Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в ходе визита в Саудовскую Аравию посетил священный город Мекку и совершил обряды Умры.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #Makka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилнинг 1 ноябридан кучга кираётган "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари ҳақидаги қарорга оид видеоролик.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858  +998770851858

#umra #tavof #safo #marva #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

➡️ https://taplink.cc/hajumrauz

@diyonatli
#xushxabar #umra #madina #makka
🕋 РАСМАН: УМРА МАВСУМИ 10 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ!

📢 2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Ҳамюртларимиз "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.

🌙 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар ҳамюртларимизга ҳамроҳ бўлади.

🏨 Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида юртдошларимиз истиқомат қиладилар. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

📍 Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади.
🏪Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади.
💦Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
⏺+998-99-882-18-58;
⏺+998-77-085-18-58.

😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#xushxabar #haj2026 #makka
🎉🕋 Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

⏺Маккаи мукаррама шаҳрига етиб келган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар томонидан самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олинди.

🤝Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида илиқ муҳитда қарши олиниб, замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан хушнуд этилди.

🗣Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган зиёратчиларимиз Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, мазкур меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас Макка заминида ҳам ҳис этаётганларини таъкидладилар.

✅Шунингдек, меҳмонхонага жойлашган зиёратчилар моҳир ошпазлар томонидан тайёрланган лаззатли таомлардан баҳраманд бўлдилар.

🕋Шундан сўнг таматту ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалларини адо этишга киришдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#xabar #haj2026 #makka
🕋 Сўнгги гуруҳ зиёратчилари ва "Президент ҳожилари" Маккада тантанали кутиб олинди

🇺🇿🇺🇿 “Ҳаж – 2026” мавсуми доирасида Мадинаи мунавварадаги зиёратларини якунлаган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳлари Маккаи мукаррама шаҳрига етиб келди. Улар сафида Давлатимиз Раҳбари томонидан алоҳида эъзозланиб, юксак бахтга мушарраф бўлган 100 нафар "Президент ҳожилари" ҳам бор.

🤝 Булғуси ҳожиларимизни муқаддас шаҳарда “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодир Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олдилар.

🎉📍Макка шаҳридаги “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида ҳам ҳамюртларимиз учун юқори даражадаги қулайликлар ҳозирланган. Меҳмонхонада илиқ ва кўтаринки кайфиятда кутиб олинган зиёратчиларимиз замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан икром қилинди. Шунингдек, улар ватандош моҳир ошпазларимиз томонидан тайёрланган лаззатли миллий таомлардан баҳраманд бўлдилар.

💬 Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган бўлғуси ҳожиларимиз, жумладан, "Президент ҳожилари" Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтиб, Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган бу меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас заминларда ҳам ҳар қадамда ҳис этаётганларини алоҳида таъкидладилар.

🕋 Меҳмонхонага эсон-омон жойлашиб, бироз ҳордиқ чиқарганларидан сўнг, таматту ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз катта ҳаяжон ва ихлос билан умра амалларини тўлиқ адо этдилар. Муқаддас заминда туриб, ҳамюртларимиз юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва дунёдаги барча эзгуликлар учун хайрли дуолар қилмоқдалар.

🤲 Аллоҳ таоло барча зиёратчиларимизнинг сафарларини муборак, ибодату дуоларини мақбул айлаб, Ватанимизга соғ-саломат қайтишларини насиб этсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2
#xabar #haj2026 #makka
🕋 Сўнгги гуруҳ зиёратчилари ва "Президент ҳожилари" Маккада тантанали кутиб олинди

🇺🇿🇺🇿 “Ҳаж – 2026” мавсуми доирасида Мадинаи мунавварадаги зиёратларини якунлаган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳлари Маккаи мукаррама шаҳрига етиб келди. Улар сафида Давлатимиз Раҳбари томонидан алоҳида эъзозланиб, юксак бахтга мушарраф бўлган 100 нафар "Президент ҳожилари" ҳам бор.

🤝 Булғуси ҳожиларимизни муқаддас шаҳарда “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодир Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олдилар.

🎉📍Макка шаҳридаги “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида ҳам ҳамюртларимиз учун юқори даражадаги қулайликлар ҳозирланган. Меҳмонхонада илиқ ва кўтаринки кайфиятда кутиб олинган зиёратчиларимиз замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан икром қилинди. Шунингдек, улар ватандош моҳир ошпазларимиз томонидан тайёрланган лаззатли миллий таомлардан баҳраманд бўлдилар.

💬
Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун
бўлган бўлғуси ҳожиларимиз, жумладан, "Президент ҳожилари" Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтиб, Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган бу меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас заминларда ҳам ҳар қадамда ҳис этаётганларини алоҳида таъкидладилар.

❤7