AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

☀️ Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Бугун 16- Сентябр хафтанинг Чоршанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин.

📨 ♻️ Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... 
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

@Ashabuz
❤2🤝2
#намозвақтлари 16-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:44
Қуёш: 05:59
Пешин: 12:23
Аср: 16:41
Шом: 18:36
Хуфтон: 19:48
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1👍1
Кун хикмати

Кимки истар ўзгаларнинг
ёрини,
Ўзгаларга ёр этар
дилдорини.

Мавлоно Румий

@Ashabuz
❤1👍1
Ҳаёт ! Мулоҳаза

Аслида ёғочдан яратилган бешик,
Тобут ҳам ёғочдан қурилган эшик.
Бирида дунёга келурсан йиғлаб,
Бирида дунёдан кетурсан ухлаб...

Ҳаёт — бешикдан тобутгача бўлган қисқа сафар. Шу қисқа умрни қадрлаб, яхшилик билан ўтказайлик.

@Ashabuz
❤1👍1
❤1
1. Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ...
Изоҳлар:
"Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, раҳмат!

2. Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди (юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...).
Изоҳлар:
"Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа "ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"...

3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм.

Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби.

4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради.

Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади.

5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўплаб, Ҳажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти.
Изоҳлар:
"шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди", "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим", "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа.

Нега савобни фақат Ҳажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, ҳажга кетаётганини биласизми?

У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин.
Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти, ҳатто, ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди.

Ҳажни Аллоҳ фарз қилиб берган. Қодир бўлса, бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса, марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Ҳажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа, ҳажи қабул бўлади, деб изоҳ ёзишяпти. Ҳатто, Ҳаж қилиб келган инсонни ҳажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Ҳажми — Ҳаж! Бу фарз! Худонинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса Қуръонда ёзиб қўйган бўларди.

Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин!

@Ashabuz
💯7❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 тоифа одамга намоз укиш мумкин эмас экан.

@Ashabuz
❤1💯1
Сахобалар

Ушбу маркад Буюк сахоба Усмон ибн Мазъун разияллоху анхунинг кабри шарифлари.
😭4❤2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 17 - Сентябр хафтанинг Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Янги куннинг илк сониялариданоқ қалбингизга хотиржамлик, хонадонларингизга файз ва барака ёғилсин.

Бугунги кунингиз кутилмаган яхши хабарлар, гўзал учрашувлар ва дилни қувонтирадиган хушхабарларга бой бўлсин!

Ҳар бир ниятингиз хайрли натижа топсин, ҳар бир қадамингизга омад ва барака ҳамроҳ бўлсин.

Яқинларингиз доимо соғ-омон, дастурхонингиз тўкин, кўнглингиз осуда бўлсин!

Пайшанба — яхши ниятлар ва эзгуликларга бой кун бўлсин.

@Ashabuz
❤1👍1
Кун хикмати

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига келиб: “Эй имом, қандай қилиб дунёда зоҳидликка эришдингиз?” деб сўради. Шунда буюк тобеин:

“Қуйидаги тўрт нарса билан:

1. Ризқимни мендан бошқаси олмаслигини билдим. Шунинг учун қалбим хотиржам бўлди.

2. Амалимни мендан бошқаси келиб, ўрнимга қилиб бермаслигини билдим. Шунинг учун амал қилишга ўзим машғул бўлдим.

3. Аллоҳ мени кўриб турганини билдим. Шунинг учун У зот мени гуноҳ устида кўришидан ҳаё қилдим.

4. Ўлим мени кутиб турганини билдим. Шунинг учун Роббимга йўлиқишга озуқа тайёрладим” деб жавоб берган эканлар.

@Ashabuz
❤6
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: -Аёлларга яхши муомалада бўлишга васият қиламан. Чунки аёл эгри қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи юқорисидир. Агар ўша эгри ерини тўғрилайман десангиз, синдириб қўясиз. Агар шу ҳолида қўйсангиз, эгрилигича қолади. Шундай экан, аёлларга яхши муомалада бўлишга васият қиламан.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан. Бухорий ва Муслим ривояти.

@Ashabuz
👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гузал кироат эшитиб рохатланинг!

@Ashabuz
❤3👏1💯1
Имтихон

Ушбу сиз куриб турган масжид каерда жойлашган унинг номи нима?
Ушбу масжидда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам энг охирги Ийд намозини адо килганлар.

Билмаганлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат келтириб куйинг!

@Ashabuz
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Барча Ислом ахлига энг кунлар саййиди ва мискинлар хажжи бўлган 18- Сентябр  Жума тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Кахаф сураси билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот келтиришни унутманг !

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳи!

@Ashabuz
🤝2❤1
Хикмат

ЭНГ КАТТА ЁЛҒОН...

Ҳар куни ўзингизга айтадиган энг катта ёлғон — «ҳали вақт борлиги.

@Ashabuz
❤3
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@Ashabuz
❤1
Эронлик валийлардан бўлган Абу Исҳоқ Шеьрозий деди:
— Аллоҳ таоло бирор бандасини яхши кўрса , унга икки неьмат беришни ирода қилади. Биринчиси , Ўзи суйган бошқа бир қулини , яьни хақиқий Ислом олимини , валий зотни танитиб , унга яқин қилади . Иккинчи неьмати ўша бандасини одамларнинг дунёси ёки оҳиратига фойдали бўлган иш билан машғул қилиб қўяди .
Сўрашди:
— Агарда Аллоҳ у бандасини яна ҳам кўпроқ яхши кўрса-чи?
— Унда синов сифатида мусибат ва балолар юборади , - деди Абу Исҳоқ.
— Аллоҳ ўзи яхши кўрган бандасига ҳам машаққатлар юбориши мумкинми , хазрат?
— Ха аммо улар синовни неьмат деб қабул қиладиган инсонлардир. Бошларига келган бу савдоларни Аллоҳ билан ўзларини боғлайдиган арқонга ўхшатишади , яьни Аллоҳ таоло яхши кўрган бандаларини шу йўл билан Ўзига яқинлаштиради.

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1948- йили булиб утган воқеа.

Фозил кори рахимахуллох.

@Ashabuz
💯2😭2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Хайрли тонг

Бугун 19- Сентябр хафтанинг Шанба тонги муборак бўлсин!

Ёдингизда  тутинг:
Розилик билан ҳаёт зийнатланади!

Табассум билан муаммолар енгиллашади!

Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!

Дуо билан мушкуллар осон бўлади!

Яна бир тонг учун Роббимизга ҳамдлар бўлсин!!!  

Кун  давомида аъло  кайфият  хамрохингиз  бўлсин!

@Ashabuz
❤1👍1
#намозвақтлари 19-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:48
Қуёш: 06:02
Пешин: 12:22
Аср: 16:37
Шом: 18:31
Хуфтон: 19:42
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1👍1