EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ҳисоб очилди

Колумбия яна олдинга чиқди.

Колумбия 2-1 Ўзбекистон.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйин якунланди

Ўзбекистон ЖЧда илк тарихий голини урди, бироқ мағлубиятга учради.

🇺🇿 Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия 🇨🇴

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍8😢4
Порахўр энергетиклар қўлга тушди: далолатнома ва ноқонуний уланишлар ортидаги схемалар фош бўлди

Қашқадарё, Андижон, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида электр таъминоти соҳасидаги коррупцион ва фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Тезкор тадбирлар давомида айрим масъуллар фуқароларни электр тармоғига ноқонуний улаб бериш, далолатнома расмийлаштирмаслик, жарималарни бекор қилиб бериш ҳамда ҳисобланган зарарларни ўчириш эвазига пул олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолатларда 6,7 миллион сўм, 4 миллион сўм, 800 минг сўм ҳамда 400 АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний маблағлар аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2
Украина Россия ҳудудларига дронлар билан ҳужум қилди

Украина томонидан Москва ва Россиянинг бир қатор ҳудудларига дронлар билан ҳужум уюштирилгани маълум қилинди.

Ҳодиса оқибатлари ва етказилган зарар бўйича маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Украина Москва нефтни қайта ишлаш заводининг қурилмаларидан бирига зарба берган

Россия пойтахти Москва ва унинг атрофида дронлар ҳужуми кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳозирча воқеа оқибатлари ва етказилган зарар кўлами юзасидан расмий маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2🔥2
Иккита вилоятда иш ваъдаси билан минглаб доллар олган фирибгарлар фош этилди

Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида фуқароларни ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган шахсларнинг фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

Жарқўрғон туманида тез тиббий ёрдам станциясининг собиқ ходими 4 нафар фуқарони ҳайдовчилик лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, улардан 3 400 АҚШ долларини олгани маълум бўлди.

Бухорода эса бир фуқаро юқори лавозимдаги танишлари орқали вилоят Перинатал маркази ва РШТЁИМ Бухоро филиалига ҳамшираликка ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 3 300 АҚШ доллари ҳамда 9,7 миллион сўмни қўлга киритган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Xushnudbek.uz
❗️O‘zbekistonning ilk mundial yo‘llanmasiga bag‘ishlangan maxsus tangalar sotuvga chiqariladi Markaziy bank 999,9 asllikdagi 100 dona oltin va 1 000 dona kumush esdalik tanga zarb etdi. Tanga dizaynida “Oq bo‘ri” timsoli va terma jamoaning 26 nafar futbolchisi…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг ЖЧ–2026 йўлланмасига бағишланган тангалар тиражи оширилади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихий тарзда Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани муносабати билан чиқарилган эсдалик тангаларига талаб юқори бўлгани сабабли уларнинг тиражи кўпайтирилади.

Қўшимча равишда 400 дона олтин ва 2000 дона кумуш танга зарб этилади. Уларнинг савдоси 18 июндан бошланади.

Марказий банк белгилаган нархга кўра, 31,1 граммлик олтин танга — 54 миллион 630 минг сўм, кумуш танга эса — 1 миллион 677 минг сўм этиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Биринчи голимиз — бу ҳам ғалаба» – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Колумбияга қарши учрашувдаги ўйинини юқори баҳолади.

«Футболчиларимиз жуда катта тажрибали жамоага қарши кучли характерини кўрсатди. Биз учун биринчи жаҳон чемпионатидаги биринчи голимиз — бу ҳам ғалаба», — деди Президент.

Давлат раҳбари миллий терма жамоанинг чиқишини мамлакат футболи тарихидаги муҳим воқеалардан бири сифатида эътироф этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Қодирий кўчасида қайрилиш йўли қисқарди

Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий кўчасида ҳаракатни ташкил этиш схемаси оптималлаштирилиб, янги қайрилиш жойи ташкил этилди.

Энди ҳайдовчилар аввалгидек 2 километрдан ортиқ масофа босиб айланиб ўтиш ўрнига, манёврни тахминан 500 метр масофада амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Янги тартиб натижасида қайрилиш масофаси қарийб 4 баробар қисқариб, вақт сарфи 6–8 дақиқадан 1,5–2 дақиқагача камайган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пулни йиртиб, рақсга тушган эркак 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда 2 минг сўмлик пулни омма олдида йиртиб, рақсга тушган эркак акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий чора кўрилиб, эркак 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни миллий валютани эҳтиёткорлик билан сақлаш ва қонун талабларига риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фаолиятининг юқори суръати: бир кунда қатор муҳим учрашувлар ўтказилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти жуда шиддатли ва сермазмун тарзда давом этди.

Давлат раҳбари форум тадбирларида иштирок этиш билан бир қаторда Қозоғистон Бош вазири, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Буюк Британия ва Саудия Арабистонининг етакчи ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Шунингдек, Германия Президенти билан юқори даражадаги музокаралар ташкил қилиниб, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Президентнинг бир кунлик иш режаси мамлакатнинг халқаро майдондаги фаоллиги ва инвестициявий жозибадорлигини яна бир бор намоён этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥50👍48
Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик кенгаяди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мазкур халқаро молия институти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, аввалги келишувларни амалга ошириш ва янги лойиҳаларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси, шунингдек, хусусий сектор ва ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳалар портфелини шакллантиришга келишиб олди.

Шу билан бирга, Янги тараққиёт банкининг минтақавий транспорт-логистика лойиҳалари ҳамда экологик трансформация дастурларидаги иштирокини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда келгусида Ўзбекистонда Янги тараққиёт банкининг йирик халқаро тадбирларини ўтказиш режалари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥19