AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.7K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Кун хадиси


Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ:

«Фарзандларнинг устига ёғиладиган барака ота-оналарнинг (солиҳ) амаллари сабабидан бўлади. Ота-оналарнинг устига ёғиладиган барака эса фарзандларнинг дуолари сабабидан бўлади», дедилар.
 
@Ashabuz
❤6
❤1
Унинг чўнтагида бир васият бор эди: «Мени Бақиъга дафн қилинглар»…

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ умри давомида бир орзуни кўнглида асраб, Аллоҳдан унинг рўёбини сўрар эди: Расулуллоҳ ﷺ шаҳри — Мадинаи Мунавварада вафот этиш ва Бақиъ қабристонига дафн қилиниши.

Шогирдлари ва аҳли оиласи унинг бу дуосини ҳар сафар эшитганларида ҳайрон қолишар:
— Бу жуда қийин орзу-ку. Ахир, ҳеч бир жон қаерда вафот этишини билмайди…

1996 йили Аллоҳнинг тақдири билан шайх Ғаззолий Саудия Арабистонининг Риёз шаҳрида ўтказиладиган бир конференцияга таклиф қилинди.

Конференция якунланганидан сўнг эса шайхнинг руҳи Парвардигори ҳузурига қайтди…

Жанозаси Мадинаи Мунавварага олиб келинди.

Доктор Заглул Нажжор раҳимаҳуллоҳ шундай хотира қилади:

«Жаноза вақтида дунёнинг турли бурчакларидан махсус самолётларда одамлар етиб келишди. Улар шайхнинг жанозасида қатнашиш ва унга намоз ўқиш учун келган эдилар. Расулуллоҳ ﷺ масжиди одамларга лиқ тўлди.

Жаноза Бақиъга олиб борилганида ҳам одамлар оқими узилмади. Масжиддан Бақиъгача бўлган йўл инсонлар билан тўлиб кетган эди.

Шайхни дафн қилиш учун Бақиъга етганимизда, у ерда дафн ишларига масъул киши бизга ажабланарли бир воқеани айтиб берди:

“Бу инсоннинг иши жуда ғаройиб бўлди. Уни дафн қилиш учун қаердан қабр қазисам ҳам, ер юмшамади…”

Ниҳоят, шу жойга келдик. Ана шунда ер юмшади.

Унинг қабри Қуръон таржимони Абдуллоҳ ибн Умарнинг мавлоси Нафеъ ва Имом Молик ибн Анас раҳимаҳумаллоҳларнинг қабрлари орасида қазилди».

Аллоҳ таоло буюк олим, шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳни Ўз раҳматига олсин.

Унинг охиратини гўзал қилганидек, бизнинг ҳам хотимамизни гўзал қилсин.

🤲 Аллоҳумма аҳсин хотиматана кама аҳсанта хотиматаҳ.

@Ashabuz
❤2💯2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллохнинг бандаларидан хакки канча?
Банда бандага хос иш килсин!

@Ashabuz
❤2👍2
❤1
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куз ёшлари

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари — Умму Гулсум розияллоҳу анҳо касал бўлдилар. Касалликлари оғирлашиб, ўлим яқинлашганини ҳис қилдилар. У зот ўлим тўшагида ётардилар, аммо тили Аллоҳнинг зикридан бир лаҳза ҳам тўхтамас эди.

Кунлардан бир кун саҳар пайтида Умму Оиша онамиз кириб келди ва Умми Кулсумнинг бир нарсага илҳақ бўлиб, танасидан жони қийин айрилаётганини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга одам юборди. Усмон розияллоҳу анҳу келиб, унинг ҳолатини кўриб, юраги титраб, уни йўқотишдан қўрққан ҳолда номини қайта-қайта чақирди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кириб келдилар ва севимли қизлари — Умму Гулсумнинг охирги лаҳзаларда эканини кўриб, муборак кўзларидан ёш тўкдилар. Сўнгра Умму Гулсум жонини Парвардигорига таслим қилдилар.

Унинг муборак жасадини Асмо бинти Умайс, Сафия бинти Абдулмутталиб ва Умму Атийя Ансорийалар ювиб покладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи жанозаларини ўқиб бердилар. Жаноза Бақиъ қабристонига олиб борилди ва у ерга дафн қилинди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг тақдирига рози бўлган, аммо қизининг ўлими сабабли ғамга ботган, алам чеккан эдилар. Лекин барибир сабр қилдилар. Бу воқеа ҳижрий тўққизинчи йил Шаъбон ойида содир бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналари қабрини зиёрат қилишга рухсат берилганда ҳам йиғладилар. Шунингдек, ўғли Иброҳим вафот этганида ҳам кўзларидан ёш тўкилди ва шундай дедилар:

«Кўз йиғлайди, дил ғамга ботади. Лекин биз фақат Парвардигоримиз рози бўладиган сўзларни айтамиз. Сендан жудо бўлганимизга, эй Иброҳим, ғамдамиз…»

@Ashabuz
😢6❤2
1941-йили Макка шаҳрида бир ҳафта давом этган қаттиқ ёмғир ёғиши натижасида бутун Ҳарам майдонини сув босади. Тавоф майдонида сув сатҳи бир ярим метрдан ортиқ кўтарилиб, ҳатто Қора тош (Ҳажарул асвад) даражасига етиб боргани айтилади.
Шундай фавқулодда вазиятда Каъба атрофини сувда сузиш орқали тавоф қилаётган Бахрайнлик ёш йигит Али ал-Авадий суратга тушиб тарихда қолади.
Ривоят қилинишича, ёмғирнинг охирги кунида Али ал-Авадий акаси, дўстлари ва устози билан бирга Масжидул Ҳаромга йўл олган. Улар сувга тўлган тавоф майдонига қараб, сувда сузиш орқали тавоф қилиш фикри келган. Шунда у акаси ва бир дўсти билан сувга тушиб, Каъба атрофини сузиш билан тавофни адо этаётганда, ноъмалум сураткаш тарафидан суратга олиниб, тарихда бетакрор унутилмас манзара соҳиби бўлиб қолади.

@Ashabuz
👍5❤2
❤1
Ўрта асрларда Ислом оламида нима учун кўзи ожиз инсонлар муаззинликка кўпроқ жалб қилинганини биласизми?

Бу шунчаки тасодиф эмас, балки ўша даврнинг жуда донишманд ва гўзал бир тизими бўлган. Бунинг 3 та асосий сабаби бор эди:

🔹 Оилаларнинг хотиржамлиги ва сир сақланиши (Аврат). Шарқона анъанавий уйлар ички ҳовлили қилиб қурилган. У ерда аёллар ва оила аъзолари кўча кийимларисиз (ҳижобсиз) эркин юришган. Баланд миноралар пайдо бўлгач, кўзи ўткир муаззин кунига 5 маҳал юқорига чиққанда, қўшни ҳовлилар ва томларда нима бўлаётганини истаса-истамаса кўриб қолиши мумкин эди. Кўзи ожиз муаззинлар эса одамларнинг шахсий ҳаёти ва хонадон сирларини бузмасликнинг энг гўзал ечими бўлган.

🔹 Диний асос. Бу анъана Ислом тарихининг илк даврларига бориб тақалади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг Билол (р.а.)дан ташқари яна бир машҳур муаззинлари бўлиб, у киши туғма кўзи ожиз саҳоба — Абдуллоҳ ибн Умм Мактум эдилар. Расулуллоҳ у кишининг садоқатлари ва гўзал овозларини жуда қадрлаганлар.

🔹 Ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Бу вазифа кўзи ожиз инсонларга жамиятда обрўли ва ҳурматга сазовор касб ҳамда жамоа томонидан доимий даромад (маош) олиш имконини берган. Бу ўша даврда имконияти чекланган инсонларни жамиятга интеграция қилишнинг жуда гўзал намунаси эди.

⏱️ Қизиқарли жиҳати: Кўзи ожиз инсон қуёш ёки юлдузларга қараб намоз вақтини ўзи аниқлай олмагани учун, минорада унга махсус кўзи ўткир назоратчи — муваққит ёрдам берган. У соатни кузатиб, вақти бўлганда муаззинга азон айтиш учун ишора берган.

@Ashabuz
👍7❤3❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Башланган 20 - Сентябр хафтанинг Якшанба дам олиш кунингиз файзли ўтсин! 

«Аллоҳ Сизга хотиржамлик ва омонлик берсин». Ушбу сокин дам олиш куни қалбингизга илиқлик ва тинчлик олиб келсин. 

Аллоҳим! Оиламизга қут-барака, хонадонимизга тинчлик ва танимизга соғлик бер. Ҳафта давомидаги чарчоқлар ўрнини гўзал хотиралар ва қувончли дақиқалар эгалласин. Оилавий бахтимиз боқий бўлсин. 

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хадиси

Сажда қилинган ерлар қиёматда гувоҳлик беради.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мўмин банда ернинг бирор ерида  Аллоҳ учун сажда қилган бўлса, вафот қилган куни ўша жой унга йиғлайди ва қиёмат куни ўша ер гувоҳ бўлади".

Ибн Абу Дунё ривояти.
               
@Ashabuz
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибратли видео . Уйимизни файзини оширадиган амал Аллоҳнинг зикридир.

@Ashabuz
❤2👏1
КИБР

АЪРОБИЙЛАР РОСУЛУЛЛОХ АЛАЙХИССАЛААМ ВА САХОБАЛАР УТИРГАН МАЖЛИСГА КЕЛИБ
ҚАЙСИ БИРИНГИЗ МУХАММАДСИЗ?  ДЕБ СУРАШДИ.
МАНА СИЗГА ТАВОЗУНИНГ ЭНГ ЧУҚҚИСИ.
НА ТАХТ БОР НА САРОЙ БОР, НА БИР У ЗОТ АЛАЙХИССАЛААМНИ САХОБАЛАРИДАН АЖРАТИБ ТУРАДИГАН ҚИММАТБАХО КИЙИМЛАРИ БОР...
ҚОЛГАН ИНСОНЛАР КАБИ У ЕРДА УТИРАДИЛАР.ХАММА КАБИ КАЙИНАДИЛАР.КЕЛГАН МЕХМОНЛАР ДАРРОВ ТАНИБ ОЛОЛМАЙДИ.ИШОРА ҚИЛИНСАГИНА ТАНИБ ОЛАДИ.

МАНА ШУ ОДДИЙЛИК ХАҚИДА ХЕЧ БИР ФИКРЛАБ КУРГАНМИСИЗ?

МАНА ШУ ТУПРОҚДА УТИРГАН ЗОТНИНГ КУНИ КЕЛИБ ЕТТИНЧИ САМОГА КУТАРИЛГАНЛАРИ ХАҚИДА ФИКРЛАБ КЎРГАНМИСИЗ?

МАНА ШУ ОЛОМАН ИЧИДА УТИРГПН ЗОТДАН КУНИ КЕЛИБ БУТУН БАШАРИЯТ ЖАННАТ ЭШИГИНИ ОЧИБ БЕРИШЛАРИНИ СУРАШНИ ТАСАВВУР ҚИЛИБ КУРГАНМИСИЗ?

МАНА ШУНДАЙ ЗОТНИНГ БИР КУНИ КИЧКИНА ҚУШЧАСИ УЛГАН БОЛАЧАНИ ТИЗ ЧУКИБ ОЛИБ ЮПАТИБ ТУРГАНЛАРИ ХАҚИДА ХЕЧ ФИКРЛАБ КУРГАНМИСИЗ?

У ЗОТ СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИС САЛААМ ҚАБРДАН БИРИНЧИ ББ ТИРИЛИБ ЧИҚАДИЛАР.

У ЗОТ СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМНИНГ КАВУШЛАРИНИ ЎЗЛАРИ ЯМАБ,КИЙИМЛАРИГА ЎЗЛАРИ ЯМОҚ СОЛИБ ҚУЙЛАРИНИ ЎЗЛАРИ СОҒИБ ИЧГАНЛАРИНИ ТАСАВВУР ҚИЛИБ КУРГАНМИСИЗ?

БУ ЗОТ СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ БАРЧА АНБИЁЛАРГА ҚУДДУСДА ИМОМ ББ НАМОЗ УҚИБ БЕРГАНЛАРИ ХАҚИДА,БУТУН БАШАРИЯТГА ЕТАКЧИ БЎЛИШНИ ГАРДАНЛАРИГА ОЛГАНЛАРИ ХАҚИДА ХЕЧ УЙЛАБ КУРГАНМИСИЗ?

ОИША ОНАМИЗ РОЗИАЛЛОХУ АНХО БИЛАН ЮГУРИШДА МУСОБАҚАЛАШГАНЛАРИНИ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

ТОИФДА У ЗОТ АЛАЙХИС САЛААМНИ ТОШ БЎРОН ҚИЛИНГАНЛАРИДА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН ТОҒЛАР ФАРИШТАСИ ТУШГАНИ ХАҚИДА ФИКР ҚИЛИБ КУРГАНМИСИЗ?😭
ЁКИ ШУНЧАКИ УҚИБ КЕТГАНМИСИЗ?

УЛУҒЛАР ТАВОЗЕЛИ БЎЛИШАДИ.
ПАСТ ИНСОНЛАР ЎЗИНИ КАТТА ОЛАДИ.
КИБР ҚИЛАДИ.КИБР ҚИЛГАН КИШИ ЎЗИДАГИ РАЗИЛЛИК ТУФАЙЛИ КИБР ҚИЛАДИ.

ХАКИМ ИБН ХИЗОМ РОЗИАЛЛОЗУ АНХУ ҚУРОЙИШНИНГ УЛУҒЛАРИДАН ЭДИ.
АММО МУАЗ ИБН ЖАБАЛ РОЗИАЛЛОХУ АНХУДАН ТАЪЛИМ ОЛАР ЭДИ.
ВАХОЛАНКИ У МУААЗДАН 50 ЁШ КОТТА ЭДИ.
УНГА
ШУ ЁШГИНА БОЛАДАН ТАЪЛИМ ОЛАСАНМИ ДЕЙИШГАНИДА
ХАКИМ ИБН ХИЗОМ
ИНСОНЛАРНИ КИБР ХАЛОК ҚИЛГАН ДЕР ЭДИ.
ХАҚИҚАТДАН ХАМ КИБР ИНСОНЛАРНИ ХАЛОК ҚИЛАДИ.БАЪЗИЛАР ОЗГИНА ПУЛ КУРСА ЮРИШИ,ТУРИШИ,КУЛИШИ,УРТОҚЛАРИ ХАРИД ҚИЛАДИГАН ДУКОНЛАРИ БОШҚАЧА ББ ҚОЛАДИ.ОДАМЛАР ОРАСИДА ХУДДИ ҚОРУНГА УХШАБ ЮРАДИ.

БОШҚА БИРИ ЭСА ИЛМИЙ ДАРАЖАГА ЭРИШСА ЎЗИНИ ХУДДИ АВВАЛГИЮ ОХИРГИЛАР ИЛМИНИ ОЛГАН КИШИДЕК ТУТАДИ ГУЁ.
ЯНА БИРИ БИРОР МАНСАБГА ЭРИШСА ХУДДИ ДУНЁНИНГ КАЛИТЛАРИГА ЭГА ЧИҚҚАНДЕК ТУТАДИ ЎЗИНИ.

БОШҚА БИРОВИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА МАШХУР БЎЛСА,ЎЗИНИ ХУДДИ КРУСТАНТИНИЯНИ ФАТХ ҚИЛГАН ФОТИХДЕК ТУТАДИ.

БОЙЛИКНИНГ ЁНИДА КИБР БЎЛСА У ФАҚИРЛИКДИР.
ИЛМИЙ ДАРАЖАНИНГ ЁНИДА КИБР БЎЛСА У ЖОХИЛЛИКДИР.
МАНСАБНИНГ ЁНИДА КИБР БЎЛСА У ПАСТКАШЛИКДИР.
МУТАКАББИР СИЗГА ҚАНЧАЛАР ЯҚИНЛАШМАСИН,УБИЛАН ДЎСТ БЎЛМАНГ.
ТАВОЗУЛИ ИНСОН СИЗДАН ҚАНЧАЛАР ЎЗИНИ ОЛИБ ҚОЧМАСИН,УНДАН АЖРАЛМАНГ.
ҚАЛБИНГИЗГА САЛОМЛАР БЎЛСИН
КИБРИНГИЗГА ВОЙ БЎЛСИН

@Ashabuz
❤4👍2
​​ИНСОН ВАФОТИДАН КЕЙИН УНИНГ РУҲИ ҚАЕРДА БЎЛАДИ?

❓1804-САВОЛ: Яқинда бир дўстим билан инсон вафотидан кейин руҳ ерга қайтиб келиши ҳақида тортишиб қолдик. Саволим шуки, руҳ ерга қайтиб келадими ёки барзахда қиёматгача кутадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Руҳнинг асл ҳақиқати нима эканлигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу борада Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:
وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ  قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّنَ الْعِلْمِ إِلَّا قَلِيلًا
“Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир”, – деб айт”
(Исро сураси, 85-оят).
Инсон руҳи вафот топиши билан қабр ҳаётида (барзахда) бўлади. Китобларда зикр қилинишича, жасадни қабрга дафн қилингандан сўнг, савол-жавоб қилиниши учун унга руҳи қайта киргизилади. Шунингдек,  қабр аҳлига салом берилган вақтда ҳам руҳ қабр атрофига қайтарилиб, саломга алик олади. Мўъминларнинг руҳи “Иллиййин" (еттинчи осмондаги жой)да, кофирларнинг руҳи эса "Сижжийн" (етти қават ернинг остидаги жой)да бўлиши ҳам баён қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
❤3👍1
ЕТТИ ТОЖ

1. Зикр тожи
«Лã илãҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лã шарийкалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъалã кулли шай‘ин қодийр».
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илорҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир».

2. Дуо тожи
«Роббанã ãтина фид дунйã ҳасанатав ва фил ãхироти ҳасанатав вақинã ъазãбан нãр».
Маъноси: «Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара сураси, 201-оят).

3. Қўрғон тожи
«Бисмиллãҳиллазий лã язурру маъсмиҳи шай‘ун фил арзи ва лã фис самãи ва ҳувас самийъул ъалийм».
Маъноси: «Унинг исми билан на осмонда ва на ерда ҳеч бир нарса зарар бера олмайди. У билувчи ва эшитувчи Зотдир».

4. Истиғфор тожи
«Аллоҳумма анта Роббий лã илãҳа илла ант. Холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалã аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту. Абу‘у лака бинеъматика ъалайя ва абу‘у бизанбий. Фағфирлий, фаиннаҳу лã яғфируз зунуба илла анта».
Маъноси: «Аллоҳим, Сен менинг Раббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг, мен қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлгунимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонлигидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди».

5. Машаққатни кетказиш тожи
«Лã илãҳа илла анта субҳãнака инний кунту миназ золимийн».
Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё сураси, 87-оят).

6. Хотиржамлик тожи
«Лã ҳавла валã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъазийм».
Маъноси: «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўлади».

7. Тасбеҳ тожи
«Субҳãналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидãда калимãтиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳича миқдорича поклайман».

@Ashabuz
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
70 йил хилватхонада утирган Рохиб.

@Ashabuz
👍3❤2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли ва баракали тонг!

Бугун 21- Сентябр хафтанинг Душанба тонги сизга баракотли бўлсин!

«Роббингиз: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилай", деди» (Ғофир сураси, 60-оят).

Ушбу гўзал тонг дуоларингиз ижобат бўладиган, қалбингиз нурга тўладиган хайрли кун бўлсин.

Аллоҳим! Кўзларимизни янги кунни кўриш бахти билан сийлаганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин. Хонадонларимизга тинчлик, танимизга соғлик, ризқимизга кенг барака бер. Бошлаган ишларимизни осон ва хайрли қил.

Роббимизнинг раҳмати ва мағфирати кун давомида сизни тарк этмасин.

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

@Ashabuz
❤1
#намозвақтлари 21-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:50
Қуёш: 06:04
Пешин: 12:21
Аср: 16:34
Шом: 18:27
Хуфтон: 19:39
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1👍1
Кун ояти

Яратилиш

📜Аллоҳ таоло айтади:

"Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган музғадан яратдик.
Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни гўдак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз)."
Ҳаж сураси, 5 - оят.
Банда дунёга берилиб кибрланиб кетганда асли узининг нимадан яратилганига эътибор каратса хаддини билиши осон булади. Банданинг асл келиб чикиши бир парча тупрок ва бир томчи хакир сувдан булганидан кейин нимасига кибрланади?
Ер каби хокисор булинг шунда Аллох сизни баланд тоглар каби мартабангизни юкорига кутариб куяди!

Мухаммад Равшан ибни Рахимкул

@Ashabuz
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега Жаброил алайҳисалом фаравнни оғзига лой тиққан?

@Ashabuz
💯2❤1