23.5° бурчак остида
Айни пайтда АҚШ денгиз пиёдалари бўлинмаси ва USS Theodore Roosevelt авиаташувчи кемаси бошчилигидаги ҳарбий кемалар гуруҳи Яқин Шарққа йўл олган. Ноябр ойига бориб минтақадаги америкалик ҳарбийлар сони яна 10 минг нафарга кўпайиши кутилмоқда.
Ўз навбатида, Эрон ҳам мудофаа ва жавоб ҳужумларига тайёргарлик кўрмоқда. Bild маълумотига кўра, Эрон зарбаларининг асосий нишонларидан бири Саудия Арабистонининг нефт объектлари бўлиши мумкин.
Саудия Арабистонидаги аэропорт ва нефт-газ иншоотлари аллақачон Эрон билан яқин алоқада бўлган Яман ҳусийлари ҳужумларига учрамоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Украина фронтда ва дронларни бошқариш учун фойдаланадиган Starshield (Starlink'нинг ҳарбий версияси) сунъий йўлдош алоқаси ишлашини чеклаш тўғрисидаги фармойиш Оқ уйдан келиб тушган, деб хабар бермоқда агентлик ўз манбаларига таяниб.
Reuters суҳбатдошлари буйруқни айнан ким берганига аниқлик киритмаган, фақат тегишли кўрсатма Пентагонга келиб тушганини билдирган.
14 октябр тонгидан бошлаб украиналик амалдорлар ва ҳарбийлар Starshield билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар бера бошлашди. Бу ҳолат АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани фонида юз берди.
Вашингтон Украина учун Starshield ишлашига қандайдир чекловлар жорий этилганини расман тасдиқламади, ўз навбатида SpaceX раҳбари Илон Маск тизим ишлашини фақат Пентагон чеклаши мумкинлигини айтиб ўтди.
15 октябр тонгида Украина оммавий ахборот воситалари ҳарбийларга таяниб, Украина Қуролли кучлари учун Starshield ишлаши тикланганини хабар қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Унинг сўзларига кўра, Starlink'нинг ҳарбийлар учун мўлжалланган Starshield тизими орқали интернетга уланиш тезлиги аста-секин тикланмоқда, бироқ аввалги кўрсаткичларга ҳали эришилмаган.
Украина президенти, шунингдек, Patriot мажмуалари учун ракеталар тақчиллигини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, ракеталарни етказиб беришда Украина АҚШ учун устувор аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга, унинг баҳолашича, қишки мавсумда мамлакатни баллистик ракеталардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун Европа захиралари етарли.
"Киев етказиб бериш ҳажмини стандарт иккита ўрнига битта ракетага битта тутувчи ракета нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблашни сўрамоқда. Европалик ҳамкорлар томонидан маълум ваъдалар берилган, бироқ эҳтимолий етказиб беришлар тафсилотлари ҳозирча тўлиқ келишилмаган", — деди Украина етакчиси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин бу ҳақда Россия қўшинлари бирлашган гуруҳининг ёрдамчи бошқарув пунктига ташрифида айтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путиннинг бошқа наёнотлари:
◾️ Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари самарадорлигини ошириши керак;
◾️ Душманнинг логистика марказларига зарба бериш самарадорлиги қайд этилди, натижаларни ижобий баҳолайман;
◾️ Россия Қуролли кучларининг мақсади чегара ҳудудларининг мутлақ хавфсизлигини таъминлашдир;
◾️ Луганск тўлиқ Россия назорати остида. Донецк ҳудудининг 10 фоиздан сал кўпроғи ва Запороже вилоятининг қарийб 16 фоизи Украина назоратида қолмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Москванинг Шереметево, Внуково, Домодедово ва Жуковский аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишга маълум муддат давомида чекловлар жорий этилган. Маълумотларга кўра, Москва аэропортларида дронлар ҳужуми хавфи сабаб камида 423 та рейс кечиктирилган.
Тунда Санкт-Петербургдаги Пулково аэропорти ҳам ёпилган. Бу ерда чекловлар фақат эрталабки соат 9 га келиб олиб ташланган. “Фонтанка” нашрининг хабар беришича, тунда учиши керак бўлган 37 та рейс кечиктирилган ёки бекор қилинган, шунингдек, аэропорт тўққизта рейсни қабул қила олмаган.
"Йўловчиларнинг кўпчилиги тўғридан-тўғри пол устида ухлаган. Баъзи одамлар рейсларини 13 соатдан кўпроқ вақт давомида кутган", дея хабар берди маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Октябр ойида Москва аэропортларидаги тўхталишлар кўпайди. “Агентство” нашрининг ҳисоблашича, ойнинг дастлабки икки ҳафтаси мобайнида тўртта аэропортдаги ёпилишлар вақти жами 101 соатни ташкил этган, сентябрда бу кўрсаткич 46 соатга тенг бўлганди. 14 октябрга ўтар кечаси Москвадаги аэропортларнинг барчаси бир вақтда ёпиқ бўлиши бўйича рекорд даражада етти соатлик кўрсаткич қайд этилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Нашрнинг хабар беришича, 19 октябр куни алберталиклар Канададан ажралиш бўйича асосий референдумни ўтказиш керакми ёки йўқ, деган масалада овоз беради. Ушбу овоз бериш Албертанинг дарҳол мустақил бўлишини англатмайди. Референдумда келажакда мустақиллик бўйича алоҳида, юридик кучга эга референдум ўтказиш масаласи ҳал қилинади. Сўнгги сўровларга кўра, Алберта аҳолисининг қарийб 70 фоизи Канададан ажралиб чиқишга қарши, тахминан чорак қисми эса мустақилликни қўллаб-қувватламоқда.
Канада бош вазири Марк Карни Калгари шаҳрида ўтказилган митингда референдум мамлакат учун ноқулай пайтда ташкил этилганини айтиб, аҳолини унга қарши овоз беришга чақирди.
"Мамлакатимиз ташқарисидаги айрим кишилар бизни бўлиб ташлаш ва ўзларига бўйсундиришга ҳаракат қилмоқда", — деди Марк Карни Калгаридаги митингда.
Референдумда Алберта аҳолисига жами ўнта савол берилади. Уларнинг тўққизтаси асосан маҳаллий ҳокимият ваколатларига, ўнинчиси эса мустақилликка тааллуқли. Асосий саволда Алберта Канада таркибида қолиши керакми ёки ҳукумат мустақиллик бўйича юридик кучга эга референдум ўтказиш жараёнини бошлаши кераклиги сўралади.
Алберта ҳукумати раҳбари Даниел Смит мустақиллик ҳақидаги саволни май ойида референдумга киритган. Бунга ажралиш тарафдорлари томонидан тўпланган қарийб 300 минг имзоли петиция сабаб бўлган. Смитнинг ўзи Канададан ажралишга қарши. Унинг айтишича, референдум аҳолига бу масалада ўз фикрини билдириш имконини беради.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг Канадага нисбатан сиёсати ҳам Алберта мустақиллиги атрофидаги баҳсларга сабаб бўлмоқда. АҚШ молия вазири Скотт Бесcент Албертани Қўшма Штатларнинг “табиий ҳамкори” деб атаган. Мустақиллик тарафдори бўлган Alberta Prosperity Project ташкилоти вакиллари эса бир неча бор АҚШ Давлат департаментида учрашувлар ўтказган. Globe and Mail газетаси ташкилот етакчиси Митч Силвестр ва унинг жамоаси Республикачилар партияси вакиллари билан ҳам алоқада бўлганини ёзган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Албанияда ҳукуматга қарши талабалар намойишлари пойтахт Тиранадан бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Намойишчилар бош вазир Эди Раманинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.
Бир неча кунлардан бери пойтахт Тирана шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда. Норозилик акциялари мамлакатнинг Шкодер ҳамда жанубдаги қирғоқбўйи шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда.
Намойишчилар таълим вазирлиги ва бош вазир девони томон юриш қилди. Тўқнашувлар чоғида уларнинг айримлари ахлат қутилари, автобус бекатлари ва киоскка ўт қўйди. Айримлари эса йўлакдан кўчириб олинган бетон блоклар билан ҳукуматга алоқадор биноларнинг ойналарини синдирди.
Намойишчилар банкларга ҳам тош отди, банкоматларни бузди ва бир банкка бостириб кирди. Баъзилари шаҳардаги янги баланд биноларни ҳам нишонга олди. Уларнинг айтишича, ҳукумат хорижлик меъморлар лойиҳалаган бинолар ортида мактаб ва университетларга эътиборсизлигини яширмоқда.
Полиция тош отаётган намойишчиларга қарши товушли гранаталардан ҳам фойдаланди. Пойтахт марказидаги Скандербег майдонида полиция қочаётган намойишчиларни дубинкалар билан урди. Яқин атрофда зўравонлик яна авж олгани сабаб парламент ўша куни мажлисини бекор қилди.
Полиция 55 киши ҳибсга олинганини, яна 98 кишига жиноий айблов қўйилганини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 89 киши жароҳатланган, улар орасида 61 нафар полициячи ва 18 нафар намойишчи бор.
Намойишчилар Албания бош вазири Эди Рама истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Улар ҳукуматдан таълим шароитларини яхшилаш, талабалар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш ва мамлакатда реал ўзгаришлар қилишни сўрамоқда. Талабалар, айниқса, ўқиш тўловларининг юқорилиги ва университетлардаги шароитлардан норози.
Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар май ойи охиридан бери давом этмоқда. Норозиликларга қирғоқбўйидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда ҳашаматли меҳмонхона қуриш режалари ҳам сабаб бўлган. Лойиҳа АҚШ президенти Доналд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер билан боғлиқ. Бу режалар ҳукуматдаги эҳтимолий коррупсия ва қарорлар қабул қилиш жараёнининг шаффоф эмаслиги юзасидан танқидларга сабаб бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунда назарда тутилган чораларнинг аксариятини қўлламасликка қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган фармонда айтилган.
Ҳужжатга кўра, Россия нефти ва газининг йирик импортчиларига нисбатан 100 фоизлик божлар жорий этилмайди. Шунингдек, бошқа товарларга 500 фоизлик бож қўллаш чораси ҳам ҳозирча тўхтатиб турилади.
Таъкидлашича, мазкур чоралар АҚШ президенти ёки давлат котиби бошқача қарор қабул қилгунига қадар амалга оширилмайди. Шу билан бирга, Россияга нисбатан амалдаги санкциялар ўз кучида қолади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Москва аэропортларида тунги дронлар ҳужумидан кейин 370 дан ортиқ авиарейс кечиктирилди ёки бекор қилинди. Бу дронлар хавфи туфайли ҳаво ҳудуди вақтинча чеклангани билан боғлиқ.
Энг кўп Шереметево аэропортида рейслар жадвали бузилган: 104 та рейс кечиктирилган, 135 таси бекор қилинган. Айрим самолётлар захира аэродромларига йўналтирилган.
Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, тунда шаҳарга яқинлашиш йўлида 134 та дрон уриб туширилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ конгрессменлари Трампнинг Россия билан дизел ёқилғиси бўйича келишувига қарши қонун лойиҳасини тақдим этди
АҚШ конгрессменлари Доналд Трамп маъмуриятининг Россиядан дизел ёқилғиси етказиб бериш бўйича келишувини тўхтатишга қаратилган қонун лойиҳасини илгари сурди. Бу ҳақда Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси демократлари хабар берди.
Лойиҳа АҚШнинг Халқаро тараққиёт молия корпорациясига Россия энергетика соҳасига сармоя киритишни тақиқлаш, шунингдек, аввал берилган лицензияларни бекор қилиш ва янгиларини беришни тақиқлашни назарда тутади.
Ҳужжатда Трамп маъмуриятидан Россия энергетика соҳасига нисбатан санкциялар жорий этиш ҳам талаб қилинган.
🔥 @burchakostida
АҚШ конгрессменлари Доналд Трамп маъмуриятининг Россиядан дизел ёқилғиси етказиб бериш бўйича келишувини тўхтатишга қаратилган қонун лойиҳасини илгари сурди. Бу ҳақда Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси демократлари хабар берди.
Лойиҳа АҚШнинг Халқаро тараққиёт молия корпорациясига Россия энергетика соҳасига сармоя киритишни тақиқлаш, шунингдек, аввал берилган лицензияларни бекор қилиш ва янгиларини беришни тақиқлашни назарда тутади.
Ҳужжатда Трамп маъмуриятидан Россия энергетика соҳасига нисбатан санкциялар жорий этиш ҳам талаб қилинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужум оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. Бу ҳақда Херсон маъмурияти хабар берди.
Маълум қилинишича, шанба куни эрталаб Россия ҳарбийлари бир соат ичида шаҳарга икки марта зарба берган. Оқибатда Корабелний туманидаги турар жойлар ва ижтимоий инфратузилма объектлари зарар кўрган.
Иккинчи зарба ярадорларга ёрдам бериш учун тез ёрдам ходимлари келган пайтда берилган. Тез ёрдам ҳайдовчиси ҳалок бўлган, тиббиёт ходими эса яраланган.
Жабрланганлар орасида бир ойлик чақалоқ ва 11 ёшли бола ҳам бор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Брюсселдаги саммитда Европа Иттифоқи етакчилари Украинага сиёсий ёрдамни давом эттиришини тасдиқлади. Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта Россия урушни тўхтатмагунча санкциялар бекор қилинмаслигини билдирди.
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатнинг 2027 йилдаги мудофааси, қурол-яроғ таъминоти ва иқтисодий барқарорлиги учун камида 70 миллиард евро қўшимча маблағ зарурлигини айтди.
ЕИ етакчилари молиялаштириш масаласи бўйича таклифлар тайёрлашни Европа комиссиясига топширди. Бироқ Украинага қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш масаласи ҳамон ҳал этилмаган.
Саммитда музлатилган Россия активларини мусодара қилиш масаласи ҳам қайта кўтарилди. Ҳозирги қарорга кўра, Россия репарация тўловларини амалга оширмагунча, активлар музлатилган ҳолда қолади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп Украинада Starlink алоқаси секинлаштирилганига алоқаси йўқлигини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинада Starlink алоқаси секинлаштирилганини ўзи ҳам, SpaceX раҳбари Илон Маск ҳам амалга оширмаганини билдирди. У бу ҳақда Оқ уйда журналистларга маълум қилди.
Трампнинг айтишича, у Украинадаги Starshield тизими билан боғлиқ муаммолар ҳақида эрталабки янгиликлар орқали хабар топган.
Аввалроқ ОАВ тизим фаолияти АҚШ расмийлари қарори билан чеклангани ҳақида хабар берган, аммо буйруқ ким томонидан берилгани борасида турли маълумотлар тарқалган.
🔥 @burchakostida
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинада Starlink алоқаси секинлаштирилганини ўзи ҳам, SpaceX раҳбари Илон Маск ҳам амалга оширмаганини билдирди. У бу ҳақда Оқ уйда журналистларга маълум қилди.
Трампнинг айтишича, у Украинадаги Starshield тизими билан боғлиқ муаммолар ҳақида эрталабки янгиликлар орқали хабар топган.
Аввалроқ ОАВ тизим фаолияти АҚШ расмийлари қарори билан чеклангани ҳақида хабар берган, аммо буйруқ ким томонидан берилгани борасида турли маълумотлар тарқалган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM