Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#mutolaa #toqat #amal
✅ТОҚАТИНГИЗ EТАДИГАН АМАЛНИ ОЛИНГ

💬 Аллоҳ таоло бандаларига қурби етмайдиган нарсани буюриб, кейин уларни қийнаб қўйишни асло истамайди. Банда кучи етмайдиган нарсага ўзини мажбурлаши ҳам аҳли сунна валжамоа ақидасига зид амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло бандаларига уларнинг имконият ва тоқати етадиган нарсаларни буюрган. Илоҳий амрларнинг ҳаммаси банданинг қурби етадиган даражада бўлиб, инсонни мушкул аҳволга солиб қўядиган бирор амал буюрилмаган.

📖 ﴿ لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ﴾

“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди”.


📖
﴿هُوَ اجْتَبَاكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ﴾


“У сизларни (шу дин учун) танлади ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади”.


💬 Аллоҳ азза ва жалла банда тоқатидаги нарсаларнигина буюрган. Шунинг илоҳий амрларнинг бажарилиши бандани Раббига яқинлаштирадиган, Аллоҳга суюкли бўлган ишлар саналади. Аммо баъзан ғайрат-шижоати жўш уриб кетган инсонда ўз зиммасига тоқатидан ортиқ амалларни юклаб олишга мойиллик пайдо бўлади. Шу боис Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам динда мўътадил бўлишга чорлаб, мўмин-мусулмонларни амаллардан тоқати етадиганини зиммасига олишни буюрганлар:

عَنْ عَائِشَةَ عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ، عَلَيْكُمْ مِنَ الْأَعْمَالِ مَا تُطِيقُونَ، فَإِنَّ اللهَ لَا يَمَلُّ حَتَّى تَمَلُّوا، وَإِنَّ أَحَبَّ الْأَعْمَالِ إِلَى اللهِ مَا دُووِمَ عَلَيْهِ، وَإِنْ قَلَّ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.


📿
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй одамлар! Амаллардан тоқатингиз етадиганини олинг. Зеро, сизга малол келмагунича, Аллоҳга малол келмайди. Аллоҳ учун амалларнинг энг суюклиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир”,
дедилар...


🖥 БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🎁 Ўлдирмай тургин, садақа қилиб олай

    💧 Узрли кишининг таҳорати қачон бузилади?

    🤲 Дуо қилинг ва ишонинг!


@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1