#xabar #fatvo #ulamolar
🗣 ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ФАТВО БЕРИШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИШГА ЧАҚИРДИ
⏺ Конференциянинг асосий мақсади турли ғоявий таҳдидлардан муҳофазаланиш учун биргаликда ҳаракат қилиш ва жамиятларда тинчликни мустаҳкамлаш саналади.
☪️ Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Фатво маркази мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев иштирок этди.
✅ Маъруза давомида мамлакатимиздаги диний-маърифий соҳада, жумладан, фатво йўналишида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Марказий Осиёда ягона Фатво маркази ташкил этилгани, унда 20 нафар уламо фаолият юритаётгани, кейинги йилларда қардош халқлар Диний идоралари ва Туркий давлатлар уламолари билан яқин ҳамкорлик қилинаётгани ҳақида маълумот бердилар.
✍️ Анжуман якунида тегишли қарор ва тавсиялар қабул қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠
🌙 Муфтий ҳазрат: Имомлар жамиятда ҳар доим намуна бўлиши керак
🤝 Имом ва ҳожилар эзгу ишда ҳамкор
✅ Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда
🕌 Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
@diyonatli
🌙 Шу йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қоҳира шаҳрида халқаро фатво куни муносабати билан “Фатво ва маънавий хавфсизликни ҳимоя қилиш” мавзуси бўйича илк анжуман ўтказилди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 100 дан зиёд уламо ва фатво мутахассислари қатнашди.
😄
Халқаро анжуманда Ҳомиджон домла мавзу доирасида маъруза қилиб, унда, жумладан, фатволар ислом оламида нақадар аҳамиятли экани, нотўғри фатволар мусулмонлар ўртасида бўлинишга олиб келаётгани, бу эса мўътадилликка асосланган Ислом руҳига зидлиги, бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзаҳга журъатли бўлганингиздир
", деганлари, саҳобалар эса фатво беришда жуда эҳтиёткор бўлганлари, улар хатога йўл қўйишдан қўрқиб фатво беришдан сақланганлари, шу боис, бу улуғ вазифада туриш қатъий шарт-шароитларни тақозо этиши, уларнинг энг муҳими билим ва малакани чуқурлаштириш, воқеликни англаш, ҳавойи нафслардан холи бўлиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.
💬
Шунингдек, Ҳомиджон домла мазкур йўналишдаги муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, фиқҳий академиялар ва диний идораларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, уларни илмий салоҳият ва катта тажрибага эга бўлган малакали олимлардан иборат мутахассислар билан таъминлаш зарурлиги, шунингдек, замон ўзгаришларига ҳамнафас, мустаҳкам илмий асосга эга оқилона фатво маданиятини кенг ёйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.
✍️ Анжуман якунида тегишли қарор ва тавсиялар қабул қилинди.
Матбуот хизмати
🌙 Муфтий ҳазрат: Имомлар жамиятда ҳар доим намуна бўлиши керак
🕌 Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🌙 Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам адолат ва тенглик тўғрисида чиқиш қилиб, унинг жамиятда тутган ўрнига тўхталдилар.▫️ “Адолат Ислом динидаги энг муҳим тамойиллардан бири бўлиб, барча пайғамбарлар ва самовий китоблар уни қарор топтириш учун юборилгандир”, дейилади нутқда.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари адолат бандани Яратганга маҳбуб банда бўлишига сабаб эканини таъкидлаб, бундай деганлар: “Агар банда адолат сифати билан зийнатланиб, уни ҳаётига дастур қилиб олган бўлса, у ҳеч кимга зулм қилмайди, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳақини беради. Натижада, у Аллоҳ таолонинг суюкли бандасига айланади. Зеро, адолат тақвони ҳосил қилиб, ишларга хайру барака киргизади. Аллоҳ таоло айтади: “Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир” (Моида сураси, 8-оят).”.▫️ Шунингдек, чиқишда адолат хайр-баракага, одамлар билан ўзаро ҳамжиҳатликка етаклаши ҳақида сўз боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Бу уммат модомики, гапирганда рост сўзласа, ҳукм қилганда адолат қилса ва раҳм-шафқат сўралганда раҳм қилса, яхшиликда бардавом бўлади” (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривоят қилган).
#ulamolar #tinchlik #ahillik
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #safar #boshlanishi
🌍 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ САФАР МАСОФАСИНИНГ БОШЛАНИШ НУҚТАСИ ҲАҚИДА ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
⏺ بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين📃 Сафар масофасининг бошланиш нуқтаси ҳақида
ФАТВО
Ҳанафий мазҳабининг барча мўътабар матнларида сафар ҳукмлари шаҳар ёки қишлоқ тугаши билан бошланиши баён қилинган. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” асарида бундай ёзадилар:
وَإِذَا فَارَقَ الْمُسَافِرُ بُيُوتَ الْمِصْرِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ
“Мусофир шаҳар биноларидан ўтиб кетганда (тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб) икки ракат ўқийди”.
“Мухтасарул Қудурий” китобида киши мусофир бўлиши учун ўз шаҳри ёки қишлоғидан уч кунлик масофадаги жойни қасд қилиши кераклиги айтилган:
السَّفَرُ الَّذِي تَتَغَيَّرُ بِهِ الْأَحْكَامُ: أَنْ يَقْصِدَ الْإِنْسَانُ مَوْضِعًا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمِصْرِ مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهَا
“Ҳукмлар ўзгарадиган сафар – киши ўз шаҳридан уч кеча-кундузлик масофада жойлашган манзилга боришни мақсад қилишидир”.
Аллома Алоуддин Косоний бу ҳақда бундай дейдилар:
فَالَّذِي يَصِيرُ الْمُقِيمُ بِهِ مُسَافِرًا: نِيَّةُ مُدَّةِ السَّفَرِ وَالْخُرُوجُ مِنْ عُمْرَانِ الْمِصْرِ
“Муқим киши сафар муддатини ният қилиши ва шаҳар биноларидан ўтиб кетиши билан мусофирга айланади” (“Бадоиус-соноеъ”).
“Ал-Мухтор” китобида “киши ўз шаҳрининг уйларидан узоқлашса”, “Жомеъус-сағир” китобида “киши ўз шаҳрининг биноларидан ўтиб кетса”, мусофир деб саналиши айтилган.
Демак, уч кеча-кунлик йўлни қасд қилган киши ўз шаҳри ёки қишлоғининг уйларидан ажралиб чиққач сафар ҳукмлари (рухсатлари) бошланар экан.
Юқоридагиларга кўра, сафар масофаси (90 км)нинг бошланиш нуқтаси шаҳар ёки қишлоқ уйлари тугаши билан бошланиши маълум бўлди. Шунга биноан, сафар масофаси бошланиш нуқтасидан борадиган шаҳар ёки қишлоқ уйлари бошланишигача камида 90 км.га етса, киши мусофир бўлади. Акс ҳолда мусофир ҳисобланмайди.
Сафардан қайтаётганда ҳам шаҳри ёки қишлоғининг чегарасига кириши билан муқимга айланади. Чунки мўътабар манбаларимизда сафар мусофирнинг уйидан бошланиб, унинг уйида тугаши ҳақида очиқ иборалар учрамайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Уламолар Кенгаши
Милодий 2026 йил 30 март
Ҳижрий 1447 йил 11 Шаввол
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1