23.5° бурчак остида
31.6K subscribers
29.7K photos
12K videos
3 files
1.88K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇭🇺Венгрия бош вазири Мадяр Орбанни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблади

Венгрия бош вазири Петер Мадяр собиқ бош вазир Виктор Орбанни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблаб, унга умрбод қамоқ жазоси билан таҳдид қилди.

Бунга Орбаннинг мухолифат амалдаги ҳокимиятга қарши "миллий қаршилик" кўрсатишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлди. У бунинг учун одамларга "кимгадир ўтмас, кимгадир ўткир қуроллар" тарқатилиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ Орбан Мадяр бошчилигидаги янги ҳукуматга қарши сиёсий курашга қайтишини эълон қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Трамп Россияни музокаралардан узоқлаштиришни истамаслигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари давом этаётган бир пайтда Москва билан муносабатларни кескинлаштиришни истамаслигини билдирди.

Трамп Украина президенти Володимир Зеленскийни Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарбалар беришда танқид қилди. Унинг таъкидлашича, бу ҳужумлар жаҳон дизел ёқилғиси бозорига, жумладан, АҚШга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, Трамп Зеленский урушни тугатишни истамаётганини даъво қилиб, Украина икки йил аввал ҳозиргидан кўра манфаатлироқ келишувга эришиши мумкин бўлганини айтди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦Россия Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум қилди

Россия қўшинлари 19 октябрга ўтар кечаси Украина пойтахти Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум қилди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Путиннинг матбуот анжумани декабрда ўтказилади

Россия президенти Владимир Путиннинг йиллик матбуот анжумани ва халқ билан тўғридан-тўғри мулоқоти декабр ойида бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Кремлда тадбирга тайёргарлик ишлари бошланган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Зеленский АҚШ Украинани таслим бўлишга ундаётганини айтди

Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ ҳукумати Киевни таслим бўлишга кўндириш учун босим ўтказаётганини билдирди. Бу ҳақда у Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Менимча, Украинани таслим бўлишга кўндириш учун муайян қадамлар қўйилди. Ҳамкорларимиз бундай мақсадни кўзламоқда, деб айтмаяпман. Аммо вазият шундай кўринмоқда“, — деди Зеленский.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Макрон Франция ички ишлар вазирининг истеъфосини қабул қилмади

Франция ички ишлар вазири мамлакатнинг йирик шаҳарларида юз берган тартибсизликлардан сўнг истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Бироқ президент Эммануэл Макрон аризани қабул қилмади. Бу ҳақда Елисей саройи хабар берди.

Макрон қарорини ҳозирги вазиятда ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлади. Шунингдек, у тартибсизликларга олиб келган тайёргарлик ва разведкадаги камчиликларни очиқ текширишни талаб қилди ҳамда полицияни тартиббузарларга қарши курашда янги усулларни қўллашга чақирди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦Рубио Украинадаги огоҳлантириш тизимида дастурий носозлик юз берганини айтди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украинада ракета ҳужумлари ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизимида дастурий носозлик кузатилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, бир неча кун аввал тизимда муаммо юзага келган. Ҳозирда АҚШ Қуролли кучларининг Европа қўмондонлиги ҳодисани ўрганмоқда. Рубио сўнгги кечадаги вазият ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Шунингдек, Рубио АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга қарши санкцияларни 60 кунга тўхтатганини айтди. Трамп бу вақт давомида Россия ва Украина билан олиб борилаётган музокараларда олға силжишга эришиш имкониятини баҳоламоқчи.

“Бу урушда ҳеч ким ғалаба қозонмаяпти, одамлар ҳар куни ҳалок бўлмоқда“, — деди Рубио.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇪🇺АҚШ Европа Иттифоқини SpaceX’га чекловлар учун жавоб чоралари билан огоҳлантирди

АҚШнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Эндрю Паздер Брюссел америкалик компанияларнинг Европа бозорига киришини чекласа, Вашингтон Европа компанияларига нисбатан кескин чоралар кўриши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у Financial Times нашрига берган интервьюсида айтди.

Европа комиссияси смартфонларнинг сунъий йўлдошларга тўғридан-тўғри уланиши учун зарур радиочастоталарнинг бир қисмини Европа компанияларига ажратишни таклиф қилган. Бу АҚШ ва Хитой компанияларининг, жумладан, SpaceX’нинг мазкур частоталардан фойдаланишини чеклаши мумкин.

SpaceX ушбу таклиф Украинада Starlink алоқаси сифати ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Украинада мазкур тизим муҳим алоқа воситаларидан бири ҳисобланади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 S7 авиакомпанияси самолёти Қозоғистон осмонида фавқулодда сигнал берди

Новосибирскдан Махачқалъага учаётган S7 авиакомпаниясининг Boeing самолёти Қозоғистон осмонида фавқулодда сигнал берди. Шундан сўнг самолёт йўналишини ўзгартириб, Омск томон ҳаракатланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 189 нафаргача йўловчи бўлиши мумкин. Ҳодиса сабаблари ва йўловчиларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹Москвада Италия визаси учун аризаларни кўриб чиқиш муддати қисқартирилди

Москвадаги Италия виза маркази туристик визалар учун аризаларни кўриб чиқиш муддатини 60 кундан 45 кунга қисқартирди. Бу ҳақда VMS виза оператори хабар берди.

Шунингдек, Шенген визаси учун ҳужжатлар фақат олдиндан навбатга ёзилиш орқали қабул қилиниши маълум қилинди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇩🇺🇦Молдова Украинадан қочқинлар оммавий келишига тайёргарлик кўрди

Молдова чегара полицияси Украинадан мамлакатга кўплаб қочқинлар келиб қолиши мумкин бўлган ҳолатга тайёргарлик бўйича машқлар ўтказди.

Машқлар Одесса вилояти билан чегарада бўлиб ўтди. Унда қочқинлар оқими кескин ошса, тезкор чора кўриш, жамоат тартибини сақлаш ва ёрдамга муҳтож одамларни ҳимоя қилиш имкониятлари синовдан ўтказилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦Трамп маслаҳатчиси Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади

АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси Алекс Брусевиц Зеленский Украинадаги урушни тугатишга чин дилдан ҳаракат қилмаяпти, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Зеленскийнинг яқин атрофидагилар уруш давом этаётганидан манфаат кўраётган бўлиши мумкин.

"Зеленский урушни тугатишга самимий қизиқиш билдирмади. Эҳтимол, унинг яқин атрофидагилар бу вазиятдан кўпроқ фойда олаётгандир. Бу орада оддий украиналиклар оғир азобларни бошдан кечирмоқда. Украинага янги раҳбарият керак", — деб ёзди Брусевиц Х ижтимоий тармоғида.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇨🇳WSJ: Путин Трамп ва Си Жинпин билан Украина масаласини муҳокама қилмоқчи

The Wall Street Journal нашрига кўра, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп ва Хитой раҳбари Си Жинпин билан уч томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилган.

Учрашувни 18–19 ноябр кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган халқаро саммит доирасида ташкил этиш режалаштирилган. Унда Украина президенти Володимир Зеленский иштирок этиши кутилмаяпти.

Трамп ҳозирча таклифга розилик билдирмаган. Учрашув ўтказилиши бўйича якуний келишув ҳам йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇾🇪Яманда ҳусийлар ҳужуми оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди

Яман шарқида ҳукумат кучларининг ҳарбий лагерига ҳусийлар томонидан ракета зарбаси берилди. Оқибатда камида 40 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Mashhad хабар берди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Рубио: Украинада сайлов масаласи ҳокимиятдан норозилик туфайли кўтарилмоқда

Украинада сайлов ўтказиш масаласи мамлакат ҳокимиятидан норозилик кучайгани сабаб кун тартибига чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Breitbart нашрига берган интервьюсида айтди.

“Сайловлар масаласи кўтарилмоқда. Бу муҳим эмас, демоқчи эмасман, аммо уруш давом этаётганининг асосий сабаби бу эмас. Менимча, биринчи навбатда, гап ҳокимиятдан кўнгил қолганида”, — деди Рубио.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷Талабалар намойиши сабабли Лувр музейи вақтинча ёпилди

19 октябрь куни Париждаги Лувр музейи талабалар намойиши сабабли вақтинча ёпилди. Санъат ва маданият соҳасида таҳсил олаётган талабалар музейга кириш йўлини тўсиб, полиция зўравонлигига қарши намойиш ўтказди. Улар мамлакат бўйлаб ўтказилаётган ўқувчи ва талабалар ҳаракатини ҳам қўллаб-қувватлади.

Намойишчилар музей киришига осиб қўйилган варақада дунёдаги энг йирик музейни тўсиб қўйганларини билдиришди. Лувр раҳбарияти эса музей намойишчилар ўз талабларига эътибор қаратиш учун фойдаланаётган жой эканини айтди.

Музей маъмурияти талабалар иш ташлаши сабабли Лувр вақтинча ёпилганини маълум қилди.

France Info нашрининг ёзишича, намойиш Лувр музейида бир йил аввал содир бўлган ўғирлик воқеасининг йиллигига тўғри келган. Ўша ўғирлик музейда жиддий инқирозни келтириб чиқарган эди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸Испанияда "Адам" бўрони оқибатида 100 мингдан ортиқ ўқувчи дарсларга бормайapти.

Кучли ёмғирлар сабаб мамлакатда энг юқори — қизил хавф даражаси эълон қилинди. Йўллар ва аҳоли яшаш ҳудудларини сув босди. Қутқарувчилар одамларни қайиқлар ва вертолётлар ёрдамида эвакуация қилмоқда.

Сагунто соҳилида бир аёл сувга чўкиб ҳалок бўлди. El País нашри хабар беришича, жабрланган ҳудудлар аҳолисига уйдан чиқмаслик тавсия қилинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Маск АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX акциясини совға қилмоқчи

Илон Маск келаси йили АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX компаниясининг биттадан акциясини совға қилишга ваъда берди.

Унинг таъкидлашича, бу шунга ўхшаш кўплаб ташаббусларнинг биринчиси бўлади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇺 АҚШ суди Куба собиқ етакчиси Раул Кастронинг қўлга олиниш тўғрисида қарор чиқарди

95 ёшли Кастрони қўлга олишга сабаб унинг 1996 йилда 2 та гуманитар самолёт қулашига эҳтимолий алоқадорлигидир, дейилади Флорида штати суди баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Биз АҚШ томонидан ўта муҳим ҳарбий таъминотларнинг кечикишига дуч келдик — Володимир Зеленский

Унинг сўзларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаасини кучайтириш бўйича ҳамкорлар билан келишувларнинг бир қисми ҳамон бажарилмаган.

"Бундан ташқари, Starlink'нинг ҳарбий версияси Starshield фронтнинг турли қисмларида 130–161 км/соат тезликда ишлашни тўхтатмоқда, бу эса логистика ва дронлардан фойдаланишни қийинлаштирмоқда", — деди Украина етакчиси.

Зеленский, шунингдек, Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Украина ҳудудидаги 28 та подстанция ва бошқа энергетика объектларига зарар етказилганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM