23.5° бурчак остида
31.6K subscribers
29.6K photos
12K videos
3 files
1.88K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇸Путин Россия АҚШ билан иқтисодий ҳамкорликни тиклашдан манфаатдорлигини билдирди Россия президенти Владимир Путин Доналд Трамп билан сўнгги суҳбатида Украинадаги можарони тўхтатиш ва инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш масаласига урғу берилганини айтди.…
🇺🇦🇳🇴🇺🇸🇷🇺 Уиткофф Путин билан музокаралардан сўнг Норвегияга қайтди ва мамлакат бош вазири билан яна учрашди

Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре ўртасидаги учрашув Осло аэропортида бўлиб ўтди ва бир соатдан сал кўпроқ давом этди, дея хабар берди NRK.

Стёре Россия, АҚШ ва Украина ўртасида янги уч томонлама учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, музокаралар ноябр ойи ўрталарида, яъни АҚШдаги оралиқ сайловлардан сўнг бўлиб ўтади ва можаро якунлангандан кейин амал қилиши керак бўлган хавфсизлик тизимларига бағишланади.

"Осло ва Санкт-Петербургдаги муҳокамалар конструктив ўтди. Жараён АҚШ, Россия ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар доирасида техник даражада давом этади", — деб ёзди Уиткофф Х ижтимоий тармоғида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг ниҳояси тобора яқинлашмоқда. Эҳтимол, ҳеч қачон тинчликка ҳозиргидек яқин бўлмаганмиз — Трамп

АҚШ президенти, шунингдек, Путиндан қўйиб юборишни сўраган АҚШ фуқароси Стивен Ҳаббарднинг озод этилганини ҳам қайд этди.

Айни вақтда мониторинг каналлари хабар беришича, Киев яна Россия ракеталари ҳужумига учрамоқда. Шаҳарда портлашлар овози эшитилмоқда.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, баллистик ракета зарбаси оқибатида шаҳарнинг Днепр дарёси чап соҳилида жойлашган турар жой биноларига зарар етган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Трамп митингда намойишчига қўл кўтарган тарафдорини мақтади

АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Каролинадаги митингда намойишчига зарба берган тарафдорини мақтаб, бу ҳолат унга ёққанини айтди.

“Менга ёқди, буни ўз кўзим билан кўрдим. Бу ажойиб эди”, — деди Трамп.

Шунингдек, у зарба оқибатида нокдаунга учраган намойшчининг ташқи кўринишини танқид қилди ва тарафдорини боксчи Эвандер Холифилдга қиёслади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ниятида эмаслигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Москва ва Вашингтон Украина бўйича келишувга яқин эканини таъкидлаб, Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ниятида эмаслигини билдирди.

Шунингдек, у Украинанинг Starshield тизимига кириш имконияти чекланганига алоқаси йўқлигини ва бунга ким ташаббус кўрсатганини билмаслигини яна бир бор айтди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱Польша Украинага йирик ҳарбий ёрдам пакетини етказиб беришни тўхтатди

Польша Львов вилояти кенгашининг 2027 йилни Украина қўзғолончилар армияси (УҚА) йили деб эълон қилиш қарори ортидан Украинага йирик ҳарбий ёрдам пакетини етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда “РБК-Украина”нашри манбасига таяниб хабар берди.

Львов вилояти кенгаши депутатлари мазкур қарорни 20 октябрь куни қабул қилган. Манбанинг таъкидлашича, бу воқеа Польша Украинага катта миқдорда ҳарбий ёрдам юборишга тайёрланаётган пайтда юз берган.

“Уларнинг масъулиятсиз ҳаракатлари туфайли ҳозир бу ёрдам пакетини етказиб бериш тўхтатилган. Юзага келган муаммони ҳал қилиш учун ёпиқ каналлар орқали фаол иш олиб борилмоқда”, — деди нашр манбаси.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Москва вилояти томон 630 та дрон учирилган — Собянин

Москва томон 630 та дрон учирилган. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, дронларнинг аксарияти узоқ масофада уриб туширилган. Москва шаҳрининг Троицк маъмурий округида икки киши жароҳатланган.

Astra нашрининг хабар беришича, Москва вилоятининг Серпухов шаҳрида Россия Мудофаа вазирлигига қарашли “75-Арсенал”корхонасига ҳужум қилинган. Мазкур корхона қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаради, шунингдек, ҳарбий техника ва қуролларни таъмирлайди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Липецкда дронлар ҳужуми оқибатида уйлар ва поликлиника шикастланди

Россиянинг Липецк шаҳрида дронлар ҳужуми оқибатида бир нечта хусусий ва кўп қаватли уйлар, шунингдек, поликлиника биноси шикастланган. Бу ҳақда вилоят губернатори маълум қилди.

Ҳодиса оқибатида бир эркак жароҳатланган. Дрон парчалари поликлиника томига тушгани сабабли муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда Липецк шаҳар раҳбари хабар берди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱 Польша Украинага ҳарбий ёрдам тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Польша Мудофаа вазирлиги Украина ОАВида тарқалган, Варшава Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бунга Львов вилояти кенгашининг 2027 йилни УПА ва Роман Шухевич хотираси йили деб эълон қилиш қарори сабаб бўлгани айтилган.

“Бу ёлғон маълумот”, — деди Польша Мудофаа вазирлиги вакили Януш Сеймей Fakt нашрига.

Ҳозирча Варшава мазкур қарор ташаббускори бўлган Львов вилояти кенгаши депутатига Шенген ҳудудига киришни тақиқлаган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп АҚШ Эрон билан музокара олиб бормаётганини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ҳозирда Эрон билан можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди.

“Йўқ, менимча, биз улар билан музокара олиб бормаяпмиз”, — деди у.

Трамп, шунингдек, АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро тез орада у ёки бу йўл билан ҳал этилишини таъкидлади.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿Озарбойжон бензин ва дизелда ҳаракатланадиган енгил автомобиллардан босқичма-босқич воз кечмоқчи

Бундай автомобилларни фойдаланишдан чиқаришнинг биринчи босқичи келгуси 10 йил ичида амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Озарбойжоннинг "Узоқ муддатли паст углеродли ривожланиш стратегияси"да айтилган.

2060 йилгача мамлакатда атмосферага чиқариладиган иссиқхона газлари миқдорини соф нолга етказиш мақсад қилинган. Бунинг учун муқобил энергия манбаларида ҳаракатланадиган автомобиллар улушини 100 фоизга етказиш кўзда тутилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари учрашувида Украина масаласи муҳокама қилиниши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтиши мумкин бўлган уч томонлама учрашувда Украинадаги можарони ҳал қилиш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалалари муҳокама қилиниши мумкинлигини билдирди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ уч давлат бундай учрашув ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтган эди.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио учрашувни 18–19 ноябр кунлари Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтадиган АТЭС саммити доирасида ташкил этиш имконияти муҳокама қилинаётганини маълум қилган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Пентагон Мексика чегарасида ҳарбий иссиқлик нурини синашга рухсат берди

CNN хабар беришича, Пентагон АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига Мексика билан чегарада ҳарбий мақсадларда қўлланиладиган иссиқлик нурини синаб кўришга рухсат берган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашди

Россия ва Украина Беларусдаги “Новая Гута“ назорат-ўтказиш пунктида ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашди. Бу ҳақда Россия ва Беларус давлат ОАВлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, Украина Россияга 25 та жасадни қайтарган, Россия эса Украинага 252 та жасадни топширган.

Аввалги алмашув 17 сентябр куни бўлиб ўтган. Ўшанда Украина 252 та жасадни қабул қилганини маълум қилган, Россия томони эса улар украиналик ҳарбийларга тегишли эканини билдирган. Россияга 23 та жасад қайтарилган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇪Черногория 2028 йилда Европа Иттифоқига қўшилишни режалаштирмоқда

Россиянинг Черногориядаги элчиси Александр Лукашикнинг айтишича, Черногория 2028 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлишни режалаштирмоқда.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸ОАВ: АҚШ Эронга қарши янги операцияга тайёргарлик кўрмоқда

Drop Site News манбаларига кўра, Пентагон президент Доналд Трампнинг рухсатини кутиб, қўшинларни Эрон чегарасига яқин ҳудудларга жойлаштирмоқда.

Нашр манбасининг таъкидлашича, Трамп Эрон ва “Ансар Аллоҳ“ ҳаракатига қарши операцияларни сўнгги лаҳзада етти марта бекор қилган.

Манба АҚШ Эронга қарши “Эпик ғазаб“ операциясини бошлаганида барча зарур ресурсларга эга бўлмаганини ҳам айтган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸АҚШ билан дизел ёқилғиси бўйича келишув эртадан кучга киради. Бу ҳақда Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев маълум қилди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM