AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
#УЯЛМАНГ...
 
   Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
- Ҳамма Пайғамбарлар қўй боқишган!
   Саҳобалар сўрашди:
- Сиз ҳамми эй Аллоҳнинг Расули?
- Ҳа мен ҳам. Макка аҳлига арзимаган чақалар эвазига қўйларини боқиб берар эдим!

   #Бошқа бир ўринда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Закарийё алайҳис саломнинг дурадгор бўлганлигини саҳобаларга айтиб берган эдилар.

  #Касб, ҳунар ва мансаб аслида тирикчилик ва ризқ топиш учундир, фахрланиш учун эмас. Модомики, ризқингизни ҳалолдан топаётган экансиз ишингиздан уялманг, бошингизни кўтариб юринг. Кийимингиз чиройли бўлса-ю, аммо ейишингиз ҳаром бўлса мана бу айб!
   #Қавариққа тўла кафтлар азизлик ва шарафга гувоҳлик беради.
  Мойдан қорайган, кир бўлган қўллар дангасаликдан омонлик берадиган чекдир.
   Касбингиз ҳалол экан, ундан уялманг.
   Отангиз оддий ишда ишласа ва у ҳалол бўлса ундан уялманг. Уни бошингиз устига қўйинг. Сизга таом келтирган бу қўлларни ҳар куни ўпинг!

@Ashabuz
👍5❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم      

Алҳамдулиллаҳи роббилаъламин
Вассалату вассаламуала росулиллаҳ.

Ассаламу алайкум ва рахматуллоҳи вабарокатуҳ!

Аллоҳим  бизлардан фақирлик феъли торликдан сендан паноҳ тилаймиз. Аллохим фарзандсизга фарзанд неъматини, бетобларга ўзингни ғайбий хазинангдан комилу шифо беришни сўраймиз. Қарздорга нажот бер, билиб билмай қилган гуноҳлармизни ўзинг кечир.

Аллоҳимнинг Раҳмати, Барокати, Марҳамати, Офияти бошимиз узра
бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар,ПайғамбаримизМуҳаммад Мустафо  ﷺбеҳисоб саловатларбўлсин!

Соллаллоҳу ъалаНабиййина Муҳаммадинва ъала аалиҳи васоҳбиҳи ажмаъийн!Амийн

@Ashabuz
👍2❤1
🌙 21- Сафар, 1448
☪ 2026-йил
🌺 4- Август
🗓 Сешанба

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 03:48 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:16 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:34 🕰

🌇 АСР - 17:30 🕰

🌆 ШОМ - 19:42 🕰

🌃 ХУФТОН - 21:06 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz
👍1
БИДЪАТ ВА БИДЪАТ АҲЛИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМОҚ

•  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Суннатда қилинган озгина ҳаракат бидъатда чекилган машаққатдан яхши.

•  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Суннатга эргашинглар, бидъат чиқарманглар, сизлар учун кифоя қилинган. Ҳар қандай бидъат залолатдир.

•  Ҳасан айтади: Суннатда қилинган озгина амал бидъатда қилинган кўп ишлардан яхшидир.

•  Саид ибн Мусаййиб бомдод намозидан кейин кўп рукуъ ва саждалар қиладиган бир кишини қайтарди.
–  Эй Абу Муҳаммад, Аллоҳ таоло мени намоз ўқиганим учун ҳам азоблайдими? – сўради ҳалиги киши.
–  Йўқ. Бироқ суннатга хилоф юрганинг учун азоблайди, – деди Саид.

•  Ибн Авн айтади: Бидъат амалларни деб машаққат чекадиган кимса ўзини қийнаб охират азобига етишади.

•  Абу Идрис Хавлоний айтади: Масжидда ҳеч ким қаршилик қилмаётган бир бидъатни кўрганимдан кўра масжиднинг олов ичида қолганини кўрганим яхшироқ.

•  Зуҳрий айтади: Нажот суннатни маҳкам тутмоқдадир!

•  Абдураҳмон ибн Маҳдийнинг ҳузурида бидъат аҳли ва уларнинг қийналиб бир ишларни қилишлари ҳақида сўз очилди.
– Аллоҳ таоло фақат Китобу суннатга мувофиқ қилинган ишларнигина қабул қилади. – деди Абдураҳмон ва қуйидаги оятни ўқиди: «Роҳибликни улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳибликни) ёзганимиз – буюрганимиз йўқ». (Ҳадид сураси, 27-оят.)

Аллоҳ таоло уларнинг бу бидъатларини қабул қилмади, аксинча, унинг учун танбеҳ берди.

“Энг шарафли уммат” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Ashabuz
#Ибрат

Бир йигит лабидан ароқ томиб турган ҳолида “Аллоҳ, Аллоҳ” деб, ерда тўлғаниб ётарди. Бехос уни кўриб қолган Имом Молик сув билан мастнинг лабларини ювиб тозалади ва йўлида давом этди. Уйқусида бир фариштани кўрди ва: Эй, Молик! Сен унинг оғзини бизнинг исмимиз ҳурматидан поклаб қўйдинг. Биз ҳам сенинг ҳурматингдан унинг қалбини поклаб қўйдик, деди.
Имом Молик бомдодни ўқигани масжидга борса, кечаги маст йигит масжидда йиғлаб намоз ўқиётган, намозида тинмай истиғфор айтаётган экан. Буни кўрган Имом Молик ажабланиб: Эй, йигит бу қандай бўлди?-деб сўради. Шунда йигит: Мени ҳидоят қилган Зотнинг Ўзи сизга менинг ҳолим ҳақида хабар бердику, деб жавоб берди.

Орифларнинг қалбида ҳам кўзлари бордир,
Кўзи борлар кўролмаганларни кўрур.
Патсиз қанотлари ила,
Оламлар Раббиси ҳузурига учир.

@Ashabuz
😢3❤2😭1
​#Муҳим
​Бир аёл тушларни таъбир қилувчи шайхга телевизордаги тўғридан-тўғри эфир пайтида қўнғироқ қилиб, кўрган тушининг таъбирини сўради.
​Шайх аёлдан:
— Эрингнинг биринчи аёли бормиди? — деб сўради.
​Аёл:
— Ҳа, — деб жавоб берди.
​Шайх:
— Ўша эрингнинг биринчи аёли ҳозир касалхонадами? (Шайх аёлнинг кўрган тушини таъбир қила туриб унга савол бермоқда эди).
​Аёл бироз ўйланиб туриб:
— Ҳа, — деди.
​Шайх ундан:
— Нега касалхонада ётибди? — деб яна сўради.
​Аёл:
— Билмадим, оддий, енгил бир нарса билан ётибди шекилли... — деганидан кейин шайх қаттиқ бақириб берди:
— Ёлғон гапирма! Ёлғон гапирма! У ҳозир бачадон саратонидан азият чекиб ётибди. Тўғрисини айт!
​Аёл:
— Мен билмайман...
​Шайх:
— Биласан, тўғрисини айт!
​Аёл:
— Ҳа-а, шунақа...
​Шайх:
— Сен сеҳр қилгансан-а? Фақат тўғрисини айт!
​Аёл эса «йўқ» деб, турли баҳоналар келтира бошлади.
​Шайх:
— Валлоҳи, Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, сен ҳозир тўғрисини айтсанг, мен сенга чиқиш йўлини кўрсатиб бераман, — дегач;
​Аёл:
— Ҳа, шундай... — деди. (Қаранг, аёл ўзининг қилмишини яшириб, тушини шунчаки таъбир қилдирмоқчи бўлиб айтганди).
​Шайх:
— Огоҳ бўлгинки, Аллоҳ таоло сени жаҳаннамга тайёрлаяпти, тавба қил!
​Эй муслима аёл! Сиз бир эр учун бошқа бир муслимани ўлдиришга ҳам тайёрсизми? Жуда кам яшайдиган, ҳатто бир қиличнинг учича ҳам келмайдиган ўткинчи дунёда бошқа бир инсоннинг ўлимини соғиниб яшайсизми?
​Шу эр сиз билан бир кун қабрда ётадими? Сўроқ-саволингизни енгиллатиб берадими?
Йўқ! У ҳам сизга ўхшаган бир махлуқ. Холиқнинг олдида жавобгарлиги жуда оғир бўлган бир банда!
​Гўзаллик салонларида минг кўйга тушаётган пайтингда, «Шу эрни фақат ўзимники қиламан» деганингда, ҳасаддан ёнаётган вақтингда, аёлига зулм қилаётганингда ва сеҳргарнинг олдига отланганингда бир нидони эсла:
​Оз қолди…
Оз қолди…
Жудаям оз қолди!
​Амал учун, обрў учун, маъшуқа учун, бойлик учун охиратини сотаётганлар... жуда тез фурсатда, илонларга тўла қабрда ишингиз ҳал бўлади!
​Ўлгандан кейин, албатта, ҳисоб-китоб бор!

@Ashabuz
😢5😭2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бола бошидан деганларидек' тарбия ёшликдан бошланса' натижаси хам шунга яраша булади.

@Ashabuz
👍5👏2
КИБРГА  БЕРИЛМАНГ

Бир киши олимлардан бирининг хузурига келиб: “Кўп йиллар илмий изланиш олиб бордим. Аниқ биламанки, ёзганларим тахсинга сазовор, яқинда бу ҳақда бир китоб хам ёздим. Шунинг учун мени дуо қилсангиз”, деди. Олим дуо қилишдан олдин кибр отига минган бу кишига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
- Умрингиз давомида бирор марта масжидни ёки ўзингиз яшайдиган махалла кўчасини супурганмисиз?
- Тақсир, саволингиз мени таажжубга солди, ахир мен олим бўлсам, нега энди масжидни ёки кўчани супуришим керак?!
- Унда бирор марта маййитни ювганмисиз ёки қабр қазиганмисиз?
Бу саволдан энсаси қотган киши:
Хазрат, тушунмадингиз, мен сизга ўзимни гўрков, ғассол ёки фаррош деб эмас, олимман деб таништирдим.
Шунда юзини илму ирфон мунаввар этган олим: “Иблис хам олимман дея даъво қилиб, кибр отига минган эди. Натижада, Аллохнинг даргохидан, жаннатидан қувилди. Мен сизга айтган ишлар энг хатарли иллат бўлган кибрни синдирувчи амаллардир. Сизнинг илмий ишингиз мақтовга лойиқ, албатта. Аммо илмингиз дунё ва охиратда самара бериши учун, аввало, кибру хавойингизни синдиришингиз зарур. Ана шунда Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)га меросхўр олимлардан бўласиз”, дея  насихат қилдилар.

@Ashabuz
❤4👍4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Хайрли тонг!
Бугун 5- Август хафтанинг
Чоршанба куни.

Инсон учун ҳар тонг янги имкониятлар Аллоҳ томонидан берилади.

Бу сизу биз учун энг гўзал совғадир.

Ҳар доим шу имкониятдан фойдаланинг ва ҳаракатда бўлинг.

Ҳеч қачон тўхтаманг!
Унутманг, сиз тўхтаб турганингиз билан вақт тўхтамайди, ҳаёт давом этаверади.


Янги кунингиз хайру-барокатлар,
хурсандчиликлар ила келсин!

@Ashabuz
👍2
#намозвақтлари 5-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 03:50
Қуёш: 05:17
Пешин: 12:34
Аср: 17:29
Шом: 19:41
Хуфтон: 21:04
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТ...

Бир куни Рacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни орқа тарафидан сездирмасдан маҳкам қучоқлаб олдилар.
 
Шунда Билол розияллоҳу анҳу:
— Ким бу? Aбу Бакр, сизми? Умар, ёки сизмисиз? Ҳа, билдим, Усмон, сизми бу? — дедилар.

Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам:
— Эй Билол, бу мен эканлигимни, наҳот, билмадингми? — дедилар.

Бу саволга эса Билол розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу сиз эканлигингизни бошидаёқ билгандим, лекин бироз кўпроқ қучоқлаб туришингизни хоҳладим — деб жавоб бердилар.

P.S.: Барчамизга Расулуллоҳни шундай севиш насиб этсин!

@Ashabuz
😢8❤4🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни кадрига етинг эркаклар!
Аёлларни эртадан кечгача уйда утириб уй ишлари билан банд булишларида хам улкан машаккат ва масъулиятлар ётади.

@Ashabuz
👍3👏2
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари — "Қасво"нинг ажаб бир ҳолати бор эди. У зот соллаллоху аълайхи васаллам вафот этганларидан сўнг туяси бу ажралишни кўтара олмади, қаттиқ қайғуга ботди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ва ёниб йиғлаши шундай даражага етдики, у йиғидан кўзларини йўқотди. (кўрмай қолди). Саҳобалар розияллоҳу аънҳумлар туянинг кўзига қора боғлам боғлаб қўйдилар. У бир ой давомида еб-ичишни бас қилди ва шундай ҳолда ҳалок бўлди. Ўша пайтда унинг ёши 14 да эди...

Ҳурмо дарахтининг танаси ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилишни кўтара олмай нола чиқариб йиғлади, шикоят қилди, ваҳимага тушди. Туя эса ўз севимли соҳиби — Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилиб, ёлғизликни ҳис қилди, ғамга ботди ва ҳалок бўлди.

У ҳолда инсонлар қалби нима бўлди экан?
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ...

@Ashabuz
😭14❤3👍3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун 6- Август хафтанинг Пайшанба куни барчамизга муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин.

@Ashabuz
🤝2
#намозвақтлари 6-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 03:51
Қуёш: 05:18
Пешин: 12:34
Аср: 17:28
Шом: 19:39
Хуфтон: 21:03
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
Кимдир бошқа бировнинг иши ва уринишларидан зўр бериб нуқсон қидираётган экан, демак, қалбини тезроқ тозалаши керак, йўқса у ўзининг бахтсизлигини англамай ўтиб кетаверади...

@Ashabuz
👏3👍2💯1
Ҳижрат тарихининг мунаввар маскани: «Бўстон ал Мустазилл»
«Бу ерда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга соябон бўлганлар. Бу муборак боғ ҳижрат тарихидаги энг улуғ ва шарафли лаҳзалардан бирига гувоҳ бўлган.»

Мадинаи Мунавварадаги Қубо масжидининг ғарбий томонида, халқ орасида «Биъру Азқ» (Азқ қудуғи боғи) ёки «Бустон ал Мустазилл» (Сояланилган боғ) номи билан машҳур бўлган бир табаррук маскан бор.

Бу оддий бир боғ эмас. Бу ер инсоният тарихини ўзгартирган буюк ҳижратнинг энг ҳаяжонли ва энг нурли лаҳзаларини бағрига муҳрлаб сақлаб келаётган муборак заминдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб келганларида, ансорлар у зотни ана шу боғда беқиёс муҳаббат ва чексиз шодлик билан кутиб олдилар.

Ўша куни қуёш қиздириб турган, ҳаво жуда иссиқ эди. Шунда Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўз чакмонларини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам устиларида тутиб, у зотга соябон бўлдилар. Бу манзара нафақат муҳаббатнинг, балки садоқат, фидойилик ва итоатнинг ҳам энг юксак намунаси бўлиб тарихга муҳрланди.

Ана шу воқеадан сўнг бу муборак жой «Бўстон ал Мустазилл», яъни «Сояланилган боғ» номи билан машҳур бўлиб кетди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу боғга кириб, унинг ширин сувидан ичдилар. Қудуққа муборак тупукларини солиб, Аллоҳдан унга барака тиладилар. Шунингдек, боғнинг хурмоларидан тановул қилдилар ва унинг маълум бир жойида намоз ҳам ўқидилар.

У зот сажда қилган ўрин кейинчалик эҳтиром юзасидан тошлар билан белгилаб қўйилган бўлиб, бугунги кунгача зиёратчилар томонидан зиёрат қилиб келинмоқда.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, бу муборак боғ ва ҳовли улуғ саҳобий Кулсум ибн Ҳадам розияллоҳу анҳунинг мулки бўлган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубога келган дастлабки кунларда айнан у кишининг хонадонларида меҳмон бўлганлар.

«Бўстон ал Мустазилл» бугун ҳам ансорларнинг самимий меҳрини, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг беқиёс садоқатини ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қадам изларини ёдга солиб туради.

Асрлар ўтди. Замонлар алмашди. Аммо бу муборак маскан ҳанузгача ҳижратнинг буюк хотираларини бағрида асраб келмоқда. Унинг ҳар бир қаричи муҳаббатни, вафони ва иймон йўлида қилинган фидойиликни сўзсиз ҳикоя қилади.

Бу жойга назар ташлаган ҳар бир мўмин қалбида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат янада зиёда бўлади, саҳобаларнинг садоқати эса унга ибрат бўлиб қолади.

@Ashabuz
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌸 Ассалому алайкум!

Барчамизга Август ойининг 1- Жума тонги муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳ бу муборак кунда қилган дуоларингизни қабул қилсин, ризқингизни кенг, қалбингизни хотиржам этсин.

🕋 Барчамизга Мадина ва Каъбада Жума намозини адо этиш насиб этсин. Омин!

Кунингиз файзли, баракали ва хайрли ўтсин. Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Аллоҳнинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз саловот ва саломларимиз булсин!

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳи.

@Ashabuz
🤝2