Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #muftiy #misr #matbuot
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ МАҚОЛАСИ МИСР МАТБУОТИДА КЕНГ ЁРИТИЛДИ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг сунъий интеллект ҳақидаги мақоласи Миср Араб Республикасидаги бир неча юз минглаб кузатувчиларга эга see.news, darelhilal.com, aldiplomasy.com ва safqa.news каби интернет нашрларида араб ва инглиз тилларида кенг ёритилиб, жамоатчилик эътиборини тортди.

💭 Мақолада сунъий интеллект бугунги кунда иқтисод, таълим, тиббиёт, хавфсизлик ва давлат хизматларида улкан имкониятлар яратаётгани алоҳида таъкидланган. Замонавий технологиялар ақлли шаҳарлар қуриш, хизматлар сифатини ошириш ва жамият ривожига хизмат қилаётгани қайд этилган.

📝 Шу билан бирга, Муфтий ҳазратлари тараққиёт билан бир қаторда инсоний қадриятлар ва диний меъёрлар устувор бўлиши лозимлигини уқтирган. Сунъий интеллект инсон ақлининг маҳсули экани, технология инсонни эмас, инсон технологияни бошқариши кераклигига эътибор қаратилган.

🫥 Мақолада сунъий интеллектни ҳаётга тўғри татбиқ этиш, уни назорат қилиш ва айниқса дин ва фатво билан боғлиқ нозик масалаларда эҳтиёткорлик зарурлиги таъкидланган. Фиқҳий манбаларга кўра, сунъий интеллект маълумот таҳлилида ёрдамчи бўлиши мумкин, аммо фатво бериш фақат малакали ва масъул фақиҳлар зиммасида экани очиқ баён этилган.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#xabar #forum #matbuot
⚡️ 🌙 ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО ФОРУМ ДУНЁ МАТБУОТИ НИГОҲИДА

✅Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин нуфузли уламолар, муфтийлар ва исломшунос олимлар иштирокида ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми жаҳон ОАВлари ва йирик диний марказлар диққат марказида бўлди. Халқаро нашрлар ушбу анжуманни Ўзбекистоннинг бой диний-маърифий салоҳиятини намойиш этган тарихий воқелик сифатида кенг эътироф этмоқда.


⏺Қуйида хорижий ОАВ ва расмий платформаларнинг айримларининг қисқача шарҳини тақдим этамиз:

🌐Саудия Арабистони манбалари («Haramain Archive»): Саудия Арабистони “Масжид ал-Ҳаром” бош имоми шайх Солиҳ ибн Ҳумайднинг Ўзбекистонга ташрифи, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилгани ва халқаро анжумандаги иштироки кенг ёритилди. Ташриф давомида юксак одоб ва соф эътиқод намунасини кўрсатган шайх ҳадис илмининг султони бўлмиш буюк аждодимиз меросига юксак эҳтиром билдирди. У «Ал-Жомеʼ ас-Саҳиҳ» муаллифининг ҳаёти ёшлар учун илм ва собит ирода намунаси эканини ҳамда бу каби маърифий анжуманлар дунёда бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

🌐 Миср Фатво уйи («Дорул ифто» / egyptdaralifta): Бош муфтий, профессор Назир Муҳаммад Иёднинг форумдаги нутқларига таяниб, Ўзбекистоннинг ислом илм-фани ривожидаги ўрнини юқори баҳолади. Айниқса, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий мероси соғлом тафаккурни шакллантириш ҳамда экстремизмга қарши курашишда дунё учун бебаҳо дастуриламал экани алоҳида қайд этилди.

🌐 Иордания ОАВ (“Petra” давлат ахборот агентлиги / petranews): Иордания Олий муфтийси, доктор Аҳмад ал-Ҳасанатнинг форумдаги нутқига таяниб, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази илм-фан ва маърифат мажмуаси эканини таъкидлади. Айниқса, диёримиздан етишиб чиққан буюк олимлар — Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий, ал-Хоразмий ва Ибн Синоларнинг ислом илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди. Шунингдек, Иордания Фатво ишлари бошқармаси ва Ўзбекистон Фатво маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани алоҳида қайд этилди.

🌐 «islamsng.com» портали (Россия): Форум доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин холиқназар ҳазратларининг Иордания бош муфтийси билан фатво ва таълим соҳасидаги келишувларини ҳамда анжуман якунида қабул қилинган 10 та глобал ташаббусни кенг ёритди. Шунингдек, Россия муфтийси Равил Гайнутдиннинг анжуман иштирокчиларига йўллаган қутлов матни эълон қилинди.

🌐 «peterburg-news.ru» нашри: Мазкур тадбирни «Ислом дунёсини бирлаштираётган ва кун тартибини ўзгартираётган форум» деб атади ҳамда Тошкент шаҳри исломофобияга қарши маърифат билан курашувчи халқаро гуманитар дипломатия марказига айланаётганини эътироф этди.

🌐 «islam-news» сайти: Анжуманнинг кенг кўламли географиясига тўхталиб, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва ТУРКСОЙ бош котиби каби нуфузли меҳмонларнинг диний бағрикенглик ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ижобий фикрларини баҳам кўрди.

🌐«milliard.tatar» портали (Татаристон): Бухоро диний мактаблари ва татар уламолари ўртасидаги кўп асрлик илмий ворислик анъаналарига ҳамда форум доирасида «Саҳиҳи Бухорий» меросини асраш бўйича ўтказилган муҳокамаларга алоҳида репортаж бағишлади.

🗣
Хулоса
ўрнида таъкидлаш жоизки, халқаро ҳамжамиятнинг якдил эътирофига кўра, ушбу нуфузли форум Ўзбекистоннинг нафақат улуғ алломалар юрти, балки бугунги кунда ҳам Ислом оламида тинчлик, мўътадиллик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилувчи энг асосий маърифий марказлардан бири эканини ёққол кўрсатди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4