23.5° бурчак остида
31.6K subscribers
29.6K photos
12K videos
3 files
1.88K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇪🇺ЕИ Канада ва Британиядан Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқчи

Европа Иттифоқи Канада ва Буюк Британияни Украинага молиявий ёрдамни кўпайтиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Бу масала бўлажак саммитларда муҳокама қилиниши кутилмоқда, деб ёзади Politico ЕИ манбаларига таяниб.

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, ҳозирда Украинага кўрсатилаётган ташқи молиявий ёрдамнинг 80 фоизини ЕИ ва унга аъзо давлатлар таъминламоқда.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇺🇦Абу-Даби Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокаралар учун майдон бўлиши мумкин

Россия, АҚШ ва Украина ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказиш учун Абу-Даби шаҳри кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇸🇦🇾🇪 Яман ҳусийлари Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужум қилди, 12 киши ҳалок бўлди Саудия Арабистонидаги Ар-Риёд халқаро аэропортига 10 октябр куни ҳусийлар томонидан ҳужум уюштирилди. Бу бир ҳафта ичида ушбу аэропортга қилинган учинчи ҳужум ҳисобланади.…
🇸🇦🇾🇪 Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги бир қатор объектларга ҳужум қилинганини билдирди

Яманнинг ҳусийлар ҳаракати вакили Яҳё Сария Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Мудофаа вазирлиги объектига ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Даммомдаги Фаҳд аэропорти, Янбу шаҳридаги Saudi Aramco компанияси объекти ва Абҳа аэропорти ҳам ҳужумга учраган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇸🇦🇾🇪 Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги бир қатор объектларга ҳужум қилинганини билдирди Яманнинг ҳусийлар ҳаракати вакили Яҳё Сария Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Мудофаа вазирлиги объектига ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Унинг айтишича, Даммомдаги…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦🇾🇪 Саудия Арабистонининг Даммом шаҳридаги аэропортга ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди

Саудия Арабистони Фуқаролик авиацияси бошқармаси маълумотига кўра, ҳужум оқибатида аэропортга ҳам моддий зарар етган. Flightradar24 халқаро парвозларни кузатиш хизмати айрим самолётлар бошқа аэропортларга йўналтирилганини билдирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇸🇦🇾🇪 Ҳусийларнинг ҳужумлари кучайиши фонида АҚШ ўз дипломатларини Саудия Арабистонидан олиб чиқади

Қўшма Штатлар Давлат департаменти Саудия Арабистонидаги ваколатхоналарида ишлаётган баъзи дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатни тарк этишни буюрди. Тегишли қарор Саудия Арабистонига қилинган сўнгги ҳужумлар фонида эʻлон қилинди. Жумладан, Даммом шаҳридаги фуқаролик аэропортига зарбаларда камида бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди. Нефт конига дрон ҳужуми қилиши оқибатида эса икки киши ҳаётдан кўз юмди.

Давлат департаменти матбуот котиби Томми Пиготт Яман ҳусийларининг тинч аҳоли объектларига ҳужумлари сабабли “АҚШ ҳукуматининг фақат Саудия Арабистонидаги фавқулодда хизматга жалб этилмаган ходимлари ва уларнинг оила аъзолари” қиролликни тарк этишга буюрилганини айтди.

Америкалик тўрт нафар амалдорнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, Форс кўрфазининг бошқа давлатларидаги АҚШ миссиялари ҳам дипломатларнинг оила аъзоларига мамлакатларни тарк этишни буюради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ ва Исроил Эронга қарши янги ҳарбий зарбалар бериш режасини ишлаб чиқмоқда

The New York Times манбаларига кўра, ҳужумлар 3 ноябрга белгиланган АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлардан сўнг қайта тикланиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, октябр ойи ўрталарида АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсет Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашган. Улар Эронга қарши фаол ҳарбий кампанияни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

"Янги зарбалар Эроннинг энергетика инфратузилмаси, ядро объектлари ҳамда ракеталар ва дронлар сақланадиган омборларига қаратилиши кутилмоқда. АҚШ расмийларининг баъзилари янги зарбалар серияси Эрон иқтисодиётини ҳалокат ёқасига олиб келишига ва мамлакат раҳбариятини дипломатик ён беришга мажбур қилишига ишонмоқда", деб ёзмоқда нашр.

Таҳлилчиларининг таъкидлашича, Эронга берилган аввалги зарбалар кўзланган мақсадларга эришишга ёрдам бермади. Аксинча, улар бутун дунё бўйлаб энергия ресурслари нархининг кескин ошишига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг беқарорлашувига олиб келди. Шунингдек, бу ҳаракатлар АҚШ ракета захираларининг камайишига ҳам сабаб бўлди.

Нетаняҳу Эронга янги зарбалар беришга аллақачон тайёр бўлган. Манбаларнинг билдиришича, Исроил бомбардимонларни 10 октябр куни қайта бошлашни режалаштирган эди. Аммо Трамп АҚШ Конгрессига ўтказиладиган оралиқ сайловлар олдидан Эрон билан урушнинг кескинлашишини истамаган.

Қўшма Штатлардаги оралиқ сайловларда Трампнинг Республикачилар партияси Конгресснинг ҳам қуйи, ҳам юқори палатасидаги баъзи ўринларни бой бериш хавфи остида турибди. Мутахассислар республикачилар рейтингининг пасайиши сабабларидан бири сифатида феврал ойининг охиридан бери давом этаётган Эрон билан урушни кўрсатмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇸Путин Россия АҚШ билан иқтисодий ҳамкорликни тиклашдан манфаатдорлигини билдирди Россия президенти Владимир Путин Доналд Трамп билан сўнгги суҳбатида Украинадаги можарони тўхтатиш ва инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш масаласига урғу берилганини айтди.…
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трампнинг махсус вакили Путинни “инсонпарвар” деб атади

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф 21 октябр куни Санкт-Петербургга борди ва Россия президенти Владимир Путин билан урушни якунлаш бўйича музокара ўтказди.

Учрашув аввалида Путин АҚШ фуқароси, Украина қуролли кучлари сафида жанг қилгани учун Россияда жазо муддатини ўтаётган Стивен Ҳаббардни озод қилганини билдирди. "Сиз президент Трампнинг инсонпарварлиги ҳақида жуда кўп гапирасиз. Ўзингиз ҳам гуманистсиз, сэр, бунинг учун сизга тан бераман", — деди бунга жавобан Уиткофф.

Бу эса Қўшма Штатлардаги кўплаб юқори мартабали сиёсатчиларга жумладан, Доналд Трампнинг партиядошларига ҳам умуман ёқмади. Улар Уиткоффни кескин танқид қилди. Трамп ва унинг вице-президенти Вэнс Уиткоффни ҳимоя қилиб чиқишди.

"Стив Уиткофф америкалик маҳбусни озод қилган одам ҳақида қандайдир яхши гап айтди. Сиз унинг бу баҳлсига қўшилиш ёки қўшилмаслигингиздан қатъи назар, Стив Уиткофф – дипломат. Унинг иши – ўша ерга бориш ва натижага эришиш. Мени Стив айтган сўз эмас, у америкалик маҳбусни уйига, оиласига қайтараётгани факти кўпроқ қизиқтиради", — деди Жей Ди Вэнс.

"Менимча, муайян ҳолатда, яъни бутун умрини қамоқда ўтказаман деб ўйлаган одам озодликка чиқарилганида, Путинни гуманист деб аташ дейиш мумкин", — деб муносабат билдирди Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трампнинг махсус вакили Путинни “инсонпарвар” деб атади АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф 21 октябр куни Санкт-Петербургга борди ва Россия президенти Владимир Путин билан урушни якунлаш бўйича музокара ўтказди. Учрашув аввалида Путин АҚШ…
🇷🇺🇺🇦 Россиялик “гуманистлар” Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум қилди, бу Трампнинг вакиллари билан музокаралардан кейинги намойишкорона зарбадир

Украина президенти Россиянинг Киевга берган сўнгги ракета зарбаларига изоҳ берди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия 21 октябр оқшомидан бошлаб Украина пойтахтига учта зарбалар тўлқинини йўллаган. Бунинг оқибатида Украина пойтахти ва вилоятларида жами 34 киши жабрланган, икки кишининг ҳалок бўлган.

"Бу ҳужумларда ҳозиргача 21 та ракета қўлланилди. Афсуски, шаҳарда кўплаб вайронагарчиликлар кузатилди. Оддий аҳолининг уйлари, энергетика объектлари, вокзаллардан бири ва метронинг инфратузилмаси, шунингдек, савдо марказлари ҳамда корхоналарга зарар етди.

Россия навбатдаги музокаралардан сўнг дарҳол Украинага зарбалар берди. Бу Москванинг содир бўлаётган барча воқеаларга муносабатида ҳеч қандай ҳақиқий ўзгариш йўқлигини англатади. Урушни тугатиш учун тўғри ечимларни топишга ҳаракат қилишни давом эттириш муҳим. Аммо Россия баллистикаси музокараларга жавоб бўлаётган бир пайтда, бошқача қадамлар — қотилликларни тўхтатишга қаратилган қадамлар қўйилиши учун Россияга нисбатан ҳақиқий босим ўтказиш зарур", — деди Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇸🇺🇦Абу-Даби Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокаралар учун майдон бўлиши мумкин Россия, АҚШ ва Украина ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказиш учун Абу-Даби шаҳри кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.…
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Урушни якунлаш бўйича АҚШ, Россия ва Украина иштирокидаги уч томонлама музокаралар ноябр ойида тикланиши мумкин

Россия расмийларининг тегишли баёноти ортидан Украина президенти Володимир Зеленский ҳам бундай музокараларга тайёрлигини маълум қилди.

"Биз Россия бизнинг иштирокимиздаги уч томонлама учрашувни қўллаб-қувватлаши тўғрисида фидбек олдик. Америка томони буни имкон қадар тезроқ амалга оширишни таклиф қилмоқда. Биз буни қўллаб-қувватлаймиз", – деди у баёнотида.

Зеленский эҳтимолий учрашув санасини айтмаган, аммо АҚШ музокараларни яқин вақтлар ичида ўтказиш учун имкон доирасидаги барча ишни қилаётганини таъкидлаган. "Ўйлайманки, ноябр ойи бошидан кечикмайди", – дея қўшимча қилди у.

Зеленский музокарачиларнинг асосий вазифаси, уруши якунланиши ва тинчлик бошланишини яқинлаштиришдан ташқари, етакчилар учрашувига тайёргарлик кўриш эканини қайд этган. Украина президенти Киев музокараларда ҳар қандай оташкесимни (тўлиқ ёки қисман ўт очишни тўхтатиш) қўллаб-қувватлашини айтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойнинг Тибет минтақасида 7 магнитудали зилзила юз берди

Хабар берилишича, ҳодиса оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган, 54 киши жароҳатланган.

Маълумотларга кўра, зилзила эпицентрига яқин ҳудудларда камида 339 та уй ва 20 та чорва моллари сақланадиган бино қулаган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳудудда яқин уч кун давомида қор ёғиши кутилаётгани қутқарув ишларини мураккаблаштириши мумкин.

Зилзиладан кейин айрим ҳудудларда алоқа ва электр таъминоти узилган. Маҳаллий темирйўл идоралари фавқулодда чоралар кўриб, зилзила ҳудудидан ўтадиган поездлар ҳаракатини тўхтатган. Бундан ташқари, тоғ жинслари қулагани сабабли магистрал автомобил йўлининг бир қисми ёпилган ва ҳозирча ундан фақат қутқарув ҳамда фавқулодда хизматлар транспорти ўтмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Украинада Starlink ҳалигача чекловлар билан ишлаётганини маълум қилди Президент Володимир Зеленский журналистларга Starlink'нинг ҳарбий версияси — Starshield терминаллари Украина ҳудудида ҳамон чекловлар билан ишлаётганини айтди. Шу билан…
🇺🇦🇺🇸 Трамп Маскка қўнғироқ қилиб, Украина учун Старлинк алоқасидаги чекловларни бекор қилишни сўради — The Wall Street Journal

Нашрнинг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Доналд Трамп ва Илон Маск ўртасидаги суҳбатдан кўп ўтмай, Украинада Старлинк сунъий йўлдош интернети фаолияти нормаллашган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦Трамп Украинага Starshield тизимидан фойдаланиш имконияти тикланганини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага Starlink’нинг ҳарбий версияси ҳисобланган Starshield тизимидан фойдаланиш имконияти қайта тикланганини маълум қилди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵Японияда Украина юк самолёти қўниш жараёнида ёнғин содир бўлди

Япониянинг Тюбу халқаро аэропортида Antonov Airlines авиакомпаниясига тегишли юк самолёти қўниш вақтида ёнди. Бу ҳақда Chunichi Shimbun нашри хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, самолётнинг шассиси ва двигатели атрофида олов чиққан, бироқ у кўп ўтмай ўз-ўзидан ўчган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Текширув ишлари сабабли аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги 15 дақиқага ёпилган. Кейинчалик аэропорт одатий иш тартибига қайтган.

Самолёт Японияга АҚШдан келган. У қандай юк ташигани ва ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Пентагон раҳбари ёрдамчилари тарихий глобусни синдириб қўйди

The Washington Post нашрига кўра, АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг ёрдамчилари 1930-йилларга оид тарихий глобусни музей мутахассислари ёрдамисиз унинг кабинетига кўчиришга уринган.

Кўчириш вақтида глобус тушиб кетиб, Антарктида яқинида катта тешик пайдо бўлган ва у айланиш ўқидан чиқиб кетган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Трамп учинчи марта президентликка номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, яна президентликка номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эканини билдирди.

“Менимча, яна номзодимни қўйиш ҳуқуқим бор, чунки сайловлар сохталаштирилган. Улар сайлов натижаларини қалбакилаштиришган”, — деди Трамп.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇹🇭 Таиланд ҳукумати мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни режалаштирмоқда Таиланд Молия вазирлиги мамлакат ҳудудидан самолётда чиқиб кетувчи фуқаролар, шу жумладан хорижликлар учун ҳам солиқ жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Қонун лойиҳасига кўра…
🇹🇭 Таиланд мамлакатдан чиқиб кетаётган сайёҳлар учун 30 доллар миқдорида йиғим жорий этишни кечиктирди

Мамлакат Молия вазирлиги бу қарорни туризм соҳасидаги ижобий ўсишни сақлаб қолиш мақсадида қабул қилганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺АҚШ Украинадаги урушни тугатиш бўйича янги тинчлик режасини тайёрлади — The Economist

— Украина NATO'га қўшилишдан воз кечади, Донбассда эса ҳарбий кучлар жойлаштирилмайдиган ҳудуд ташкил этилади. Бунинг эвазига Украинага инвестициялар киритиш ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ваъда қилинади.

— Россияга қарши санкциялар юмшатилиши, АҚШ билан иқтисодий келишувлар тузилиши ва Ғарб давлатлари билан муносабатлар тикланиши таклиф этилмоқда.

— Шунингдек, Россия газини Европага етказиб беришни қайта бошлаш ва "Шимолий оқим" газ қувурини қайта ишга тушириш режаси ҳам бор.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦Россия ва Украина бугун асирлар алмашиши мумкин

Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви 23 октябр куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев РБКга маълум қилди.

Бир кун аввал томонлар ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашган. Россия Украинага 252 та, Украина эса Россияга 25 та жасадни топширган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM