23.5° бурчак остида
31.6K subscribers
29.7K photos
12K videos
3 files
1.88K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦Илон Маск Трампга Украинада Starlink фаолиятини чеклашни таклиф қилган SpaceX раҳбари Илон Маск АҚШ президенти Доналд Трампга Украинадаги Starlink алоқа тизими фаолиятини чеклашни таклиф қилган. Трамп таклифни маъқуллаганидан сўнг, Пентагон сунъий йўлдош…
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Украинада Starlink ҳалигача чекловлар билан ишлаётганини маълум қилди

Президент Володимир Зеленский журналистларга Starlink'нинг ҳарбий версияси — Starshield терминаллари Украина ҳудудида ҳамон чекловлар билан ишлаётганини айтди. Шу билан бирга, Зеленскийнинг журналистларга айтишича, Европа Иттифоқи ҳудудида худди шу терминаллар чекловларсиз ишламоқда.

"Биз Starshield ўрнатилган бир нечта дронни ЕИ мамлакатлари ҳудудига юбордик, улар соатига 180 километр тезликда ҳаракатланди ва Starshield яхши ишлади", — деди у.

Бир неча кун олдин украиналик ҳарбийлар Starlink терминали ўрнатилган дроннинг тезлиги соатига 160 километрдан ошса, алоқа узилиб, операторлар дронни йўқотиб қўйиш ҳолатига дуч келаётганини билдирганди.

"Хулоса шуки, чекловлар Украина ҳудудида амал қилмоқда, яъни бу режалаштирилган амалиёт. Starshield'даги чекловлар сабабли ҳарбийларимиз қуруқликдаги техникалар бормайдиган позицияларга дронлар орқали озиқ-овқат ва сув етказиб бериш, шунингдек, Россиянинг Shahed туридаги реактив дронларини уриб тушириш имкониятидан маҳрум бўлмоқда", — дея қўшимча қилди Украина етакчиси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸АҚШ сенаторлари Трампни Россиядан дизел ёқилғиси олиш бўйича келишувни қайта кўриб чиқишга чақирди АҚШнинг етти сенатори — тўрт нафар республикачи ва уч нафар демократ — президент Доналд Трампдан Владимир Путин билан эришилган Россиядан дизел ёқилғиси етказиб…
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Конгрессига Россия билан “дизел битими”ни блокловчи қонун лойиҳаси киритилди

Конгресс Вакиллар палатасига “Россия нефти бўйича коррупциявий битимларни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди. У АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия дизел ёнилғисини харид қилиш ва импорт қилиш бўйича битимини блоклашга қаратилган. Бу ҳақда Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси демократларининг сайтида хабар берилди.

Қонун лойиҳаси ҳаммуаллифлари орасида 16 нафар демократ ва бир нафар республикачи бор. Ҳужжатда АҚШ Молия вазирлиги томонидан берилган, Россия ёнилғиси билан битим тузишга рухсат берувчи бош лицензияларни бекор қилиш ва келажакда янги лицензиялар беришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Ҳужжатда, шунингдек, Оқ уйни Россия энергетика секторига қарши санкциялар жорий этиш назарда тутилган.

"Қўшма Штатлар Кремлга босимни кучайтириши керак бўлган бир пайтда, Трамп Украинани қўллаб-қувватлаш ўрнига Путин билан тил бириктириб, шахсий манфаатлари йўлида битимлар тузмоқда. Бу АҚШ ҳимоя қиладиган барча тамойилларга зиддир. Конгресс ҳаракат қилиши керак", — деди қонун лойиҳасини тақдим этган демократлардан бири Грегори Микс.

9 октябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганди ва шундан сўнг Россия АҚШ ва жаҳон бозорига дизел ёнилғиси етказиб берадиган “дизел битими”ни эълон қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇫🇷Францияда мактаб ўқувчиларининг намойишларида 450 минггача одам қатнашди Францияда мактаб ўқувчиларининг оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Ўқувчилар синфлардаги ўқувчилар сонининг ҳаддан ташқари кўплиги, ўқитувчилар етишмаслиги, мактаб биноларининг…
🇫🇷 Франция бўйлаб норозилик намойишлари авж олди

Францияда тўрт ҳафтадан бери яшаш харажатларининг ошишига қарши, шунингдек, мактабларда ўқиш шароитларини яхшилаш ва олий ўқув юртларига қабул қилишнинг амалдаги тизимини бекор қилиш талаби билан оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Худди шундай олдинги кенг кўламли намойиш 6 октябр куни бўлиб ўтган бўлиб, ўшанда турли ҳисоб-китобларга кўра, Франция бўйлаб кўчаларга 250 мингдан 450 минггача одам чиққан эди.

Бугун эса бутун мамлакат бўйлаб 500 та норозилик акциялари ва 90 га яқин намойишлар ўтказилиши режалаштирилган.

Намойишларда минглаб мактаб ўқувчилари, талабалар, "сариқ нимчалилар" ҳаракати иштирокчилари, касаба уюшмалари фаоллари, иқлим фаоллари, фермерлар ва бошқа кўплаб кишилар қатнашмоқда.

Норозилик акциялари ҳамон давом этмоқда. Марселда мэрия биноси эгаллаб олинди, Лионда эса сайёҳлик маркази ёқиб юборилди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда. Мамлакат бўйлаб ҳозирга қадар жами 300 га яқин киши қўлга олинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇫🇷 Франция бўйлаб норозилик намойишлари авж олди Францияда тўрт ҳафтадан бери яшаш харажатларининг ошишига қарши, шунингдек, мактабларда ўқиш шароитларини яхшилаш ва олий ўқув юртларига қабул қилишнинг амалдаги тизимини бекор қилиш талаби билан оммавий намойишлар…
🇫🇷 Макрон Францияда зўравонликка ўрин йўқлигини айтиб, буни амалга оширганлар жазоланишини таъкидлади

"Республикамизда зўравонликка ўрин йўқ. Атрофдаги ҳамма нарсани вайрон қилган, давлатвидоралари ва дўконларга ҳужум қилган, ҳатто мэрия биноларини талон-торож қилганлар жавобгарликка тортилади ва жазоланади", — дея намойишларга муносабат билдирди Франция президенти ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

Эммнуэл Макрон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини бутун миллат номидан қўллаб-қувватлашини таʻкидлади.

"Биз фақат давлат институтларини вайрон қилишга интилаётган ва ўз талабларини тинч йўл билан билдираётганларга тўсқинлик қилаётган тартибсизлик уруғини сочувчиларга қарши бирлашамиз", — дея қўшимча қилди у.

Франция бош вазири Себастян Лекорню мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар фонида идоралараро инқироз штабини чақирди. Штаб фаолиятида адлия вазири Жералд Дарманен ва ички ишлар вазири Лоран Нунес ҳам иштирок этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇵🇱🇫🇷🇧🇪🇮🇱 Европалик дипломатлар Ғарбий соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужумига учради

Фаластиннинг босиб олинган Ғарбий Соҳилида 17 октябр куни европалик дипломатлар исроиллик кўчманчиларнинг ҳужумига учради. Тайбе қишлоғига зайтун ҳосилини йиғиш жараёнини кузатиш учун борган Франция, Белгия ва Полша дипломатларининг автомашиналарига тош отилиб, ойналари синдирилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, квадроциклларда келган етти нафар ниқобли шахс дипломатларнинг машиналарини қуршаб олган ва улардан ҳужжат талаб қилган. Ҳодиса жойидан олинган видеоларда автомашиналардан бирининг ойнаси синдирилгани ва ерда бир дипломат ётгани акс этган.

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) бу ҳужумни қоралади. Ҳарбийларнинг билдиришича, дипломатларнинг ташрифи армия билан олдиндан мувофиқлаштирилмаган. Ҳозирда Исроил полицияси ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Украина ҳужумига учраган “Яндекс” дата-марказларидаги ускуналарни янгилашга 6 ой кетади — “Коммерсант” Нашр манбаларига кўра, компания йўқотишларни тезроқ қоплаш учун ускуналарни турли каналлар, жумладан, хорижий каналлар орқали харид қилишни бошлайди.…
🇺🇦🇷🇺 Яндекс дата-марказларига Украинанинг ҳужумлари ортидан россияликларнинг маълумотлари четда сақланиши мумкин

Россиядаги дата-марказларга қилинаётган дрон ҳужумлари сабабли Интернет-савдо компаниялари ассоциацияси ҳукуматдан россияликларнинг шахсий маълумотларини “дўст мамлакатлар”да сақлашга рухсат беришни сўради.

Бу ташаббус, компанияларга Россияда дата-марказларнинг ишлашини тиклаш имкони бўлмаган тақдирда, муҳим аҳамиятга эга бўлган тизимларни вақтинчалик хорижий захира маълумотлар марказларида жойлаштиришга имкон берадиган махсус ҳуқуқий режимни жорий этишни назарда тутади.

Маълумот учун, Россияга “дўст мамлакатлар” рўйхатига Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киритилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Санкт-Петербургдаги “Петербург нефт терминали“ ҳудудида ёнғин чиқди

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, ёнғинни ўчириш ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари жалб қилинган.

Дронлар ҳужуми сабабли шаҳарда мобил интернет узилиши мумкинлиги маълум қилинди. Ленинград вилояти ҳудудида ҳозиргача 126 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦Саудия Арабистонида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Саудия Арабистонида AH-6i ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Ҳодиса оқибатида вертолёт бортида бўлган икки нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Санкт-Петербургда электр таъминоти узилиб, айрим йўллар ёпилди

ОАВ хабарларига кўра, Санкт-Петербургнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти қисман узилган.
Дронлар ҳужуми фонида Екатерингофкадан Шкиперскийгача бўлган йўл қисми ёпилган.

Большой Обуховский кўприги яқинида ҳам автомобиллар ҳаракати тўхтатилган. Шаҳар аҳолисидан шахсий автомобиллардаги сафарларни имкон қадар камайтириш сўралган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM