23.5° бурчак остида
Александр Вучичнинг сўзларига кўра, Европа жадал суратда қуролланмоқда ва қурол-яроғга улкан маблағлар сарфлаб, кенг кўламли можарога тайёргарлик кўрмоқда.
"Бу худди Чехов песаларига ўхшайди: агар биринчи пардада деворда милтиқ осиғлиқ турган бўлса, учинчи пардада у албатта отилади", — деб баёнот берди Вучич.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Стив Уиткофф яқин вақтда Зеленский ва Путин билан учрашиши мумкин АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф яқин вақтда Украина президенти Володимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина президенти Володимир Зеленский Норвегия пойтахти Осло шаҳрида АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашди, Трампнинг куёви Жаред Кушнер эса унда масофадан туриб иштирок этди.
Шунингдек, учрашувга Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре ва Финландия президенти Александр Стубб ҳам қўшилиши режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пина Пичерно гуманитар ташкилотлар ва ҳукуматларни унинг акциясига эътибор қаратишга ҳамда тегишли чоралар кўришга чақирди.
"Биз зудлик билан гуманитар сулҳ эълон қилинишини, шаҳарга озиқ-овқат ва дори-дармон етказилишини, шунингдек, шаҳарни тарк этмоқчи бўлган тинч аҳолининг хавфсиз эвакуация қилинишини талаб қилишимиз керак", — деди у.
Олешки Украинанинг Херсон вилоятида жойлашган шаҳар бўлиб, у ҳозирда Россия ҳарбийлари назоратидаги. Олешки аҳолиси бир неча ойдан бери электр энергияси, озиқ-овқат ва етарли тиббий ёрдамсиз қолмоқда. Шаҳар тинимсиз икки томонлама ўққа тутилмоқда. Уни тарк этиш деярли имконсиз, чунки шаҳардан чиқиш йўлларининг аксарияти миналаштирилган.
Бир неча кун аввал Рим папаси Лев ХIV Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, шаҳарга гуманитар ёрдам етказиш ва аҳолини эвакуация қилишни таъминлашни сўраганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Буюк Британия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг Typhoon қирувчи самолётлари Саудия Арабистонига мамлакатни ҳусийлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун юборилади. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажаришини ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийларга қарши ҳужумкор зарбалар бермаслигини билдирди. Британия томонининг билдиришича, ҳусийларнинг ҳужумлари минтақавий барқарорликка таҳдид солмоқда ҳамда энергия таъминоти ва савдо йўлларини издан чиқариш хавфини туғдирмоқда.
"Шу сабабли мен Буюк Британиянинг қўшимча ҳарбий ёрдамини тасдиқладим. Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг Typhoon самолётлари Саудия Арабистони ҳаво ҳудудини дрон ва ракеталардан ҳимоя қилиш учун мудофаа парвозларини амалга оширади", — деди Буюк Британия мудофаа вазири Стритинг.
Қўшимча ёрдам Саудия Арабистони ҳукуматининг сўровига биноан тақдим этилмоқда. Лондон, шунингдек, Аtlas А400М транспорт самолётини ҳамда ҳарбий маслаҳатчиларни ҳам сафарбар этади. Бу сентябр ойида эълон қилинган ёрдам кўламини кенгайтиради. Ўшанда ҳарбий-ҳаво кучларининг Воягер ҳавода ёнилғи қуйиш самолёти ажратилган, бироқ қирувчи самолётлар юборилмаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Нашр маълумотларига кўра, Трампнинг музокарачилари узоқ вақтдан бери Россияда қамоқда сақланаётган америкаликнинг озод этилишига эришиш орқали "Путин билан келишувлар тузишнинг афзалликларини намойиш этиш"га қаратилган навбатдаги қадамни ташлаши кутилмоқда. Гап қайси америкалик ҳақида кетаётганига ойдинлик киритилмаган.
NYT нашрининг ёзишича, АҚШ Давлат департаменти томонидан Россияда "ноқонуний ушлаб турилган"лар тоифасига киритилган ягона америкалик бу Украина Қуролли кучлари сафида жанг қилган ҳамда 6 йил-у 10 ойлик Россияда жазосига ҳукм қилинган Стивен Ҳаббард ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ким Чен Иннинг комага тушгани ҳақида Буюк Британиянинг The Sun, Американинг New York Post ва Ҳиндистоннинг Economic Times нашрлари ёзди. Улар “ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари”га таяниб, КХДР етакчиси миясига қон қуйилиши оқибатида комага тушиб қолгани ва Пекиндаги шифохоналардан бирига ётқизилганини хабар берди.
КХДР бу хабарларга изоҳ бермади, бироқ 20 октябр куни Корея марказий телеграф агентлиги Ким Чен Ин ўз оиласи билан Пхеняндаги кийим-кечак ва пойабзал кўргазмасига ташриф буюргани ҳақида репортаж эълон қилди. Хабарда таъкидланишича, бу воқеа бир кун аввал юз берган.
Жанубий Кореянинг Yonhap агентлигининг қайд этишича, АҚШда яшовчи таниқли хитойлик диссидент Ванжун Се томонидан Х ижтимоий тармоғида қолдирилган хабар миш-мишларнинг бирламчи манбаси бўлган. Се дастлабки постда Кимнинг Хитойда шифохонага ётқизилганига қарамай вафот этганини иддао қилган.
Жанубий кореялик дипломатлар ва разведкадаги манбалар Ким Чен Иннинг комага тушгани ҳақидаги даъволарни тасдиқловчи “ҳеч қандай маълумот эшитмаганликлари”ни маълум қилди.
Сентябр ойида Жанубий Корея разведкаси парламентга ҳисобот тақдим этиб, унда Ким ўта оғир даражадаги семизликдан азият чекаётганини таъкидлаган эди: бўйи 170 сантиметр бўлгани ҳолда, у 140 килограмм тош босяпти. Шу билан бирга, разведка ҳисоб-китобларига кўра, “даволовчи шифокорлар гуруҳининг синчков кузатуви инобатга олинса”, КХДР етакчисининг соғлиғида жиддий муаммолар борлигидан дарак берувчи аломатлар йўқ.
Шимолий Корея расмийлари Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақида ҳеч қачон хабар бермаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Reuters'нинг манбаларига таяниб хабар беришича, сўнгги ҳафталарда визаларни бекор қилиш суръати сезиларли даражада тезлашган. 2025 йил январ ойида Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан буён бекор қилинган визалар сони 300 мингдан ошган. Давлат департаментининг 10 август куни эълон қилган маълумотида эса бу кўрсаткич 175 мингдан ортиқ экани айтилганди.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Томми Пиготт X ижтимоий тармоғида маъмурият визаларни мамлакат тарихидаги бошқа маъмуриятларга қараганда тезроқ бекор қилаётганини билдирган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари визаларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолатларни танқид қилган. Жумладан, Исроилнинг Ғазога ҳужумларига қарши намойишларда қатнашган хорижликларнинг визалари бекор қилиниши норозиликларга сабаб бўлган. Шунингдек, консерватив сиёсий шарҳловчи Чарли Киркнинг ўлдирилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда фикр билдирган айрим хорижликлар ҳам визаларидан айрилган.
Бундан ташқари, Трамп маъмурияти муҳожирлар ва виза олиш учун ариза топширган шахсларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини текширишни кучайтирган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукумат миллий хавфсизликни важ қилиб, ўз танқидчиларини нишонга олаётганини айтмоқда. Шунингдек, айрим фирибгарлик ҳолатлари сабаб АҚШдаги муҳожирлар жамоаларига, жумладан, Миннесота штатида яшовчи сомалилик америкаликларга нисбатан ҳам кенг кўламли чоралар кўрилаётгани танқид қилинмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп Франциядаги намойишлар ва тартибсизликларни мисол қилиб, мамлакатда шундай воқеалар такрорланишига йўл қўймаслигини билдирди.
“Сўнгги уч-тўрт кун давомида Францияда ақлдан озган одамлар ўз мамлакатини вайрон қилаётганини кузатдик. Биз бунга тоқат қилмаймиз. Агар эҳтимолий таҳдид юзага келса, уларга жуда қатъий муносабатда бўламан. Шунда улар мамлакатимизни вайрон қила олмайди”,— деди Трамп.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Илон Маск келажакда анъанавий пуллар ўз аҳамиятини йўқотишини айтди
Илон Маск биографи Уолтер Айзексонга берган интервьюсида келажакда анъанавий пуллар ўз аҳамиятини йўқотиб, энергия, қувват ва масса каби физик катталиклар асосий қиймат ўлчовига айланишини айтди.
Маск, шунингдек, АҚШнинг улкан давлат қарзини бюджет харажатларини қисқартириш орқали ҳал қилиш қийинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, мансабдорларнинг харажатларни камайтиришни истамаслиги шароитида сунъий интеллект мамлакатни молиявий инқироздан қутқаришнинг ягона йўли бўлиши мумкин.
🔥 @burchakostida
Илон Маск биографи Уолтер Айзексонга берган интервьюсида келажакда анъанавий пуллар ўз аҳамиятини йўқотиб, энергия, қувват ва масса каби физик катталиклар асосий қиймат ўлчовига айланишини айтди.
Маск, шунингдек, АҚШнинг улкан давлат қарзини бюджет харажатларини қисқартириш орқали ҳал қилиш қийинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, мансабдорларнинг харажатларни камайтиришни истамаслиги шароитида сунъий интеллект мамлакатни молиявий инқироздан қутқаришнинг ягона йўли бўлиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагон Шимолий Каролина штатида яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга 1,5 млрд доллар инвестиция киритишини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, АҚШ махсус элчиси Стив Уиткофф Ослода Украина президенти Володимир Зеленский билан ўтказган учрашувда муҳокама қилинган таклифларни Россия томонига етказади.
“Менинг тушунишимча, учрашув ижобий ўтди, аммо кутилмаган янгиликлар бўлмади. Энди у ушбу ғоялар билан Санкт-Петербургга бориб, уларни Россия томони билан муҳокама қилиши мумкин. Музокараларда олға силжишга эриша оламизми, кўрамиз”, — деди Рубио журналистларга.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп янги йирик дата-марказлар ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси ишлаб чиқариши шартлигини билдирди. Ортиқча энергия эса маҳаллий аҳолига берилиши ёки электр тармоғига сотилиши керак.
”Truth Social”тармоғида ёзишича, Трамп буни дата-марказлар қурилишига розилик берган аҳоли учун компаниялар тақдим этадиган ўзига хос “дивиденд” деб атаган.
АҚШнинг бир қатор штатларида бундай марказлар қурилишига қаршилик кучайган. Сабаб — уларнинг юқори энергия истеъмоли электр нархининг ошишига олиб келиши мумкинлиги.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия президенти Владимир Путин Доналд Трамп билан сўнгги суҳбатида Украинадаги можарони тўхтатиш ва инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш масаласига урғу берилганини айтди.
Шунингдек, Путин Россия АҚШ билан иқтисодий ҳамкорликни тиклаш масаласига қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
Стив Уиткофф билан учрашувда Россия президенти Эрондаги инқироз юзасидан вазиятга берилган баҳолар билан ҳам қизиқди. У Москва инқирозни ҳал қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф Россия президенти Владимир Путинга америкалик Стивен Хаббарднинг озод этилгани учун миннатдорлик билдирди.
Путиннинг айтишича, Хаббард ҳозирда Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия давлат ахборот агентлиги ТАСС хабар беришича, бу таклиф Санкт-Петербургдаги музокаралар чоғида билдирилган. Путин учрашувда Украина билан уруш масаласи ҳам муҳокама қилинишини айтган.
Аввалроқ The Wall Street Journal Путин АҚШ ва Хитой иштирокида, аммо Украина ва Европа давлатларисиз саммит ўтказишни таклиф қилгани ҳақида ёзган эди. Нашрга кўра, Россия урушни Москва манфаатларига мос шартларда якунлаш масаласини муҳокама қилмоқчи бўлган.
Трамп эса Путин ва Си Жинпин билан учрашишга тайёрлигини билдирган. Бироқ у бундай учрашувда Украинадаги урушни эмас, ядровий қурол масаласини муҳокама қилишни исташини айтган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия армияси сафида Украинага қарши урушда қатнашган ва қатнашаётган Марказий Осиё фуқаролари сони 20 400 нафардан ошди. Улар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчи. Украина ҳарбий асирлигига тушган 59 та давлат фуқаролари орасида ҳам юқоридаги икки давлат фуқаролари сон жиҳатдан етакчилик қилмоқда. Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси бу ҳақдаги янгиланган маълумотларни тақдим этди.
Урушга ёлланиш учун шартнома тузган ўзбекистонликлар сони 2022 йилдан буён ортиб бормоқда. Дастлаб 12 киши билан шартнома тузилган бўлса, жорий йилда (2026 йилнинг 9 ойлик кесимида) 2602 киши Россия Мудофаа вазирлиги билан келишувга эришган. Марказий Осиё бўйича 20 437 киши шартнома тузган, уларнинг 40 фоиздан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
Маълум қилинишича, ёлланма аскарлар сони бўйича мамлакатлар қуйидагича кетма-кетликда жойлашган:
◾️ Ўзбекистон 8 207 нафар фуқаро;
◾️ Тожикистон 5 308 нафар фуқаро;
◾️ Қозоғистон 3 819 нафар фуқаро;
◾️ Қирғизистон 2 219 нафар фуқаро;
◾️ Туркманистон 884 нафар фуқаро.
Маълумотларга кўра, Россия урушга 2026 йилда 18 500 нафар хорижликни ёллашни режалаштирилган. Тўққиз ой давомида 16 168 нафар чет эллик Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган. “Хочу жить” лойиҳаси йил якунига қадар кўрсаткич ошишини прогноз қилмоқда.
Ҳозирда Украина асирлигида жами 59 та давлат фуқаролари бор, улар орасида сон жиҳатдан ўзбекистонликлар етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни Тожикистон, Беларус, Колумбия, Қозоғистон, Озарбойжон, Қирғизистон фуқаролари эгаллайди. “Хочу жить” давлатлар кесимида ҳарбий асирлар сонини ошкор этмади, аммо ҳукуматлар очиқ ва ёпиқ музокаралар олиб борганини маълум қилди. Улар қаторида Туркманистон ва Қозоғистон консуллиги ҳам бор.
Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларининг аксарияти (32 фоиз) Россия фуқаролигини олиш, қолганлари эса жиноий таъқиб ёки қамоқдан қутилиш мақсадида Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган. Африка давлатларидан ёлланганларнинг 39 фоизи иш юзасидан алданганини билдирган. Лотин Америкаси, Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан ёлланганлар учун эса Россия фуқаролигини олиш шартнома тузишнинг асосий сабабларидан бири бўлган.
Украина асирлигидаги Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг 82 фоизи Россияга қайтиш истагини билдирган. Улар орасида ватанига қайтгач, жиноий жавобгарликка тортилишидан хавотирланганлар ҳам бор. Ўз мамлакатига қайтишни хоҳлаганлар эса сўровнома иштирокчиларининг атиги 11 фоизини ташкил этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Журналистлар Трампдан Зеленскийнинг АҚШ ҳукумати Украинага қарши урушда Россияни қўллаб-қувватлайдиган бўлса, “тарихнинг нотўғри томонида бўлиши” ҳақидаги сўзлари юзасидан муносабатини сўрашди.
"Зеленский шундай дедими? Зеленский нима деяётганини ўзи билмайди. Зеленский – урушни аллақачон ҳал қилиши керак бўлган одам. Агар у менга қулоқ солганида эди, анча вақт олдинроқ яхшироқ келишувга эришган бўларди", – деди бунга жавобан Трамп.
АҚШ президенти Россия раҳбари Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Жинпинг иштирокидаги уч томонлама учрашув ўтказиш имкониятини ҳам маъқуллаган. Трампнинг янги баёнотлари АҚШ ва Украина ўртасидаги муносабатлар кескин совиши фонида янгради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Биз бунга қанчалик яқинлашаётганимизни билмайман, лекин иш шунга қараб кетяпти", — деди Юрий Ушаков.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, экспертлар учрашув бўйича тегишли ишларни амалга ошириб бўлишган, энди фақат унинг вақти ва жойини келишиб олиш қолган.
Ушаков, шунингдек, Путин ва Уиткофф ўртасидаги музокараларда Россия ва Қўшма Штатларнинг кенг кўламли иқтисодий лойиҳалари, жумладан, “Лукойл”га қарши санкциялар масаласи ҳам батафсил муҳокама қилинганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп декабр ойида Маями яқинида ўтказиладиган G20 саммитида Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишуви имзоланишига эришмоқчи. Бунинг учун у Украина ва Европа давлатларига босим ўтказишга ҳам тайёр, деб хабар берди нашр АҚШ президенти маслаҳатчисига таяниб.
G20 саммити 2026 йил декабрида Флорида штатининг Дорал шаҳрида, Трампга тегишли голф клубида ўтказилиши режалаштирилган. Трамп Путин ва Зеленский учрашувга тинчлик келишувини имзолашга тайёр ҳолда келишига умид қилмоқда. Трампнинг ўзи музокараларда воситачи бўлиш ниятида.
"АҚШ президенти Доналд Трамп Флорида штатидаги ўз голф клубида тинчлик битими имзоланаётган вақтда ўзининг Путин ва Зеленский ўртасида турганини тасаввур қилмоқда", дейилади хабарда.
Нашрга кўра, ноябр ойида Хитойда Трамп, Путин ва Си Жинпинг ўртасида учрашув ўтказилиши тинчлик келишувига эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиши мумкин. Украина томони мамлакат келажагига оид қарорлар Киев иштирокисиз қабул қилинишидан хавотирда.
Аввалроқ Зеленский G20 саммитида қатнашиш ва Путин билан урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. Россия президенти эса ҳозирча саммитдаги иштирокини тасдиқламаган.
Зеленский Fox News телеканалига берган интервюсида ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб жанговар ҳаракатлар тўхтатилса, Россия билан тинчлик келишувига эришиш мумкинлигини айтган. У бундай ссенарийни урушни тугатишнинг реал йўли деб ҳисоблайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM