#xabar #haj2026 #vatan
🛫 🇺🇿 Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда
🕋 Айтиб ўтиш жоизки, бу йилги ҳаж мавсуми сифат ва мазмун жиҳатдан файзли, шукуҳли ва муваффақиятли ўтди. Юртимиз зиёратчилари Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррама ва муборак манзилларда ҳаж арконларини рисоладагидек адо этдилар.
✅ Айниқса, ибодатларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, меҳмонхоналар, Мино, Арафот, Муздалифа водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди.
🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
⏺ Бугун, 2 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди.
⏺
Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда. Келгусида эзгулик ва маърифат тарғиботчилари сифатида жамоат ишларида фаол бўладилар.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3