🕋🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУЗАТИШДА ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
✅ Ҳожиларни кузатишда қуйидаги дуоларни қилиш тавсия этилади:
🤲 1. Аллоҳим, ҳожиларнинг сафарларини осон қилгин. Уларни Сенга топширдик.
🤲 2. Аллоҳим, ҳожиларни сафарлари давомида ҳар қандай бало ва ёмонликлардан асрагин ҳамда оилалари бағрига соғ-саломат қайтаргин.
🤲 3. Аллоҳим, ҳожиларнинг дуо, ибодатларини ва қалбларидаги барча шаръий ният ҳамда мақсадларини ижобат этгин. Гуноҳларини мағфират, тавбаларини қабул қилгин.
🤲 4. Аллоҳим, ҳожиларнинг ибодатларини Ўзинг учун холис қилинган амаллар қаторида қабул айлагин.
🤲 Аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган муҳтарам юртдошим Аллоҳ таоло юртимиз, халқимиз ҳаққига қиладиган барча дуоларингизни қабул этсин. Дуоларингизда бизни ҳам унутманг!
🕋 Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳларингиз мағфур бўлсин!
Даврон НУРМУҲАММАД
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🤲 Cафарга чиқувчиларнинг ҳаққига дуо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан саналади. У зот алайҳиссалом:
أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ🗣 “Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва хавотийма амалика”, деб саҳобаларни сафарга кузатар эдилар.💬 Маъноси: “Динингизни, омонатингизни ва амалларингиз хотимасини Аллоҳга топшираман”.
🕋 Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳларингиз мағфур бўлсин!
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #haj2026 #safar #kuzatuv
📢 ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ МУБОРАК САФАРГА КУЗАТИЛМОҚДА
⏺ Айни пайтда пойтахтимиздаги “Новза” масжидида юзида қувонч, тилида шукрона билан муқаддас заминга ошиқаётган “Ҳаж – 2026” мавсумининг илк зиёратчиларини кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.
🇺🇿 Юртдошларимизнинг кўзларидаги қувонч ёшлари ва орзуси ушалган қалбларнинг талпиниши ҳар қандай кишини тўлқинлантириб юборади.
✅ Юртимизда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли сўнгги йилларда мўмин-мусулмонлар Исломнинг барча рукнлари, хусусан, ҳаж амалларини тўла-тўкис адо этиш бахтига ноил бўлмоқда.
🤲 Аллоҳ таоло муборак сафарга отланаётган барча юртдошларимизнинг сафарларини хайрли, ҳажларини мабрур ва дуоларини мустажоб айласин.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🤲🕋 Қалбларни ҳаяжонга солган ушбу дамларда Аллоҳнинг байти сари ошиқаётган юртдошларимиз муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, эсон-омон қайтишни сўраб дуолар қилишмоқда. Уларни кузатаётган яқинларининг нигоҳида эса ҳавас ва соғинч: улар ҳам мана шундай саодатли кунлар ва Каъбатуллоҳ зиёрати ўзларига ҳам насиб этишини чин дилдан ният қилмоқда.
🗣
Таъкидлаш жоизки,
зиёратчиларнинг хавфсиз ва сифатли ибодат қилишлари учун яратилган тизимли шарт-шароитлар давлатимиз томонидан илгари сурилган
“Инсон қадри учун, инсон бахти учун!”
деган эзгу тамойилнинг диний-маърифий соҳадаги амалий ифодасидир.
Мазкур юксак даражадаги ташкилий ишлар ҳамюртларимизга муқаддас заминда фақат ибодат билан машғул бўлишлари учун замин яратади.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #haj2026 #safar
🕋 Байтуллоҳ ошиқлари муборак сафарга отланмоқда
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1