Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.38K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Markaziy Osiyo xalqaro ta’lim forumi ishtirokchilariga tabrik

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Омонат бўлган фарзанд

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УМР БЎЙИ РЎЗА ТУТИШНИ НАЗР ҚИЛИШ

САВОЛ: Бир одам умримнинг охиригача ҳар душанба рўза тутаман деб назр қилган бўлса, кексайиб, рўза тутишга кучи етмай қолса, қандай йўл тутади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда назр қилувчининг имкониятига қаралади. Агар ёзда эмас, қишда тута олса, ёздаги кунлар қазосини қишда тутиб беради. Агар бунга ҳам кучи етмаса, ҳар бир тутилмаган кун учун садақаи фитр миқдоридаги маблағни камбағалга садақа қилади. Чунки кекса одамнинг қувватга кириб, рўза тута олиши деярли имконсиздир. Агар молиявий аҳволи оғир бўлиб, мазкур маблағни ҳам бера олмаса, истиғфор айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисобсиз ажр

Қуръони каримда истиғфор айтишга амр қилинган: “Ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра” (Муҳаммад сураси, 19-оят).

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Ким мўмин ва мўминалар учун истиғфор айтса, Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин ва мўмина (ададича) унга яхшилик ёзади” (Имом Табароний ривояти).

Ҳадиси шариф барча мусулмонлар учун истиғфор айтиш буюк фазилат экани, уни бажарган кишига Аллоҳ таоло бу оламда яшаб ўтган жамики мўмин ва мўминалар сонича яхшилик (савоб) ёзиши хабар қилинмоқда. Бу эса ҳисобсиз ажрга эришиш учун ажойиб имконият.

Қуйидагича истиғфор айтиш матлубдир:
“Аллоҳуммағфир лил муъминийна вал муъминат, ал-аҳйаи минҳум вал амваат”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, ҳаёт бўлган ва оламдан ўтган мўмин ва мўминаларни мағфират қил”.

Раҳмат сўраб дуо қилиш:
“Аллоҳуммарҳамил муъминийна вал муъминат”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, мўмин ва мўминаларга Ўзинг раҳм қил”.

Юлдуз КОМИЛОВА таржимаси

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
🤝 САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг бевосита халқ ичига кириб бориб ўтказаётган самимий мулоқотлари кўплаб муаммолар ечимига асос бўлмоқда. Хусусан, Хоразм сафари давомида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни сайёр қабул қилиб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ва мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрдилар.

📍 Жумладан, Урганч тумани “Тандирчи” маҳалласида истиқомат қилувчи Дурдипошша Юсупованинг хонадони томини ёпиш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилиб, оилага тез фурсатда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.


🟢Сафар чоғида раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатибларининг Хоразм вилоятидаги ҳудудлардаги аҳоли билан яқиндан мулоқотлари амалга оширилди. Шунингдек, улар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги масжидларга йўл олиб, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги ишлари ва масжидларни бошқаришдаги фаолияти билан яқиндан танишди.

❔ Мазкур жараёнда имомларнинг халқ билан мулоқотлари, маърифий суҳбатлари, масжидларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, тозалик ва озодалик, ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳамда ҳужжатлар юритиш каби муҳим масалалар эътибор марказида бўлди. Ўрганишлар натижасида масжидлар жамоаларининг ишига ижобий баҳо берилиб, молиявий шаффофликни таъминлаш ва муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш бўйича муҳим ва амалий тавсиялар берилди.


📍 Хизмат сафарининг эътиборли жиҳатларидан бири бош имом-хатиблар вилоятнинг 13 та туман ва шаҳридаги 70 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир беморлари бор ва эътиборга ташна оилалар хонадонида бўлди. Кўнгил сўраш баробарида уларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди.


🎁 Шунингдек, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.

🤲 Кўрсатилган эътибор ва амалий кўмакдан кўнгли тоғдек кўтарилган ҳамюртларимиз бу хайрли ишлардан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ҳамда мутасаддилар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Боку_халқаро_анжуман

БОКУДА ЎЗБЕКИСТОН ВА ОЗАРБАЙЖОННИНГ МУШТАРАК ТАРИХИЙ МЕРОСИ ВА ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Халқаро Муғом марказида “Ўзбекистон ва Озарбайжон: муштарак тарихий мерос, ислом цивилизацияси ва замонавий илмий ҳамкорлик” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг тарихий ва маънавий алоқаларини чуқур ўрганиш, буюк алломалар меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, илмий-тадқиқот ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.


📌Батафсил — iccu.uz

___________________


В БАКУ ОБСУДИЛИ ОБЩЕЕ ИСТОРИЧЕСКОЕ НАСЛЕДИЕ УЗБЕКИСТАНА И АЗЕРБАЙДЖАНА И ПЕРСПЕКТИВЫ НАУЧНОГО СОТРУДНИЧЕСТВА

26 октября в Международном центре мугама в Баку состоялась международная конференция «Узбекистан и Азербайджан: общее историческое наследие, исламская цивилизация и современное научное сотрудничество». В центре внимания участников находились вопросы изучения исторических и духовных связей двух стран, популяризации наследия выдающихся учёных и мыслителей, расширения научно-исследовательского и культурно-гуманитарного взаимодействия.


📌Подробно—iccu.uz

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM