This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Бугун 26- Август хафтанинг Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Соғ-саломат уйғотган Роббимизга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Янги бошланган кун барчамиз учун хайрли бўлсин.
Ишларингизга омад, хонадонларингизга барака, қалбингизга хотиржамлик ёр бўлсин.
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни файзли ва баракали қилсин.
@Ashabuz

❤4
#намозвақтлари 26-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 04:18
Қуёш: 05:38
Пешин: 12:30
Аср: 17:09
Шом: 19:11
Хуфтон: 20:27
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.

👍2❤1
Астағфируллох. 😢
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга:
- Аввалги халифаларнинг даврида бу қадар фитна йўқ эди. Нега Сизнинг даврингизда бундай бўляпти? – дедилар.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг бу иддаога жавобларини эшитинг ва тафаккур қилинг:
- Аввалги халифаларнинг ортида биз бор эдик. Бизнинг ортимизда эса сизлар борсиз.

👍9❤1
Аёллар йўлда юрушлари одоби
Абу Усайд Ал-ансорий Разияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ алайҳиссалам масжиддан чиқаётиб , эркаклар билан аёллар йўлда қоришиб кетганини кўриб айтдилар :
«Четроқ туринглар, йўлнинг ўртасидан юруш сизларга эмас ! Сизлар йўлнинг четини лозим тутинглар » дедилар .
Саҳобий айтади :
«Шундан сўнг , аёллар (йўл четидаги) деворларга ёпишиб юрушларидан , хатто кийимлари деворга илашиб қолар эди ! »
(Абу Довуд)
Саҳобия аёлларнинг бу амрга бўйсунишларида муболағани қаранг :
«Эркакларга тегиб кетмасак бўлдида» деб Расулуллоҳ алайҳиссалам амрини ўзларича таъвил қилишмади .
Асли Расулуллоҳ алайҳиссалам уларга : «Деворга суркалиб юринглар» демадилар .
Аммо «четда юринглар» деган сўзни ортиғи билан адо қилдилар .
Бизнинг замонамизда эса , эркаклар кўчада юрганда хижолатдан деворга ёпишишга мажбур бўлмоқдалар ..!
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга азоб юборса, у азоб ўша қавмнинг яхшиси-ю ёмонига бирдек етади. Лекин қиёматда амалларига қараб қайта тирилишади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ «бизга етти нарсага одат қилингиз! — дедилар:
1. Жанозага қатнашмоқни
2. Касални бориб кўрмоқни
3. Чақирилган жойга бормоқни
4. Мазлумга ёрдам бермоқни
5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
6. Саломга алик олмоқни
7. Акса урган киши «Алҳамдулиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни»
Имом Бухорий ривояти
(Барро ибн Озиб (р.а).дан)

💯3😢2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кизлари Фотима онамизнинг бетоб булиб колганлари хакидаги ривоят.
@Ashabuz
@Ashabuz
❤5👍2
✨Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал!
Зимистон самода порлади бир нур,
Равшан бўлди борлиқ сен келган маҳал.
Олам бўстонига келтирдинг сурур,
Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал!
Кўкдан бир нур инди, тушди кўп малак,
Юлдузлар “Бушро!”, деб бердилар дарак,
Сенда туғилди ул покиза гўдак,
Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал!
Таваллуд топди ул бебаҳо садаф,
Ясрибни ҳам сенда қилдилар ҳадаф,
Ҳам мавлид, ҳам ҳижрат, сенга қўш шараф,
Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал!
Ҳилол ўн иккингда бўлди тўлин ой,
Ул Ойнинг нуридан ёришди ҳар жой,
Олдида қуёш ҳам қолди бечирой,
Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал!
Ҳабибим муҳаббатин ўргатган сен,
Сийрат-у суннат йўлин кўрсатган сен,
Файзингла оламни хўп гуллатган сен,
Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал!
Келгин, ташрифингла яшнат элларни,
Салом-саловатла сайрат тилларни,
Наъту нашидларла яйрат дилларни,
Ойлар баҳорисан – Робиъул аввал!
Салот-у саломин йўлласин Мавлом,
Қалблар табибига чексиз, бардавом,
Йил бўйи чўзилсин бу файзли айём,

❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.
Мавлоно Румий
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ.
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин.

❤4👏1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун_ҳақиқати
Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласизми нега? Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб. Ҳаёт қисқа... Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг, ҳамиша кулиб боқинг...
Мухими ўлишдан олдин яшанг!

❤3💯2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субҳаналлоҳ! Ота боболаримизни тафаккурига коил колмасдан иложи йук! Куринг бунга узингиз гувохи буласиз.
@Ashabuz
@Ashabuz
❤8👍4
ТОИФДАН МАККАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШГА НАҚЛИЙ ДАЛИЛ БОРМИ?
#эҳром
❓ 2216-САВОЛ: Маккага бориб умра амалларини бажарамиз. Шундан кейин Тоифга зиёратга борсак, Маккага қайтишда эҳром боғлаб келишимиз керакми? Бу ҳақда ҳадислар борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, Тоифга борган инсон катта мийқотдан чиқиб кетади. У ерда “Қорнул манозил” ёки “Сайлул кабир” номли мийқот бор. Шу ердан Тоиф томонга ўтган одам Маккага қайтиб келмоқчи бўлса, умра ёки ҳажга эҳром боғлаб кириши лозим бўлади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз фиқҳий манбаларда очиқ айтиб ўтганлар. Ҳар бир масалада бўлгани каби, бу масалада ҳам саҳиҳ ҳадислардан далиллар етарли. Жумладан:
حدثنا عبد السلام بن حرب، عن خصيف، عن سعيد بن جبير، عن ابن عباس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال :لا تجاوزوا المواقيت إلا بإحرام ». رواه ابن أبي شيبة في مصنفه
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мийқотлардан фақат эҳром билан ўтинглар” деб буюрганлар (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган).
Яна бир ривоятда:
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ خُزَيْمَةَ ، قَالَ: ثنا حَجَّاجٌ ، قَالَ: ثنا حَمَّادٌ ، عَنْ قَيْسٍ ، عَنْ عَطَاءٍ ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما قَالَ: لَا يَدْخُلُ أَحَدٌ مَكَّةَ إِلَّا مُحْرِمًا رواه الطحاوي في شرح معاني الآثار
“Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Ҳеч ким Маккага эҳромсиз ҳолатда кирмасин”, дедилар”.
Хулоса қилиб айтганда, Тоифдан Маккага қайтишда мийқотдан эҳромсиз ўтиб кириш жоиз эмас. Бу масалага Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг юқоридаги ривоятлари ҳам далолат қилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари бу борада кўплаб нақлий далилларни келтирганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀 ХАЙРЛИ ТОНГ!🍀
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Барча Ислом умматига Рабийъул аввал ойининг 3- Жума тонги муборак бўлсин!
Аллохим бизларни калбимизни турли хил гина кудурат ва адоватлардан узинг асра!
Бизларни узингни мухабьатинга ошно килгин! Бизларни куз очиб юмгунчалик хам уз холимизга ташлаб куймагин!
Ушбу муборак ойни ва муборак куннинг фазилатларидан бизларни бахраманд айлагин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Кахаф сурасини укишни ва Расулуллоҳга саловат айтишни унутманг!

#намозвақтлари 28-Август куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 04:21
Қуёш: 05:40
Пешин: 12:29
Аср: 17:07
Шом: 19:08
Хуфтон: 20:24
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
Тонг : 04:21
Қуёш: 05:40
Пешин: 12:29
Аср: 17:07
Шом: 19:08
Хуфтон: 20:24
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
🎉2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати
“Аллоҳнинг бандасига бўлган раҳматидан бири шуки, уни шундай синов билан имтиҳон қиладики, у буни ҳеч кимга айта олмайди, айтса ҳам, ҳеч ким уни тўлиқ англамайди. Бу – унинг қалби Аллоҳдан Ўзга ҳеч кимга боғланиб қолмаслиги ва шикоятини фақат Унгагина айтиши учун берилади”.

👍6❤1
Сайёрра эхтиёт кисмининг бузилиши.
1993 - йил, июн ойлари эди, Тошкентдан уйга кириб келдим.
Онам ( Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) ҳар доимги одатларига кўра Қуръон ўқиб ўлтиргандилар.
- келдингми болам ? Уканг хат ёзибди, олдига бормасанг бўлмайди шекилли, яна бирор ахмоқлик қилиб қўймасин дейманда.
Хатни берингчи дедимда ҳаммасини тушундим.
Бир ой аввал харбий хизматга кетган укам мактубда госпиталда эканлигини, агар уйга олиб кетмасак ўзини осишини ёзган эди.
Термезга сафарга отландим, умримда бормагандим, салкам 1000 километр.
- эсон - омон бориб келгин, Аллоҳга омонатсан.
Онам дуо қилиб яна Қуръон ўқишда давом эттилар.
Узоқ йўл, 06 жигули мошинамда бир ўзим эртасига Термезга кириб бордим. Госпитални излаб топдим.
Янги келган аскарлар воханинг жазирама иссиғидан офтоб уриб ичкетар бўлиб қолишган экан, укам ҳам шулар қаторида экан😊.
Укамга яхшилаб поняткани бердимда меҳмонхонада дам олиб ортга қайдим.
Термездан чиқиб " каптархона " деган жойга етганимда мошинам ўчиб қолди.
Капотни очиб қарасам трамблер қопқоғи майдаланиб трамблерни ичидаги қисмлари ҳам сочилиб кетган.
Ўша пайтларда "каптархона" да эҳтиёт қисмлар сотиш билан шуғулланувчилар кўп экан.
Мошинамни капоти очиқлигини кўрган кишилар дарҳол олдимга келишар аммо трамблер бутунича кам сўров бўлгани учун дўконларида йўқ эканини айтиб бошларини чайқаганларича кетишарди.
Мусофирлигимни билиб кимдир уйидан ишим битгунча жой таклиф қилар, кимдир уйидан косада овқат, нон ва чой олиб чиқиб меҳмон қиларди.( воҳа халқи меҳмондўстликда водийдан ҳам ўтиб кетганини ўшанда кўриб хурсанд бўлдим.)
Мен эса Аллоҳдан мушкулимни енгиллатишини, тезроқ онамни олдиларига бориб хотиржам қилишимни сўрардим холос.
Йўловчи мошина тўхтатиб Термезга қайтиб бориб трамблер топиб келишга қарор қилдимда йўлни нариги томонига ўтдим.
Ҳеч қанча вақт ўтмай олдимга бир оқ жигули келиб тўхтади:
- ука мусофирга ўхшаяпсиз ўлтиринг деди хайдовчи.
Индамай мошинага ўлтирдимда салом бериб хайдовчига разм солдим.
Ўрта ёшлардаги истарали киши, бошидаги оппоқ салласи ва оқ аралашган соқоли ўзига ярашиб турган киши экан.
- ваалейкум ассалому ва рохматуллохи ва барокатух, хўш меҳмон, қаерга йўл олдингиз?
- мен бошимга тушган муаммони айтиб бердим.
- Наманганданман денг, Олимхон домлани танийсизми?
- албатта, у киши менга устоз бўладилар.
Хайдовчи индамади, фақат Субханаллоҳ, Аллоҳу акбар дея тинмай қайтарар ва кўзлари билина билинмас ёшлангани кўриниб турарди.
- ия, домла, Термез шаҳри тўғрида эдику, сиз бошқа тарафга кетиб қолмаяпсизми?
Мошинани чап томондаги йўлга бурганича менга қараб табассум қилдида яна тасбеҳ айтганича йўлида давом этди.
Балки шу йўлда бирор ишлари бўлса ишларини битириб кейин Термезга кетсак керакда деб ўйладимда индамай қўявердим.
Қишлоқ ичидаги бир ҳовлига етиб келдик:
- меҳмон, бир пиёла чойга таклиф қилсам қоронғуга қолиб кетасиз, шунинг учун такаллуф қилмайман, мен ҳозир чиқаман дедида ховлига кириб кетди.
Домла уйларидан матоҳга ўралган бир матоҳни олиб чиқдида:
- қани кетдик, йўлда сизга бир воқеани айтиб бераман дея мошинада ортга қайта бошладик.
- Аллоҳнинг иши ажойибда, баъзан бизларга малоллик бўлиб кўринган ходисаларни ортида ҳикмат бўлишини билмаймиз.
Хуллас бир куни мошинам юрмай қолди, устага олиб бордим, уста трамблер кетибди янги қўйиш кераклигини айтди.
Мен шаҳарга бориб трамблер олиб келгунимча уста мошинни юрғизиб қўйибди:
- домла узр, айби бошқа жойида экан деди.
Майли, захирага олиб қўяверайчи, бир кун асқотиб қолар дедимда уйимга олиб кириб токчага қўйиб ишга кетдим. Мана ўша трамблер сизга насиб қилди, шунинг учун Аллоҳнинг ҳикматларига доимо хайратда бўламиз ва хамд ва санолар айтамиз.
Ҳа айтгандай, мен қўшни масжидда имомман, Олимхон домла устозим бўладилар, Наманганда хужрада ўқиганман.
Одатда ҳар куни хуфтонни ўқиб бўлиб уйга қайтардим, бугун нимагадир пешинни ўқиб бўлиб уйга кетгим келаверди.
Уйга қайтишда эса сиз учрадингиз, Аллоҳ дуоларингизни ижобат қилгани шу бўлса керакда, мана муаммо ҳам ҳал бўлди.

❤7
- домла, мендан ҳам кўра уйда онам ухламай мени кутиб Аллоҳга илтижо қилиб дуо қилаётган бўлсалар керак, онамнинг дуолари ижобат бўлган бўлса керак, валлоҳу аълам.
- ма ша Аллоҳ , онангиз ҳаётларми?
- алхамдулиллах, онам ҳам отам ҳам ҳаётлар, фақат отамга бу холатни айтмадик, чунки кун бўйи рулда юрадилар, бу муаммо билан безовта бўлмасинлар дедик.
Гап билан бўлиб манзилга етиб келдик, ўша ерлик усталар дарров трамблерни ўрнатиб мошинани созлаб беришди, кимдир уйидан иккита патир нонни орасига тандир гўшт солиб мошинамга солиб қўйди.
Имом домла мени кузатишдан аввал менга ёрдамлашган кишиларга қараб:
- мусофирга ёрдам берибсизлар, Аллоҳ сизларга оғир кунларингда албатта ёрдам беради.
Ота - онаси борлар доимо уларни эъзозланг ва дуоларини олинг, мана шу мусофир дўстимизнинг муаммолари тез ва соз ҳал бўлиши сабаби ҳам дўстимизнинг оналари ва оталарини хизматларини бажариб дуоларига сазовор бўлганликлари натижасидир валлоҳу аълам.
Хуллас анчагина манфаатли насихатлардан сўнг мени дуолар билан кузатиб қўйишган вохалик диндошларимдан кўнглим тоғдек кўтарилди.
Мусулмонлардан қилиб иймон билан неъматлантирган Роббимга хамду санолар билан онамнинг хузурларига етиб келдим.
Онажоним эса яна ўша одатларидек Қуръон ўқиб ўлтирардилар.
АЛХАМДУЛИЛЛАХ.

❤6💯1