Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ramazon #hayit
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Ramazon #hayit
@diyonatli
👍6
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 13 АМАЛ

🌘 1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
🚿 2. Ғусл қилиш.
👔 3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
🌹 4. Хушбўйланиш.
🍲 5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
🚶‍♂️ 6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
📿 7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".
🕌 8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
🛣 9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
🎉 10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
👨‍👩‍👧‍👦 11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.
🌷 12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
🌼 13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

😊 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#qurbon #hayit

@diyonatli
❤4❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik #qurbon #hayit
🐏 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббал Аллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.


🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Ҳайитингиз муборак бўлсин!

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #hayit
📢РАМАЗОН ҲАЙИТИ 20 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

📄 Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу йилги Рамазон ҳайити 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.


🤲 Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3🕊1
#xabar #hayit #namoz #vaqtlar
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🌙 Юртимиз масжидларида 2026 йил 20 март – жума куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:


1. Андижон вилояти 06:40
2. Фарғона вилояти 06:40
3. Наманган вилояти 06:40
4. Тошкент шаҳар 06:50
5. Тошкент вилояти 06:50
6. Сирдарё вилояти 06:55
7. Жиззах вилояти 07:00
8. Самарқанд вилояти 07:00
9. Навоий вилояти 07:05
10. Бухоро вилояти 07:05
11. Қашқадарё вилояти 07:05
12. Сурхондарё вилояти 07:05
13. Хоразм вилояти 07:25
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:30

#namoz #vaqt #ramazon_hayiti

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
❤8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧎‍♂️ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

😎 Youtube FULLHD

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#namoz #ramazon #hayit

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#xabar #hayit #namoz #vaqtlar
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🌙 Юртимиз масжидларида 2026 йил 20 март – жума куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:


1. Андижон вилояти 06:40
2. Фарғона вилояти 06:40
3. Наманган вилояти 06:40
4. Тошкент шаҳар 06:50
5. Тошкент вилояти 06:50
6. Сирдарё вилояти 06:55
7. Жиззах вилояти 07:00
8. Самарқанд вилояти 07:00
9. Навоий вилояти 07:05
10. Бухоро вилояти 07:05
11. Қашқадарё вилояти 07:05
12. Сурхондарё вилояти 07:05
13. Хоразм вилояти 07:25
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:30

#namoz #vaqt #ramazon_hayiti

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
❤1