AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох таоло барча махлукотлардан олдин нимани яратди.

@Ashabuz
👏2❤1
#Ҳаёт #Мулоҳаза

Аслида ёғочдан яратилган бешик,
Тобут ҳам ёғочдан қурилган эшик.
Бирида дунёга келурсан йиғлаб,
Бирида дунёдан кетурсан ухлаб...


Ҳаёт — бешикдан тобутгача бўлган қисқа сафар. Шу қисқа умрни қадрлаб, яхшилик билан ўтказайлик.

Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо булинг.

@Ashabuz
❤3😢1🕊1
Жаннат дарвозалари

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.
2. Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.
3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.
4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.
5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.
6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.
7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.


Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни барчамизга насиб айласин!

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Робиъул аввал ойининг янги Чоршанба тонги муборак бўлсин азизларим!

Аслида уйғониш ҳам Аллоҳнинг
раҳматидир!

Бу раҳматга
эришганларга янги кун
муборак!

🍃Берган неъматлари,
берган ризқи учун
Аллоҳга ҳамд бўлсин!

☘ Кунингиз файзли ва
баракали ўтсин!

@Ashabuz
❤1👍1
#намозвақтлари 19-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:09
Қуёш: 05:31
Пешин: 12:32
Аср: 17:17
Шом: 19:22
Хуфтон: 20:40
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤2👍1
Кун хикмати

Калбим тозами?

ҚИЗИҚ…
• Қизиқ, 1000 сўмлик пулни эҳсон қилсак роса кўпга ўхшайди-ю, бозорда жуда камдек туюлади…

• Қизиқ, бир соатлик Аллоҳнинг зикри жуда узоқ чўзилганга ўхшайди-ю, телевизор олдидаги бир соат сезилмай ўтиб кетади …

• Қизиқ, дуо қилаётганда керакли сўзларни тополмай қийналамиз-у, оғайни-улфатлар билан гаплашганда сўзга чечан бўпкетамиз…

• Қизиқ, футболда қўшимча вақт камроқ берилса, жаҳлимиз чиқади-ю, Жума хутбаси озгина чўзилса, шикоят қиламиз…

• Қизиқ, Қуръоннинг бир порасини ўқиш роса қийин бўлади-ю, бирорта романнинг 100 бетини бир нафасда ўқиб чиқамиз…

• Қизиқ, концерт залларида одамлар биринчи қаторлардан жой олишга уринишади-ю, масжидда охирги сафга қочишади…

• Қизиқ, Қуръоннинг бир оятини ёдлаш роса мушкул бўлади-ю, бекорчи миш-мишларни оқизмай-томизмай тарқатиб юрамиз…

• Қизиқ, олди-қочди газеталарда ёзилган нарсаларга ишонамиз-да, Аллоҳнинг каломи оятларига ишонишимиз қийин кечади…

• Қизиқ, кўпчилик ҳеч нима қилмай, ҳеч нарсага ишонмай, Жаннатга кириш истагида булади.

Калб поклигини ва уни тозалигини даъво киламизда лекин килган ишларимиз кибру хаво' гийбат' бухтон тухмат' ёлгондан нарига утмайди ва ашулла ва ракс каби калбимизни корайтирадиган амалларни муккасидан кетиб коил маком бажариб куямизда яна калбим пок деб узимизни узимиз алдаб юрамиз!

@Ashabuz
😭5❤1💯1
❤1
Суннатга риоя килувчи хоким

Туркиядаги саллали ва соқолли ҳоким эътибор марказида
Туркиянинг Карапўрчек тумани ҳокими Меҳмет Мурат Чоруҳлу ўзига хос ташқи кўриниши -
салласи ва соқоли билан жамоатчилик эътиборини тортмоқда.

Меҳмет Мурат Чоруҳлу 2024 йилда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда 3 минг 857 та овоз тўплаб, АК Партия номзоди Умит Бодурни атига 50 та овоз фарқи билан ортда қолдирган ва ҳокимлик лавозимига сайланган.

Чоруҳлунинг айтишича, унинг салла ва соқол билан давлат идорасида фаолият олиб бораётгани кўпчиликда қизиқиш уйғотган. Ҳатто айрим фуқаролар уни шахсан кўриш ва суҳбатлашиш мақсадида ҳокимият биносига ташриф буюришмоқда.

У ҳокимият бошқарувини қабул қилиб олган пайтда муниципалитетни 35 миллион турк лираси миқдорида қабул қилиб олган. Шунга қарамай, Чоруҳлу олдига катта мақсадлар қўйган. У 2027 йилга бориб муниципалитетнинг йиллик бюджетини 400 миллион лирага етказишни режалаштирмоқда.

Маълумоти бўйича қурилиш соҳаси мутахассиси бўлган Меҳмет Мурат Чоруҳлу Сакаря университетининг Қурилиш муҳандислиги йўналишини тамомлаган. Ҳокимликка сайланишидан аввал қурилиш ва пудратчилик соҳаларида фаолият юритган.

Салла ва соқоли билан анъанавий қиёфани сақлаб қолган ҳолда замонавий бошқарув тизимида фаолият юритаётган Чоруҳлу бугун Туркияда жамоатчилик қизиқишини уйғотаётган маҳаллий раҳбарлардан бирига айланган.

@Ashabuz
❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ганимат😢😢

Дунё ишлари билан бўлиб,  онамизни бир юқлаб қўямиз..

Юбориб қўйинг..! 🌹

@Ashabuz
❤6
#намозвақтлари 20-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:10
Қуёш: 05:32
Пешин: 12:31
Аср: 17:16
Шом: 19:20
Хуфтон: 20:38
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤2
#Ҳикматлар

Мўминнинг сифати

Мўмин бировнинг молига Аллоҳдан қўрққани учун тажовуз қилмайди, дунёга қизиқмаслигидан эмас.

Мўмин Аллоҳдан қўрққани учун рост гапиради, ёлғонни билмаслигидан эмас.

Мўмин Аллоҳдан қўрққани учун зино қилмайди, шаҳвати йўқлигидан эмас.

Мўмин Аллоҳдан қўрққани учун бировга зулм қилмайди, кучсизлигидан эмас.

@Ashabuz
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кибру хаво манманлик кузимни кур килиб куйибди.
Шахарда яшаб кишлокдаги биродарларини менсимай муомала киладиган таниш билишларимизга ташлаб куямиз!
@Ashabuz
❤1
Ибратли Ҳикоя...


Маъсиятда улғайган йигит муслима, солиҳа аёлга уйланди. Ва улар кўп фарзандлар кўришди. Уларнинг орасида кар - соқов бўлган ўғиллари ҳам бор эди.

Онаси қолган болаларидан кўра шу гунг ўғлига алоҳида эътибор берар, Aллоҳнинг омонати дея қарар, гўзал парвариш қиларди.

Унга намозни ўргатди. Илк болалик вақтиданоқ қалби масжидга боғланишига сабаб бўлди. Ёши 7 га етган болакай атрофда нималар бўлаётганини кўрар, отасининг маъсиятга чўмган, жарга қулаб бораётганини сезарди.

Отасига имо - ишоралар билан гуноҳларни тарк этиб, тавба қилишини, масжидга боришини тушунтиришга уринар, насиҳат қилар, бу  ҳаракатини такрорлашдан чарчамасди.
Лекин унинг саъйи самара бермасди.

Кунларнинг бирида болакай кўчадан бўғзига нимадур тиқилгандек ғўлдираб товуш чиқариб, кўзларида ёш билан келди. Ва Қуръонни олиб отасининг олдига қўйди, Марям сурасини очиб ундаги бир оят устига бармоғини қўйди.

Унда шундай ёзилганди:
Эй отам, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман
(45 - оят)

Йиғламсираб умидли нигоҳ ила отасига боқди. Ота бу ҳолатдан қаттиқ таъсирланди. Жигарбандига қўшилиб йиғлади. Aллоҳнинг хоҳиши ила солиҳ фарзанд сабаб ота қалбининг қулфлари очилди.

Қўзмунчоғининг дурдона ёшларини артиб, пешонасидан ўпди. Ва масжид сари тавба қадамларини қўйди...

Бу солиҳа аёлнинг самараси!

Хулоса!
Ҳусн - жамол, мол -дунё ўткинчи. Aёлнинг ўзи салоҳиятли бўлмаса, фарзандларини солиҳ қилиб ўстира олиши даргумон.

Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур (барака топгур)

@Ashabuz
👍3❤1🕊1
НАФЛ НАМОЗЛАРИ.

1. ИСТИҚСО намози:
Аллоҳ таолодан экинлар, чорвалар учун ёмғир талаб қилиб оқиладиган намоз.

2. КУСУФ намози:
Қуёш тутилиб, Нури хиралашган пайтда имом ва жамоат билан масжидда оқиладиган намоз.

3. ХУСУФ намози:
Ой тутилиб нури хиралашганда оқиладиган 2 ракатли намоз. Ҳар бир одам оз уйида оқийди.

4. ХАВФ намози:
Қаттиқ ёмгир, Сув тошқини, Зилзила ёки душмандан сақланиш учун оқиладиган 2 ракатли нафл намоз. Уни оқиб болгач Тавба ва истигфор айтиб , қуйидаги дуо қилинади.

ʼЁ РАБ ШУ ВОҚEАНИНГ ЗАРАРИДАН САҚЛАГИН“

5. ИСТИХОРА намози:
Бир улуг ишни бошлашдан олдин хайрли ёки хайрли болмайдими деган шубҳага борса оқиладиган 2 ракатли намоз.

6. ҲОЖАТ Намози - ҳар бир кишининг Аллоҳ таолодан талаб қиладиган болган пайтда мақсадининг ҳосил болишини гоят ихлос билан илтижо қилиб оқиладиган Намоз.

7. ШУКУР намози:
Бирор кишининг  мақсад қилиб юрган иши ҳосил болганида,Аллоҳнинг инояти ила турли нематлар насиб этганида оқиладиган 2 ракатли намоз.

8. ТАВБА ва ИСТИҒФОР намози:
Бирор киши билиб билмай қилиб қуйган хатоликка ёл қуйиб гуноҳ иш қилиб қуйса ва ундан пушаймон болса тавба қилиб оқиладиган 2 ракатли намоз.

9. ШУРУҚ (ишроқ) намози:
Қуёш толиқ чиқиб болгандан кейин оқиладиган намоздир.Бу намозни 2,4,6,8 ракат қилиб оқилади.
8 ракатдан оширилмайди.

10. ЗУҲО намози:
Зуҳо (чошгоҳ) намози ҳам қуёш бироз кутарилгандан сонг оқиладиган Нафл намоз.Бу намоз 12 ракатдан оширилмайди.

11. ТАҲАЖЖУД намози:
Кечаси ярим кечада уйқудан туриб тонг отгунча, яни бобдод  намози вақтигача.2,4,6,8 оқиладиган нафл намозидир.

АЛБАТТА ,УЙҚУДАН КEЧИБ ЎҚИГАН НАМОЗНИНГ АЖРИ КЎП

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Мустафо Исмоил раҳимаҳуллоҳ👇

Шайх Мустафо Муҳаммад Мурсий Исмоил (1905–1978) — Мисрнинг буюк қориларидан бири. У 1905 йил 17 июнда Мисрнинг Мит Ғазал қишлоғида таваллуд топган. Болалигидан Қуръони Каримни ёд олган ва Тантадаги Аҳмадий мадрасасида қироат, тажвид, тафсир ва фиқҳ илмларини ўрганган.

1930-йиллардан унинг шуҳрати кенгайиб, бутун Мисрга тарқалди. 1940-йилларда у Миср қироли Фаруқ саройининг машҳур қорисига айланди. Кейинчалик Ал-Азҳар масжидида ҳам Қуръон тиловат қилган.

Мустафо Исмоил ўзининг бетакрор овози, узун нафаси, тажвидга риояси ва мақомларни моҳирона қўллаши билан ажралиб турган. Унинг қироати замонавий Миср қироат мактабига катта таъсир кўрсатган.

Шайх кўплаб араб ва мусулмон давлатларида Қуръон тиловат қилган, унинг қироатлари бугун ҳам миллионлаб инсонлар томонидан севиб тингланади.

Аллоҳ таоло Шайх Мустафо Исмоилни ўз раҳматига олсин. 🤲🏻
#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна булинг.

@Ashabuz
❤4👏2
❤1
СИҚИЛМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
--------------------
1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

8. Бировдан раҳмат кутма.

9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

15. Бало - дуога ундайди.

16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

22."Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

26. Қайғу дуоларини кўп айт.

27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

□□□□ ---------------

БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?

Язиб ибн Ҳорундан:

“Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир хутбаларида бундай дедилар:

– Қиёмат куни Аллоҳ дунёда унга яхшилик, мўл ризқ, соғлом ва сиҳатли вужуд берган бўлса ҳам, бу неъматларга нонкўрлик қилган банда Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва унга:

- Бугун учун нима тайёрладинг? - деб сўралади.

У банда ҳеч қандай тайёргарлиги бўлмагани учун йиғлай бошлайди.

Шунақа йиғлайдики, кўзларида ёш қолмайди.

Сўнгра яна дакки ейди. Бу сафар қон йиғлайди.

Сўнгра яна бир бор дакки ейди. Бу сафар тирсакларигача қўлларини ея бошлайди.

Сўнгра яна дакки ейди, бу сафар шунақа баланд овозда йиғлайдики, икки кўзи чиқиб юзига осилиб қолди.

Сўнгра яна бир марта дакки ейди, шунда:

- Эй Рoббим! Мени жаҳаннамга юбор ва бу аҳволдан қутқар, - дейди.

Аллоҳ таолонинг:

"Ким Аллоҳ ва Расули белгилаган ҳаддан тажовуз этса, унинг учун мангу жаҳаннам олови бўлишини билмаганмидилар?! Бу улкан шармисорлик-ку!"
(Тавба сураси, 63-оят)
ояти каримаси бунинг тасдиғидир”.

“Ал-Канз, 1-жилд, 246-бет;
Абу Шайхдан".

□□□□ ------------------

ЖАННАТНИНГ ЭНГ ПАСТ МАҚОМИ ёхуд ЖАННАТГА ОХИРГИ КИРУВЧИ ИНСОН

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен дўзахдан чиқишда охири чиқувчи кишини ёки жаннатга кирувчилар ичида охирги бўлиб кирувчи кишини биламан. У киши дўзахдан эмаклаб чиқади. Аллоҳ таоло у кишига: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши жаннатга бориб, у ер тўлиб қолган, деб хаёл қилиб қайтиб кетади. Ва: «Эй Раббим, у ер тўлган экан-ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши бориб, у ер тўлиб қолган, деб хаёл қилиб қайтиб кетади. Ва: «Эй Раббим, у ер тўлган экан-ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин. Чунки дунё баробарича ёки дунёга ўн баробар келувчи мақом берилади», дейди. У киши: «Мени масхара қиляпсанми ёки менинг устимдан куляпсанми? Сен Ўзинг бу нарсаларнинг эгасисан-ку», дейди», дедилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларни айтиб кулгандилар, тишлари кўриниб қолди.
❤5
Ва: «Мана шу киши жаннатнинг энг паст мақомидадир», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

"Риёзус-солиҳийн" китоби

@Ashabuz
❤3
Жума_табриги

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатуху!

Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдонлар

@Ashabuz
❤1
#намозвақтлари 21-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:12
Қуёш: 05:33
Пешин: 12:31
Аср: 17:15
Шом: 19:19
Хуфтон: 20:37
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤3