AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.67K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ       
             ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА   
             БАРАКАТУХ!!!🌺🕌

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🌺💐

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

@Ashabuz
#намозвақтлари 24-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:25
Қуёш: 06:39
Пешин: 12:11
Аср: 15:47
Шом: 17:35
Хуфтон: 18:48
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1
Ҳукм қилишда шошилманг!

Кўзингизга эгри кўринаётган чизиқлар диққат билан, яхшилаб разм солинганда аслида тўғри эканини англайсиз. Ҳар бир чизиқга алоҳида тикилиб қаранг текширинг...
Ҳаётга одамларга ҳам шундай қаранг

Биз яхши деган одам ёмон булиши мумкин биз ёмон деган одам яхши булиши мумкин!

@Ashabuz
👍2❤1
БУ ЖУДА АЧИНАРЛИ ҲОЛАТ 🥺
Мен бу ифлос ва шармандали ишни муҳокама қилишни асло истамаган эдим. Аммо ёлғон ва тўқима хабарлар тарқатилаётганига қарши норозилик билдириш учун бу ҳақда ёзишга мажбурман.

Бангладешлик икки киши — Назрул Ислом ва Сати Ахтар. Иккаласи ҳам «Бин Лодин» компаниясида ишлаган ва Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаромда фаррош бўлиб хизмат қилган. Қиз Батҳа Қурайш даҳасидаги виллада, йигит эса Ҳайй ал-Искан даҳасидаги виллада яшаган.

Иш вақтида улар ўртасида ишқий муносабат пайдо бўлган ва Масжидул Ҳаромнинг 85- ва 87-дарвозалари орасидаги зинапояда жойлашган, одамлар кам борадиган хонада зино қилган.

Назрул Ислом ҳиндистонлик (менинг билишимча, покистонлик) дўстларидан бирини пастда қоровуллик қилиб туришга тайинлаган. Ўша дўсти воқеани видеога олган. Кейинчалик у ҳам қиз билан зино қилишни истаган, аммо бунга эриша олмаган ёки томонлардан бири бунга рози бўлмаган. Шундан сўнг у видеони оммага тарқатган.

Шундан кейин воқеа жамоатчиликка маълум бўлган. Саудия ҳокимияти учала шахсни ҳам қўлга олишга муваффақ бўлган. Ҳиндистонлик йигит 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва ҳануз қамоқда. Қолган икки киши ҳам қамоқда сақланган.

Назрул Ислом 2022 йил 10–13 ноябрь оралиғида Бангладешдан Саудия Арабистонига келган. У 2023 йил май ойида мазкур ножўя хатти-ҳаракатни содир этган ва шундан кейин Саудия ҳокимияти томонидан ҳибсга олинган. У 2023 йил майидан 2026 йил октябригача қамоқда сақланган. Бу иш бўйича суд жараёнлари тахминан уч ярим йилдан тўрт йилгача давом этган.

Бу вақт давомида ҳомий ва компанияни хабардор қилиш Саудия ҳукумати зиммасидаги масъулиятдир. Бошқа мамлакатлар аҳолисини бу ҳақда хабардор қилиш эса унинг зиммасидаги мажбурият эмас.

Кўпчилик улар умра қилиш учун боргани ва у ерда шунчаки ўпишгани ҳақида гапирмоқда. Бу ҳикояларнинг барчаси мутлақо ёлғон ва тўқимадир.

Ҳақиқатдан ҳам, уларнинг иккаласи ҳам турмуш қурмаган бўлган. Аммо бу ердаги савол шу: улар турмуш қурмаган бўлса-да, нима учун ўлим жазосига ҳукм қилинган? Бунинг сабабини биласизми?

Чунки бу Масжидул Ҳаромдир. Бу ердаги масала фақат зино учун белгиланган жазо билан чекланмайди. Бундан ташқари, шахс Масжидул Ҳаромнинг муқаддаслиги ва шаънига ҳам путур етказган.

Айнан шу сабабли, бошқаларга ибрат бўладиган жазо белгилаш мақсадида, Олий суднинг катта судьялари ўлим жазосини қайтарувчи ва огоҳлантирувчи чора сифатида муносиб деб топиб, шундай ҳукм чиқарганлар. Бу жазо Қуръон ва Суннатга мувофиқдир.

Энг ҳайратланарлиси шуки, бугун ҳам биз ушбу воқеа ҳақида уятсизларча ёлғон тарқатишда давом этяпмиз. Бангладешдаги ҳам ўнг, ҳам сўл қарашларга эга атеистлар шундай гапларни айтмоқда. Ҳатто Бангладешда исломий қонунларни жорий этиш тарафдорлари бўлган айрим кишилар ҳам бу қарорга қарши чиқмоқда.

Шунинг учун, агар сиз яхши оиладан чиққан инсон бўлсангиз, зинога хайрихоҳлик билдиришни бас қилинг. Шунингдек, бу йигитнинг ота-онасига ҳам оммавий ахборот воситаларида шармандали баёнотлар беришдан тийилишни маслаҳат беринг.

Аллоҳ таоло барчага ҳидоят ато этсин.

Изоҳ: юқоридаги матн асл хабар муаллифининг даъволари таржимасидир. Ундаги воқеа тафсилотлари, суд жараёни, ўлим жазосининг сабаблари ва унинг Қуръон ҳамда Суннатга мувофиқлиги ҳақидаги фикрлар мустақил равишда тасдиқланган фактлар сифатида қабул қилинмаслиги керак.

Maнба: Engr. Muhammad Ali Mirza
😢3👏1
Хатирчи тарихидан...

Хусусан, 1918 йил 2 мартда Туркистон ўлкаси Халқ комиссарлари совети раиси Ф.Колесов бошчилигидаги катта қўшин Бухоро амирлигига ҳужум қилди. Дастлабки тўқнашувда мағлубиятга учраган амирлик, қисқа фурсатда 35 минг кишилик лашкар тўплаб, Карманадан Қоракўлгача бўлган 170 километр масофадаги темир йўл изларини бузиб ташлайди. Уруш ҳаракатлари бошланиб, Ф.Колесов отряди қуршовда қолади. Тошкентдан зудлик билан ёрдамга юборилган Г.Колузаев Қизилтепадаги Ф.Колесов қўшини билан бирлашади. Бу пайтда қизил аскарлар Хатирчи, Зиёвуддин, Кармана, Қизилтепа, Қоракўл ва Чоржўйни босиб олади. Большевиклар Кармана ва Хатирчи вилоятларини бутунлай вайрон қилиб ташлайди. Бу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган тарихчи Мирза Салим Парвоначи қуйидагича тасвирлайди: Атрофдаги қишлоқлар ёқиб юборилган, уларнинг аҳолиси таланган ва турли томонга қочиб кетган. Ҳеч қайси қишлоқда биз бирорта тирик жонни ҳам, ҳатто бирорта ҳайвон ҳам кўрмадик. Баъзи катта ҳовлилар ҳануз ёниб турарди. Биз ҳайратга тушган ҳолатда эшолонга яқинлашдик. Вагонлардан сон-саноқсиз большевиклар худди қумурсқа ва чигирткалардек тушиб келишди. Улар бизни ўраб олишди. Уларнинг барчаси Кармана ва Хатирчида аҳолидан тортиб олинган зар халатлар ва зарбоф чопонлар кийиб олишган. Отряд командири Г.Колузаев Кармана ва Хатирчига ўт қўйган ва талон-тарож қилган эди. 1918 йил 25 мартда Қизилтепа битими имзоланганч, Ф.Колесов ўз қўшини билан талон-тарож қилинган катта бойлик (Кармана, Хатирчи хазинаси) билан Тошкентга қайтди[1]. Орадан кўп ўтмай, Совет ҳукумати Туркистонда бир қадар мустаҳкамланиб олгач, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини бутунлай тугатди.



[1] Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Ўзбекистон 1917-1939 йиллар. Масъул муҳарирлар: Р. Абдуллаев, М. Рахимов, Қ. Ражабов. –Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2019. –Б.101-104.

@Ashabuz
😢1
Бола бошидан Ёҳуд буйукликка қадам.
Ота ўз ўғлини бирон ҳунар эгаласин деб маҳсидўзга шогиртликка берди.
Ўғил бир неча ҳафта қатнаб юрди.
Усталар қўли игнага келиб қолди, деб ҳурсанд ҳам бўлишди.

Бир куни шогирт тўсатдан устага бормай қўйди, сабабини сўрашса айтмади.
Ота мажбурлар онаси эса ялинар
ўғил устанинг ёнига боришдан бош тортаверар эди.

Ҳатто отаси зажир қилшгача бориб етди. Лек ўғил сабабини айтмас эди.
Охири онасининг илтимосига биноан ўғил бор гапни рўй-рост сўзлади, «Усталар мени дўконга ароқ олиб келиш учун мажбурлашмоқда» дебди.

Онаси бу ҳолни отасига ётиғи билан тушунтирган экан Ота ўғлини тек қўйиб қуйдаги воқияни эсга олибди.

«Ўғлим чақалоқлик вақтида бир туш кўрдим: бир чексиз катта уммон. Чақалоқ “ўғлим” қўлимда н сувга тушиб, уммонинг тубига, энг чуқур ерига тегиб яна қўлимга қайтиб чиқди. Биродарим Юсуфхон (Шокиров) тизасигачан сувга тушди худо хоҳласа, ўғлим катта олим бўлиб етишади» деб ўз тушларини шундай тавил қилган эканлар.

Аслида ҳам тушлари ўнгидан келиб фарзандлари етук олим бўлиб, ислом оламидаги буюк шаҳс бўлиб вояга етди.

Ушбу инсон ҳозирги замонамизнинг энг буюк устозларнинг устози бўлган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ бўлиб вояга етган эдилар.

Аллоҳ устозимизни ўз раҳматига олиб ўз ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васаламнинг шафоатларига муясар қилган бўлсин амин!

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 25- Октябр Хафтанинг Якшанба дам олиш тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@Ashabuz
#намозвақтлари 25-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:26
Қуёш: 06:41
Пешин: 12:12
Аср: 15:46
Шом: 17:33
Хуфтон: 18:44
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кайфият

Сизга ишонмаётганларга, сира ҳақиқатни исботлашга уринманг! Инсонлар ўзларининг фитратлари қадар кўрадилар...

Инсоннинг фитрати — уни ҳаётга бўлган қараши ва атрофдаги ишларни қандай кўришидадир...

Сиз самимий бўлаверинг! Сиз холис бўлаверинг! Амалларимизни бандаси эмас Яратган сарҳисоб қилади.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўқчилик йиқитар йигит зўрини...
Аёллар эрингизни кадрига етинг.

@Ashabuz
😢1
Хорланган намоз

“Сен намозни ташлаб қўйгандинг…”

Аввал: “Кейинроқ ўқийман,” дединг.
Кейин эса — бутунлай унутдинг.
Лекин юрагинг сира тинчимади.
Аллоҳни соғиниш ичингда ҳар куни баландроқ чақира бошлади.

Энди эса эшит:
Сен ўзингга эмас, нафсингга қарши уруш эълон қилишинг керак.

Нафсинг “ҳозир эмас” дейди —
Сен “ҳозир айнан вақти” де.

Ухлашни хоҳлайсан —
Қиёматда турганингни эсла.
“Эрта бошлайман,” дейсан —
Лекин эртага берилган кафолат йўқ.

Сен қайт.
Тоза бўлиб эмас — чин бўлиб.
Барча гуноҳларинг билан ва Аллоҳга бўлган умидинг билан.

Саждада шунчаки де:
“Эй Раббим, мен сени соғиндим.”

Ва бил:
Аллоҳ сени рад этмайди.

Энди етар.
Ўзингни ёлғизликка, нотинчликка, ўртанишга топширма.
Сен барака, сукунат, пок юрак истайсанми?
Буларнинг калити — намоз.

Намоз — бу сен билан У Зот ўртасидаги энг рост суҳбат.
Сукутли, аммо жонли.
Ёлғиз, аммо энг кўмакли.

Бугун бошлагин.
Мукаммал бўлишинг шарт эмас.
Аммо чин бўлишинг — етарли.

Ва унутма:
Сен қанчалик гуноҳ билан қайтсанг ҳам,
Аллоҳ ҳар гал сени раҳмат билан кутиб оладиган Зотдир.

Сен Ундан узоқлашганингда ҳам —
У сенга бир қарич яқинлашган эди.

Сен бугун қайтдингми?
Демак…
Сен мағлуб эмассан.
Сен — қайтган бандасан.
Ва бу — энг катта ғалаба.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тушингизда Расулуллоҳни курганмисиз?

@Ashabuz
❤1
#ота

Биринчи маошимни олганимда 23 ёшда эдим. Дадам менга айтди:
«Ҳар ой менга 100 минг сўм юборасан».
Мен айтдим:
«Нимага, дада?»
Айтди:
«Сенга берган тарбиям ҳақи».
Кулиб юбордим, лекин у кулмади.
Ўша кундан бери, ҳар ойнинг 27-куни маош тушиши билан унга 100 минг сўм юбораман ва изоҳига ёзаман:
«Менга берган тарбиянгиз ҳақи».
У эса ҳар сафар жавоб қайтаради:
«Етиб келди. Аллоҳ ризқингни зиёда қилсин!».
Ва бошқа бирор сўз қўшмайди.
Уни бўйдоқлигимда ҳам юбордим.
Уйланган ойимда, қарзлар бошимдан ошиб ётганда ҳам юбордим.
Ўғлим туғилган ойда ҳам юбордим, ҳисобимда эса бор-йўғи 140 минг сўм қолган эди.
Аёлим айтарди:
«Дадангиз ўзи нафақада бўлса, ўз уйи бўлса, ҳар ой 100 минг сўм олиб нима қиларкин?»
Ошна-оғайниларим ҳам айтишарди:
«Даданг сенга солиқ солиб қўйганми?»
Мен эса уларга:
«Дадам шунақа, ўзига хос одатлари бор», дердим.
Бир сафар бир кун кечиктирдим.
Эрталаб соат 7 да қўнғироқ қилиб айтди:
«Тинчмисан?»
Кулиб пулни ўтказдим ва ичимда: «Дадам пул масаласида жуда пухта-да», деб қўйдим.
Шу тарзда 12 йил ўтди.
Бундан 3 ой олдин компания мени ишдан бўшатди.
Ҳеч кимга айтмадим, ҳатто аёлимга ҳам.
Ҳар куни кийимларимни кийиб, соат 7 да чиқиб кетаман ва пешингача бир қаҳвахона ёнида машинада ўтираман, кейин худди ишдан қайтгандек уйга кираман...
Ва 27-кун ҳам келди... Маош эса табиийки, тушмади…
12 йил ичида биринчи марта дадамга ҳеч нарса юборолмадим.
Хуфтондан кейин телефоним жиринглади.
Айтди:
«Менга ҳеч нарса келмади».
Айтдим:
«Унутибман, дада, эртага иншоаллоҳ».
Бироз сукут сақлади-да, сўнг айтди:
«Ҳозироқ кел, ёлғиз ўзинг».
Меҳмонхонага кирдим, у ўтирган экан, олдида эски дафтар ва конверт турарди.
Дафтарни мен томон суриб айтди:
«Оч».
Ҳар бир сатрида сана, 100 минг сўм ва исмим ёзилган эди.
Ёнида эса пул қаерга кетгани ёзиб қўйилганди:
«Сув совутгич»... «Етим ҳомийлиги»... «Рамазон савати»... «Ишчиларга сув тарқатиш».
144 та сатр.
Айтди:
«Чўнтагимга сенинг пулингдан бир сўм ҳам кирмаган».
Ва менга телефонини узатди, унда масжид ёнидаги сув совутгичнинг сурати бор эди, кичик лавҳага шундай ёзилганди:
«Ўғлим номидан садақа, Аллоҳ уни асрасин!».
Уни дарҳол танидим.
Ўша ишхонам ёнидаги масжид олдида турган, ҳар куни пешиндан кейин ўзим сув ичадиган совутгич эди.
Йиллар давомида дадамнинг мен учун қилган садақасидан ўзим билмаган ҳолда сув ичиб юрган эканман.
Кейин конвертни мен томон суриб айтди:
«Бу эса мендан...»
Очсам, ичида 7 200 000 сўм бор эди…
Айтди:
«Биринчи маошингдан бери ҳар ой бу ерга 50000 сўмдан қўйиб келардим».
«Бир кун келиб менга ҳеч нарса юборолмайдиган кунинг келади ва ўша куни менга муҳтож бўласан, дердим».
Айтдим:
«Дада, қаердан билдингиз?»
Айтди:
«12 йилдан бери бир кун ҳам кечикмаган эдинг, бугун эса ҳеч нарса келмади. Буни менга кимдир айтиши шарт эмас, ўғлим!».
Гапиролмай қолдим.
...
У айтди:
«У 100 минг сўмни ҳеч қачон ўзимга деб олмаганман. Мен шунчаки сендан "Яхшиман" деган жавобни олиш учун сўрашим шарт бўлмаган ҳолда, ўзинг қийналаётган бўлсанг ҳам "Яхшиман" демасдан, ҳар ой аҳволинг яхши эканини билиб туришни хоҳладим».
Бир ойдан кейин янги иш топдим.
Биринчи 27-куни унга 100 минг сўм юбордим ва ёздим:
«Менга берган тарбиянгиз ҳақи».
Жавоб қайтарди:
«Етиб келди. Аллоҳ ризқингни зиёда қилсин!».
Ва орадан бир дақиқа ўтиб, илк бор ундан иккинчи хабар келди:
«Ва бошқа мендан ҳеч нарсани яширма!».

Ҳикоя ибрат учун, аммо уни ҳамма ҳам англайвермайди...!!
Роббим, мени, ота-онамни ва барча мусулмонларни — уларнинг тириклари-ю вафот этганларини мағфират қил...

“Балоғат” саҳифасидан.

@Ashabuz
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота онани дуосини олган кам булмайди.

@Ashabuz
❤1