Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#yangiliklar
#Qatar_Doha
#konferensiya

Ўзбекистон делегацияси Доҳадаги конференцияда иштирок этмоқда


⚡️Бугун, 9 май куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бошланган «Диний эркинликдан диний масъулият сари: қўллаб-қувватлаш ва ҳаракат ҳамжамиятларини қуриш» номли халқаро конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Шу йилнинг 11 май кунига қадар давом этадиган ушбу тадбирда халқаро ташкилотлар вакиллари, диний конфессиялар етакчилари, машҳур олимлар, таниқли уламолар ҳамда соҳа экспертлари жами 100 дан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.

✅Қайд этиш керакки, мана шундай йирик форум 2022 йил 16-19 май кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган эди. Халқаро учрашувнинг асосий натижаси сифатида “Бухоро декларацияси” қабул қилинган эди. Бундан илгари Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак ва Пунто-дел-Эстеда қабул қилинган декларацияларни тўлдирадиган ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини халқаро даражада қарор топтиришга муҳим ҳисса қўшмоқда.

🔷Мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон делегацияси сифатида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, бир қатор диний соҳа вакиллари ҳамда диёримиздаги диний конфессиялар вакиллари иштирок этмоқда.

🔵Халқаро тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган Ўзбекистондаги миллатлараро дўстлик, динлараро аҳиллик борасидаги қадим анаъналар ва бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар юқорида баҳоланди. Эътиборлиси, очилиш маросимида 2022 йил Тошкент ва Бухорода ўтган конференциядан видеолавҳалар тақдим этилди.

📍Анжуманда сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов Ўзбекистонда миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги таъминланиши, барча диний конфессиялар эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилгани, миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилаётгани ҳақида муҳим маълумотларни иштирокчиларга тақдим этди.

📌АҚШ Глобал жалб қилиш институти асосчиси Крис Сайпл АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари ҳақида тўхталиб, кейинги йилларда Ўзбекистонда қисқа вақт давомида амалга оширилган ислоҳотлар бутун дунё учун ўрнак бўлиши лозим эканини 20 га яқин мамалакатдан келган делегатлар олдида маълум қилди.

❗Шунингдек, тадбир доирасида турли давлатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида динлараро самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажрибалар намойиш этилмоқда.

‼️Конференция ишида кўп миллатли жамиятда конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш, диний эркинлик масаласида қонун устуворлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлаш бўйича илғор амалиёт билан танишиш юзасидан илмий-амалий маърузалар ҳам иштирокчилар эътиборига тақдим этилиши белгиланган.

Ўзбекистон делегациясининг Қатарга сафари давом этмоқда.

@diyonatli
👍1
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣 Uzbekistan Airways Тошкент — Жидда рейсларига умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

..."Ҳаж 2025" дастури бошланганлиги муносабати билан, 2025 йил 14 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди...
➡️ Батафсил

🗣
11 минг ҳожи қарийб 500 минг қалбларга кириб борди!

...“Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда. Шу чоққача бўлиб ўтган 81 минг 116 та тадбирда 494 327 нафар юртдошимиз қамраб олинди...
➡️ Батафсил

🗣
Кўчат экиб, боғ барпо этиш – садақаи жория

...Пойтахтимизнинг Бектемир туманида 4 гектар майдонга 1500 тупга яқин кўчат ўтқазилди. Бу жараёнда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчиликларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамда пойтахтимиз имом-хатиблари фаол иштирок этдилар...
➡️ Батафсил

🗣
Улуғ ғоямиз: "Жаҳолатга қарши — маърифат"

...Дин ишлари бўйича қўмита, Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Чилонзор туманидаги 195-мактабда "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имоми Раҳимберди домла Раҳмонов иштирокида "Неъматлар шукри ила зиёда бўлади" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди...
➡️ Батафсил

🗣
Боғотдаги “Мир Ҳошим бобо” масжидига илк ғишт қўйилди

...12-апрель куни Боғот туманидаги “Мир Ҳошим бобо” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди. Маросимда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, туман имом-хатиблари, мутасаддилар, маҳалла фаоллари ва нуроний кексалар иштирок этди...
➡️ Батафсил

🗣
Тошкент ислом институти устозлари кўчат ва гуллар экиб, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшди

...Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ректоримиз У.Ғафуров бошчилигида проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, бир гуруҳ ўқитувчи, ходимлар институт асосий биноси атрофига иқлимга тез мослашадиган, кислород кўп ишлаб чиқарадиган игна баргли ва мевали дарахтлар, гуллар экишди.

Институт ҳудудида экилган кўчатлар “Яшил макон”га айлантириш билан бирга ёшларни, талабаларни табиатга меҳр қўйишга ундаш, шунингдек, динимизда айтилганидек хушманзара боғ-роғлар барпо этиб атроф-муҳитни обод қилишдир..
..
➡️ Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣 Диний соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичи

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
➡️ Манба

🗣
Буюк аждодларимизга эътиборнинг юқори чўққиси

Жамолиддин Каримов – Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори
➡️ Манба

🗣
Янги фармон диний-маърифий соҳа ривожига хизмат қилади

Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Уйғун Ғафуров – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори
➡️ Манба

🗣
Баҳоуддин Нақшбанд маркази ташкил этилишининг аҳамияти нимада?

Ҳомиджон домла Ишматбеков - Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
➡️ Манба

🗣
Янги фармонда диний таълим йўналишидаги ўзгаришлар ҳақида

Музаффар Комилов – Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори
➡️ Манба

🗣
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

➡️ Батафсил

🗣
Гуруҳ раҳбарлари билан илк йиғилиш ўтказилди

...Йиғилишда гуруҳ раҳбариларига ҳаж мавсумидаги муҳим вазифалар эслатилиб, уларга гуруҳлар аниқ бўлгач, зиёратчилар билан учрашиб, Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳажга пухта тайёргарлик кўришлари, эҳром боғлаш, ҳажнинг арконлари, шартлари, фарзлари, вожиб ва суннатларини атрофлича тушунтиришлари зарурлиги қайд этилди...
➡️ Батафсил

🗣
Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда

..Жорий йил 13-23 апрель кунлари Иордания вақфлар, Исломий ишлар ва Муқаддас зиёратгоҳлар вазирлиги подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Воизлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида навбатдаги ўқув бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази масъул ходими Ёрқин домла Жумабаев иштирок этмоқда...
➡️ Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangiliklar

Туркий давлатлар муфтийлари йиғилишининг асосий воқеалари

📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣Бухорода халқаро анжуман бўлиб ўтди

...Халқаро илмий йиғинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков нуфузли олимларни юртимизга ташрифлари билан қутлаб, ушбу анжуман Баҳоуддин Нақшбанд илмий меросини чуқур ўрганиш ва тасаввуф илмлари ривожига қўшган ҳиссасини тарғиб этишда яна бир босқич бўлишини эътироф этди...
➡️ Батафсил

🗣Имом Термизий ислом институти ўқитувчиси тақдирланди

...Имом Термизий номидаги ислом институти ўқитувчиси Ҳошимжон домла Низомиддинов юксак эътироф — “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди...
➡️ Батафсил

🗣muslim.uz сайтининг рус тилидаги саҳифасини ҳам кузатиб боришингизни тавсия қиламиз!

📝Научно-практическая конференция была насыщена передовым опытом и новыми подходами

📝Международная научная конференция

📝Муфтий начал свой визит в Андижан с учебного заведения

📝Вышитый Коран представлен в Эр-Рияде

📝Фильм «Бисмиллах»: кинематографический инструмент для идеологии

📝Профессор Кюршад Зорлу: Проведение Генеральной конференции ЮНЕСКО в Самарканде – гордость для всего тюркского мира

📝Узбекистан – почетный гость на международной книжной ярмарке в Эр-Рияде

#yangiliklar

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangiliklar

Ўзбекистон делегациясининг Иордания сафари фойдали келишувларга бой бўлди

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangiliklar

Абу Дабидаги халқаро конференция тафсилотлари

(2025 йил 15-17 декабрь)

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING
✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🗣 Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди

...Семинарда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда ҳожилар иштирок этиб, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Даставвал иштирокчилар ўзларига бириктирилган хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот қилди ҳамда маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатди. Шунингдек, бириктирилган масжидларда пешин намози адо этилиб, жамоатга маърифий суҳбатлар ўтказилди...
➡️ Батафсил

🗣 «Умра плюс» зиёрат туризми дастури орқали сайёҳлар оқими оширилади

...2026 йил 15 январдан:
Малайзия ва Индонезияда Дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади;
туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали Дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотуви йўлга қўйилади...

➡️ Батафсил

🗣 Мордовия Республикаси муфтийси билан учрашув ўтказилди

...12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Россия Федерациясининг Мордовия Республикаси муфтийси Раиль ҳазрат Асаиновни қабул қилди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда Ҳомиджон домла мартабали меҳмонга Диний идора фаолияти, кейинги пайтларда йўлга қўйилган Фатво маркази фаолияти, бўлимлар, нашриёт, ҳазрати Имом даҳасида жойлашган тарихий ва замонавий обидалар ҳақида сўзлаб берди....

➡️ Батафсил

🗣 Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди

...2026 йил 10 январь куни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида таълим сифатини оширишга қаратилган навбатдаги амалий ташаббус амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан муассасага 15 дона смарт доска, шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан замонавий телевизорлар тақдим этилди...
➡️ Батафсил

🗣 Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар

...2024–2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаб, вилоятимиз масжидларида хизмат вазифасига тайинланган соҳа ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ёш имомлар ва имом-ноибларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга маънавий-маърифий йўналишда зарур тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилди...
➡️ Батафсил

#yangiliklar

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangiliklar #ramazon
🌙 Хонадонларга уламолар ташрифи давом этмоқда

#Ramazon_mehr_muruvvat_ahillik_va_shukronalik_oyi

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yangiliklar

Швеция сафари тафсилотлари

(2026 йил 24-25 март)

📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangiliklar

Москва сафари тафсилотлари

(2026 йил 16–18 апрель)

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Тошкент шаҳрида давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2026–2027 ўқув йили учун кириш тест синовларининг 2-ҳудуд (Тошкент шаҳри) босқичига старт берилди. Имтиҳонлар 2–3 август кунлари Чилонзор туманидаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди Мажлислар залида ўтказилади....
➡️ Батафсил

🗣Хоразмда 35 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

"Вақф" хайрия жамоат фондининг Хоразм вилояти филиали томонидан кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган 35 нафар болажонларнинг суннат тўйи байрамона кўтаринки руҳда ташкил этилди... ➡️ Батафсил

🗣Қарши шаҳридаги "Хонақоҳ" масжидининг янги биносини қуриш бошланди

...Ана шундай бунёдкорлик лойиҳаларидан бири сифатида Қарши шаҳридаги тарихий «Хонақоҳ» жоме масжидини янги биносини қуришга киришилди. Жорий йилнинг 3 август куни ушбу қурилиш ишларига бағишланган маросим бўлиб ўтди... ➡️ Батафсил

🗣Сирдарёда имом-хатиблар ўртасида стол тенниси турнири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди... ➡️ Батафсил

🗣Бухорода имконияти чекланганлар учун маърифий суҳбат бўлиб ўтди

...Бухоро шаҳридаги «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жоме масжидида гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди... ➡️ Батафсил

🗣Косонлик имом-хатиблар "Хожа Бухорий" билим юртида бўлди

...Танишув давомида меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқув жараёнларини кўздан кечирдилар. Шунингдек, имом-хатиблар томонидан билим юртига 2 дона совуткич совға қилинди... ➡️ Батафсил

#yangiliklar

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Самимий мулоқот – муаммолар ечимига йўл

...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Диний идорага келган бир гуруҳ фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат, арз ва таклифларини тингладилар...
➡️ Батафсил

🗣
Хоразмда "Қора Аълам бобо" масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Гурлан туманида замонавий ва барча қулайликларга эга тарзда янгидан қайта қуриб битказилган «Қора Аълам бобо» жоме масжиди фойдаланишга топширилди...
➡️ Батафсил

🗣
Тарихни англаган авлод – келажакни бунёд этади

Янги ўқув йилини янги билим ва катта мақсадлар билан бошлаган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 1-босқич талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди...
➡️ Батафсил

🗣
Мирзаободда 110 дан ортиқ оиланинг ҳолидан хабар олинди

Тадбир доирасида амалий саъй-ҳаракатлар ҳам олиб борилди: Имом-хатиблар ва отинойилар маҳаллалардаги эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар хонадонларига бўлдилар....
➡️ Батафсил

🗣
Тошкент ислом институтида “Хатоба” фанидан янги ўқув машғулотлари бошланди

...Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди...
➡️ Батафсил

🗣Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда
...Қашқадарё вилоятида «Инсон қадри улуғланган юртда меҳр ва эътибор ҳар бир хонадонга кириб боради» шиори остида хайрли тадбир ўтказилди...
➡️ Батафсил

#yangiliklar

📝Баҳриддин Хушбоқов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1