#xabar #haj2026 #safar #kuzatuv
📢 ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ МУБОРАК САФАРГА КУЗАТИЛМОҚДА
⏺ Айни пайтда пойтахтимиздаги “Новза” масжидида юзида қувонч, тилида шукрона билан муқаддас заминга ошиқаётган “Ҳаж – 2026” мавсумининг илк зиёратчиларини кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.
🇺🇿 Юртдошларимизнинг кўзларидаги қувонч ёшлари ва орзуси ушалган қалбларнинг талпиниши ҳар қандай кишини тўлқинлантириб юборади.
✅ Юртимизда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли сўнгги йилларда мўмин-мусулмонлар Исломнинг барча рукнлари, хусусан, ҳаж амалларини тўла-тўкис адо этиш бахтига ноил бўлмоқда.
🤲 Аллоҳ таоло муборак сафарга отланаётган барча юртдошларимизнинг сафарларини хайрли, ҳажларини мабрур ва дуоларини мустажоб айласин.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🤲🕋 Қалбларни ҳаяжонга солган ушбу дамларда Аллоҳнинг байти сари ошиқаётган юртдошларимиз муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, эсон-омон қайтишни сўраб дуолар қилишмоқда. Уларни кузатаётган яқинларининг нигоҳида эса ҳавас ва соғинч: улар ҳам мана шундай саодатли кунлар ва Каъбатуллоҳ зиёрати ўзларига ҳам насиб этишини чин дилдан ният қилмоқда.
🗣
Таъкидлаш жоизки,
зиёратчиларнинг хавфсиз ва сифатли ибодат қилишлари учун яратилган тизимли шарт-шароитлар давлатимиз томонидан илгари сурилган
“Инсон қадри учун, инсон бахти учун!”
деган эзгу тамойилнинг диний-маърифий соҳадаги амалий ифодасидир.
Мазкур юксак даражадаги ташкилий ишлар ҳамюртларимизга муқаддас заминда фақат ибодат билан машғул бўлишлари учун замин яратади.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2