AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Кун хикмати

Охирзамонда фитналар зохир булганда нима килиш керак?

Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«АГАР ФИТНАЛАР ВОҚЕ БЎЛСА:

– суннатни маҳкам тутинг;
– жим туришни лозим тутинг;
– сизга алоқаси бўлмаган ишга қизиқманг;
– бирор мушкул иш тушса, Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳавола қилинг;
– тўхтанг ва: "АЛЛОҲ БИЛУВЧИДИР!" денг!»

@Ashabuz
❤5👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2006 - йилда Ливия Подшохи кучада тиланчиликни касб килиб олган аёл билан мулокат килади ва аёлнинг оилавий шароити яхши экани маълум булгандан сунг' сен бу ишни килмагин' бизни ва Арабларни шарманда килмокдасан деб насихат килган экан.

@Ashabuz
❤7
Янги фирибгарлик усули!

30 дақиқа молиявий ҳаётингизни вайрон қилиши мумкин.
Бу оддий телефон фирибгарлиги эмас — у анча хавфлироқ.

Уларга сизнинг пулларингиз, паролингиз ёки ишончингиз керак эмас.
Уларга фақат сизнинг яхшилигингиз керак.

Сўнгги вақтларда савдо марказлари, метро бекатлари, бозорлар ва жамоат жойларида “ёрдам сўраш орқали фирибгарлик” деган янги усул пайдо бўлди.

Фирибгарлар одатда яхши кийинган ўрта ёшли ёки катта ёшли одамлар бўлади. Улар телефондан фойдаланишни билмаслигини, пенсия ёки субсидия миқдорини текширмоқчи эканини ёки нотўғри саҳифани босиб юборганини айтиб, телефонни кўриб беришингизни сўрайди.

Хавфли жиҳати:

Сиз телефонни қўлга олганингизда, унда кўпинча видеоқўнғироқ амалга оширилаётган бўлади ёки экран ёзуви ва юзни аниқлаш функцияси ёқилган бўлади.

Қўнғироқнинг нариги томонида кимдир сизни кузатиб туради. Сиз ёрдам бераяпман деб ўйлайсиз, аслида эса биометрик маълумотларингиз йиғиб олинади.

Бу оддий фирибгарлик эмас. Бу сунъий интеллект ёрдамида биометрик идентификация орқали амалга ошириладиган фирибгарликдир.

Уларга пул керак эмас. Уларга сиз кераксиз.

Агар сиз телефонга қўл теккизсангиз (бармоқ изи), рақамлар ёки текширув кодларини овоз чиқариб ўқисангиз (овоз намунаси) ёки экранга қараб турсангиз (юз ҳаракатлари), сизнинг учта асосий биометрик белгингиз — бармоқ изи, овоз ва юз тасвири — ўғирланиши мумкин.

Замонавий сунъий интеллект сизнинг деярли мукаммал рақамли нусхангизни ярата олади.

Кейин содир бўладиган ҳолат қўрқинчли.

Фирибгарлар рақамли нусхангиздан онлайн кредитлар олиш, истеъмол қарзларини расмийлаштириш, кредит маблағларини нақдлаштириш ва юз ҳамда овоз орқали автоматик текширувдан ўтиш учун фойдаланиши мумкин.

30 дақиқа ичида сизга ажратилган барча кредит лимити ишлатиб юборилиши мумкин. Банк хабарномалари келганда, пул йўқолмаганини, аксинча, сиз катта қарзга ботганингизни тушуниб етасиз — балки минглаб пул миқдорида.

Ушбу 3 қоидани эслаб қолинг:
1. Ҳеч қачон бегона одамга телефондан фойдаланишда ёрдам берманг. Телефонни ушламанг, босманг, кўрманг ва овоз чиқариб ҳеч нарса ўқиманг, ҳатто “фақат бир марта босинг” дейишса ҳам.
2. Номаълум видеоқўнғироқларга жавоб берманг. Дарҳол ўчиринг. Камерага қараб гапириш ёки юзни кўрсатиш илтимосларига рози бўлманг.
3. Бу хабарни кекса инсонлар, болалар ва самимий дўстлар билан улашинг. Фирибгарлар энди яхши одамларни нишонга олаяпти.

Охирги эслатма:

Ҳеч қачон “менга бундай бўлмайди” ёки “мен алданмайман” деб ўйламанг.
Айнан шу ишонч ва яхшиликни фирибгарлар ишлатади.

Илтимос, бу хабарни улашинг. Бир марта улашиш — бир қурбонни камайтириши мумкин.

@Ashabuz
😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадина шахри 1400 йил олдин кандай куринишда булган' Расулуллоҳ ва сахобалар канчалик машаккат билан хижрат килганлар!

@Ashabuz
❤‍🔥4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва Рохматуллохи ва Баракотуху.

Бутун Борликни Яратган АЛЛОҲ ТАОЛОГА  Хамду ➖Санолар бўлсин!!!

Яхши ниятлар билан бошланган Бугунги Шанба кунимиз Хайрли бўлсин!!!
Гўзал Амалларга,
Савобли Ишларга
Файзу➖ Барокатларга
Шодлику Қувончларга
Тўла бўлсин!!!

Бугунги   кунингиз  режалаштирган барча ишларимиз Бароридан келиб,
Аллоҳим барчамизни
Яхши  ниятларимизга етказсин!

 

┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄

@Ashabuz
👍1
Хаётий_факт

• Пулинг кўпайиб, кўтарилиб кетсанг, дўстларинг сенинг кимлигингни билади...
• Пулинг камайиб, йиқилиб тушсанг, сен дўстларингнинг кимлигини биласан...

@Ashabuz
💯8❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Максад куйишда хам хаддан ошмаслик керак.
Шариат рухсат берилган нарсаларда хам исроф килиш мумкин эмас.

@Ashabuz
👍2❤1
Ривоят

Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар.

@Ashabuz
❤5👍4😢1
«Ҳовлидан олдин қўшнини танланг»

Бу сўз арабларда машҳур ҳикматлардан бўлиб, Қуръонда ҳам бунинг тасдиғи бор!

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ, иймон келтирганларга фиръавн хотинини (намуна) мисол қилади. У айтган эди: “Эй Роббим, менга ЎЗ ҲУЗУРИҢДА жаннатда бир УЙ бино қилгин, менга фиръавн ва унинг амалидан нажот бергин ва менга золим қавмдан нажот бергин…”»

(Таҳрим: 11)

Эътибор беринг, аввало: «ЎЗ ҲУЗУРИҢДАН…» деб кимга қўшни бўлишни танлади… сўнгра: «УЙ БИНО ҚИЛГИН…» деди!

Аёл бирор хонадонга келин бўлишида, аввало қизиқиши керак бўлган нарса:

«КИМЛАР БИЛАН ЯШАЙМАН?» — дейиш бўлади.

«УЙИ ҚАНАҚА ЭКАН?.. ҚАЕРДА ТУРАДИ?..» — дейиш эмас…

Чунки фиръавн хотини қасрда турса-да, золимлар орасида қолиб, Аллоҳдан нажот сўраб дуо қилди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам ёмон қўшнидан паноҳ сўрар эдилар.

@Ashabuz
❤6
​«Сармоя»
​Бир киши бозорда муз сотар экан. Музи эриб кетавергач одамларга дебди:
«Сармояси эриб кетаётган кишига раҳм қилинглар».
Яъни, муз эриб унинг ҳар бир томчиси ерга тўкилар экан, сотувчининг сармояси эриб кетаётган бўлади. Музнинг ҳажми, вазни камайган сари у зарарга кириб бораверади.
​Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ салафлардан биридан бу воқеани нақл қилиб айтади:
«Мен Аср сурасини йигирма йил ўқиб, унинг маъносини ҳақиқий (ҳис қилиб) тушунмаган эканман. Охири бозорда муз сотиб одамларни раҳмини келтириш учун «Сармояси эриб кетаётган кишига раҳм қилинглар» деб қичқириб юрган кишини эшитиб, шунда Аср сурасини тушундим. Унда инсон зотини зиёнда эканига Аллоҳ қасам ичган. Бундан фақат тўрт сифат соҳибларини (Иймон, солиҳ амал, ҳаққа чақириш, сабрга чақиришни) истисно қилган».
(«Мудҳиш» китобидан)
​Ҳакимлар одамларнинг зоҳир дардларидан ботин дардларига ишора оладилар. Жумладан, ушбу воқеада ҳам музчи ўзининг зоҳир дарди (музи эриб кетаётгани)га ғам қилар экан, ҳаким бундан ботин маънони кўра олди.
​Аллоҳ таоло асрга (яъни вақтга) қасам ичар экан, бу инсоннинг асосий сармояси эканига ишора берган. Унинг ҳар бир лаҳзаси ўтар экан (қумсоат каби) сенинг умр сармоянг эриб, тўкилиб тушаётган бўлади. Магар вақтини Аср сурасида зикр қилинган тўрт сифат билан ўтказган кишигина «музини» сақлаб қолган бўлади.
​Шунинг учун Қуръонда 35 ўринда Аллоҳ қиёматни «соат» деб зикр қилган.
​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Киши қиёматда умрини нимада ўтказгани, ёшлигини нимада чиритганидан... сўралмагунча қадами жойидан жилмайди».
(Термизий)
​Бир киши қизи вафот этганда уни тушида кўриб сўрабди:
«Эй қизим, бизга охират ҳақида гапир».
Қизи айтибди:
«Эй ота! Биз даҳшатли ишларга йўлиқдик. Уни билар, лекин амал қилмас эдик. Аллоҳга қасам, бир дона тасбеҳ дунё ва ундаги барча нарсадан яхши экан».
​Дунёда ҳеч ким унинг учун вақтингни зое қилишингга арзимайди.
​Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бирор киши билан ўтириб қолса айтар экан:
«Аллоҳим, бизни ҳам, уни ҳам кечир. Ва бизни ундан халос қил!»
(«Ғизаул-албаб»)
​Ҳаммод ибн Салама роҳимаҳуллоҳ бирор киши унинг вақтини олса айтар экан:
«Роббимиз! Биздан азобни кўтар, зеро биз мўминмиз».
(Духон сураси, 12-оят)
​Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Оғир оёқларни (вақтни олувчиларни) ёмонлигидан Аллоҳ ҳам уларга чидамагани сўнгги мезондир. Зеро, Пайғамбар уйида ўтириб қолганларга Қуръонда танбеҳ нозил қилиб, «Таомлангач тарқалинг» деди».
(Аҳзоб сураси, 53-оят)
​Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Мен Аюб Ассихтиёнийга дедим: «Нега сиз Товусдан (тобеин) ҳадис ривоят қилмадингиз?»
У деди:
«Чунки мен унинг олдига борсам, у икки бекор бемор ўртасида ўтирган экан!»
(«Баҳжатул-мажалис»)
​Аллама Ибнул Манзур роҳимаҳуллоҳ ўзини ҳам, одамларни ҳам вақтини тежаш учун кўп китобларни «Мухтасар» қилиб қисқартириш билан танилган. Шунинг учун у кишини «Мухтасарлар соҳиби» деб таърифланади.
​У киши шу даражада ҳамма нарсани қисқартирганидан, унинг ўғли бир куни кўчада баланд бўйли кишини кўриб айтган экан:
«Агар дадам сизни кўрса, қисқартириб қўяр эди!»
​Бир адибдан сўрашибди:
«Кўзимдан йўқол» сўзининг одоблироқ кўринишини айтсангиз?!»
У жавоб берибди:
«Сен гўё қуёшдек порлайсан. Лекин ботишингда яна ҳам чиройли кўринасан!»
​Вақтнинг аҳамиятига ишора қилиб, Аллоҳ Қуръонда унинг турли қисмлари билан (аср, зуҳо, фажр) қасам ичди.
Аллоҳ таоло айтади:
«Асрга қасам. Албатта, инсон зоти зиёндадир. Магар иймон келтирган ва солиҳ амал қилган ва бир-бирини ҳаққа чақирган ва сабрга чақирганлар бундан мустаснодир».
(Аср сураси; Зуҳо, 1; Фажр, 1)

@Ashabuz
❤6
Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар. (таъсирли воқеа)

Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит иш ёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ хотамтой йигит экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "бойвачча фалончи" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин.

"Бойвачча фалончини" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари хам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди.

Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил ҳаёлида ўйларкан: Бугун мени қўлимда бойлик бор.Эртага қийин аҳволга авваламбор тушмайман.
Агар қийин ахволга тушиб қолсам бугун мени ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар.

Бадавлат ота боқий хаёт томонга кетар тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди.

Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз бир аҳвол бўлганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада мухтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Мени насиҳатларимни қилмадинг. Шу сўнггиси, шуни бажаргин".

Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар хаммаси "бойвачча фалончи"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўрисидан пойгасига тушибди.

Энди "бойвачча фалончи" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга, тоғ ҳам етмайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манбаъ хам йўқлигидан "бойвачча фалончи" қашшоқ тиланчига айланишга етиб келибди.

Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отани сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?? Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг хасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди.

Қўзида ёши қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди хамки,сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади. Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим.

Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди билгандурсан ҳаётда ким кимлигини?. Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма болам!

Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар.Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг.

@Ashabuz
❤3👍1
Forwarded from AS'HAB.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐🌸Фарзанд маълум ёшгача отасига омонатдир.

🌴Маълум ёшдан сўнг эса
Ота фарзандига омонатдир
Омонатингизни асранг фарзандлар!

@Ashabuz
❤5
Дунё яхшилик ва савоб амаллар эвазига туради.


Бу сурат ер юзида яшаб ўтган энг яхши инсонлардан бирининг сурати. У жуда кўп инсонларга ёрдам берган. Бироқ кўпчилик уни танимайди.

Абдул Саттор Эдхи 1928 йилда Гужаротда туғилган. У 11 ёшга етганида онаси инсульт туфайли шол бўлиб қолади ва у онасини парвариш қила бошлайди. 19га етганида онаси вафот этади. Мана шу нарса унинг ўз ҳаётини беморлар, кексалар ва уйсизларга ёрдам бериш учун бағишлаш қарорига сабаб бўлди. Эдхи бепул шифохона қурилишига пул йиғиш учун кўчаларда тиланчилик қилишига тўғри келди.

Ўша пайтдан буён у очган фонд 20 000 уйсиз болани қутқарди, 50 000 етимга ёрдам берди, 40 000 нафар ҳамширани ўқитди. Қариялар ва болалар уйлари тармоғи, шифохоналар, гиёҳвандлар ва аёллар учун реабилитация марказлари билан бир қаторда, Эдхи йирик тез ёрдам марказини ҳам ташкил қилди. Уни покистонлик "Тереза ота" деб чақиришарди.
У умр бўйи икки сидра кийим билан яшади ва ҳеч қачон ўз фондидан маош олмади. Эдхи: "Сиз ҳашамат учун яшашни бас қилганингизда, ҳаёт маъносини англай бошлайсиз", — дер эди. 2009 йилда у Манажит Сингхнинг "Бағрикенглик ва зўравонликка қарши ғояларни тарғиб қилиш" номидаги Юнеско мукофотига лойиқ топилди.

Абдул Саттор Эдхи 2016 йил 8 июлда вафот этди. Унинг ҳаётдаги энг сўнгги истаги ўз аъзоларини эҳтиёжмандларга бериш эди. Ҳатто ўлим тўшагида ҳам у муҳтожларга ёрдам бериш ҳақида ўйларди.
Бу инсоннинг ҳаёт тарихи, ҳатто биргина инсон дунёни яхши томонга ўзгартира олишининг бир исботидир.

Маълумот БМТнинг расмий саҳифасидан олинди.

Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун илиндик!

@Ashabuz
❤3
БУЮК БИДЪАТЛАР‼‼⁉⁉

БУЛАРНИ
БИЛИШЛИГИМИЗ ЛОЗИМ!

✅ ✅ БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР АДАШУВЧИЛАРДИР✅ ✅


*.Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
*.Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
*.Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
*.Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
*.Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
*.Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
*.Хўроз бемаҳал қичқирса;
*.Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
*.Бойўғли сайраса;
*.Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
*.Ҳовлига мажнунтол экилса;
*.Сафар ойида тўй қилинса;
*.Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
*.Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
*.Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
*.Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
*.Биров тишлаган нарсани еса;
*.Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
*.Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги;
*.Қўлнинг узунлиги;
*.Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги;
*.Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
*.Синиқ ойнага қараш;
*.Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
*.Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан даромад ва баракага юзага келмайди!
*.Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
*.Ўнг кафт қичиши;
*.Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
*.Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
*.Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик, туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши асос бўлолмайди!
*.Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
*.Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
*.Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
*.Сувда қайнатилган мошнинг тез очилиши НАЗАРДАН сақламайди.
*.Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
*.Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
*.Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
*.Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши;
*.Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
*.Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
*.Бешикни икки киши кўтариши;
*.Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
*.Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУ НАРСАЛАРГА ИШОНCАНГИЗ...
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!


    Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
-хато, бидъат.

      Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
-хато, бидъат.
  
     Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
-хато, бидъат.

     Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
-хато, бидъат.

     Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; -хато, бидъат;

     Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
-хато, бидъат.

     Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
-хато, бидъат.

    Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
-хато, бидъат.

   Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
-хато, бидъат.

    Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
-хато, бидъат.

    Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
-хато, бидъат.

    Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
-хато, бидъат.
    Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
-хато, бидъат.

    Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
-хато, бидъат.

    Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки, у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
-хато, бидъат.
.
Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????
-хато, бидъат.

Огоҳ бўлинг:
булар БИДЪАТ ва ЗАЛОЛАТдир.

Буларни биз биламиз лекигин эслатма тариқасида билмаганларга бир илм булсин дедим😊

@Ashabuz
❤3
Forwarded from MuslimShosh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Тажрибасиз халоскорлар

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақатгина гўзал, яхши ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Қазо-қадар, ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, кун келиб раҳмат бўлади.
Шамс Табризий


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ!
Хайрли тонг!

Ҳар мўжизани яратгувчиси бўлган ул Қодир Оллоҳга ҳамду -санолар бўлсин.

Беназир Аллоҳимнинг ер юзига қут-баракани бирга тушираётган ҳамиша меҳримизнинг адоғи бўлмасин! ИншаАллоҳ ҳар дамингиз эзгу амаллар ичра хуш ўтсин!

@Ashabuz
👍1
Кун хадиси

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Кимга қашшоқлик етганда буни одамларга арз қилса, қашшоқлиги аримайди. Кимга қашшоқлик етганда буни Аллоҳга арз қилса, Аллоҳ унга тезда ёки сал кейинроқ ризқ беради».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Инсонларга ҳолингни шикоят қилишинг билан «Аллоҳ ёрдам беради», деган ибора ўз кучини йўқотади. Сен бошдан гапни қисқа қилгинда, ҳақиқий ёрдам берадиган Зотга шикоят қил.

@Ashabuz
❤4
ВРАЧЛАР УМИДСИЗ БЎЛИШГАНДА, МЕН ҚУРЪОН ЎҚИШ  ЁРДАМИДА ДАВОЛАНДИМ...

(ҳам ибратли, ҳам воқейлик асосидаги ҳикоя)

   Кадимда бир мўмин мусулмон киши рак касалига чалиниб қолибди. Саудия Арабистонида даволаниб ҳам келган бўлиб, унга ўша ердаги врачлар:
   - Биз сени бу ерда даволай олмаймиз. Сенга Ғарб томондаги врачлар ёрдам бериб даволашлари мумкин! - дейишибди.
  Бемор киши уларнинг бу гапларидан ғамга чўкиб, Америкага даволаниш илинжида жўнабди. У билан биргаликда ака укаси ҳам қўшилиб кетишибди. Катта шаҳар, кўчаларда машиналар тирбанд бир шаҳрига кириб боришибди. Манзили аниқ  бўлганлиги сабаб, худди шу касалхонага боришибди. Ўша бемор киши қабулхонада врачга ҳамма бўлган гапни бирма бир гапириб берибди.
  Мутахассис врач уни ҳолатини аппарат орқали текширди. Бу текширув натижаси қанчалик оғир бўлмасин, уни беморнинг яқинларига айтишга мажбур бўлди.
  - Бу касалликни даволашни иложи йўқ, фақат уни ўлимини кутишимиз мумкин холос! - деди минг бир кайғу билан.
 
Бундай нохуш хабардан тушкунликка тушган ака укалар фақат кутишдан бошка иложи йўқлигидан бемор ини билан кўпроқ бирга булиб ҳамсухбат бўлишни хоҳлашарди. Зеро бу кунлар ғанимат эканини билишарди. Шунда ўша тун бемор акаси билан бирга келган укаси, Қуръонда ёзилган Аллоҳни сўзларини эслади. Аллоҳга сажда қилди.
   Мен касал бўлсам, у мени даволайди. Шу тарзда бемор инига Қуръонни ўқиб бера бошлади. Бутун тун ўқиди, бошланғич  сурадан ( الفاتحة ) бошлаб   ( الناس ) ўқиди ва кейин ухлаб қолишди. Эртаси куни тонгда уйғонгач, бемор инининг аҳволи анча яхшиланганини гувохи бўлди.

У эса эртаси куни тунда ҳам худди шу ҳолатни такрорлади. Қуръонни яна туни билан бемор инига ўқиб берди. Ининг аҳволи олдингисидан ҳам янаям яхши бўлганини кўришди.
  Врачлар такроран текшириб бўлишгач, ажабланган ҳолда унинг укасидан сўрашди:
  - Бу бемор, биз биринчи марта текширган беморми?
  - Ҳа албатта, ўша мени акам! - деди укаси.
  - Биз бунда ҳеч қанақа касаллик аломатларини сезмаяпмиз! - деди врач.
  Шунда ўша муслим диндошимиз айтадики:
  - Врачлар умидсиз бўлишганда, мен акамни Қуръонни ўқиб беришим ёрдамида, Аллоҳни марҳамати билан даволадим - дейди.

   Ҳидоят Аллоҳдандир, доим Аллоҳ ўз паноҳида асрасин барчамизни!!!
Амин...

@Ashabuz
❤5