Қрим раҳбари Сергей Аксёнов яриморолда электр энергияси ва сув таъминотига чекловлар жорий этилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бунга Украина дронлари ҳужуми оқибатида яриморол ташқарисидаги магистрал электр тармоқларида юз берган авария сабаб бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Биз шикоят қилмаяпмиз, аммо Украина сўнгги уч ойда АҚШдан Patriot тизимлари учун атиги 24 та ракета олди”, — деди Володимир Зеленский.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Доналд Трампнинг машҳурлиги бўлажак оралиқ Конгресс сайловларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Нью-Йорк шаҳар университети сиёсатшунослик бўйича фахрий профессори Томас Вайс РИА Новости агентлигига маълум қилди.
“У аҳолининг учдан бир қисми орасида ҳамон машҳур ва улар уни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлайди”, — деди эксперт.
Вайснинг таъкидлашича, республикачилар ва демократлар деярли тенг қўллаб-қувватланадиган штатларда Трампнинг сайловолди кампаниясида фаол иштирок этиши демократларга фойда келтириши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Конгрессига Россиядан ёқилғи импорт қилиш бўйича Доналд Трамп келишувини бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди.
Ҳужжат АҚШ Молия вазирлиги томонидан берилган импорт лицензиясини бекор қилиш ва Россия энерго ресурсларини импорт қилиш учун янги рухсатномалар беришни тақиқлашни кўзда тутади. Қонун лойиҳаси муаллифлари — республикачилар Брайан Фицпатрик ва унинг икки ҳамкасби.
Шунингдек, лойиҳада АҚШ разведкаси Украинага мудофаани таъминлаш ва йўқотилган ҳудудларни қайтариш учун зарур маълумотларни тақдим этиши белгиланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24 октябр куни Париж марказидаги намойишлар сабаб Louis Vuitton, Dior, Saint Laurent ва Lacoste каби машҳур брендлар дўконларининг витриналари тахта билан тўсилди. Rolex ва De Beers дўконлари ҳам ёпилди, Bulgari эса қўшимча қўриқчиларни жалб қилди.
Париж опералари, Лувр ва Орсе музейлари ҳам ёпилди. Тюилри боғи ва Триумфал аркага кириш чекланди.Франция Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, мамлакат бўйлаб 135 киши қўлга олинган. Улардан металл шарлар, пўлат шарчалар, пиротехника воситалари ва бошқа буюмлар олиб қўйилган.
Лионда намойишчилар йўлни тўсишга урингани ортидан полиция уларга қарши газ қўллаган. Вазирлик ҳозирча жиддий ҳодисалар қайд этилмаганини билдирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, SF-260 самолётлари Фернандо авиабазасида ҳалокатга учради, бунинг оқибатида оқибатда 4 нафар учувчи ҳалок бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеканал манбаларига кўра, учрашув яқин икки ҳафта ичида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Sky News манбаси музокаралардан мақсад келгусида етакчилар даражасида учрашув ташкиллаштириш эканини билдирди. Бироқ бунинг учун ҳали кўп иш қилиниши лозим.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳам бу ҳақда баёнот берди. У Россия, Украина ва АҚШ музокарачилари ноябр ойининг биринчи ярмида Абу-Даби шаҳрида техник даражада учрашишга келишиб олганини айтди. Зеленский бу учрашувдан сўнг мамлакат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтишига умид билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Донецк, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларининг бир қисми, шунингдек, Қримда электр таъминоти узилган.
Бунга "ташқи таъсир" сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Яъни, катта эҳтимол билан гап Украина дронларининг ҳужумлари ҳақида бормоқда.
Аввалроқ "Таман" нимстанциясига қилинган ҳужумдан сўнг Қримда электр таъминотида узилишлар бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Франциянинг 100 дан ортиқ шаҳар ва аҳоли пунктларида сентябр ойининг охиридан бери давом этаётган оммавий намойишлар яна бўлиб ўтмоқда. Ҳукумат хавфсизлик чораларини кучайтириш учун 70 минг нафар полициячини жалб қилди.
Франция ички ишлар вазири Лоран Нунеснинг маълум қилишича, 24 октябр маҳаллий вақт билан соат 13:00 (Тошкент вақти билан 16:00) ҳолатига кўра 135 киши қўлга олинган. Вазирнинг таъкидлашича, қўлга олишларнинг аксарияти профилактик текширувлар чоғида "қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган ашёлар топилганлиги сабабли" амалга оширилган.
Унинг сўзларига кўра, бутун Франция полиция 136 та намойишни қайд этган. Ўтган шанба куни бундай акциялар сони 264 та эди. Унинг таъкидлашича, намойишларда 35 минг киши иштирок этмоқда. Намойиш ташкилотчилари ҳозирча ўз ҳисоб-китобларини эълон қилишмади.
Айрим шаҳарларда ҳукумат тартибсизликлар келиб чиқиши хавфини рўкач қилиб, намойишларни тақиқлаб қўйди. Эрталаб полиция Лиондаги намойишда иштирок этган 150 нафар кишидан иборат гуруҳни тарқатиб юбориш учун кўз ёш оқизувчи газ ишлатди. Лион намойишлар ўтказилиши тақиқланган шаҳарлардан биридир.
Парижда ҳукумат билан келишилган намойиш бўлиб ўтмоқда. Унда бошқалар қаторида сўл қанот "Бўйсунмас Франция" партияси аъзолари, жумладан, президентликка номзод Жан-Люк Меланшон ҳам иштирок этмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эроннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди. Шу сабабли Эрон томонига Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилди.
"Бунга Эроннинг айрим хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Х ижтимоий тармоғида Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи материаллар эълон қилингани сабаб бўлди. Учрашувда Эрон элчисига Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилди", дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
ТИВга кўра, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Ўзбекистоннинг бошқа тарихий шаҳарлари мероси кўп асрлар давомида шаклланган бой ва кўп қиррали тарихий-маданий тараққиётнинг ажралмас қисмидир. Самарқанднинг тарихий-маданий қиёфаси ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи, давлатчилик анъаналари ва маданий тараққиётини акс эттириши таъкидланган.
Ўзбекистон томони Эрон дипломатик ваколатхоналарининг ижтимоий тармоқлардаги тегишли постларини олиб ташлаш ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик чораларини кўришни талаб қилган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандга ташрифи давомида Регистон майдонида видеомурожаат эълон қилиб, шаҳарнинг тарихан халқаро савдо ва тижоратдаги муҳим ўрнини таъкидлаганди.
Шундан сўнг Эроннинг Арманистон, Зимбабве ва Болгариядаги элчихоналари Х ижтимоий тармоғида Рубио иштирокидаги сурат ва видеоларни эълон қилиб, Самарқанддаги меъморий обидаларни форс ёки Эрон-ислом цивилизацияси мероси сифатида тақдим этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Exilnova+ Теlegram-канали маълумотларига кўра, “Омск каучук” нефт-кимё заводи зарбага учраган. Канал завод ҳудудидаги йирик ёнғин видеосини эълон қилди.
Теlegram-каналлар, шунингдек, уриб туширилган дронларнинг қолдиқлари келиб тушгани тахмин қилинаётган турар-жой биноларидаги ёнғинлар ҳақида ҳам хабар бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM