҳсонга) муҳтож қариндошлари бўлатуриб, бошқаларга эҳсон қиладиган кишининг садақасини Аллоҳ қабул қилмайди. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ундай кимсага қиёмат куни Аллоҳ қарамайди», деганлар .
(Табароний ривояти).

Пайғамбар ﷺ: «Қайси бир инсон қариндошининг олдига бориб, Аллоҳ унга ато этган фазл-бойлигидан сўраса-ю, у бахиллик қилса, Аллоҳ унга жаҳаннамдан «шужў» деб номланган илон чиқаради. Илон уни чақиб, бўйнига ўралиб олади», деганлар (Табароний ривояти).

Киши агар фақир бўлса, қариндошларини зиёрат қилиш, ҳолларидан хабар олиш билан алоқани боғлаш керак. Зеро, қариндошлар билан алоқани боғлаш буюрилган. Бу иш иймондандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган экан, қариндошлари билан алоқани боғласин», дедилар»
(Муттафақун алайҳ).

Қариндошлар билан алоқани боғлаш ризқнинг зиёда, умрнинг узун бўлишига сабабдир ва у ёмон ўлимдан сақлайди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар ﷺ: «Кимки умри узун, ризқи кенг бўлиши ва ёмон ўлимдан сақланишидан хурсанд бўлса, Аллоҳга тақво қилсин ва қариндошлари билан алоқани боғласин», деганлар.
(Аҳмад ва Баззор ривояти).

Оиша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Пайғамбар ﷺ: «Раҳм (қариндошлик) Аршда муаллақ туради ва: «Мени боғлаганни Аллоҳ боғласин, мени узганни Аллоҳ узсин», дейди», деганлар»
(Муттафақун алайҳ).

Қариндошлар билан алоқани узиш тез орада жазоланишнинг, уқубатга учрашнинг асосий сабабларидан биридир.

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар ﷺ: «Аллоҳ гуноҳкорга охират учун ҳозирлаб қўйган уқубатдан ташқари бу дунёда ҳам тезда жазо беришига зўравонлик ва қариндошлар билан алоқани узишдан кўра муносиброқ гуноҳ йўқ», дедилар .
(Термизий ривояти).

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси – озод қилган қул Сулаймон айтади: «Пайшанба оқшоми – жумага ўтар кечасида даврамизга Абу Ҳурайра келдилар-да: «Орамиздан туриб кетмагунча қариндоши билан алоқани узган ҳар бир киши қийин аҳволда қолади», дедилар. Бу сўзни уч маротаба такрорласалар ҳам, ҳеч ким ўрнидан қимирламади. Кейин бир йигит туриб, икки йилдан бери алоқасини узиб қўйган аммасининг олдига келди. Ҳузурига киргач, аммаси: «Эй жиян, қайси шамол учирди?!» деб сўради. У: «Абу Ҳурайра шундай-шундай деди», деган эди, аммаси: «Бориб сўра-чи, нега бундай деди экан?» деди. У бориб сўраган эди, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг жавоби қуйидагича бўлди: «Пайғамбар ﷺнинг шундай деганларини эшитдим: «Бани Одам амаллари ҳар пайшанба оқшоми (жумага ўтар кечаси) Аллоҳ таборака ва таолога рўбарў қилинади. Шунда қариндошлари билан алоқани узган кишининг амали қабул қилинмайди», дедилар»
(Бухорий ривояти).

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

🌱⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
❤3
Расулуллоҳ ﷺ: «Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)», деганида, у зот: «(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир», дедилар.
Муслим ривояти (Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан)

Имом Аҳмадни ривоятида Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Кимнинг қалбида хардал уруғининг бир мисқолича кибр бўлса, Aллоҳ ундай одамни дўзах ўтига улоқтиради».

Аллоҳга осийлик қилиб содир этилган биринчи гуноҳ – кибрдир. Аллоҳ таоло айтади: «Эсланг, (эй Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!» – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди”» (Бақара сураси, 34-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар: “Ким Аллоҳ ризолигидан бошқа нарса учун илм ўрганса ёки у билан Аллоҳдан бошқани ирода қилса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин” (Термизий ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки ўзини бошқалардан афзал, деб билса, ёки кибр-ҳаво билан юрса, Аллоҳ таборак ва таолони ғазабланган ҳолда учратади»
(Табароний ривояти).

Кибрнинг турлари кўп, кимдир мол-дунёси билан, кимдир илми билан, амали билан, гўзаллиги билан кибрланади. Буларнинг барчаси ҳаромдир. Илм кибрга сабаб бўладиган асосий омиллардан биридир. Илмнинг инсонлар наздида, Аллоҳ таоло ҳузурида қадри улуғ. Шундай экан, илмнинг кибри бўлиши мумкинми?

Аллоҳ розилигидан бошқа нарса учун илм ўрганиш шайтоннинг ишидир. Билгинки, гуноҳларни унутиш кибрга сабаб бўлади. Кибрнинг зидди тавозе бўлиб, самимиятли, камтарин бўлиш мақталган амал. Бу Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, Расулуллоҳ ﷺ наздиларида ҳам, инсонлар олдида ҳам олқишланади. Камтарлик туфайли инсон кимлигини ангаб етади. Чунки тавозели бўлиш, риёдан йироқ туриш анбиёлар, авлиёлар ва солиҳ кишиларнинг ахлоқидир.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Беписанд мутакаббир шахсга тавозе кўрсатувчилар золимларнинг золимидир!».

Аҳнаф ибн Қойс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Икки марта бавл йўлидан ўтган махлуқ (инсон) кибр қилишига ажабланаман!».

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Кимнинг гуноҳи шаҳват сабабидан бўлса унинг тавбасига умид бор. Чунки Одам алайҳиссалам ҳам егулик шаҳвати сабаб гуноҳ қилиб тавба қилдилар. Аммо кимнинг гуноҳи кибр сабабидан бўлса, унинг малъунлиги хавфи бор. Чунки Иблис ҳам кибр сабаб гуноҳ қилиб малъун бўлди».

Кибрнинг зарарлари:

1..Кибр Аллоҳ таолонинг ғазабига олиб борувчи йўлдир.

2..Кибр нафснинг паскашлиги ва юзтубан кетганлиги аломатидир.

3..Кибр Аллоҳ таолодан ва одамлардан узоқ бўлишга сабабдир.

4..Кибр дўзах азобига дучор қилади.

5..Кибр ҳалокатга етакловчи ва умрнинг баракасини кетказувчи омилдир.

6..Кибр ўз эгасини Аллоҳ таолонинг тоатидан узоқлаштиради.

7..Кибр ўз эгасини Аллоҳнинг раҳматидан қувади.

@Ashabuz
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни фазилати хакида.

@Ashabuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ

ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Бу тонг — Аллоҳнинг яна бир буюк инъоми…
Ушбу муборак дамларни насиб этган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим, бугунги кунни барчамиз учун хайрли, баракали ва омадли қилгин!
Қалбларимизни хотиржамлик, уйларимизни файз билан тўлдиргин!

Дард берган бўлсанг шифосини бер,
синов берган бўлсанг сабрини бер,
ният қилган бўлсак — яхшисини насиб эт.

@Ashabuz
👍1
#намозвақтлари 2-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 03:45
Қуёш: 05:14
Пешин: 12:34
Аср: 17:31
Шом: 19:44
Хуфтон: 21:09
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
Кун хикмати

Кулаётган кимсадан “нега куляпсан?” деб сўралмайди. Лекин йиғлаётган кимсадан нега йиғлаётгани сўралади. Сен ҳам дуоларингда йиғлагин-ки, Роббинг ҳам сендан сабабини сўрасин.

Жалолиддин Румий

@Ashabuz
👍5❤1🎉1
"СОЛИҲА АЁЛ..."

БОМДОД намозини ўтказиб юборишга "КЎНИКМАГАН" солиҳа аёл, ўша куни ўзи истамаган холда намозга туролмай, ўтказиб юборди...

Солиҳа шундай қаттиқ ҲАФА бўлибдики, хўнг~хўнг йиғлаб, ич~ичидан ёнгандек, оғриқ ҳиссини туйди...
Бомдод намози унинг учун ~ БУЮК МАРОСИМдек эди. Ўтказиб юборгани учун ҳасрат ва надоматдан куйиб, ўзини хеч кечиролмай фақат йиғлади... Шундан сўнг ўзини "ЖАЗОЛАМОҚЧИ" бўлиб, куни билан жойнамозидан силжимай узулмасликка қатъий қарор қилди...

Умр йўлдоши аёлини берилиб ҚУНТ* билан жойнамози устида ўтирганини кўриб, индамай ишига
кетди...

Ишидан қайтгач не кўз билан кўрсинки аёли ҳали ҳануз ўша ерда ўтирганича, йиғлаб ИБОДАТ*
қилаётган экан. Эр индамасдан хонасига кириб ухлади...

Эрта тонг билан уйғониб қараса, аёл ҳамон жойидан силжимай, Роббисига тинмай <<ИЛТИЖО>> қилаётган эмиш.... Эр ўша куни шомдан кейин тўғридан~тўғри ибодатдан чарчамаган аёлининг олдига бостириб кириб, маҳкам бағрига босиб, бор овози билан:

--- «Аллоҳга қасамки, УНИНГ ОЛДИГА БОШҚА БОРМАЙМАН »,
--- «Қасам ичиб айтаман, бормайман бошқа», деб йиғи аралаш бақириб айтди...

Аслида солиҳанинг умр йўлдоши унга БИЛДИРМАЙ бошқа бир аёл билан АХДлашиб қўйган эди... Ўша куни улар эр~ хотинлик риштасини боғлаш мақсадида, никоҳдан ўтишни мўлжаллаб қўйишган эди...

Аммо аёлининг дили нима сабабдан тилка~пора бўлаётганини БИЛМАГАН* эр, бошқа аёлга уйланаётганидан аёли хабар топгани учун ғамга ботиб кетди, дили вайрон бўлди, деб ўйлади...

Шундан сўнг қалбини фақат аёлига бағишлаб, ҳеч қачон бошқа аёлга уйланмаслигини айтиб, онт ичди...
🥀
Бахт~саодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга киритиш эмас...
Балки, "ЭГА БЎЛГАН" нарсаларимизнинг қадру~қимматини ИДРОК қилиб, англаб етишимиздир!

@Ashabuz
👍2❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телефон ёки оила. Кеч булиб колмасидан олдин' Ижтимоий тармокка кирадиган опа сингил ва аёлларни назоратга олинг'азиз эркаклар!
Жуда таъсирли видео.

@Ashabuz
💯5
👏2
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатга риоя қилмаган кишининг иймони йўқ».

Табароний ривояти

Изоҳ:
Аллоҳ таоло инсониятга берган ҳамма неъматлари (ота-она, фарзанд, яқинларимиз, жисму-жонимиз, молу-мулкимиз, куч-қувватимиз, сиҳҳату-саломатлигимиз, мансабу-мақомимиз, дину-диёнатимиз, иймону-эътиқодимиз, тинчлигимиз, ваҳоказо) омонатдир.

Инсон Аллоҳ таолонинг бу берган омонатларига, унинг устига белгилаб берган ҳақларига риоя қилишлиги лозим бўлади. Шу ҳақларга риоя қилмасак хиёнат қилган ва берилган неъматни шукрини адо қилмаган, бандалик вазифамизни бажармаган бўламиз. Бу неъматлар ҳақида Аллоҳ таоло қиёмат куни сўрайди. Шукрини, ҳаққини адо қилдикми ёки йўқми. Омонатларни эгаларига бердикми ёки йўқми. Бугунги кунимизда баъзилар улкан гуноҳ ўз жонига қасд қилиши билан Аллоҳ таолонинг берган умру-жон неъматига хиёнат қилган ҳисобланади. Яна бошқаси бировга қайтариб бериши шарти билан ишониб бир молни омонат қилиб беради. Сўнгра унинг ортидан ололмасдан йиллар давомида қийналиб юради.

Ёки бировга бир сўзни айтади ҳеч кимга айтмагин деб, аммо бу сўзни эшитмаган инсон қолмайди. Ваҳоланки Расулуллоҳ ﷺ ни қуйидаги мазмунда ҳадислари борки: “Биров сенга бир сўзни айтиб у томон бу томонга қараб қўйса у сўз сенга омонатдир”, деганлар.

Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, Аллоҳ ва унинг пайғамбарига хиёнат қилманг ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилманглар!”
(Анфол сураси, 27-оят).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ ﷺ қачон бизга мурожаат қилсалар: “Омонати йўқ кишининг иймони йўқ, аҳди йўқ кишининг дини йўқ”, дер эдилар”. (Табарий, Ибн Ҳиббон ривояти).

Яъни, омонатга хиёнат қиладиган киши иймонсиз, аҳдига вафо қилмайдиган киши динсиздир.

Расулуллоҳ ﷺ: “Дўзах аҳли бештадур”, дея у тоифаларни зикр қилиб: “Арзимаган бўлса-да, ўзи ёқтирган нарсага хиёнат қиладиган хоин”, деганлар.
(Муслим ривояти).

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Сенга омонат қўйган кишининг омонатини адо эт. Сенга хиёнат қилган кимсага сен хиёнат қилма!”
(Термизий ривояти).

Шунинг учун ҳар биримиз берилган омонатларга хиёнат қилмасдан яшайлик. Бу дунё ва ундаги қийинчиликлар тезда ўтади. Бу дунёда имконини қилиб бировни молини ўзлаштириб олишимиз ва қонун олидида жазодан халос бўлиб қолишимиз мумкиндур аммо, қиёмат кунидаги Аллоҳ таолонинг дўзах азобидан халос бўла олмаймиз. Шуни эсимиздан чиқармайлик. Зиммамиздаги Аллоҳ таолонинг белгилаб берган омонатларига риоя қилиб, инсонларнинг ҳақларига хиёнат қилмай яшамоқликни лозим тутайлик.

@Ashabuz
❤6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг

Яна бир тонгни соғ-омонликда кўришимизга сабабчи бўлган Зотга ҳамдлар айтган ҳолда, барчангизга кунингиз барокатли бўлишини тилаб қоламан...
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Қадрдонлар.

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

@Ashabuz
❤2👏1
Авзоъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар:

Қиёмат куни бандага дунёдаги ҳар бир вақт ва фурсат кунма-кун, соатма-соат кўрсатилади. Ўшанда банда Аллоҳ таолони зикр қилмаган ҳар бир фурсати учун ҳасрат-надомат чекади.

"Ҳикматлар" китобидан

@Ashabuz
👏3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишонч ва хиёнат хакидаги ривоят.

@Ashabuz
👏2
💯3
Кун хадиси

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Зино қилгувчи зино қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Хамр ичувчи уни ичаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўмин ҳолида ўғрилик қилмайди. Талончи молни одамларнинг кўзини бақрайтириб талаётганда мўмин ҳолида бўлмайди. Хиёнат қилгувчи хиёнат қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Шундай экан, бу ишлардан сақланинглар, сақланинглар».

Муттафақун алайҳ️ (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ривоятларида «Қотил бир одамни ўлдираётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди», дейдилар. Икрима розияллоҳу анҳу айтади: «Мен Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога дедим: «Қандай қилиб иймон ундан тортиб олинади?» «Мана бундай», дея бармоқларини бир-бирига киргиздилар ва сўнгра чиқардилар. Агар тавба қилса унга иймон қайтади, дея бармоқларини яна бир-бирига киритдилар». Абу Абдуллоҳ айтади: «Лекин бу банда комил мўмин бўлмайди ва унда иймон нури ҳам бўлмайди» (Бу ривоят Имом Бухорийнинг лафзи).

Изоҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган олти гуноҳи кабира, яъни зино, ўғрилик, хамр ичиш, талончилик, хиёнат қилиш ва қотилликларни мўмин киши қилса, унда иймон қолмаслигига далолат килади.

Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга дохил этишини хабар қилади: «Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга киритурмиз»
(Нисо сураси, 31).

«Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир» (Шўро сураси, 37).

«Улар (яъни, жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта, Парвардигорингиз мағфирати кенг зотдир...» (Ван-нажм сураси, 32).

Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Модомики, банда катта гуноҳлардан четланар экан, беш вақт намоз, жума кейинги жумагача ва рамазон кейинги рамазонгача бўлган кичик гуноҳларга каффоратдир» (Муслим ва Термизий ривояти).

@Ashabuz
❤4💯1
Хикматлар.

•Аёллар номусдир.
Заиф яратилгандир.
Уларни номусларини уйлар билан ҳимоя қилинг.
Уларни заифликларини эса сокинлик билан қаршиланг.

©Ибн Аббос родияллоху анху

•Одамлар сизни инкор қилсалар ҳам, Салаф Солиҳинларни ўрнакларини маҳкам ушланг ва одамларни фикрларидан эҳтиёт бўлинг. Ҳитоблари билан сизни маҳлиё қилсалар ҳам...

©Имом Авзаий рохимахуллох

•Илм кўп изланиш, сўз ўрганиш ёки бошқаларга улашиш эмас. Илм, тўғри сўзларни нотўғри сўзлардан, ҳақни эса ботилдан ажратгани бир нурдир.

©Ибн Қоййим рохимахуллох

•Валлоҳи барча нарса учун сўраласизлар. Ҳатто кулимсираганингиз учун ҳам сўраласиз. «Фалончи шу кун нима учун кулимсирадинг» деб!"

©Суфён ас-Саврий рохимахуллох

•Аллоҳнинг сиз учун битиб қўйгани, бошқа бировга кетиб қолиши мумкин эмасдир. Сиз хотиржам бўлинг, ҳасад қилманг, гина қилманг. Оқ кўнгил, соф ва тоза қалб-ла ҳаёт кечиринг. Сиз Аллоҳ билан бўлинг, Аллоҳ ҳам сиз билан бўлур!

©Шайх Шаъровий рохимахуллох.

•Аёллар шайтонни энг узулмас арқони ва пухта тузоғидир. Аёл киши кўчага чиқиши билан шайтон улар билан эркакларни овлайди. Зино қилишга қўзғайди. Фитна-фасоднинг олдини олиш учун заруратсиз чиқмасликка буюрилганлар.

©Муновий раҳматуллоҳи алайҳ

•Инсонни таниш денгиздаги сувни кўзага қуйиб денгизни бўшатмоққа уринган каби мушкул ишдир.
Қалб денгиздир, тил сохилдир. Денгизда нима бўлса соҳилга урилар.

©Жалолиддин Румий

•Агар сизга нимага эга бўлаётганингиз ёқмаса, унда бераётганингизни ўзгартиринг...

©Жалолиддин Румий

•Жума куни ҳафтанинг тарозисидир.
Рамазон ойи йилнинг тарозисидир.
Ҳаж эса умрнинг тарозисидир.

©Ибнул Қоййум рохимахуллох

•Далилинг бўлмаган нарсани тарк қил, сенга алоқаси бўлмаган нарса ҳақида гапирма, пулингни сақлаганинг каби тилингни ҳам сақла.

@Ashabuz
👍3❤2