Австрия Россиянинг тўрт нафар дипломати мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди. Бу ҳақда Profil ва Heute нашрлари хабар берди.
Profil маълумотига кўра, дипломатлар жосусликда гумонланмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни Атлантика океанини Америка океани деб қайта номлашини маълум қилди. Бу ҳақда у Айова штатидаги чиқишида айтди.
Трампнинг таъкидлашича, Мексика қўлтиғи Америка қўлтиғи, Онтарио кўли эса Америка кўли деб қайта номланганидан сўнг, АҚШга ўз океани ва дарёси етишмаяпти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трамп Google раҳбариятидан Атлантика океани номини ўзгартиришни сўраган, аммо рад жавобини олган. У бу ҳақда Жанубий Каролинадаги митингда сўзлаган нутқи чоғида компания бош директори Сундар Пичаи билан телефон орқали суҳбатлашганини айтиб берди.
Трампнинг айтишича, у Пичаига Атлантика океани номини ўзгартириш ҳақида ўйлаётганини айтган. Бироқ Google раҳбари океанлар бир нечта мамлакат қирғоқларини ювиб ўтиши сабабли бундай ўзгариш кирита олмаслигини билдирган.
Трамп охир-оқибат бу ғоясидан воз кечиб, океаннинг аввалги номини сақлаб қолишга қарор қилганини айтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги маълум қилишича, Москвадаги тўртта аэропортнинг барчаси рейсларга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Politico нашрига кўра, Венгриянинг янги бош вазири Петер Мадяр ҳам Украинани молиялаштириш ва унинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига оид айрим қарорларни қўллаб-қувватламаяпти.
Европалик дипломатлар маълум қилишича, Мадяр сўнгги саммитда Марказий Европа давлатлари етакчилари билан бирга Киевга ажратиладиган янги кредитлар бўйича фоиз тўловларини молиялаштиришдан бош тортган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kunmavzusi
Россия Мудофаа вазирлиги билан Марказий Осиёдан 20 минг киши шартнома тузган, уларнинг 40 фоиздан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши янги ҳарбий зарбалар бериш режасини ишлаб чиқмоқда.
Шунингдек, бугунги видеомиз давомида Украина Санкт-Петербургга энг йирик ҳужумни амалга оширгани, Илон Маск ҳар бир америкалик болага SpaceX нинг биттадан акциясини беришга ваъда бергани, Ким Чен Иннинг комада экани ҳақида миш-мишлар тарқалгани ҳақида маълумотларни билиб оласиз.
Халқаро сиёсатда муҳим хабарларни “23.5° бурчак остида” Youtube саҳифасида томоша қилинг. Каналимизни кузатиб боринг, видеоларимиз ёқса лайк ва изоҳ қолдиришни унутманг.
Тўлиқ видео:
👉 https://youtu.be/FX7HaEouOWM?si=OKAiKuggX3OT5A8t
Россия Мудофаа вазирлиги билан Марказий Осиёдан 20 минг киши шартнома тузган, уларнинг 40 фоиздан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши янги ҳарбий зарбалар бериш режасини ишлаб чиқмоқда.
Шунингдек, бугунги видеомиз давомида Украина Санкт-Петербургга энг йирик ҳужумни амалга оширгани, Илон Маск ҳар бир америкалик болага SpaceX нинг биттадан акциясини беришга ваъда бергани, Ким Чен Иннинг комада экани ҳақида миш-мишлар тарқалгани ҳақида маълумотларни билиб оласиз.
Халқаро сиёсатда муҳим хабарларни “23.5° бурчак остида” Youtube саҳифасида томоша қилинг. Каналимизни кузатиб боринг, видеоларимиз ёқса лайк ва изоҳ қолдиришни унутманг.
Тўлиқ видео:
👉 https://youtu.be/FX7HaEouOWM?si=OKAiKuggX3OT5A8t
Brent русумли нефт нархи бир баррел учун 114,72 долларга етди. Бу ўсиш 3 ноябрдаги АҚШ сайловларидан кейин Америка ва Исроилнинг Эронга ҳужумлари қайта бошланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар билан боғлиқ.
Теҳрон бунга жавобан Форс кўрфази мамлакатларидаги нефть объектлари, сув ости кабеллари, маълумотлар марказлари ва сунъий интеллект инфратузилмасига зарба бериш билан таҳдид қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, аэропортдаги барча одамлар, жумладан, самолётларга миниб бўлган йўловчилар ҳам эвакуация қилинмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 23 октябр куни эрталаб қуролланган шахслар Исроил ҳарбийларига ҳужум қилди. Шундан сўнг бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳукумат бу ҳудудни тўлиқ ёпишга тайёрланаётганини айтди.
Нетаняҳунинг маълум қилишича, ҳарбийлар Хеврон шаҳри яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида икки қуролли шахсни отишмада йўқ қилган ва “йирик ҳужум”нинг олдини олган. Ҳужум оқибатида камида беш киши яраланган. Улардан бир нечтасининг аҳволи оғир.
У ҳарбийларга Хеврон шаҳрига блокада ўрнатиш ва бугундан эътиборан бутун босиб олинган Ғарбий соҳилни тўлиқ ёпишга тайёргарлик кўришни топширганини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Фаластин мухториятини тугатиш, қуролларни йиғиб олиш ва террорчиларни йўқ қилиш учун Яҳудия ва Самарияда (Ғарбий соҳил) кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказишдан бошқа чорамиз йўқ. Худди Ғазо ва Ливандагидек", — деди Бецалел Смотрич.
Смотрич отишма содир бўлган жой яқинидаги биноларни бузишни буюрганини ҳам қўшимча қилди.
Ўзи ҳам босиб олинган Ғарбий соҳилда яшовчи ўта ўнг қарашдаги Смотрич “Диний сионизм” партиясига раҳбарлик қилади. У радикал миллатчи ҳамда кескин сиёсати билан танилган ва илгари ҳам Ғарбий соҳилда уруш қилишга чақирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Хабар берилишича, Москва-Ситида жойлашган “IQ-квартал” мажмуасининг барча ташриф буюрувчиларидан бинони зудлик билан тарк этиш ва ундан узоқлашиш сўралган.
Ушбу осмонўпар бинода Россиянинг Рақамли ривожланиш, Иқтисодий ривожланиш ҳамда Саноат ва савдо вазирликлари офислари жойлашган.
Москва мэри Сергей Собяниннинг маълумотларига кўра, сўнгги бир неча соат ичида Москва осмонида камида 17 та дрон уриб туширилган.
Бундан ташқари, Россия пойтахтининг барча тўртта аэропорти ёпилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Телеканал манбаларининг таъкидлашича, дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларининг кетиши бу йил бошида Эрон билан уруш авжига чиққан пайтда юз берган воқеаларни эслатмоқда. Ўшанда ҳам кўплаб америкалик дипломатлар хавфсизлик сабабли минтақани тарк этишга мажбур бўлган, кейинчалик эса ўз хизмат жойларига қайтган эди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубиога юборилган, хизмат хатида Америка разведкаси Эрон АҚШ дипломатик ваколатхоналари ходимларини нишонга олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни сезиларли даражада кучайтирганини аниқлагани қайд этилган. Ҳужжатда Яқин Шарқ ва бошқа айрим мамлакатларда ҳужумларни режалаштириш ишлари ҳам илғор босқичга етгани айтилади.
Ямандаги ҳусийларнинг ҳужумлари ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган террорчилик режаларининг АҚШ расмийларига таҳдид солиши ходимлар сонини ўзгартириш ҳақидаги қарорларга таъсир қилмоқда.
АҚШ давлат департаменти шу ҳафта Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхонадан фавқулодда вазифаларни бажармайдиган ходимлар ва барча оила аъзоларининг кетишини буюрди. Расмийлар бу қарорни ҳусийлар ҳужумларининг кучайиши билан изоҳлади.
Шу билан бирга, CNN манбаларига кўра, АҚШ Иордания, Баҳрайн, Кувайт, Қатар, БАА ва Ливандаги элчихоналарида ходимлар сонини қайта кўриб чиқмоқда.
Давлат департаменти вакили Ливан, БАА, Қатар ва Иорданияда чекланган фаолият режими доирасида ходимлар сони вақтинча ўзгартирилишини тасдиқлади. Кувайт ва Баҳрайндаги ходимлар сонига эса ўзгартириш киритилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Польша АҚШнинг ядровий қуролларини Nuclear sharing дастури доирасида ўз ҳудудида жойлаштиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, мамлакат Франциянинг ядровий қурол ёрдамида ҳимояланиш ташаббусига қўшилишни ҳам кўзламоқда.
Бу ҳақда Польша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш WNP нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Зеленский урушни амалдаги фронт чизиғи бўйича тўхтатишга тайёр
Украина президенти Володимир Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида тинчлик келишувини ҳозироқ тузишга розилигини билдирди. Бироқ у Россияга қўшимча ҳудудларни беришни рад этди.
Зеленскийнинг айтишича, Россия Украина ҳудудининг 19 фоизидан кўпроғини назорат қилмоқда. Киев амалдаги фронт чизиғи бўйича ўт очишни тўхтатишга тайёр.
Шунингдек, Украина президенти АҚШнинг қўллаб-қувватлаши етарли эмаслигини таъкидлади.
“Бу мен ҳис қилаётган нарса. Бу қўллаб-қувватлаш эмас”, — деди у.
🔥 @burchakostida
Украина президенти Володимир Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида тинчлик келишувини ҳозироқ тузишга розилигини билдирди. Бироқ у Россияга қўшимча ҳудудларни беришни рад этди.
Зеленскийнинг айтишича, Россия Украина ҳудудининг 19 фоизидан кўпроғини назорат қилмоқда. Киев амалдаги фронт чизиғи бўйича ўт очишни тўхтатишга тайёр.
Шунингдек, Украина президенти АҚШнинг қўллаб-қувватлаши етарли эмаслигини таъкидлади.
“Бу мен ҳис қилаётган нарса. Бу қўллаб-қувватлаш эмас”, — деди у.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украина оммавий ахборот воситалари Мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб хабар беришича, мамлакат ҳудудида Starlink алоқаси соатига 161 км дан юқори тезликда яна ишлай бошлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM