Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради.
Ўғли эса:
- Ҳеч нарса... - деди.
Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди. Эшикда осилиб турган бир бўри териси бор эди. Терини олиб устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увиллай бошлади. Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди. Ҳазрати Мавлоно Румий:
- Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри аслида қўрқитувчи бир ҳайвондир. Аммо сен у тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Роббинг Аллоҳ борлигини билгин, ишонгин ва Унга ишларингни таваккул айлагин - деди...
(фб саҳифаларидан)
@fariduddin_attor✨🌙

❤9👍6🕊4
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🍂
«Ё Аллоҳим, қалбимдаги оғирликни енгил қил. Мен билмаган хайрли эшикларни оч. Кучим етмаган ишларимда Ўзинг мадад бер. Умидимни сўндирма, қалбимга хотиржамлик ато эт. Омин». 🤲
🕊 ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ЗИКРЛАР:
ҲАР КУНИ ЭРТАЛАБ ВА КЕЧҚУРУН ЕТТИ МАРТА:
"ҲАСБИЯЛЛОҲУ ЛА ИЛАҲА ИЛЛАҲУ ЪАЛАЙҲИ ТАВАККАЛТУ ВА ҲУВА РОББУЛ ЪАРШИЛ ЪАЗИЙМ"
ЎҚИГАН ОДАМ, ДУНЁ ВА ОХИРАТ ҒАМ-ҚАЙҒУСИДАН ХАЛОС БЎЛАДИ.
(ибни сунний)
ҲАР КУНИ ЭРТАЛАБ ВА КЕЧҚУРУН ЕТТИ МАРТА:
"ҲАСБИЯЛЛОҲУ ЛА ИЛАҲА ИЛЛАҲУ ЪАЛАЙҲИ ТАВАККАЛТУ ВА ҲУВА РОББУЛ ЪАРШИЛ ЪАЗИЙМ"
ЎҚИГАН ОДАМ, ДУНЁ ВА ОХИРАТ ҒАМ-ҚАЙҒУСИДАН ХАЛОС БЎЛАДИ.
(ибни сунний)
❤8🕊5👍3
* * *
Бу дунё - бозор.
Текинга
ҳеч нарса
бермайди.
Ахир, ўтган умримга
қанча кунимни бердим,
қанча юрагимни бахш этдим шеърга.
Сўзлаш учун сўзимнинг зиёси
қанчалар оқди,
кўриш учун
кўзларимнинг нури
тўкилди қанча.
Қанча қон йиғладим
бир зарра
бахт кўйида...
Сени деб эса
ақлимдан
неча бор айрилдим,
муҳаббат.
Бу дунё - бозор.
Ҳеч нарсам қолмаса,
мени бўш қутидай
ташлаб кетаверади -
бу савдогар
дунё.
Усмон Азим
Бу дунё - бозор.
Текинга
ҳеч нарса
бермайди.
Ахир, ўтган умримга
қанча кунимни бердим,
қанча юрагимни бахш этдим шеърга.
Сўзлаш учун сўзимнинг зиёси
қанчалар оқди,
кўриш учун
кўзларимнинг нури
тўкилди қанча.
Қанча қон йиғладим
бир зарра
бахт кўйида...
Сени деб эса
ақлимдан
неча бор айрилдим,
муҳаббат.
Бу дунё - бозор.
Ҳеч нарсам қолмаса,
мени бўш қутидай
ташлаб кетаверади -
бу савдогар
дунё.
Усмон Азим
❤12😢5
Ишқи тегса куйдиргуси жону танни,
Ишқи тегса вайрон қилур мову манни,
Ишқ бўлмаса топиб бўлмас Мавлом сени,
Ҳар на қилсанг ошиқ қилгил парвардигор.
Хожа Аҳмад Яссавий (қаддасаллоҳу таъоло сирраҳу)
@Fariduddin_Attor
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13😢4🕊3
Forwarded from Сайфиддин Сайфуллоҳ
#ҲИКМАТ
👤 Шайх Авҳадуддин (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан
✍ Таржимон:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱 Сайфиддин Сайфуллоҳ
Маснавий:
Бир оқшом гўзал ёрнинг чеҳрасидан бахтиёр бўлиш учун Авҳадий олтмиш йил машаққат чекди. Сўзимиз сири мажозий эмас, кўзингни оч, бу ўйин билан бўлар иш эмас! Йилларни фалакдек саранжом кездим ва фалакдек соҳибназар бўлдим. Оёқда чилла ўтирдим, аммо озиқ-овқат тўплаш учун ўтирганим йўқ! Ташқаридан бозор ўртасидаман, ичкаридан ёрим билан хилватдаман. Ҳеч ким хурсандчилигим жамолини кўрмайди ва хилватимга йўл топа олмайди. Токи қалбим дўстимга боғлиқ экан, бошимдан шодликлар сочади.
👤 Шайх Авҳадуддин (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан
✍ Таржимон:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
🌙✨ Жума оқшомида Сиз учун чин дилдан дуо
Ё Аллоҳим! Қалбимдаги эзгу ниятларимни хайрли қилгин. Йўлимдаги тўсиқларни енгиллатгин. Юришмаётган ишларимга ривож, хонадонимга барака, ризқимга кенглик ато этгин. Мени умидсизликдан асрагин. Қайси эшик мен учун хайрли бўлса, ўша эшикни очгин. Мени ёмонликдан сақлаб, яхши инсонлар билан учраштиргин. Қилган меҳнатимга барака, дуоларимга ижобат, қалбимга хотиржамлик бергин. Дунё ва охиратимни обод қилгин. Омин, ё Роббал оламийн! 🤲🏻❤️
Эсингизда бўлсин: омад фақат бахтли тасодиф эмас. Дуо, сабр, ҳаракат ва Аллоҳга таваккал қилиш ҳам инсонни яхшилик сари етаклайди.
Аллоҳ сизга хайрли эшикларни очсин, кўнглингиздаги эзгу ниятларингизни рўёбга чиқарсин. Омин! 🤲🏻🌷

❤10🕊7👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oisha onamiz roziyallohu anho 6 yoshlarida nikoh aqdlari tuzilib, 9 yoshlarida Rasululloh ﷺ bilan birga yashay boshlaganlari haqidagi rivoyatlar. Ushbu tarixiy masala haqida batafsil ma’lumot videoda.
📌 To‘liq ma’lumot uchun videoni oxirigacha tomosha qiling va kanalga obuna bo‘ling!
#OishaOnamiz #IslomTarixi #Hadis #Islom #Tarix
©️ Moziydan Sado
@Moziydansado_1331
📌 To‘liq ma’lumot uchun videoni oxirigacha tomosha qiling va kanalga obuna bo‘ling!
#OishaOnamiz #IslomTarixi #Hadis #Islom #Tarix
©️ Moziydan Sado
@Moziydansado_1331
❤4
Муҳаббат дардининг дармони қайда,
Табиблар не қилар ишқ қийнаганда?
Робиа дардларини шеърга солиб овунмоқчи бўлар, ўтли ғазаллар кўнглидан қуйилиб келарди. Бироқ бу унга таскин беролмади. Қийналиш, изтироб бағрини ловуллатарди. Робианинг ёшликдан тарбиялаган меҳрибон, зукко ва доно бир дояси бор эди. Қизнинг ишқ дардига мубтало бўлганлигини сезган зийрак доя уни суҳбатга чорлади ва қиз ўз юзидан ҳаё пардасини олиб, доясига бор ҳисларини тўкиб солди, кўнглини ёзди.
Унинг ишқи мени бехуд қилибдур,
Вужудим хонасин нобуд қилибдур.
Бу дарди бедавонинг боиси ул,
Кўнгилнинг ёниши, ғам мояси ул.
Ахир ул дилрабодан сўз дегин сен,
Қиларсан не учун бегона зикрин?
👤 Шайх Фаридуддин Аттор
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Илоҳийнома» асаридан.
@Fariduddin_Attor
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6😢3
#ғазал
ШОДМОНЛИК ИЗЛАМА
Шодмонлик излама, охир бошинга ғам келур,
Одамининг бошига андишайи мотам келур.
Осмонга этса бошинг мисли Мусо хомуш ўл,
Сар дарахт нурмева болган сўнгра боши хам келур.
Одамийнинг асли бирдур, бир-биридин фарқи бор,
Неча қари ўтган сўғун дунёга бир одам келур.
Ваҳми маҳшардин гапурманг норасони олдида,
Гўши карға ҳақ сози албатта нофорам келур.
Йиғламоқ осон эмасдур, эй жигарбандим, эшит,
Мулки дил садпора бўлган сўнг кўзингдан нам келур.
Олими илмига мағрур, жоҳили исёнга ғарқ,
Кас не билсун, рози маҳшар кимни тоши кам келур.
Ёшлигингда ёлга кирғил, токи топқайсан камол,
Гар жароҳат кўҳна бўлган сўнгра бемалҳам келур.
Машрабо, сийнамдаги дардимни айтсам, арш куяр,
Ёл ҳатадур, қўрқаман, мажлисга номаҳрам келур.
Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу
@fariduddin_attor🕊

❤5😢3🕊2
#ғазал_шарҳи
Байт 1:
Маъноси: Бу хирқаки мен ушлаб турибман(-у) — шароб гаровида бўлгани яхшироқ, чунки ундан риё ҳиди келади. Ва бу маъносиз дафтар — ўқиган фойдасиз китоб — майи нобга ғарқ бўлгани яхшироқ, чунки ишқ дарсига ундан фойда йўқ.
---
Байт 2:
Маъноси: Умримни беҳуда сарфлаганим сабабли, қанча назар солсам ҳам — майхона бурчагида маст-хароб ётганим яхшироқ. Яъни ишқ дарсини ўрганмасдан умрни зое қилганим учун, қолган умрни майхона гўшасида мастона ўтказиш яхшироқ.
---
Байт 3:
Маъноси: Дунё ишларини ўйлаш дарвешлик мартабасидан узоқ бўлгани учун — синаси олов билан тўла, кўзи эса ёш билан тўла бўлгани яхшироқ. Яъни ошиқ бўлиб, куйиш ва йиғлаш аҳлидан бўлиш яхшироқ.
---
Байт 4:
Маъноси: Зоҳиднинг ҳолини халққа айтмайман — бу қиссани айтсам, чанг ва рубоб билан айтишим яхшироқ (яъни бода ичиб, соз чалиб айтиш яхшироқ), токи ҳар кимнинг ақли ва фикрида ўрнашсин.
---
Байт 5:
Маъноси: Модомики фалак аҳволи ҳозиргидек бетартиб бўлар экан — бошда соқий ҳаваси, қўлда шароб қадаҳи бўлгани яхшироқ. Чунки маст бўлган киши фалак аҳволидан бехабар бўлади.
---
Байт 6:
Маъноси: Сендек бир дилдордан кўнглимни узмайман, ҳа; агар ишқ ҳарорати-изтиробини чексам ҳам, ўша жингалак сочдан чекканим яхшироқ — жаҳонда тенгсиз бўлган ёрнинг тобдор зулфидан чекиш яхшироқ.
---
Байт 7:
Маъноси: Эй Ҳофиз, чол бўлганинг учун майхонадан чиқ, ташқарига кел — риндлик ва ҳавасга берилиш ёшлик замонида бўлгани яхшироқ, қарилик замонига мос эмас.
👤 Ҳофиз Шерозий
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Девони Ҳофиз шарҳи»
✍️ Шарҳ ва муаллиф:
Судийи Босневий
(раҳматуллоҳи алайҳи)
@Fariduddin_Attor🌙
Байт 1:
این خرقه که من دارم در رهن شراب اولی
وین دفتر بیمعنی غرق می ناب اولی
Ин хирқа ки ман дорам дар раҳн-и шароб авло
В-ин дафтар-и бе-маъно ғарқ-и май-и ноб авло
Маъноси: Бу хирқаки мен ушлаб турибман(-у) — шароб гаровида бўлгани яхшироқ, чунки ундан риё ҳиди келади. Ва бу маъносиз дафтар — ўқиган фойдасиз китоб — майи нобга ғарқ бўлгани яхшироқ, чунки ишқ дарсига ундан фойда йўқ.
---
Байт 2:
چون عمر تبه کردم چندان که نگه کردم
در کنج خراباتی افتاده خراب اولی
Чун умр табаҳ кардам чандон ки нигаҳ кардам
Дар кунҷ-и хароботӣ уфтода хароб авло
Маъноси: Умримни беҳуда сарфлаганим сабабли, қанча назар солсам ҳам — майхона бурчагида маст-хароб ётганим яхшироқ. Яъни ишқ дарсини ўрганмасдан умрни зое қилганим учун, қолган умрни майхона гўшасида мастона ўтказиш яхшироқ.
---
Байт 3:
چون مصلحتاندیشی دور است ز درویشی
هم سینه پرآتش به هم دیده پر آب اولی
Чун маслаҳат-андеши дур аст зи дарвеши
Ҳам сина пур-оташ беҳ ҳам дида пур-об авло
Маъноси: Дунё ишларини ўйлаш дарвешлик мартабасидан узоқ бўлгани учун — синаси олов билан тўла, кўзи эса ёш билан тўла бўлгани яхшироқ. Яъни ошиқ бўлиб, куйиш ва йиғлаш аҳлидан бўлиш яхшироқ.
---
Байт 4:
من حالت زاهد را با خلق نخواهم گفت
کاین قصه اگر گویم با چنگ و رباب اولی
Ман ҳолат-и зоҳидро бо халқ нахоҳам гуфт
К-ин қисса агар гуям бо чанг-у рубоб авло
Маъноси: Зоҳиднинг ҳолини халққа айтмайман — бу қиссани айтсам, чанг ва рубоб билан айтишим яхшироқ (яъни бода ичиб, соз чалиб айтиш яхшироқ), токи ҳар кимнинг ақли ва фикрида ўрнашсин.
---
Байт 5:
تا بیسر و پا باشد اوضاع فلک زین دست
در سر هوس ساقی در دست شراب اولی
То бе-сар-у по бошад авзоъ-и фалак зин даст
Дар сар ҳавас-и соқи дар даст шароб авло
Маъноси: Модомики фалак аҳволи ҳозиргидек бетартиб бўлар экан — бошда соқий ҳаваси, қўлда шароб қадаҳи бўлгани яхшироқ. Чунки маст бўлган киши фалак аҳволидан бехабар бўлади.
---
Байт 6:
ز همچو تو دلداری دل برنکنم آری
گر تاب کشم باری زان زلف بتاب اولی
Зи ҳамчу ту дилдоре дил бар-накунам, ори
Гар тоб кашам бори з-он зулф-и бе-тоб авло
Маъноси: Сендек бир дилдордан кўнглимни узмайман, ҳа; агар ишқ ҳарорати-изтиробини чексам ҳам, ўша жингалак сочдан чекканим яхшироқ — жаҳонда тенгсиз бўлган ёрнинг тобдор зулфидан чекиш яхшироқ.
---
Байт 7:
چون پیر شدی حافظ از میکده بیرون آی
رندی و هوسناکی در عهد شباب اولی
Чун пир шудӣ, Ҳофиз, аз майкада берун ой
Риндӣ-ю ҳавасноки дар аҳд-и шабоб авло
Маъноси: Эй Ҳофиз, чол бўлганинг учун майхонадан чиқ, ташқарига кел — риндлик ва ҳавасга берилиш ёшлик замонида бўлгани яхшироқ, қарилик замонига мос эмас.
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
Судийи Босневий
(раҳматуллоҳи алайҳи)
@Fariduddin_Attor
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3🕊3
Forwarded from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Янги алифбо — янги клавиатура
Янги алифбодаги ş, ç, ö, ğ ҳарфларини тез ёзиш учун ҳозир кўпчилик телефон ёки компьютерига турк тили клавиатурасини ўрнатиб оляпти. Лекин туркча тахламда бизга керак бўлмаган бошқа белгилар ҳам бор, тез ёзишда халақит беради.
Ҳар сафар керакли ҳарфни интернетдан топиб copy-paste қилиб ўтириш эса вақт ва асабни ейди. Кун бўйи матн билан ишлайдиганлар буни яхши тушунади.
Шу техник ноқулайликка ечим сифатида бир обуначимиз холис ният билан янги лотин алифбосига асосланган ўзбекча клавиатура ишлаб чиқибди ва kiritish.uz сайтига жойлабди.
Бу сайт орқали қурилмага айнан ўзимизнинг янги алифбога мослаштирилган, ортиқча ҳарфларсиз тоза клавиатурани ўрнатиб олиш мумкин. Лойиҳа коди тўлиқ очиқ (open-source) ва шаффоф бўлгани учун хавфсизликдан хавотир олмаса ҳам бўлади.
Бир ўрнатиб, амалда ишлатиб кўринг. Фикр ва хулосаларингизни изоҳларда ёзиб қолдирсангиз, лойиҳа ривожи учун фойдали бўлади.
@xatoliklar

❤5👍3
КИБРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
Агар ўзингдан катта ёшдаги инсонни кўрсанг, унинг ибодати сендан кўпроқ ва ибодатлари ҳам сендан афзал деб ўйла.
Агар ўзингдан кичик ёшдаги инсонни кўрсанг, унинг гуноҳлари сендан камроқ деб ўйла.
Агар ўзингдан билимлироқ инсонни кўрсанг, унинг сендан яхшироқ эканини ўйла.
Агар ўзингдан камроқ билимли инсонни кўрсанг, сен билганинг ҳолда гуноҳ қилаётганингни, у эса билмасликдан гуноҳ қилаётганини ўйла.
Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ)

👍8❤3
Инсон 40 ёшга етганида, осмондан бир нидочи шундай деб нидо қилади:
"Сафар яқинлашди,
ўзингга озуқа тайёрла..."
— Ибн Ҳиббон
Равзату-л-Уқало, 52-бет
"Сафар яқинлашди,
ўзингга озуқа тайёрла..."
— Ибн Ҳиббон
Равзату-л-Уқало, 52-бет
❤7😢7
#ғазал
👤 Сулаймон Боқирғоний
(қаддасаллоҳу таъоло сирраҳу)
📚 «Боқирғон китоби» асаридан.
✍️ Нашрга тайёрловчилар:
И. Ҳаққул, С. Рафъиддин
🤲 (Устозлар, Аллоҳ таъоло Ўзи бу зотлардан рози бўлсин).
@Fariduddin_Attor🌙
Бу дунёдин ким кечгай арода ишқ бўлмаса,
Учмох қапуғин ким очқай арода ишқ бўлмаса.
Руҳинг изза¹ олинмас, жонинг маза бўлинмас,
Кибру нифоқ аринмас, арода ишқ бўлмаса.
Дунёни тарк қилибон, иззу жоҳни солибон,
Ким тирилгай ўлубон, арода ишқ бўлмаса.
Дору дармон бўлинмас, ўзи ўтдин юлинмас,
Фасод ишдин арилмас, арода ишқ бўлмаса.
Тақво бирла тирилмас, зоҳид ўзин қорилмас,
Куфру иймон билинмас, арода ишқ бўлмаса.
Олимлар жоҳил бўлур, имом қироат янглур,²
Масжидга худ ким келур, арода ишқ бўлмаса.
Сўфи савмаъдин чиқар, обид масжидни йиғар,
Минбарни ўтга ёқар, арода ишқ бўлмаса.
Минг йил ибодат қилсанг, тоат ичинда қолсанг,
Маҳолдур Ҳақни билсанг, арода ишқ бўлмаса.
Тасбеҳинг зуннор бўлур, сажжоданг мурдор бўлур,
Барчаси ағёр бўлур, арода ишқ бўлмаса.
Одам келмагай эрди, мурсал туғмагай эрди,
Раҳмат энмагай эрди, арода ишқ бўлмаса.
Нодонларнинг нишони, билмаслар ишқ нашъани,³
Қурулмасдин дўкони, арода ишқ бўлмаса,
Ишқ очар ич-кўзингни, Ҳаким онгла сўзингни,
Текурмассан ўзингни, арода ишқ бўлмаса.
————————————————
¹ Изза — иззат, азиз дегани.
² Янглур — янгилишур.
³ Бошқа нусхада «нишони» деб ёзилган.
(қаддасаллоҳу таъоло сирраҳу)
И. Ҳаққул, С. Рафъиддин
@Fariduddin_Attor
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7😢2🕊1