Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
✉️ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ
ҚИРҒИЗИСТОННИНГ ЯНГИ МУФТИЙСИНИ ҚУТЛАДИЛАР


🌐2024 йил 10 февраль куни Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Абдулазиз қори Зокиров Қирғизистоннинг янги муфтийси этиб сайланди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.

📩 Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг янги муфтийсига қутлов йўлладилар. Табрикда жумладан:

Ҳурматли муфтий Абдулазиз қори Зокиров ҳазратлари!

Сизни Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб тайинланганингиз билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Ушбу шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишингизда Аллоҳ таолодан куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз. Ислом дини ва мусулмонларга хизмат қилишингизда катта муваффақиятларга эришишингизни сўраймиз.

Ҳақ таолога шукрки, сўнгги йилларда диний идораларимиз ўртасида ўзаро алоқаларимиз янги босқичга чиқиб, жадал ривожланиб бормоқда. Икки давлат раҳбарларининг бу йўлдаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир. Зеро, халқларимиз азалдан бир заминда яшаб, бир дарёдан сув ичган ва айни кунларда ҳам хурсандчилик кунларимизни бирга нишонламоқдамиз.

Биз дин пешволари халқларимиз орасидаги яқин қўшничилик, дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга, тинчлик-осойишталикни таъминлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз лозим. Шу боис ҳам Ислом дини, мусулмон умматига хизмат қилиш, қардош халқлар шаръий эҳтиёжларини таъминлаш ва тинч-осойишталикни асраб-авайлашга ҳисса қўшишдаги дўстона ҳамкорлигимиз янада ривож топишига ишонамиз, дея эзгу тилаклар биридирилган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

#xabar #qutlov #muftiy #shayx
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook