Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.43K videos
29 files
7.23K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #muftiy #juma
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ҲАМРОҲЛИК – ЭНГ ГЎЗАЛ БАХТ!

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугун, 6 февраль куни жума намозини Тошкент вилоятидаги "Занги ота" жоме масжидида адо этдилар.

⏺ Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга “Расулуллоҳнинг жаннатдаги ҳамроҳлари” деган мавзуда манфаатли маъруза қилиб бердилар.

🗣 Маърузада айтилганидек, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Жаннат юз даражадир. Ҳар икки даража ораси юз йиллик йўлдир (Аффон эса: «Осмон билан ер орасичалик», деган). Фирдавс жаннати уларнинг энг олий даражасидир. Жаннатнинг тўртта анҳори ундан чиқади ва унинг устида Арш бор. Агар Аллоҳ табарока ва таолодан (жаннатни) сўрасангиз, Фирдавсни сўранг” (Имом Аҳмад ривояти).

💬 Демак, жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ бўлиш – инсон интилиши ва эришиши мумкин бўлган мукофотларнинг энг гўзалидир. Шу боис, Пайғамбаримиз алайҳиссалом мўмин-мусулмонларни ушбу юксак мартабага қизиқтириб, жаннатда у зотга яқин ва қўшни бўлишга сабаб бўлувчи бир қанча солиҳ ишларни ўргатганлар.


⏺Мазкур мақомга эришиш учун Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш ва муҳаббат қўйиш, ибодатларда бардавом бўлиш, етимларга ғамхўрлик кўрсатиш, кўп салавот айтиш, чиройли хулқ, фарзандларга гўзал тарбия бериш каби эзгу амалларни бажариш лозимлигини оят ва ҳадислар асосида шарҳлаб берилди. Фирдавс жаннатига эришиш, абадий ҳаётда Пайғамбар алайҳиссаломга ҳамроҳ ва яқин бўлиш йўллари тарғиб қилинди.

🖥
Маънавий-маърифий файзга йўғрилган суҳбат давомида бугунги кунда авж олган кибержиноятларнинг зарари, бу борада барчамиз хушёр бўлишимиз лозимлиги ва динимизда алдамчилик энг оғир гуноҳлардан саналиши эслатиб ўтилди.


🤲 Гўзал мавъиза сўнгида Ҳақ таолодан барча мўмин-мусулмонлар ушбу юксак мукофотга ноил бўлиши ва тўғри йўлда собитқадам қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

ROSTGO'YLIK XOTIRJAMLIKDIR!

📖 Riyozus solihiyn kitobi

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 7-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:08
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:29
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:15
⏱️ШОМ - 17:52
⏱️ХУФТОН - 19:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2🕊1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминларнинг иймон жиҳатидан комили хулқи яхшиларидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига хушмуомалада бўлганларидир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Дўст

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Мўмин банданинг вақти-вақти билан қилиб турадиган гуноҳи бўлади. Дунёдан ўтгунича ажрала олмайдиган гуноҳи бўлади. Мўмин киши синовдадир (Аллоҳ уни бало, гуноҳ ва фитналар билан синайди), у кўп тавба қилувчи бўлади, у (қилган гуноҳларини) унутувчи бўлади. Агар унга эслатилса, эслайди (яъни Аллоҳнинг азоби эслатилса, эслаб гуноҳидан қайтади)».

Имом Табароний ривояти
,

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 8-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:07
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:28
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:15
⏱️ШОМ - 17:54
⏱️ХУФТОН - 19:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2🕊2🐳1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ibratli_rivoyatlar

IMOM A'ZAMNING HALIMLIKLARI

📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar

📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov
🎙 Suhandon: Muhammad Nur

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТИРИК ҲАЙВОНДАН КЕСИБ ОЛИНГАН АЪЗОНИ ЕЙИШ

САВОЛ: Зотдор қўйимиз бор. Думбаси катталиги учун кестирмоқчи эдик. Ветеринар ошиқчасини операция қилиб, кесиб берар экан. Ҳайвон тирик бўлади ва яна яшаб кетади. Бисмиллаҳни айтиб кесиб беради. Думбанинг кесилган қисмини ейиш ҳукми нима бўлади?


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тирик ҳайвондан кесиб олинган аъзони, гарчи бисмиллаҳ айтиб кесган бўлса ҳам ейиш ҳалол эмас. Чунки Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар туяларнинг ўркачларини ёрар ва қўйларнинг думбасини кесиб олар эдилар. Бас, у зот: “Тирик ҳолдаги ҳайвондан кесиб олинган нарса, ўлимтикдир, ейилмайди”, дедилар". (Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
👍1
#КУН_ОЯТИ

Мўминлар нажот топдилар.
Улар намозларида  ўзларини камтар тутувчидирлар.
Улар беҳуда
(сўз ва ишлар) дан юз ўгирувчидирлар.
Улар закотни адо этувчидирлар.
Улар авратларини
(ҳаромдан) сақловчидирлар.

Муъминун сураси 1-5-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
👍1