#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
🗣 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – муштарак тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
💬 Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.
💬 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.
✅ Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
🌙 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.
🤝
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар.
Матбуот хизмати
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
💬 Тадбирни Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари очиб, ушбу ташкилотга аъзо уламолар томонидан бугунги кунда уммат бирлигини таъминлаш, муштарак мақсадларни амалга оширишда салмоқли ишлар қилингани тўғрисида сўз юритди. Сўнгра Кенгаш бош котиби, доктор Муҳаммад Абдуссаломнинг анжуманга доир ахбороти тингланди.
🟢 Уммат бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган, дунёнинг нуфузли уламолари ўзларининг долзарб илмий-маърифий чиқишлари билан фаол иштирок этган халқаро анжуман шу тариқа поёнига етди.
✅ Қайд этиш керак, мазкур ташкилотга Марказий Осиё минтақасидан аъзо қилинган муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кенгаш ташаббуси билан ташкил этилган халқаро тадбирлар ва хориж матбуотларида уммат бирлигига чақирувчи чиқишлари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
✅ Бугун, 21 февраль куни Баҳрайн қироллиги Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этдилар.
📝
Йиғилишда мусулмон уммати иттифоқлигини таъминлаш борасидаги мулоқот ва ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Жумладан, мусулмонлар ўртасида адоват ва тортишувни ислоҳ қилиш учун диндор, илмли, зиёли қатлам билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик қилиш муҳим эканига урғу берилди.
Кенгаш аъзолари томонидан Қуръони каримдаги
“Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менгагина тақво қилинг”
(Мўминун, 52)
ва
«Албатта, мўминлар биродардирлар...»
(Ҳужурот, 10)
ояти карималари мазмун-моҳиятини бутун умматга етказишга алоҳида эътибор қаратилди. Мўътабар уламолар, мазҳаб имомлари бошлаган йўлни давом эттириш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш орқали аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш, уларнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрнини кучайтириш, ёшларга замонавий билимлар бериш, ёш авлод ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам кун тартибида бўлди.
💬
Шунингдек
,
ҳадиси шарифларда келтирилганидек,
бирдамликда барака борлиги, уммат бирлашган пайтларда ҳар соҳада тараққиёт бўлгани, ислом олимлари дунёга устозлик қилгани, қачонки, уммат ихтилоф, тафриқа ва кераксиз низоларга берилганида мусибатлар ёғилгани муқояса қилинди. Зеро, Ислом дини бутун инсониятни эзгулик ва тинчликка, ҳаётда асл инсоний фазилатларни қарор топтиришга даъват этади.
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
#xabar #Iordaniya #talaba #muloqot
💬 ИОРДАНИЯДАГИ ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ
🌙 Амман сафари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университетида таълим олаётган юртимиздан борган талаба ёшлар билан учрашдилар.
🤲 Мусофирликда таълим олаётган талабалар Муфтий ҳазратларининг ҳол-аҳвол сўраб келганлари учун миннатдорлик билдириб, “Инсон қадри учун” тамойили амалда бўлган мамлакатимиздаги ислоҳотлар, узоқ юртларда ўқиш ёки ишлаш мақсадида юртган фуқароларимиз доимо эътиборда эканидан мамнунликларини изҳор этдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🌙 Амман сафари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университетида таълим олаётган юртимиздан борган талаба ёшлар билан учрашдилар.
💬 Мулоқотда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим йўналишидаги янгиликлар, илм олиш ва инсонларга фойда келтиришнинг савоби ҳамда она Ватанга садоқат ва мазкур олийгоҳни тамомлагандан кейин юрт тараққиёти ва мусулмон уммати саодатига ҳисса қўшиш каби масалаларга алоҳида тўхталдилар.
🏫 Иордания университети раҳбарияти ўзбек талабаларининг одоб-ахлоқи, илм олишга чанқоқлиги, меҳр-муҳаббати, ақл-заковати ва устозларга бўлган эҳтиромини жуда юқори баҳолади.
🤲 Мусофирликда таълим олаётган талабалар Муфтий ҳазратларининг ҳол-аҳвол сўраб келганлари учун миннатдорлик билдириб, “Инсон қадри учун” тамойили амалда бўлган мамлакатимиздаги ислоҳотлар, узоқ юртларда ўқиш ёки ишлаш мақсадида юртган фуқароларимиз доимо эътиборда эканидан мамнунликларини изҳор этдилар.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#xabar #misr #muftiy #muloqot
💬 МУФТИЙ ҲАЗРАТ МИСРДАГИ ТАЛАБА-ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИЛАР
🤝 Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Миср ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини қайд этдилар. Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мисрнинг диний муассасалари – Азҳари шариф, Вақфлар вазирлиги ва Дорул ифто ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожлангани, хусусан, диний таълим йўналишида малакали кадрларни жалб қилиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, халқаро анжуман-кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани кабиларга тўхталдилар.
😄 Шунингдек, охирги йилларда диний соҳа ходимларига эътибор тубдан яхшилангани, касбий салоҳиятни ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларига катта эътибор қаратилаётганини қўшимча қилдилар.
🤲 Учрашув якунида талаба-ёшлар мана шундай самимий мулоқотлар, давлатимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик изҳор этиб, келажакда юрт ривожи ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилишларини билдирдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
🗣 Хориж сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мисрда таълим олаётган талаба-ёшлар билан дилдан суҳбат қилдилар.
🤝 Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Миср ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини қайд этдилар. Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мисрнинг диний муассасалари – Азҳари шариф, Вақфлар вазирлиги ва Дорул ифто ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожлангани, хусусан, диний таълим йўналишида малакали кадрларни жалб қилиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, халқаро анжуман-кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани кабиларга тўхталдилар.
💬
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар, мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар, хусусан, Фатво маркази фаолияти, масжид-мадрасалар очилиши, мавжудлари обод қилиниши, ўлкамизда фаолият олиб бораётган Қуръони карим ва тажвид курслари, мадрасалар фаолияти ва таълим сифати тубдан яхшилаётгани ҳақида сўзлаб, мана шундай хайрли ишларда ал-Азҳар каби дорулфунунларни тамомлаган аҳли илмлар ҳам камарбаста бўлишлари зарурлигини таъкидладилар.
🇺🇿
Ўз навбатида она Ватанган муҳаббат, миллий қадриятларга содиқлик, эътиқод мустаҳкамлигини сақлаш ва белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3