AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Рабийъул аввал ойининг янги Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ-саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нуфафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин.

@Ashabuz
❤1👍1
#намозвақтлари 23-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:16
Қуёш: 05:36
Пешин: 12:30
Аср: 17:11
Шом: 19:14
Хуфтон: 20:31
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1👍1
Кун хикмати

Аллоҳ таолога яхши гумон қилишдан тўсар даражада гуноҳингни катта санама!  Албатта, ким Раббисини таниса, Унинг карами ёнида гуноҳи кичрайиб йўқ бўлиб кетади.

@Ashabuz
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кабри шарифларини ер ости оркали муборак вужуди шарифларини угирлаб кетмокчи булган вокеа хакида эшитганмисиз!

@Ashabuz
❤3👍1
ҚУРЪОННИ КЎТАРИБ СЕЛ ҚАРШИСИДА ТУРГАН ОТАХОН...
Қишлоқ томон шиддат билан сел келаётганини кўрган бу отахон қўлига Қуръони Каримни олиб, сел қаршисига чиқди. Аллоҳнинг каломини баланд кўтариб, унинг ҳурмати ва баракоти билан қишлоқни офатдан асрашини Аллоҳдан сўради. Видеодаги манзарада эса сел оқими қишлоқ томон бостириб кирмай, чекингани кўринади.

Бу таъсирли манзара Қуръони Каримнинг қуйидаги оятини беихтиёр ёдга солади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿لَوْ أَنْزَلْنَا هَٰذَا الْقُرْآنَ عَلَىٰ جَبَلٍ لَرَأَيْتَهُ خَاشِعًا مُتَصَدِّعًا مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ﴾

«Агар Биз ушбу Қуръонни бир тоғ устига нозил қилганимизда эди, албатта, сен у тоғни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб, парча-парча бўлган ҳолда кўрган бўлар эдинг».

(Ҳашр сураси, 21-оят)

Аллоҳ таоло юртларимизни турли офат ва балолардан асрасин, Қуръони Каримни қалбларимиз нури, хонадонларимиз баракаси ва ҳаётимиз ҳидояти айласин. Омин!

@Ashabuz
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Хайрли тонг!

Муборак Душанбе тонги муборакбўлсин азизларим!

Тонгги дуо: Ё Аллоҳ! Бугунги кунимизни зикринг билан бошланишини, авфинг билан гўзал бўлишини ва раҳматинг билан якун топишини насиб қилгин. Бизни ва яқинларимизни Ўз паноҳингда асра.

Эслатма: Бугун Душанбе куни. Ҳафта давомидаги чарчоқларни унутиб, ота-онангиз, оилангиз ва яқинларингизга вақт ажратинг. Уларнинг дуосини олиш энг катта бахтдир!

@Ashabuz
❤3
Кун хикмати

Ота-онага яхшилик килиш ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида навбат билан қилинадиган вазифа эмас, балки жаннат эшиги олдида жой талашишдир. 

@Ashabuz
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун Мусо алайҳи ссалом Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни куриб йиглаганлар?

@Ashabuz
👏7❤1
АЛЛОҲНИНГ ВАЪДАСИ: ИСТИҒФОР АЙТИБ ЮРАДИГАН БАНДА АЗОБЛАНМАЙДИ: Саййидул истиғфор

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:
«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”. Имом Бухорий ривоятлари.

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайтон алайҳи лаънанинг одам болаларига нисбатан васвасалари.

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣Сизнинг гапиришингиз ҳам мўъжиза эканини биласизми?

Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! (55/13)

@Ashabuz
❤7
Охир замон!?

Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади.
Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда зилзилалар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан саломлашмай қўяди.
Шундай замон келадики, унда қотилликлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар..

Саҳобалар сўрадилар:"қачон ё Расулуллоҳ?"  "Бу ҳодисалар охир замонда содир бўлади"дедилар.

Агарда содир бўлган бўлса, унда қиёмат соатини кутаверинг. Бу ҳудди бизнинг замонимиз!

Ажиб кунлар

- Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни унутяптилар.
- Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини унутганлар.
- Йигит ва қизлар бутун кундаги вақтларини сайр билан ўтказадилар. Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса ҳолдан тойиб қоладилар.
- Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Ҳалол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда.
- Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак ҳамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз.
- Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз. Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз.
- Эркаклар аҳли аёлларининг гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар замонида яшаяпти.

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин!


@Ashabuz
❤6😢5💯1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуху!

Азизларим барчангизга 25- Август хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин.
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин.

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@Ashabuz
❤4
Кун хадиси

Кимки азон овозини эшитганда муаззин билан биргаликда секин азонни ўқиса, ҳар бир ҳарфига минг савоб ёзилади ва минг гуноҳи маҳв бўлади. Унга жаннатда минг даража берилади.

{ Имом Ғаззолий Қуддиса Сирруҳу, Айюҳал Валад}

@Ashabuz
❤6👍4
#илм_маълумот

ҚАБР: ЛАҲАД ВА ЗОРИҲ

У бир четда бўлгани учун «лаҳад»¹ деб аталган.

Ҳар бир ситамкор «мулҳид», (яъни ҳақдан) оғувчи, четга чиқувчидир. «Мултаҳад» (Каҳф сураси, 27-оят) маъносида.

Агар тўғри кавланса, «зориҳ»² (ёрма қабр) бўлади.

¹ | «Лаҳада» феъли четлашиш, оғиш маъносини англатади. Ерни кавлаб, сўнгра қибла томонидан айвон очиб, маййитни қўядиган жой қилиш усули билан «чет жой», «паноҳ» тайёрланган қабр «лаҳад» дейилади.

²| Ерни ёрма усулида тўғри кавлаб тушиб, кавланган жой ўртасидан жасад учун ўрин тайёрлаш усулида кавланган қабр эса «шаққ» («зориҳ») дейилади.

@Ashabuz
😢5❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азон пайтида хамма ишни тарк килинг!

@Ashabuz
❤6
​​#Мавлид

РАСУЛУЛЛОҲ ТУҒИЛГАН КУН!

    Ҳижрий муборак Раббиъул-аввал ойи муҳтарам жаноби Пайғамбаримиз #Муҳаммад алайҳиссаломнинг таваллуд топган ойлари. Ушбу #мавлуд ойида айтган салавоту саломларимиз қабул ва муборак бўлсин! Яратган ҳаммамизни севимли Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг шафоатларига эришишни насиб этсин! Бу ойнинг тугашига ҳам саноқли кунлар қолди. Умид қиламизки, кейинги ойларда ҳам у зотни эслаб, салавоту саломларимизни етказиб, ҳурматимизни намоён қиламиз.

Тиллар шукур ила сўзлар,
Эзгуликни кўзлар кўзлар.
Улуғ кундир бу кун, дўстлар,
Бугун - шайтон бўғилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Мўъмин қалб тўқ қадамидан,
Даҳрий қалб чўғ аламидан,
Шоирларнинг қаламидан,
Гўзал байтлар тўқилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Иблис бағрин тилсин, дея,
Динни тарғиб қилсин, дея,
Ўз Роббисин билсин, дея,
Аршда ҳукм ўқилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Олиб "Мавлуд"нинг ошидан,
Кўзлар намдир бахт ёшидан,
Ҳидоятнинг Қуёшидан,
Жоҳил бағри сўкилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Кофирларнинг ортиб ғаши,
Куфрланган ичу таши.
Оташпарастлар оташи
Ўчиб, кули тўкилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун!

Ботир, йиғки, бир анжуман,
Арисин ҳар дилдан туман!
Байтуллоҳ ичра юзтубан,
Бугун бутлар йиқилган кун -
Расулуллоҳ туғилган кун.

🌹 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъалайҳ 🌹

@Ashabuz
❤1👍1