23.5° бурчак остида
31.6K subscribers
29.6K photos
12K videos
3 files
1.88K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇫🇷Францияда оммавий намойишлар фонида тартибсизликлар кузатилмоқда Франциянинг Бордо шаҳрида намойишчилар Guerlain, Hermès, Louis Vuitton, Sephora ва Apple брендларига тегишли дўконларни вайрон қилмоқда. Лимож шаҳрида шаҳар ҳокимияти биносига ўт қўйилгани…
🇫🇷 Оммавий тартибсизликлар туфайли Франциянинг айрим шаҳарларида комендантлик соати жорий этилади

Франция бош вазири Себастян Лекорню минтақавий маъмуриятларга шундай топшириқ берди. Унинг сўзларига кўра, асосий мақсад аҳолининг мол-мулки, савдо ҳамда хизмат кўрсатиш биноларини  талончилардан ҳимоя қилишдир.

Ушбу чора татбиқ этиладиган шаҳарлар рўйхати кейинроқ тақдим этилади. Шу билан бирга, Лекорню Парижда комендантлик соати жорий этилишини истисно қилди.

Францияда бир неча ҳафтадан бери давом этаётган намойишлар дам олиш кунлари йирик тартибсизликларга айланиб кетди, полиция билан тўқнашувларда 2300 дан ортиқ киши қўлга олинди. Франция Ички ишлар вазирлигига кўра, мингдан ортиқ полиция ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жароҳатланди.

Намойишчилар дўконларга ўт қўйишди ва уларни талон-торож қилишди. Расмийларнинг маълумотларига кўра, уч мингга яқин савдо шохобчаси зарар кўрган. Ҳукумат юз бераётган воқеалар учун жавобгарликни сўл экстремистлар зиммасига юклади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇹 Литвада NATO'нинг гибрид таҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро ҳарбий машғулотлари бошланди

Маълумотларга кўра, машғулотлар 19–30 октябр кунлари Болтиқ денгизи, Клайпеда порти ва мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида бўлиб ўтади.

Ҳарбийлар машғулотларга дронлар, вертолётлар, кемалар, ҳарбий техника ва артиллерия воситаларини жалб қиладилар. Шунингдек, армия бўлинмалари ва давлат хизматларининг гиприд тахдид шароитида биргаликдаги ҳаракатлари машқ қилинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇰🇵 Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея билан чегарада қўшимча қурол-яроғ жойлаштириш билан таҳдид қилди

Ким Ё Чжон КХДР Жанубий Корея чегарасида овозкучайтиргичлар орқали тарғибот эшиттиришларини қайта тиклаш эҳтимолини ҳам кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви чегарада миналар портлаши ва бунинг оқибатида уч нафар жанубий кореялик ҳарбий хизматчи жароҳат олганидан сўнг юз берди. Сеул юз берган воқеада Шимолий Кореяни айбламоқда, Пхенян эса бунга алоқадорлигини рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇪🇺АҚШ Европа Иттифоқини SpaceX’га чекловлар учун жавоб чоралари билан огоҳлантирди АҚШнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Эндрю Паздер Брюссел америкалик компанияларнинг Европа бозорига киришини чекласа, Вашингтон Европа компанияларига нисбатан кескин чоралар…
Европанинг энг йирик алоқа операторлари Илон Маскнинг Старлинк тармоғига рақобатчи яратиш учун бирлашмоқда, — Financial Times

Deutsche Telekom, Оrange, Тelefónica ва Vodafone смартфонларни тўғридан-тўғри сунъий йўлдошларга улаш имконини берувчи сунъий йўлдош алоқасини биргаликда ривожлантириш тўғрисидаги битимни имзолади, дея хабар беради нашр.

Ушбу ташаббус Украина ҳудудида Starlink ишидаги узилишлар фонида Европанинг хорижий технологияларга бўлган қарамлигини камайтиришга қаратилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇷🇺 Эрон ва Россия кўплаб масалалар, шу жумладан Форс кўрфази, Кавказ ва Украинага оид масалалар бўйича ҳамкорлик қилмоқда — Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇪 Перу аэропортидан учаётган LATAM Airlines авиакомпанияси самолётининг двигатели ёниб кетди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, самолёт ўловчилари ва экипаж аъзолари эвакуация қилинганн. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷Эрон АҚШ ҳужумлари қайта бошланса, жавоб зарбалари беришини билдирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий АҚШ президенти Доналд Трампнинг можарони “охиригача етказиш” ҳақидаги таҳдидларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

“Сиз охирги марта ишни “охиригача етказмоқчи”бўлганингизда, Эрон янада кучайди. Яна омадингизни синаб кўрмоқчимисиз? Марҳамат. Аммо эҳтиёт бўлинг, бизнинг ҳам ҳали тугалланмаган ишларимиз бор”, — деди Ароқчий.

Унинг айтишича, АҚШ Теҳроннинг шартларини, жумладан, нефт санкциялари ва денгиз блокадасини бекор қилиш талабини қабул қилса, Ҳўрмуз бўғози яқин кунларда тўлиқ очилиши мумкин.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Трамп: Европа миграция муаммосини ҳал қилмаса, АҚШ уни қўллаб-қувватламайди

АҚШ президенти Доналд Трамп Европа сиёсатчиларини ўз мамлакатларига уларни қабул қилган давлатларга нисбатан душманона муносабатда бўлган мигрантларни киритаётганликда айблади.

Трампнинг айтишича, агар Демократик партия Конгрессга оралиқ сайловларда ғалаба қозонса, АҚШ ҳам Франциядаги вазиятга ўхшаш ҳолатга тушиши мумкин. У Францияни мигрантлар, жиҳодчилар ва коммунистлар “талон-торож қилиб, вайрон қилаётганини” даъво қилди.

Шунингдек, Трамп Европа миграция муаммосини ҳал қилмаса, АҚШ уни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Стив Уиткофф яқин вақтда Зеленский ва Путин билан учрашиши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф яқин вақтда Украина президенти Володимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ва Axios мухбири Барак Равид манбаларга таяниб хабар берди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 NYT: Трамп Россия билан муносабатларни яхшилашга интилмоқда

The New York Times нашрига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўнгги қарорлари Россия билан муносабатларни нормаллаштиришга интилаётганини кўрсатади. Нашр бу жараён Украина позицияларининг заифлашиши ҳисобига кечиши мумкинлигини таъкидлаган.

Октябр бошида Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Россия дизел ёқилғисини жаҳон бозорига етказиб бериш масаласини келишиб олган. Кейинчалик Трамп Украина президенти Володимир Зеленскийни Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарбалар бергани ва тинчлик келишувига интилишни истамаётгани учун танқид қилган.

Шунингдек, Трамп Россиянинг айрим амалдорлари, банклари ва ташкилотларига нисбатан чекловларни бекор қилувчи фармонни имзолаган. Бироқ аввал жорий этилган бошқа санкциялар ўз кучида қолган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦Россиянинг Тамбов вилоятида дронлар ҳужуми оқибатида корхоналардан бирида ёнғин чиқди.

Вилоят губернатори Евгений Первишевнинг маълум қилишича, ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган. У қайси корхона зарар кўрганини айтмаган.

Украинанинг Exilenova+ мониторинг канали хабар беришича, дронлар Мичуринск туманидаги "Никольское" ёқилғи станциясига ҳужум қилган. Канал маълумотига кўра, ушбу станция "Дружба" нефт қувури тизимига киради.

Станцияда дизел ёқилғиси, бензин, кема ёқилғиси ва самолётлар учун керосин сақланади ҳамда тақсимланади. Канал маълумотига кўра, станция бир суткада 300 минг тоннагача ёқилғи ўтказиш қувватига эга.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇦Алберта аҳолисининг қарийб 77 фоизи Канада таркибида қолишни қўллаб-қувватлади

Канададаги Алберта провинциясида ўтказилган референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, овоз берганларнинг қарийб 77 фоизи ҳудуднинг мамлакатдан ажралиб чиқишига қарши овоз берган. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Овоз беришда аҳолидан провинция мустақиллиги эмас, балки Канададан ажралиб чиқиш бўйича мажбурий референдум ўтказиш жараёнини бошлаш кераклиги сўралган.

Канада бош вазири Марк Карни 19 октябрь куни Алберта аҳолиси бирлик ва умумий келажакни танлаганини таъкидлади.

Аввалроқ Financial Times АҚШ маъмурияти вакиллари Алберта мустақиллигини қўллаб-қувватловчи Alberta Prosperity Project ҳаракати билан бир неча бор учрашганини хабар қилган эди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш таклифини бир неча марта билдирган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸Зеленский АҚШни Украинага ракета етказиб беришни кечиктираётганликда айблади

Украина президенти Володимир Зеленский НАТО давлатлари маблағ ажратган Patriot ва NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб бериш кечикаётганини билдирди. Унинг даъво қилишича, АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет бу жараённи атайлаб тўхтатиб турибди. Зеленский Украинада Америка ракеталари деярли қолмаганини айтди.

“Ёрдамимизни секинлаштириш бўйича сиёсий қарор қабул қилинганга ўхшайди. Бу нима учун юз бераётганини тушунмоқчимиз”, — деди у.

Зеленский, шунингдек, сўнгги бир ҳафтада Украина Россиянинг баллистик ракета ҳужумлари ҳақида АҚШдан уч марта огоҳлантириш олмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, Starlink ва ҳарбийлар фойдаланадиган Starshield алоқа тизимларининг имкониятлари ҳам қисман чекланган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇺🇦Жанубий Корея Киевдаги элчихона ходимларини чақириб олмоқда

Сеул Украина президенти Володимир Зеленский Курск вилоятида асирга олинган икки нафар Шимолий Корея ҳарбийси ҳақидаги маълумотни ошкор қилганидан кейин юзага келган дипломатик келишмовчилик сабабли бундай қарор қабул қилди. 8 октябр куни Жанубий Корея Киевдаги элчисини ҳам чақириб олган эди.

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Украина элчининг чақириб олинишига салбий муносабат билдирган. Шунингдек, Украинада ҳаво ҳужумлари хавфи сақланиб қолаётгани дипломатлар хавфсизлигини таъминлашни қийинлаштирмоқда.

Сеул Украина Зеленскийнинг ҳаракатлари учун узр сўраганини билдирган, аммо бу узрни етарли деб ҳисобламаган. Киев эса воқеани дипломатик тушунмовчилик деб атаб, Шимолий Корея ҳарбийлари ҳақидаги маълумотни ошкор қилмаслик бўйича икки давлат ўртасида келишув бўлмаганини таъкидламоқда.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸Зеленский Рубио билан Украинага ракета етказиб бериш ва разведка маълумотларини алмашишни муҳокама қилди

Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан Patriot тизимлари учун ракеталар етказиб бериш, Россиянинг баллистик ҳужумлари ҳақида эрта огоҳлантириш ва Starlink,Starshield алоқа тизимларини тиклаш масалаларини муҳокама қилганини билдирди.

Ушбу масалалар Украина аҳолисини ҳимоя қилиш учун муҳимлигини таъкидлаган Зеленский Рубионинг ёрдам беришга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦Зеленский: Ҳозир сайловлар жамиятни ташвишга солаётган асосий масала эмас

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг айтишича, ҳозирги асосий вазифа — урушни тугатиш ва нормал ҳаётга қайтиш.

"Сайловлар албатта бўлиб ўтади. Ҳеч ким ўз лавозимига ёпишиб олгани йўқ", — деди Зеленский.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸Песков: Путиннинг АҚШ вакили Уиткофф билан учрашуви яқин вақтда ташкил этилиши мумкин

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Путиннинг АҚШ вакили Стив Уиткофф билан учрашувини яқин вақтда ташкил этишга умид қилаётганини билдирди.

Песковнинг бошқа баёнотлари:

— Россия Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича АҚШнинг воситачилик ҳаракатларини юқори баҳолайди;

— Москва Украина номидан музокараларда қатнашадиган ва урушни тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга қонуний вакил бўлишини муҳим деб ҳисоблайди;

— Россия стратегик барқарорлик ва ядровий қуролсизланиш масалалари бўйича АҚШ билан тўғридан-тўғри мулоқотни қайта тиклаш тарафдори;

— Путиннинг АҚШ вакиллари билан учрашуви қаерда ва қачон бўлиб ўтиши ҳақида Кремл кейинроқ маълумот беради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇸🇨🇳WSJ: Путин Трамп ва Си Жинпин билан Украина масаласини муҳокама қилмоқчи The Wall Street Journal нашрига кўра, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп ва Хитой раҳбари Си Жинпин билан уч томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилган.…
🇺🇦🇺🇸🇨🇳🇷🇺Зеленский Путин, Трамп ва Си ўртасида учрашув ўтказилган тақдирда "янги сюрпризлар" бўлишидан хавотирда

"Бундай сюрпризларга йўл қўймаслик учун мен буни тушуниб олишни хоҳлардим. Муаммо фақатгина улар биз билан ёки бизсиз учрашишида эмас: афсуски, Путиннинг изоляциядан аста-секин чиқиши аллақачон бошланиб бўлган. Бу биринчи қадам эмас. Бироқ, агар гап Украина ҳақида кетадиган бўлса, Украинанинг ҳам фикрини сўрашларини истардик. Қолган масалалар юзасидан изоҳ бера олмайман, улар нималарни муҳокама қилишини билмайман", — деди Украина президенти Corriere della Sera нашрига берган интервюсида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трамп Россия билан келишувга эришиш мақсадида Зеленскийга босимни кучайтирмоқда — The New York Times

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ президенти Зеленскийни Украина шарқидаги ҳудудлар назоратини сақлаб қолишга бўлган уринишлар урушни давом эттиришга арзийдиган иш эмаслигига ишонтиришга уринмоқда.

Трампнинг фикрича, агар Украина асосан Россия шартлари асосида тузиладиган келишувга қаршилик қилишдан воз кечса, у бундан ҳатто фойда кўриши ҳам мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп Украинанинг можарони тартибга солиш бўйича позициясидан асабийлашмоқда — АҚШ Давлат котиби

Марко Рубионинг таъкидлашича, ҳозирда Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатларда жиддий кескинлик мавжуд.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM